Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2302/357 Дата решения 03.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Эшмирзаев Зохиджон Мухаммадиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Барака мухандис файз хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый FLOURISHENG LAND масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1171415 Claim ID 3189514 PDF Hash 275942181e880a61... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ФКнинг 386-моддаси ФКнинг 386 law
ФКнинг 388-моддаси ФКнинг 388 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Yangibozor sh.,Mustaqillik ko’chasi 77-uy e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz Тел: 0-(370 ) 983-30-16, факс: 0-(370 ) 983-30-14 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2302/357-сонли иш 2023 йил 3 апрель 4-1105- Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья З.М.Эшмирзаев раислигида, судья ёрдамчиси Б.С.Насиров котиблигида, тарафлардан даъвогар вакили Р.Исмаилов (2023 йил 10 январдаги ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “BARAKA MUXANDIS FAYZ” хусусий корхонасининг жавобгар “FLOURISHENG LAND” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 35.500.267,50 сўм асосий қарз ва 10.620.080 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъво аризасида баён этилишича, “BARAKA MUXANDIS FAYZ” ХК (бундан буён матнда сотиб олувчи ёки даъвогар деб юритилади) ва “FLOURISHENG LAND” МЧЖ (бундан буён матнда сотувчи ёки жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 8 сентябрь куни 18-сонли “бетон 300“ маҳсулотини (бундан буён матнда маҳсулот деб юритилади) олди-сотдиси юзасидан шартнома тузилган. Шартномага асосан даъвогар томонидан 2022 йил 9 сентябрдаги 790-сонли электрон тўлов топшириқномаси асосида 200.000.000 сўм пул маблағи жавобгарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган. Аммо, жавобгар 164.499.737,50 сўмлик маҳсулотни даъвогарга етказиб берган ҳолда, қолган 35.500.267,50 сўмлик маҳсулотни етказиб бермаган. Натижада 2023 йил 10 январь ҳолатига кўра жавобгарни даъвогардан 35.500.267,50 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар “BARAKA MUXANDIS FAYZ” ХК судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “FLOURISHENG LAND” МЧЖ ҳисобидан 35.500.267,50 сўм асосий қарз, 10.620.080 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Жавобгарни суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида хабардор қилиш учун суднинг ажрими гибрид почта хизмати орқали жавобгарга юборилган. Гибрид почта хизматининг суд ҳужжати топширилганлиги ҳақидаги маълумотларига кўра жавобгарни кўрсатилган манзилда мавжуд эмаслиги аниқланган. Шунингдек, жавобгарни суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида хабардор қилиш учун суднинг ажрими унинг электрон манзили бўйича юборилган 2023 йил 25 мартда юборилган. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шундан келиб чиққан ҳолда суд низони жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризани қўллабқувватлаб, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 8 сентябрь куни 18-сонли шартнома тузилганлигини, шартномага асосан жавобгарнинг ҳисоб рақамига 200.000.000 сўм ўтказиб берилганлигини, жавобгар 164.499.737,50 сўмлик маҳсулотни даъвогарга етказиб бериб, қолган 35.500.267,50 сўмлик маҳсулотни етказиб бермаганлигини, натижада 2023 йил 10 январь ҳолатига кўра жавобгарни даъвогардан 35.500.267,50 сўм асосий қарздорлиги вужудга келганлигини, шу сабабли жавобгардан 35.500.267,50 сўм асосий қарз ва 10.620.080 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари улар ўртасида тузилган маҳсулот олди-сотди шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 388-моддасига кўра, сотувчи сотиб олувчига олди-сотди шартномасида назарда тутилган товарни топшириши шарт. ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида 2022 йил 8 сентябрь куни 18-сонли шартнома тузилган. Ушбу шартноманинг 1-бандига мувофиқ, сотувчи шартномада кўрсатилган 500.158.000 сўмлик маҳсулотни сотиб олувчига етказиб бериш, сотиб олувчи эса етказиб берилган товар учун сотувчига тўловларни тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг умумий баҳоси 500.158.000 сўмни ташкил қилади. Шартноманинг 3.2-бандида сотиб олувчи оладиган товарлари учун 100 фоиз олдиндан тўловни амалга оширади. Даъвогар томонидан 2022 йил 9 сентябрдаги 790-сонли электрон тўлов топшириқномаси асосида 200.000.000 сўм пул маблағи жавобгарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган. Иш ҳужжатида мавжуд 2022 йил 2 декабрдаги 20-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 164.499.737,50 сўмлик маҳсулот жавобгар томонидан даъвогарга етказиб берилган. Даъвогар даъво аризасида жавобгардан 35.500.267,50 сўм асосий қарз ундириши ҳақида талаб билдирган. Бироқ, иш ҳужжатларига кўра (200.000.000164.499.737,50) 35.500.262,5 сўм маҳсулотни даъвогарга етказиб бермаганлиги аниқланди. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида шартнома бўйича 35.500.262,5 сўм қарздорлиги вужудга келган. ФК 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 420-моддаси 3-қисмига кўра, олдиндан тўланган суммани олган сотувчи товарни топшириш бўйича мажбуриятни бажармаган тақдирда сотиб олувчи ҳақи тўланган товарни топширишни ёки сотувчи топширмаган товар учун олдиндан тўланган суммани қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли. ИПК 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Даъвогарга хизмат кўрсатувчи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Ангрен БХМ томонидан 2023 йил 3 апрелда тақдим қилинган 03-03-1/25-372-сонли малумотномага кўра, 2023 йил 3 апрель ҳолатига жавобгар томонидан даъвогарнинг ҳисоб рақамига ҳеч қандай пул маблағи келиб тушмаган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари, тақдим этилган далиллар билан билан жавобгарнинг даъвогардан 35.500.262,5 сўм асосий қарзи мавжудлиги ўз исботини топди. Шунга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасидаги асосий қарзни ундириш қисмини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 35.500.262,5 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топди. Даъвогар даъво аризасида асосий қарздорликни ундириб беришдан ташқари 10.620.080 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра умумий қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Шу сабабли даъвогар неустойкани тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилмаган бўлсада, жавобгардан 10.620.080 сўм пеня ундириш ҳақида талаб билдирган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли, бироқ неустойкани энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Суд кредиторнинг манфаатларини ҳамда қарздор томонидан мажбуриятнинг бажарилиш даражасини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида назарда тутилган кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлигидан келиб чиқиб, ундирилиши лозим булган пеня миқдорини камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 1.100.000 сўм пеня ундиришни, қолган пеня талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасига кўра, cуд харажатлари ишда 6 иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъвосини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни жавобгардан даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 922.407 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажатини ундириб беришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179, 180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд Қ И Л А Д И: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “FLOURISHENG LAND” МЧЖдан даъвогар “BARAKA MUXANDIS FAYZ” ХКга 35.500.262,5 сўм асосий қарз, 1.100.000 сўм пеня, 922.407 сўм давлат божи ҳамда 30.000 сўм почта харажати, умумий миқдорда 37.552.669,5 сўм пул маблағи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья З.М.Эшмирзаев