Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1401-2302/1189 Дата решения 03.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Самаркандский городской экономический суд Судья Хамрокулов Ислом Каюмович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Кадастр агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси Ответчик / Подсудимый "IKROM STROY INVEST" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1078797 Claim ID 3240512 PDF Hash 3e0c020720244344... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 127-моддаси тисодий процессуал кодекси 127 code_article
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
SAMARQAND SHAHAR IQTISODIY SUDI SAMARKAND CITY ECONOMIC COURT 140103, Samarqand sh, Mingtut ko‘chasi, 2-uy 140103, Samarkand, Mingtut street, 2 Tел/факс: (0-366) 234-92-86 е-mail: i.samarqand.sh@sud.uz А Ж Р И М (Даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 3 апрель Самарқанд шаҳар 4-1401-2302/1189-сонли иш Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг судьяси И.Ҳамроқуловнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.Тожиевнинг котиблигида, даъвогар Кадастр Агентлиги Самарқанд вилояти бошқармасининг жавобгар “Ikrom Stroy Invest” МЧЖга нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни, Самарқанд шаҳар иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни - Самарқанд шаҳар иқтисодий судига даъвогар Кадастр Агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ikrom Stroy Invest” МЧЖ томонидан Самарқанд шаҳар “Боғичинор” маҳалласи Гагарин кўчасида тегишли ташкилотларнинг рухсатисиз, ўзбошимчалик билан 5.10 х 7.20 ўлчамда жами 36.72 кв.м. ер майдонида қурилган енгил конструкцияли қурилмани буздириш ва ер майдонини ҳокимлик захира ҳисобига қайтариш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқаришни сўраган. Суднинг 2023 йил 17 мартдаги ажрими билан ишга - Самарқанд шаҳар ҳокимлиги, Самарқанд вилоят қурилиш бош бошқармаси ва Самарқанд вилоят қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб жалб қилинган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар, жавобгар ва учинчи шахслар вакиллари суд мажлисида иштирок этмади. Суднинг 2023 йил 17 мартдаги ажрими билан ишни суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиш 2023 йил 3 апрель куни соат 11:30га тайинланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 127-моддасига асосан ажрим “Гибрид почта” хизмати орқали ишда иштирок этувчи шахсларга юборилган. Суд ҳужжати “Гибрид почта” хизмати орқали юборилганлигини тасдиқловчи маълумотга кўра, “Даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, иш қўзғатиш, ишни суд муҳокамасига тайёрлаш ва низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахсни ишда иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида”ги суднинг ажрими даъвогар томонидан 2023 йил 25 март куни қабул қилиб олинган. Бироқ, даъвогар узрли сабабсиз 2023 йилнинг 3 апрель куни соат 11:30га тайинланган суд мажлиси муҳокамасида ишончли вакил иштирокини таъминламади ва ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишга розилик берувчи ҳужжат билан судга мурожаат қилмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси, биринчи қисми 6-бандида, даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, даъвони кўрмасдан қолдиришга асос бўлиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси 1 14 -бандига кўра, давлат органлари - ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиш тўғрисидаги даъволар юзасидан давлат божи тўлашдан озод қилинган. Бундай ҳолатда, суд даъвогар Кадастр Агентлиги Самарқанд вилояти бошқармасининг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, даъвогардан давлат божи ундирмасликни, даъвогар томонидан олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажатини ўз зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси биринчи қисми 6-банди, 195-моддасига асосланиб, суд а ж р и м қ и л д и: Даъвогар Кадастр Агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати ўз зиммасида қолдирилсин. Даъвогар судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли эканлиги тушунтирилсин. Ажримдан норози бўлган тарафлар ажрим қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда Самарқанд шаҳар иқтисодий суди орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти беришга (протест келтиришга) ҳақли. Судья И.Ҳамроқулов