Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1401-2301/1192 Дата решения 03.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Самаркандский городской экономический суд Судья Тухтаев Камалиддин Ибрагимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Sogda Qurilish масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "KAPITAL QURILISH DIREKSIYASI" Давлат унитар корхонаси
Source ID 1078992 Claim ID 3246306 PDF Hash aec33b282171e712... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Фукаролик кодексининг 236-моддаси Фукаролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 449-моддаси аролик кодекси 449 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1401-2301/1192-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Самарқанд шаҳри 2023 йил 03 апрель Самарканд шаҳар иқтисодий судининг судьяси К.И.Тухтаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Узоқовнинг котиблигида, даъвогар «Sogda Qurilish» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «Капитал қурилиш дирекцияси» ДКдан 65 194 892,88 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Самарқанд шаҳар иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида, даъвогар «Sogda Qurilish» масъулияти чекланган жамияти раҳбари О.Эргашев иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, Самарканд шаҳар иқтисодий судига даъвогар «Sogda Qurilish» масъулияти чекланган жамияти томонидан даъво аризаси билан мурожаат қилиниб, даъво аризасида «Sogda Qurilish» масъулияти чекланган жамияти (Сотувчи) ва «Капитал қурилиш дирекцияси» ДК (Сотиб олувчи) ўртасида 30.12.2019 йилда 175-сонли шартнома тузилганлиги, шартномага асосан сотувчи сотиб олувчига 365 194 892,88 сўмлик маҳсулотларни етказиб берганлиги, етказиб берилган маҳсулотлар ҳисобидан сотиб олувчининг сотувчи олдида 65 194 892,88 сўм қарздорлиги юзага келганлиги, сотиб олувчи томонидан қарздорлик тўлаб берилмаганлиги баён қилиниб, жавобгар «Капитал қурилиш дирекцияси» ДКдан даъвогар «Sogda Qurilish» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 65 194 892,88 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар «Sogda Qurilish» масъулияти чекланган жамияти раҳбари О.Эргашев даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар «Капитал қурилиш дирекцияси» ДК вакили иштирок этмади. Суд, тарафлар вакилининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даьвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, «Sogda Qurilish» масъулияти чекланган жамияти (Сотувчи) ва «Капитал қурилиш дирекцияси» ДК (Сотиб олувчи) ўртасида 30.12.2019 йилда 175-сонли шартнома тузилган. Шартномага асосан сотувчи томонидан сотиб олувчига 365 194 892,88 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган. Етказиб берилган маҳсулотлар счёт-фактура асосида сотиб олувчи томонидан қабул қилиб олинган. Фукаролик кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва конун хужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эсаиш муомаласи одатларига ёки одатда кўйиладиган бошка талабларга мувофик лозим даражада бажарилиши керак деб белгиланган. Етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи тўлиқ тўлаб берилмаслиги натижасида сотиб олувчининг сотувчи олдида 65 194 892,88 сўм қарздорлиги юзага келган. Фуқаролик кодексининг 449-моддаси учинчи қисмига мувофиқ маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли ҳисобланади. Шунинг учун суд, шартнома шартлари сотувчи томонидан бажарилганлигини, шартномага асосан маҳсулот етказиб берилганлигини, сотиб олувчи томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлигини, етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи тўлаб берилмаганлигини, буюртмачининг бажарувчи олдида 65 194 892,88 сўм қарздорлиги юзага келганлигини, қарздорлик тегишли далиллар билан тасдиқланганлигини инобатга олган ҳолда, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилининг кўргазмасини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар «Капитал қурилиш дирекцияси» ДКдан даъвогар «Sogda Qurilish» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 65 194 892,88 сўм асосий қарзни ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган 651 949 сўм давлат божи, 30 000 сўм почта харажатини «Капитал қурилиш дирекцияси» ДК зиммасига юклашни лозим топади. Юкоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд-, Жавобгар «Капитал қурилиш дирекцияси» ДКдан даъвогар «Sogda Qurilish» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 65 194 892,88 сўм асосий қарз, 651 949 сўм давлат божи, 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарканд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья К.И.Тухтаев