Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2301/986 Дата решения 03.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Равшанов Хуршид Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ROAD CONSTRUCTION EQUIPMENT" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "PISKENT TUMANI YO'LLARDAN FOYDALANISH" унитар корхонаси
Source ID 1084895 Claim ID 3216063 PDF Hash 30d00af0f07c4163... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодекси 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy Адрес: 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А” Tel: (+99870) 762-30-94 е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 3 апрель 4-1104-2301/986-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Н.Равшанов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакиллари Э.Мирзалиев (судга тақдим этган ишончномаси), Ш.Адилов (раҳбар, судга тақдим этган шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан), жавобгар вакили Х.Ялгашов (судга тақдим этган ишончномаси асосида) иштирокида, даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти жавобгар – “ХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан 17 200 000 сўм асосий қарз, 8 600 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “ХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан 17 200 000 сўм асосий қарз, 8 600 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Даъвогар вакиллари суд муҳокамасида қатнашиб, тарафлар ўртасида тузилган шартномага кўра, даъвогар томонидан жавобгарга кўрсатилган техника хизматлари учун 17 200 000 сўм асосий қарздорлик юзага келганлигини билдириб, жавобгар томонидан шартномадаги мажбуриятларини тўлиқ равишда бажармаганлиги натижасида, иш ҳужжатларига тақдим этилган электрон ҳисоб-фактуралар ва ўзаро ҳисобкитобларни солиштириш далолатномасига асосан 17 200 000 сўм асосий қарз юзага келганлигини билдириб, даъвогарнинг даъво аризасидаги жавобгардан ундирилиши сўралган асосий қарзни тўлиқ ва пеняни эса амалдаги қонун ҳужжатлари асосида ундириб беришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этиб, иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, иш ҳужжатларига тақдим этилган электрон ҳисобфактуралар ва бир томонлама тасдиқланган ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасига асосан жавобгарнинг даъвогар олдида асосий қарз юзага келганлигини тан олиб, ушбу асосий қарздорликни тўлаб 1 берилишини айтиб, даъво аризада жавобгардан ундирилиши сўралган пеняни рад қилишни сўраб, қонуний ва адолатли қарор қабул қилишни сўради. Ишга мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган Тошкент вилояти Ғазначилик бошқармаси суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигига қарамасдан ўзининг ишончли вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128моддасига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасининг 3-қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш жилдида учинчи шахснинг суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд. Шу боис, суд ушбу иқтисодий ишни учинчи шахснинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд тарафларнинг вакилларини тушунтиришлари ҳамда кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд мажлисида тарафларнинг вакилларининг тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар – “ХХХ” унитар корхонаси ўртасида 2022 йил 08 сентябрда электрон кўринишда №17-сонли “Машина хизматларини кўрсатиш шартномаси” тузилган (кейинги ўринларда Шартнома деб юритилади). Шартноманинг 1.1-бандига кўра, “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти – “Ижрочи” ўзига тегишли махсус авторанспорт техникалари орқали “Буюртмачининг” – “ХХХ” унитар корхонасининг буюртмасига 2 асосан, “ХХХ” унитар корхонасига махсус автотранспорт техникалари орқали хизматларни кўрсатиш мажбуриятини, “Буюртмачи” эса махсус автотранспорт техникалари орқали кўрсатилган хизматларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, томонлар ўртасида электрон кўиринишда тузилиб, тасдиқланган 2022 йил 29 сентябрдаги 43-сонли ҳисоб-фактурага асосан, “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан ўзига тегишли махсус автотранспорт техникалари орқали “ХХХ” унитар корхонасига 17 200 000 сўмлик (ҚҚС билан) хизматларни кўрсатган. Шартноманинг 2-бўлимидаги келишилган шартнмоанинг шартларига асосан, кўрсатилган хизматларни ҳисоб-фактуралар орқали расмийлаштирилиб, тўловларни амалга оширилишига ўзаро келишишган бўлсада, жавобгар томонидан 17 200 000 сўмлик (ҚҚС билан) хизматларни ҳақини даъвогарга тўлаб берилмаганлиги суд муҳокамасида, тарафларнинг вакилларини кўрсатувлари ва иш ҳужжатларидаги маълумотлар орқали аниқланди. Ушбу ҳолат, тарафлар ўртасида 2023 йил 28 февраль ҳолатига бир томонлама тасдиқланган ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасида ҳам ўз аксини топган. Даъвогар томонидан жавобгарни ёзма ва оғзаки равишда юзага келган қарздорликни бартараф этиш бўйича талабномаси ҳамда огоҳлантирилишига қармасдан қарздорлик бартараф этилмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти жавобгар – “ХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан 17 200 000 сўм асосий қарздорликни ундириш талаби мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар, тарафларни вакилларининг кўрсатувларига асосан ўз исботини топганлиги боис, суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, даъвогар ўз даъво аризасида ва даъвогар вакили суд муҳокамасида тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг талабларига ва Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг талабларига кўра, даъвогар жавобгар ҳисобидан 8 600 000 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик 3 учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарорининг 2бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда, суд жавобгарнинг шартномаларнинг шартларига кўра, берилган жавобгар томонидан ўз вақтида маҳсулотларни етказиб бермаганлиги сабабли, даъвогарнинг даъво аризасидаги жавобгар ҳисобидан пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарорининг 2бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилган. Бунда неустойканинг энг кам миқдори Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлигини эътиборга олиб, суд жавобгардан ундирилиши талаб қилинган пеняни 2 500 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд 4 харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосланган ҳолда, мазкур иқтисодий ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклатишни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236, 333моддаларини, “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 14-17-банди талабларини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд Жавобгар – “ХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 17 200 000 сўм асосий қарз, 2 500 000 сўм пеня, 516 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвогарнинг қолган даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Н.Равшанов 5