← Назад
Решение #610244 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 268 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| ФКнинг | 270 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
03.04.2023 йил
Дўстлик шаҳри
4-1304-2302/575-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев
раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар «NAVRO`Z PAXTA GULI”
акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Жиззах
вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар «NAVRO`Z PAXTA GULI”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кредит қарзини ундириш ҳамда
ундирувни гаров мулкига қаратиш юзасидан берган даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни даьвогар вакили Ў.Жумабоев (ишончнома
асосида)нинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даьвогар «NAVRO`Z PAXTA GULI” акциядорлик тижорат банки (бундан
кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади)нинг манфаатида Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «NAVRO`Z PAXTA GULI”
масъулияти чекланган жамиятидан 327.087.000 сўм муддати ўтган кредит
асосий қарзи ва 92.110.000 сўм кредит фоиз қарзини ундириш, ундирувни
жавобгар «NAVRO`Z PAXTA GULI” масъулияти чекланган жамиятига
02.10.2019 йилда берилган ТТР№168815-сонли техник паспортга асосан
тегишли
бўлган
LW-500FN русумли, завод рақами XUG0500FVKCB038921, 2019 йилда ишлаб
чиқарилган, давлат рақами 25 DА 005 бўлган франтал юклагичга қаратишни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб,
жавобгар «NAVRO`Z PAXTA GULI” масъулияти чекланган жамияти билан
банк филиали ўртасида кредит шартномаси тузилганлиги, шартномага асосан
банк ўзининг мажбуриятларини тўлиқ бажарган бўлса-да, жавобгар кредитни
қайтариш графигига амал қилмаганлиги ва кредит шартномаси шартлари
бузилганлиги, кредит қарзи тўловлари шартномада белгиланган тартиб ва
муддатда тўланмаганлиги сабабли судга даъво аризаси киритилганлиги,
жавобгар томонидан суд муҳокамасига қадар тўлов амалга оширилмаганлигини
билдириб, жавобгардан 327.087.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи ва
92.110.000 сўм кредит фоизини ундиришни, ундирувни гаровдаги мулкка
қаратишни ҳамда даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида иштирок этмади, даъво
аризаси юзасидан фикр билдирмади.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси
суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида иштирок этмади, даъво аризаси
юзасидан фикр билдирмади.
Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун асослар
етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг
170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни Палата ва жавобгар
вакилларининг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, даъвогар вакилининг
кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, «NAVRO`Z PAXTA GULI”
акциядорлик тижорат банки Пахтакор филиали (Банк) ва «NAVRO`Z PAXTA
GULI” масъулияти чекланган жамияти (қарз олувчи) ўртасида 2019 йил 15 май
куни 727-сонли кредит шартномаси тузилган.
Ушбу шартномага кўра, даъвогар (банк филиали) жавобгар (қарз
олувчи)га 3 (уч) йил муддатга йиллик 24 фоиз устама тўлаш шарти билан
айланма маблағни тўлдириш учун 1.000.000.000 сўм миқдорида кредит
ажратиш, жавобгар эса ажратилган кредит ва унинг фоизларини шартномада
белгиланган тартибда ва муддатда қайтариш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК” деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра кредит шартномаси бўйича
бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан жавобгарга
тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 15 майдаги 727-сонли кредит шартномаси
бўйича кредит маблағлари тўлиқ ажратилган.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномасининг 3.5-бандига кўра, кредит
бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш муддатлари тўлов
жадвалига асосан жавобгар кредит асосий қарзи ва фоизлари бўйича
тўловларни амалга ошириб бориши лозим бўлган.
Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада
бажармаган. Яъни, кредит асосий қарзи ва фоизларни қайтариш графигига амал
қилинмаслиги натижасида кредит асосий қарзи ва фоизлар ўз вақтида
тўланмаган.
Жумладан, даъво аризасидан кўринишича, жавобгар томонидан кредит
шартномаси мажбуриятлари бажарилмаслиги натижасида 2023 йил 04 январь
ҳолатига унинг банк олдида 327.087.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи
ва 92.110.000 сўм кредит фоиз қарздорлиги юзага келган. Шунга кўра, даъвогар
мазкур кредит фоиз қарздорликни ундиришни сўраган.
Ушбу ҳолат даъвогар (банк) вакили томонидан тақдим этилган
маълумотнома ва бошқа иш ҳужжатларига кўра, жавобгар кредит фоизини
қайтариш графигига амал қилмаганлигини тўлиқ тасдиқлайди. Ўз навбатида
жавобгар қайд этилган ҳолатларни инкор этувчи далилларни судга тақдим
этмаган.
ФКнинг 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб
(бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда,
қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида
қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш
назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг
5.5-бандида қарз олувчи томонидан кредит шартномасининг 3.5-3.11 бандида
белгиланган мажбуриятларини бажармаганда ва кредитни номувофиқ
ишлатганда, унинг молиявий аҳволи ёмонлашганда, ноликвид балансга эга
бўлганда, бухгалтерия ва хисоб-китоб тартиблари бузилган тақдирда, тузилган
кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш, берилган кредитни
муддатидан олдин фоизлари билан қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлиги
белгиланган.
Даъвогар кредит шартномаси талабига кўра жавобгардан кредит асосий
қарз ва фоиз қарзларни ундириш бўйича чораларни кўрган.
Даъвогар томонидан кредит асосий қарз ва фоиз қарзларни тўлаш
лозимлиги юзасидан жавобгарга юборган хатлари жавобсиз қолдирилган.
Шу боис банк судга мурожаат этиб, жавобгардан 327.087.000 сўм
муддати ўтган кредит асосий қарзи ва 92.110.000 сўм кредит фоизни
ундиришни сўраган.
Банкнинг талаби асосли ҳисобланади. Чунки, жавобгарнинг кредит
шартномаси шартларини бузганлиги, кредит қарзни қайтариш графигига амал
қилмаганлиги даъвогар вакилининг кўрсатмалари, ишдаги мавжуд ҳужжатлар
ҳамда юқорида қайд этилган асослар билан тўлиқ тасдиқланади.
Шу боис суд даъвогарнинг 327.087.000 муддати ўтган кредит асосий
қарзи ва 92.110.000 сўм кредит фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги талабини
тўлиқ қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида ундирувни жавобгарга тегишли
бўлган гаровдаги мол-мулкларга қаратишни сўраган.
ФК 264-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ гаровга кўра қарздор
гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кредитор
(гаровга олувчи) бу мажбурият бўйича ўз талаби гаровга қўйилган
мол-мулкнинг қийматидан ушбу мол-мулк эгаси бўлган шахс (гаровга
қўювчи)нинг
бошқа
кредиторларига
қараганда
имтиёзли
суратда
қаноатлантирилишига, қонунда назарда тутилган тартибда, ҳақли бўлади.
ва жавобгар ўртасида 2019 йил 15 октябрда тузилиб, нотариал тартибда
тасдиқланган гаров шартномасига кўра кредитнинг таъминоти сифатида
жавобгар «NAVRO`Z PAXTA GULI” масъулияти чекланган жамиятига
02.10.2019 йилда берилган ТТР№168815-сонли техник паспортга асосан
тегишли бўлган LW-500FN русумли, завод рақами XUG0500FVKCB038921,
2019 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 25 DА 005 бўлган франтал
юклагич гаровга қўйилган.
ФКнинг 268-моддасига кўра агар шартномада бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги ҳажмини
таъминлайди, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш
натижасида етказилган зарар тўланишини, шунингдек гаровга олувчининг
гаровга қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув
харажатлари тўланишини таъминлайди.
Шартноманинг 5.7-бандига кўра Банк жавобгар томонидан кредит асосий
қарз ва унга ҳисобланган фоиз қарзлари 30 кундан ортиқ муддатда
тўланмаганда ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириш
ҳуқуқига эга эканлиги қайд этилган.
ФКнинг 279-моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кредиторнинг талаби гаровга қўйилган мол-мулкка
қаратилиши мумкин.
Шунингдек, ФКнинг 270-моддасига асосан гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида
шартнома тузилган пайтдан, ёхуд шартнома руйхатдан ўтказилиши шарт
бўлганида эса у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади,
280-моддасига асосан гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчмас
мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади.
Жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги учун
юқорида қайд этилган ҳуқуқ нормалари ҳамда шартнома шартларига
асосланган ҳолда, суд даъвонинг ундирувни гаровдаги мулкларга қаратиш
тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида баён этилган ҳолатларга асосан, суд даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгардан
даъвогар фойдасига ундириб, ишни судда кўриш билан боғлиқ бўлган давлат
божини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ИПКнинг 118, 176, 179, 180 ва 186моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар «NAVRO`Z PAXTA GULI” акциядорлик тижорат банки
фойдасига жавобгар «NAVRO`Z PAXTA GULI” масъулияти чекланган
жамиятидан
327.087.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 92.110.000 сўм кредит
фоизи ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ундирув кредит таьминоти сифатида гаровга қўйилган жавобгар
«NAVRO`Z PAXTA GULI” масъулияти чекланган жамиятига 02.10.2019 йилда
берилган ТТР№168815-сонли техник паспортга асосан тегишли бўлган
LW-500FN русумли, завод рақами XUG0500FVKCB038921, 2019 йилда ишлаб
чиқарилган, давлат рақами 25 DА 005 бўлган франтал юклагичга қаратилсин.
Жавобгар «NAVRO`Z PAXTA GULI” масъулияти чекланган жамиятидан
Республика бюджетига 8.383.940 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу
суд орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протест
келтириши) бериши мумкин.
О.Эргашев