Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2302/2270 Дата решения 03.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Кармана туманлараро иқтисодий суди Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Навоий кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый IBROXIM YUKSALISH TRANS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1078662 Claim ID 3203276 PDF Hash 39a35f7c121ec4ef... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 437-моддаси нинг 437 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
Текст решения 6 011 символов
4-2101-2302/2270-сонли иш КАРМАНА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2023 йил 3 апрель Кармана туманлараро иқтисодий суди, судья Б.Джумаевнинг раислигида, судья ёрдамчисиси М.Жамиловнинг котиблигида, Хххх даъвогар ххххнинг манфаатида жавобгар ххххга нисбатан тақдим этилган даъво аризаси бўйича ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Хххх ххххнинг (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади)нинг манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ххххдан 19.621.336 сўм асосий қарз ва 9.810.668 сўм пеня ундиришни сўраган. Хххх ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Белгиланган тартибда огоҳлантирилган даъвогар ва жавобгар суд мажлисида иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда-ИПК)нинг 128, 170-моддасига асосан ишни унинг вакили иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб, ҳал қилишни лозим топади. Суд, низо моҳияти юзасидан ишда мавжуд иш ҳужжатларини атрофлича муҳокама этиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланишича, тарафлар хххх ва жавобгар ххххдан ўртасида 23.03.2021 йилда маҳсулот етказиб бериш тўғрисидаги 14/М-сонли шартнома тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан шартномага мувофиқ, ҳисоб-фактураларга асосан жами 19.621.336 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган бўлсада, шартномавий мажбуриятлар жавобгар томонидан бажарилмасдан, етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловлар амалга оширилмаган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.1-бандига кўра, кўрсатиладиган хизмат учун 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилиши белгиланган. Ушбу ҳолатлар шартнома, ҳисоб-фактура, бир томонлама таққослаш далолатномаси ва ишдаги бошқа ҳужжатлар асосида ўз исботини топган. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши шарт. Шу боис, суд даъво талабининг асосий қарз ундириш тўғрисидаги қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Шунингдек, даъвогар жавобгардан тўлов кечиктирилганлиги учун 9.810.668 сўм миқдорда пеня ундириб беришни ҳам сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.1-бандида жавобгар етказиб берилган маҳсулотлар тўловларни ўз вақтида тўламаганда даъвогарга ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0.4 фоизи, лекин кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизи миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Даъвогар томонидан пенянинг хисоб-китоби тўғри ҳисобланган. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги кўрсатилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 103-сон Қарори 2-бандига кўра, судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Юқоридагиларга кўра, суд неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини, шунингдек пенянинг юзага келиши ҳамда унинг миқдорини ортиб боришида даъвогарнинг ҳам айби мавжудлигини, 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилмасдан маҳсулотлар етказиб берилганлиги, даъвогар томонидан қарздорлик суммасини ундириш юзасидан ўз вақтида даъво аризаси билан судга мурожаат қилинмаганлиги оқибатида пенянинг миқдори ортиб борганлигини, жавобгарнинг мулкий аҳволини, шу билан бирга кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини 3.000.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Бундай ҳолатда, суд ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни, жавобгардан республика бюджетига 588.640 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатлари ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ххххдан даъвогар хххх фойдасига 19.621.336 сўм асосий қарз, 3.000.000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ххххдан республика бюджетига 588.640 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф мазкур ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Навоий вилоят судига апелляция шикояти бериши, прокурор протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи судья Б.Джумаев