Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2301/682 Дата решения 03.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Қурбанов Исомиддин Бахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Мухаммадкарим шодаси фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый PAXTAKOR OLTIN BOSHOQ KLASTERI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1079205 Claim ID 3229720 PDF Hash 497b4027b9916b93... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 242-моддаси ФКнинг 242 law
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 03 апрель Дўстлик шаҳри 4-1304-2301/682-сонли иш раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар «MUHAMMADKARIM SHODASI” фермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Пахтакор туман кенгашининг жавобгар «PAXTAKOR OLTIN BOSHOQ KLASTERI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 54.055.853 сўм асосий қарз ва 27.027.927 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни Кенгаш вакили Б.Улуков (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Пахтакор туман кенгаши (кейинги ўринларда “кенгаш” деб юритилади) даъвогар «MUHAMMADKARIM SHODASI” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади)нинг манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «PAXTAKOR OLTIN BOSHOQ KLASTERI” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 54.055.853 сўм асосий қарз ва 27.027.927 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили даъвони қувватлаб, тарафлар ўртасида фьючерс шартномаси тузилганлиги, мазкур шартномага кўра жавобгарга бошоқли дон маҳсулоти топширилганлиги, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот ҳақи тўлаб берилмаганлиги натижасида 54.055.853 сўм қарздорлик юзага келганлиги, мазкур қарздорлик тўлаб берилмаганлиги сабабли 27.027.927 сўм пеня ундириш сўралганлигини, жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажармаганлиги сабабли даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Даъвогар ва жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида ўзининг (вакили) иштирокини таъминламади. Бироқ, жавобгар судга илтимоснома тақдим қилиб, даъво талабларига нисбатан эътирози йўқлигини билдириб, мазкур иқтисодий ишни ўзининг (вакили) иштирокисиз кўришни сўраган. Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни даъвогар ва жавобгар (вакили)нинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди. SHODASI” фермер хўжалиги ва «PAXTAKOR OLTIN BOSHOQ KLASTERI” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 28 мартда 2022 йил ғалла ҳосили учун бошоқли дон харид қилиш бўйича 05-сонли фьючерс шартномаси тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 465-моддасининг биринчи қисмига кўра контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган мазкур шартноманинг 1.1-ва 1.2-бандларига кўра, даъвогар жавобгарга 2022 йил ҳосилидан давлат стандартлари бўйича 41 гектар ер майдонидан буғдой бошоқли дон маҳсулотини топшириш, жавобгар эса даъвогарни шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш (ғалла етиштириш билан боғлиқ бошқа харажатларни қоплаш), етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятларини олган. ФК 466-моддасининг биринчи қисмига кўра қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда топшириши шарт. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга шартномага кўра 106.266 кг буғдой маҳсулотини етказиб берган ва ушбу маҳсулотлар жавобгар томонидан белгиланган тартибда қабул қилиб олинган. Даъвогар етиштирган буғдой маҳсулоти жавобгар томонидан тегишли ҳисоб варақ-фактураларга асосан қабул қилиб олинган бўлса-да, унинг ҳақи бўйича қисман тўлов амалга оширилган. Бунинг натижасида жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарздорлиги 54.055.853 сўмни ташкил этган. Даъвогар томонидан қарздорликни тўлаб бериш юзасидан жавобгарга талабнома юборилган. Бироқ, даъвогарнинг талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада даъвогар манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Пахтакор туман кенгаши судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 54.055.853 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 54.055.853 сўм асосий қарздорлиги мавжудлиги ҳолати тарафлар вакилларининг кўрсатмалари, маълумотнома, ҳисоб варақ-фактура ва иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади. Қолаверса, жавобгар ушбу ҳолатларни инкор этувчи далилларни судга тақдим этмади. Шу боис суд даъвонинг 54.055.853 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларидан келиб чиқиб, жавобгардан 27.027.927 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Тарафлар ўртасида имзоланган шартноманинг 4.2-бандига кўра, топширилган маҳсулот ҳақини ўз вақтида тўламаганлик ёки кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўловнинг 0,4 фоиз миқдорида, лекин 30 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши лозимлиги назарда тутилган. Жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги яъни, етказиб берилган маҳсулот ҳақини тўлаб берилмаганлиги тараф вакилининг кўрсатмалари ҳамда иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади. Бироқ, даъвогар томонидан даъво аризасида кўрсатилган пеняни ҳисоблашда хатоликка йўл қўйилган. Жумладан, шартноманинг 4.2-бандида жавобгар муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, лекин 30 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши назарда тутилган бўлса-да, даъвогар кечиктирилган ҳар бир кун учун жавобгарга нисбатан кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаган. Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартномага кўра даъвогар томонидан топширилган ва жавобгар томонидан қабул қилинган бошоқли дон маҳсулоти учун якуний ҳисоб-китобларни амалга ошириш муддати, яъни мажбуриятнинг бажариш муддати келишилмаган. Ваҳоланки, ФКнинг 242-моддасида агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса - ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлиши, мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шартлиги қайд этилган. Даъвогар 2022 йил 06 декабрда жавобгарга 54.055.853 сўм асосий қарздорликни тўлаб бериши юзасидан талабнома юборган. Бироқ, жавобгар томонидан етти кун муддат ичида даъвогарга қарздорликни тўлаб берилмаган. Демак, мазкур ҳолатда даъвогарнинг жавобгардан мажбуриятни бажармаганлиги учун пеня талаб қилиш ҳуқуқи 2022 йил 13 декабрдан юзага келган. Шу боис суд даъвогар томонидан талаб қилиниши мумкин бўлган пеня миқдорини қайта ҳисоб-китоб қилишни лозим топди. Унга кўра, даъво аризасида пеня 2023 йилнинг 16 январига қадар ундириш сўралганлигини инобатга олиб, ундириш сўралган 27.027.927 сўм пенянинг 7.567.819 сўм (54.055.853х0.4%х35кун) қисми асосли, қолган 19.460.108 сўм қисми асоссиз ҳисобланади. Демак, мазкур ҳолатда даъвогар жавобгардан талаб қилиши мумкин бўлган пеня миқдори 7.567.819 сўмни ташкил этади. ФК 326-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Неустойканинг энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Суд, ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, мажбуриятни бузилиши билан неустойка миқдори номутаносиблигини, тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, даъвогар томонидан талаб қилинган пеня миқдорини 1.850.000 сўмгача камайтиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра суд, иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахслар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, унинг важ ва эътирозларига тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгар ҳисобидан Кенгаш фойдасига ундириб, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган давлат божини тарафлар ўртасида даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб тақсимлашни, яъни даъвонинг асоссиз қисми бўйича ундирилиши лозим бўлган давлат божини даъвогар зиммасига юклашни, даъвонинг асосли қисми бўйича давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарорининг 3-бандига кўра, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқи берилган. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмайди. Мазкур Қарор талабларидан келиб чиқиб, даъвонинг асоссиз қисми бўйича манфаати кўзланган шахс яъни, даъвогардан давлат божи ундирмасликни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб суд, манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Пахтакор туман кенгашининг жавобгар «PAXTAKOR OLTIN BOSHOQ KLASTERI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 54.055.853 сўм асосий қарз ва 27.027.927 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «PAXTAKOR OLTIN BOSHOQ KLASTERI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар «MUHAMMADKARIM SHODASI” фермер хўжалиги фойдасига 54.055.853 сўм асосий қарз ва 1.850.000 сўм пеня ундирилсин. Жавобгар «PAXTAKOR OLTIN BOSHOQ KLASTERI” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Пахтакор туман кенгашининг фойдасига олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвонинг асосли қисми юзасидан жавобгар «PAXTAKOR OLTIN BOSHOQ KLASTERI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 1.232.473 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг асоссиз қисми бўйича 389.202 сўм давлат божи тўланиши лозимлиги юзасидан манфаати кўзланган шахс «MUHAMMADKARIM SHODASI” фермер хўжалиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарорининг 3-бандига асосан давлат божидан озод этилганлиги инобатга олинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. Раислик қилувчи, судья И.Қурбанов