Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1401-2301/1193 Дата решения 03.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Самаркандский городской экономический суд Судья Тухтаев Камалиддин Ибрагимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Самарқанд вилояти Булунғур тумани СЕО ва ЖС бўлими Ответчик / Подсудимый Самарқанд сув таъминоти масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1078994 Claim ID 3246298 PDF Hash 60561d1fd80a36d5... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Фукаролик кодексининг 236-моддаси Фукаролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 705-моддаси аролик кодекси 705 code_article
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1401-2301/1193-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Самарқанд шаҳри 2023 йил 03 апрель Самарканд шаҳар иқтисодий судининг судьяси К.И.Тухтаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Узоқовнинг котиблигида, даъвогар Булунғур тумани СЕО ва ЖС бўлимининг жавобгар «Самарқанд сув таъминоти» масъулияти чекланган жамиятидан 5 822 000 сўм асосий қарз ва 2 911 000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Самарқанд шаҳар иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида, даъвогар Булунғур тумани СЕО ва ЖС бўлими вакили Д.Жўрабоева, адлия бўлими ходими А.Куйланов (Ишоннома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, Самарканд шаҳар иқтисодий судига даъвогар Булунғур тумани СЕО ва ЖС бўлими томонидан даъво аризаси билан мурожаат қилиниб, даъво аризасида Булунғур тумани СЕО ва ЖС бўлими (Бажарувчи) ва «Самарқанд сув таъминоти» масъулияти чекланган жамияти (Буюртмачи) ўртасида 07.02.2022 йилда 10/1-сонли шартнома тузилганлиги, шартномага асосан бажарувчи томонидан буюртмачига 5 822 000 сўмлик хизматлар кўрсатилганлиги, кўрсатилган хизматлар ҳисобидан буюртмачининг бажарувчи олдида 5 822 000 сўм қарздорлиги юзага келганлиги, қарздорлик буюртмачи томонидан тўлаб берилмаганлиги, шунинг учун “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ 2 911 000 сўм пеня ҳисобланганлиги баён қилиниб, жавобгар «Самарқанд сув таъминоти» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Булунғур тумани СЕО ва ЖС бўлими фойдасига 5 822 000 сўм асосий қарз, 2 911 000 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Булунғур тумани СЕО ва ЖС бўлими вакили Д.Жўрабоева, адлия бўлими ходими А.Куйланов даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар «Самарқанд сув таъминоти» масъулияти чекланган жамияти вакили иштирок этмади. Суд, тарафлар вакилининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даьвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, Булунғур тумани СЕО ва ЖС бўлими (Бажарувчи) ва «Самарқанд сув таъминоти» масъулияти чекланган жамияти (Буюртмачи) ўртасида 07.02.2022 йилда 10/1-сонли шартнома тузилган. Шартномага асосан бажарувчи буюртмачига хизмат кўрсатиш мажбуриятини олган, буюртмачи кўрсатилган хизматларни қабул қилиб олиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Фукаролик кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва конун хужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эсаиш муомаласи одатларига ёки одатда кўйиладиган бошка талабларга мувофик лозим даражада бажарилиши керак деб белгиланган. Бажарувчи томонидан кўрсатилган хизматлар буюртмачи томонидан счётфактура асосида қабул қилиб олинган. Кўрсатилган хизматлар ҳисобидан буюртмачининг бажарувчи олдида 5 822 000 сўм қарздорлиги юзага келган. Фуқаролик кодексининг 705-моддасига мувофиқ буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Бажарувчи томонидан буюртмачига талабнома юборилган бўлиб, шартнома бўйича кўрсатилган хизматлар ҳисобидан юзага келган 5 822 000 сўм қарздорликни тўлаб бериш сўралган. Буюртмачи талабномани ижросиз қолдирган. Суд, шартнома шартлари бажарувчи томонидан бажарилганлигини, шартномага асосан хизматлар кўрсатилганлигини, буюртмачи томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлигини, кўрсатилган хизматлар ҳақи тўлаб берилмаганлигини, буюртмачининг бажарувчи олдида 5 822 000 сўм қарздорлиги юзага келганлигини, қарздорлик тегишли далиллар билан тасдиқланганлигини инобатга олган ҳолда, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шартноманинг 4.1-бандида тарафлар шартнома шартларини лозим даражада бажармаганлиги учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши белгиланган. Даъво аризасида “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасига асосан тўловларни тўлашни кечиктиргалиги учун 2 911 000 сўм пеня ундириш сўралган. Фуқаролик кодексининг 326-моддасида суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга деб белгиланган. Суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини инобатга олиб, даъво талабидаги 2 911 000 сўм пеняни 1 455 500 сўмга камайтиришни лозим деб ҳисоблайди. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилининг кўргазмасини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвони қисман қаноатлантиришни, жавобгар «Самарқанд сув таъминоти» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Булунғур тумани СЕО ва ЖС бўлими фойдасига 5 822 000 сўм асосий қарз, 1 455 500 сўм пеняни ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган 300 000 сўм давлат божи, 30 000 сўм почта харажатини «Самарқанд сув таъминоти» масъулияти чекланган жамияти зиммасига юклашни лозим топади. Юкоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд-, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «Самарқанд сув таъминоти» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Булунғур тумани СЕО ва ЖС бўлими фойдасига 5 822 000 сўм асосий қарз, 1 455 500 сўм пеня, 300 000 сўм давлат божи, 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарканд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья К.И.Тухтаев