Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2301/478 Дата решения 03.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлоқ туманлараро иқтисодий суди Судья Мажидов Фаррух Комилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "JARTEPA GOLD BARAKA" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "HAQBERDI BOBO KELAJAGI" оилавий корхонаси
Source ID 1078737 Claim ID 3204764 PDF Hash cff8eb4221f60486... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
онунининг 4-моддаси онуни 4 law
ФКнинг 113-моддаси ФКнинг 113 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 8 557 символов
TОYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TОYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Tоyloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy Tоyloq, Mustaqillik street, 8 Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42 е-mail: i.tayloq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2023 йил 3 апрел 4-1405-2301/478-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида, судъя ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, даъвогар ХХХ (тугатиш бошқарувчиси)нинг, жавобгар ХХХдан 40 260 000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида, даъвогар вакили А.Н. (тугатиш бошқарувчиси), жавобгар вакиллари Н.Х. (раҳбар), Н.С. (2023 йил 23 мартдаги ишончнома асосида)ларнинг иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига даъвогар ХХХ (тугатиш бошқарувчиси) жавобгар ХХХ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида суднинг 2022 йил 21 ноябрдаги 41405-2201/2667-сонли ҳал қилув қарорига асосан ХХХ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) банкрот деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги ва А.Н. тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланганлиги, даъвогар томонидан тугатиш жараёнида олиб борилган таҳлиллар натижасида даъвогарнинг ҳисоб рақамидан жавобгарнинг ҳисоб рақамига жами 40 260 000 сўм пул маблағлари молиявий ёрдам деб ўтказиб берилганлиги, ушбу кўчириб берилган пул маблағлари қайтарилмаганлиги, жавобгарга талабнома юборилганлиги, бироқ, ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги баён қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 40 260 000 сўм асосий қарзни ундириш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили А.Н. ўз тушунтиришида, даъво аризадаги важларни такрорлаб, даъво талабини қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари ўз тушунтиришида, даъвогарнинг даъво аризаси юзасидан эътироз билдириб, аслида иккала корхона ҳам бир оилага тегишли эканлигини, ушбу маблағ беғараз ёрдам сифатида кўчириб берилганлигини, шартномада молиявий ёрдам қайтармаслик шарти билан берилганлиги белгиланганлигини, шу сабабли даъвогарнинг даъвоси асоссиз эканлигини маълум қилиб, даъвогарнинг рад этишни сўради. Суд, тарафлар вакилларининг важларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатлари ва суд мажлиси муҳокамасидан аникланишича, Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 ноябрдаги 4-1405-2201/2667-сонли ҳал қилув қарорига асосан ХХХ банкрот деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган ва тугатиш бошқарувчиси этиб А.Н. тайинланган. ХХХ тугатиш бошқарувчиси А.Н. томонидан банкрот деб топилган корхонанинг молиявий аҳволи таҳлил қилинган. Таҳлил натижаси ҳамда банк томонидан тақдим қилинган маълумотига асосан даъвогар томонидан жавобгарнинг ҳисоб рақамига жами 40 260 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилганлиги аниқланган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2023 йил 4 январ куни 168-сонли талабнома юборилиб, ўтказиб берилган маблағларни даъвогарнинг ҳисоб рақамига қайтариш сўралган. Бироқ, ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шунинг учун, даъвогар томонидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиниб, жавобгардан 40 260 000 сўмни ундириш сўралган. Аниқланишича, ХХХ (Қарз берувчи) ва ХХХ (Қарз олувчи) ўртасида 2020 йил 20 июлда ва 2020 йил 4 август куни молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисида шартномалар тузилган. Тарафлар ўртасида имзоланган шартномаларнинг 1-бандига кўра, ҳар бир шартноманинг умумий суммаси 45 000 000 сўмни ташкил қилган. Мазкур шартномаларга кўра, кўчириб берилган молиявий ёрдам беғараз, яъни қайтарилмаслик шарти билан берилган. “Қарз берувчи” томонидан “Қарз олувчи”нинг ҳисоб рақамига ҳисоб рақамига 2020 йил 22 июлдан 2021 йил 21 апрелга қадар жами 48 260 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 735-моддаси биринчи қисмига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак. Бироқ, ушбу пул маблағлари даъвогарга қайтарилмаган. Суд мажлисида жавобгар вакили даъвогарнинг даъво аризаси юзасидан эътироз билдириб, ушбу маблағ беғараз ёрдам сифатида кўчириб берилганлиги, бу бўйича тарафлар ўртасида шартнома ва қўшимча келишув имзоланганлиги, ушбу қўшимча келишувда молиявий ёрдам қайтармаслик шарти билан берилганлиги белгиланганлиги сабабли, даъвогарнинг даъвоси асоссиз эканлиги маълум қилинган. Бироқ, суд жавобгарнинг ушбу важлари билан келиша олмайди. Чунки, “Ҳомийлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси учинчи қисмига кўра, тижорат ташкилотларига, сиёсий партияларга ва ҳаракатларга пул маблағлари ҳамда бошқа моддий маблағлар бериш, ўзга шаклда ёрдам кўрсатиш, шунингдек уларни қўллаб-қувватлаш ҳомийлик ҳисобланмайди. ФКнинг 113-моддасининг биринчи қисмига кўра, битим ушбу Кодексда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўзўзидан ҳақиқий бўлмаган битим), учинчи қисмига кўра, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўлланиш тўғрисидаги талабни ҳар қандай манфаатдор шахс қўйиши мумкин. Суд бундай оқибатларни ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги нормаларни қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли Қарори 12-бандининг биринчи хатбошисида баён қилинишича, ФК 116-моддасига кўра ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим бўлиб: қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмунда; ҳуқуқ-тартибот асосларига қарши мақсадда; ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ҳисобланади. Ушбу банднинг иккинчи хатбошисига кўра, агар битимнинг бир ёки бир неча шартлари қонун ҳужжатларининг талабаларига зид бўлса, битимнинг мазмуни ушбу талабларга мувофиқ келмаслиги сабабли, ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Гарчи, тарафлар ўртасида тузилган шартномаларда қарз қайтарилмаслиги кўрсатилган бўлса-да, унинг мазмуни қонун ҳужжатларининг талабларига мос эмас ва ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳисобланади. Демак, жавобгар даъвогар олдидаги қарзни қайтариши лозим бўлади. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 40 260 000 сўм асосий қарзни ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, юқоридаги қонун ва Пленум қарори талабларидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 40 260 000 сўм асосий қарзни ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган 805 200 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатини жавобгар ХХХ зиммасига юклашни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб, суд Жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 40 260 000 сўм асосий қарз ундирилсин. Жавобгар ХХХдан: - Республика бюджетига 805 200 сўм давлат божи; - Судлар фаолиятини таъминлаш Департаменти Самарқанд вилоят ҳудудий бўлимига 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Ф.Мажидов