Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2302/170 Дата решения 03.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Эшмирзаев Зохиджон Мухаммадиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ЮКОРИ ЧИРЧИК ТУМАНИ Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый NEO STONES масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1058884 Claim ID 3125133 PDF Hash 27d9090e646daa19... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 55-моддаси онуннинг 55 law
онуннинг 26-моддаси онуннинг 26 law
онуннинг 51-моддаси онуннинг 51 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ YUQORICHIRCHIQ МЕЖРАЙОННЫЙ TUMANLARARO ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД IQTISODIY SUDI Юкоричирчикский район, г. Yuqorichirchiq tumani, Янгибазар, Yangibozor sh., Mustaqillik улица Мустакиллик, дом 77 ko’chasi, 77-uy Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2302/170-сонли иш 2023 йил 3 апрель 4-1105- Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Эшмирзаев раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, аризачи вакили Ф.Солиев (2023 йил 5 январдаги 25-00045-сонли ишончнома асосида), қарздор вакили Ф.Артиков (раҳбар), муваққат бошқарувчи О.Адхамжанов иштирокида, аризачи Юқоричирчиқ туман давлат солиқ инспекциясининг қарздор “NEO STONES” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсизликнинг умумий таомили бўйича тўловга лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги аризасини суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Юқоричирчиқ туман давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) ариза билан судга мурожаат қилиб, “NEO STONES” масъулияти чекланган жамиятини (бундан буён матнда қарздор деб юритилади) тўловга қобилиятсизликнинг умумий таомили бўйича тўловга лаёқатсиз деб топишни сўраган. Суднинг 2023 йил 26 январдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилинган ва қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилиб, кузатув таомили жорий этилган, қарздорга муваққат бошқарувчи этиб, учинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Адхамжанов Одилжон Адхамжоновичнинг номзоди тасдиқланган. Суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган кредитор “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ (Юқоричирчиқ туман электр таъминоти корхонаси) вакили суд мажлисига келмади. “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ (Юқоричирчиқ туман электр таъминоти корхонаси) вакили ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддаларига асосан ишни “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ (Юқоричирчиқ туман электр таъминоти корхонаси) вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида аризачи вакили иштирок этиб, қарздор томонидан бюджет олдидаги қарздорлик тўлиқ қоплаб берилганлигини маълум қилиб, тегишли суд ҳужжати қабул қилишни судга ҳавола қилишини маълум қилди. Суд мажлисида қарздор вакили (раҳбар) иштирок этиб, бюджет олдидаги солиқ қарздорлиги ва “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ (Юқоричирчиқ туман электр таъминоти корхонаси) олдидаги қарздорликни тўлиқ қоплаб берилганлигини маълум қилиб, тегишли суд ҳужжати қабул қилишни судга ҳавола қилишини маълум қилди. Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи қарздорнинг бюджет олдидаги солиқ қарзлари жами 64.082.465 сўмни, “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ (Юқоричирчиқ туман электр таъминоти корхонаси) олдидаги қарзи 43.963.343,31 сўмни ташкил этганлигини, судга ариза билан мурожаат қилинганидан сўнг қарздор барча солиқ қарздорлиги ва “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ (Юқоричирчиқ туман электр таъминоти корхонаси) олдидаги қарздорликни қоплаб берганлигини, шунингдек қарздор томонидан муваққат бошқарувчининг меҳнатига ҳам 20.000.000 сўм ҳақ тўлаб берилганлигини маълум қилиб, муваққат бошқарувчининг меҳнатига тўланадиган қолган ҳақ юзасидан қарздорга нисбатан ҳеч қандай эътирози йўқлигини маълум қилиб, аризани рад қилишни сўради. Суд, аризачи, қарздор вакили ва муваққат бошқарувчининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ҳамда муваққат бошқарувчи томонидан судга тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор Юқоричирчиқ тумани давлат хизматлари маркази томонидан 2010 йил 3 июнда 11309-сонли тартиб рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, қарздорнинг юридик манзили Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Арганчи ҳудуди, Жумабозор маҳалласи кўрсатилган. Низом бўйича қарздорнинг асосий фаолияти нометал маҳсулотлар ишлаб чиқариш (карьер)дан иборат бўлган. Аризачи томонидан қарздорнинг фаолияти ўрганилганда, қарздорнинг 2022 йил 19 декабрь ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар олдидаги қарздорлиги 63.628.118 сўмни ташкил этиши, жамиятнинг ҳисобварағига қўйилган инкассо топшириқномалари асосида картотека (К-2) 63.628.118 сўмни ташкил этиши аниқланган, солиқ органлари томонидан 2022 йил 7 мартда 3404025-сонли, 2022 йил 16 майда 3820449-сонли, 2022 йил 15 августда 4016056-сонли, 2021 йил 30 августда 3032414-сонли, 2022 йил 14 ноябрда 4197016-сонли ва 2021 йил 15 ноябрда 3183083сонли солиқ мажбуриятига эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги қарорлар қабул қилиниб, мажбурий ижро бюроси Юқоричирчиқ туман бўлимига юборилган, лекин вужудга келган бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар олдидаги қарздорликни ундиришни имкони бўлмаган. Шу сабабли аризачи қарздорни банкрот деб топиш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилган. Муваққат бошқарувчи томонидан тақдим қилинган қарздорнинг молиявий ҳўжалик фаолияти натижалари таҳлили тўғрисидаги маълумотига кўра, қарздорнинг бюджет олдидаги солиқ қарзлари жами 64.082.465 сўмни, “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ (Юқоричирчиқ туман электр таъминоти корхонаси) олдидаги қарзи 43.963.343,31 сўмни ташкил этиши аниқланган. Шунингдек, 2023 йил 9 мартда қарздор кредиторларининг биринчи йиғилиши ўтказилган бўлиб, унда кредиторлар қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома билан Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиш тўғрисида қарор қабул қилишган. Бироқ, муваққат бошқарувчи томонидан судга ҳужжатлар тақдим қилинганидан сўнг қарздор томонидан солиқ қарздорлиги ва “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ (Юқоричирчиқ туман электр таъминоти корхонаси) олдидаги қарздорлиги тўлиқ тўлаб берилганлиги аниқланди. Муваққат бошқарувчиси томонидан қарздорнинг юзага келган қарздорликни тўлиқ қоплаганлиги тасдиқланган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунининг (бундан буён матнда қонун деб юритилади) 51-моддасига кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича суд қуйидаги суд ҳужжатларидан бирини, яъни қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги қарор, қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарор, суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ва унинг муддатини узайтириш тўғрисидаги ажрим, ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ва унинг муддатини узайтириш тўғрисидаги ажрим, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим, тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим, келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрим қабул қилади. Қонуннинг 55-моддасига кўра суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда, суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунига қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилганда ва сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда қабул қилинади. Суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам қабул қилиниши мумкин. Иш бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳамда қарздор ва муваққат бошқарувчининг тушунтиришлари билан қарздор томонидан кредиторларнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилганлиги ўз исботини топди. Қайд этилганларга асосан қарздор томонидан кредиторларнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилганлиги сабабли суд аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Шунингдек, кредиторлар йиғилишида кузатув даври учун муваққат бошқарувчига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг йигирма баравари миқдорида ҳақ тўлаш белгиланган. Қонуннинг 26-моддасига кўра суд бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан тўланади. Бироқ, муваққат бошқарувчи ва қарздор вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва иш ҳужжатларига кўра муваққат бошқарувчига 20.000.000 сўм миқдорида ҳақ тўлаб берилганлиги аниқланди, шунингдек муваққат бошқарувчига тўланадиган ҳақ юзасидан қарздор ва муваққат бошқарувчи ўртасида 2023 йил 29 мартда далолатнома расмийлаштирилиб, унда қарздор томонидан муваққат бошқарувчига 20.000.000 сўм миқдорида ҳақ тўлаб берилганлиги, муваққат бошқарувчига тўланадиган ҳақнинг қолган қисмига муваққат бошқарувчининг эътирози йўқлиги ва муваққат бошқарувчи олдидаги ҳақ тўловидан бўлган мажбурият тўлиқ бажарилганлиги қайд этилган ва шу сабабли суд муваққат бошқарувчига кузатув даврида ўз вазифасини бажарганлик учун ҳақ тўлаб берилганлигини инобатга олишни лозим топди. Қайд этилганларга асосан, суд аризачининг қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни рад қилишни, суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим топди. Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176–179, 186моддаларига асосланиб, суд қарор қ и л д и: Аризани қаноатлантириш рад этилсин. “NEO STONES” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 900.000 сўм давлат божи, Юқоричирчиқ туман давлат солиқ инспекцияси фойдасига 30.000 сўм почта харажати ундирилсин ва бу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья З.Эшмирзаев