← Назад
Решение #610276 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Ушбу Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article |
Текст решения
4 714 символов
4-1405-2302/753-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2023 йил 03 апрел
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Юлдашев, даъвогар
ДДД манфаатида ХХХнинг, жавобгар ЖЖЖдан 3 503 269 cўмни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар ДДД манфаатида ХХХ (кейинги ўринларда Кенгаш) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ЖЖЖдан 3 503 269 сўмни ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
4
203 -моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида
ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли.
Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи
ҳужжат илова қилинади.
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси учинчи қисмига кўра, даъво аризаси
юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил
томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмади.
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан
даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу ҳолатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш
имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга
кўра, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд муҳокамасидан аниқланишича, тарафлар
ўртасида 2020 йил июнь ойида кўрсатиладиган механизация хизматлари учун
тўловни дон корхонаси орқали амалга ошириш учун қабул қилиш тўғрисида
шартнома тузилган.
Ўз.Р. ФКнинг 236-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак. Шартнома шартларига мувофиқ жавобгар давлат режаси
бажарилганидан сўнг қолган дон маҳсулотини давлат хариди нархларида даъвогар
ҳисобига ўтказиши, даъвогар эса механизация хизматларини бажариши лозим
бўлган. Шартномага асосан бажарилган ишлар қиймати 3 503 269 сўмни ташкил
қилган бўлсада, жавобгар шартномавий мажбуриятларини лозим даражада
бажармаган.
Натижада даъвогар манфаатида Кенгаш судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгардан шартномага асосан тўлаб берилмаган 3 503 269 сўм пул
маблағини ундиришни сўраган.
Даъвогарнинг талаби асосли. Жавобгар томонидан шартномавий
мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги факти ишдаги мавжуд
ҳужжатлар ва тарафлар ўртасида тузилган солиштирма далолатнома билан
тасдиғини топган. Суд мажлисида даъвогар томонидан талаб қилинган сумманинг
ҳисоб-китоби ўрганилганда, даъвогар томонидан тўғри амалга оширилганлиги
аниқланди.
Қайд этилганларга кўра, суд, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 3 503 269 сўм асосий қарзни ундиришни, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Давлат божи
даъво баҳосининг икки фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдоридан кам
бўлмаган миқдорда жавобгардан республика бюджетига ундирилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113, 118, 170, 176-180, 2034,2035-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Даъвогар ДДД фойдасига жавобгар ЖЖЖдан 3 503 269 сўм асосий қарз, 30
000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар ЖЖЖдан республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал
қилув қарори ихтиёрий тартибда ижро этилади.
Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга
киради.
Тарафларга соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш
бўйича қайси ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар ихтиёрий тартибда
ижро этилмаган бўлса, ўша ҳал қилув қарори тарафларнинг илтимосномаси бўйича
суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида, суд харажатларини ундиришга
тааллуқли қисми эса суднинг ташаббуси билан мажбурий ижро этилиши
лозимлиги тушунтирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига
апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
Ф.Юлдашев