← Назад
Решение #610287 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 25 | — | law | |
| суд томонидан ИПК | 177 | — | law | |
| ИПК | 3051 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 343 | — | law | |
| аролик кодекси | 936 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2104/38909-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Х.Равшанов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – К.Авезов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – В.Сатторова
Такрорий кассация инстанциясида
маърузачи судья - Р.М.Сагатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 3 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев, А.Абдуллаев,
Ш.Мирзахакимов ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида,
даъвогар вакили - С.Абдазимов (2021 йил 18 августдаги 4-сонли ишончнома
асосида), жавобгар вакили - Э.Салимбоев (2023 йил 4 январдаги
08-12/6-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Пискент туман Фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши (“Абдуназир Оқ пахталари”
фермер хўжалиги манфаатида)нинг жавобгар “Ўзагросуғурта” акциядорлик
жамиятидан 173 835 242 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари томонидан киритилган ишни
кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протести асосида ишни Олий суднинг
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Абдуназир Оқ пахталари” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар
ёки суғурта қилдирувчи деб юритилади), “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти
(бундан буён матнда жавобгар ёки суғурталовчи деб юритилади) Тошкент вилоят
филиали ва Акциядорлик тижорат “Агробанк”нинг Пискент филиали ўртасида
2020 йил 24 майда 1-001333-сонли суғурта шартномаси тузилган. Ушбу шартнома
Банк филиали томонидан имзоланмаган.
Шартноманинг 2.1-бандига кўра, суғурталовчи 2019 йил 4 октябрдаги
11/1-02-2-сонли “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинлари етиштирувчи
тадбиркорлик субъектларининг бўлғуси кузги бошоқли дон ҳамда пахта
экинларидан кам ҳосил олиши натижасида кўрадиган молиявий зарарини
суғурталаш қоидалари” асосида даъвогарнинг аризасида кўрсатилган суғурта
таваккалчиликлари туфайли пахта ҳосилидан кам ҳосил олиши натижасида
кўрадиган молиявий зарарини қоплаш бўйича суғурта ҳимоясини тақдим этиш,
шартноманинг 2.2-бандида эса суғурта қилдирувчи суғурта шартнома бўйича
ҳисобланган суғурта мукофотини шартномада белгиланган муддатларда тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг
3.1-бандига
мувофиқ
суғурта
қиймати
585 880 160 сўмни, суғурта пули 468 704 128 сўм (суғурта қийматининг
80 фоизи)ни ва суғурта мукофоти 18 748 165 сўмни ташкил этган.
Шунингдек, шартноманинг 4.1-бандида суғурта шартномаси тузилгандан
сўнг 30 иш куни ичида суғурта қилдирувчи томонидан суғурталовчининг ҳисоб
рақамига суғурта мукофотларини ўтказиб берилиши, 5.2-бандида эса суғурта
мукофоти суғурталовчининг ҳисоб рақамига келиб тушгач, 3 кун ичида суғурта
полиси расмийлаштириб берилиши белгиланган.
Суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчига 2020 йил 30 июнда
004739-сонли суғурта полиси берилган ва унда суғурта қилдирувчи томонидан
10 000 000 сўм тўланганлиги, суғурта жавобгарлиги 53,34 фоиз ёки 250 000 000 сўм
миқдорида эканлиги қайд этилган. Суғурта полиси 2020 йил 30 июндан кучга
кириши ва 2020 йил 31 декабрда кучини йўқотиши белгиланган.
Шунингдек, суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчига 2020 йил
1 августда 005047-сонли суғурта полиси берилган ва унда суғурта қилдирувчи
томонидан
8 748
165
сўм
тўланганлиги,
суғурта
жавобгарлиги
46,66 фоиз ёки 218 704 125 сўм миқдорида эканлиги қайд этилган. Суғурта полиси
2020 йил 1 августдан кучга кириши ва 2020 йил 31 декабрда кучини йўқотиши
белгиланган.
Суғурта
шартномаси
ва
суғурта
полисларига
кўра,
суғурта
таваккалчиликлари сифатида бўрон, дўл, кучли ёмғир (жала), ёнғин, яшин уриши,
қурғоқчилик ва гармсел, қора совуқ, кучли қор ёғиши, тупроқнинг ўта намлиги, сув
сатҳининг паст бўлиши (камсувлик), сув сатҳининг баланд бўлиши (сув тошқини),
зараркунандалар ва экин касалликлари кўрсатилган.
Ишдаги Пискент туман ваколатли ташкилотлари ва даъвогар вакили
иштирокида тузилган 2020 йил 20 ва 25 августдаги далолатномалар ҳамда жавобгар
Пискент туман бўлимининг агрономи А.Мажидов ва даъвогар вакили томонидан
имзоланган 2020 йил 25 августдаги қишлоқ хўжалиги корхоналарининг экинлар
ҳосилини суғурталаш бўйича оралиқ мониторинг далолатномасида даъвогарнинг
51,6 га пахта майдонига сув танқислиги сабабли ўргимчаккана ва кўсакқурти
зараркунанда ҳашоратлари тушиши натижасида пахта майдонларида ғўза туплари,
кўсак, шона, гуллари, баргларини катта зарарланишига сабаб бўлаётганлиги қайд
этилган.
Пискент туман Статистика бўлимининг 2020 йил 10 декабрдаги
01/1-35-05/3-40-сонли маълумотномасида даъвогар томонидан 2020 йил пахта
ҳосили режаси бўйича 158,4 тонна ҳосил етиштириш назарда тутилганлиги, бироқ
даъвогар томонидан 109,3 тонна (69 %) пахта етиштирилганлиги қайд қилинган.
Шунинг учун даъвогар 2020 йил 31 декабрда жавобгарнинг Тошкент вилоят
филиалига суғурта товонини тўлашни сўраб, мурожаат қилган.
Даъвогарнинг мурожаати оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли Ўзбекистон
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Пискент туман кенгаши
(бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) даъвогар манфаатида иқтисодий судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 115 890 161,3 сўм суғурта
товони ва 57 945 080,65 сўм пеня ундиришни сўраган.
Бунга асос қилиб, даъво аризасида сув манбалари тушиб кетиши сабабли
даъвогарга тегишли майдонларига сув тўлиқ етказиб берилмаганлиги, бунинг
натижасида ғўза кўчатлари кўсак қурти ва ўргамчакана билан зарарланганлиги,
оқибатда режадагидан 49,1 тн кам ҳосил олинганлиги, 1 га ер майдонидан
10 664 000 сўмлик пахта ҳосилини олиш режалаштирилганлиги, аслида эса 1 га ер
майдонидан 8 554 605 сўмлик пахта ҳосили олинганлиги, яъни 1 га ер майдонидан
олинмаган пахта ҳосилининг қиймати 2 109 395 сўмни, 54,94 га ер майдонидан эса
олинмаган пахта ҳосилининг қиймати 115 890 161,3 сўмни ташкил қилиши ва ушбу
молиявий зарарни суғурталовчи қоплаб бериши ҳамда “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикасининг Қонунининг 25-моддасига асосан 57 945 080,65 сўм пеня тўлаши
лозимлигини кўрсатган.
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 январдаги ҳал
қилув қарори билан Кенгашнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 5 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги қарор
қабул қилинган. Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 64 541 548 сўм суғурта товони ундириш
белгиланиб, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 22 июндаги қарори билан апелляция инстанцияси судининг
2022 йил 5 апрелдаги қарори ўзгартирилиб, қарорнинг жавобгардан даъвогар
фойдасига 64 541 548 сўм суғурта товони ундириш қисми 115 890 161,3 сўмга,
жавобгардан республика бюджетига 1 936 246,44 сўм давлат божи ундириш қисми
3 476 704,84 сўмга ўзгартирилиб, қарорнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари томонидан ишни кассация
тартибида такроран кўриш ҳақида протест киритилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили протестни қўллаб-қувватлаб, даъвогар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 505-сонли қарори асосида
ҳисоб-китоб қилганлиги, судлар суғурта товонини ундиришда суғурта қийматини
80 фоизга камайтирганлиги, суғурта шартномаси тузишдан олдинги йилларда
олинган ҳосилни инобатга олиб, кам ҳосилдорлик суғурталанганлигини баён қилиб,
протестни қаноатлантиришни ва Вазирлар Маҳкамасининг 505-сонли қарори
асосида тақдим қилинган ҳисоб-китобни инобатга олиб, қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Жавобгар вакили суғурта товонининг миқдори тўғри ҳисоб-китоб
қилинганлиги, аммо, суғурта шартномасининг 7.5-банди инобатга олинмаганлиги,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 505-сонли қарори билан
суғурта пули суғурта қийматидан кам қилиб белгилаш таъқиқланмаганлиги,
шунинг учун, шартномада 80 фоиз миқдорида суғурта пули белгиланганлигини
баён қилиб, протест бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Кенгаш суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор
қилинган бўлса-да, ундан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
4
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Кенгашнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб ва протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори
1-бандининг иккинчи хатбошисида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий
ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд
аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя
этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши
ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги, суд томонидан ИПКнинг
177-моддасида назарда тутилган барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки,
асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмаслиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Аммо, судлар томонидан қарор қабул қилишда ушбу талабларга риоя
қилинмаган.
Хусусан, апелляция инстанция суди Кенгашнинг “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунининг
25-моддасига
асосан
57 945 080,65 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришнинг
рад қилинишида суғурта шартномаси ўзининг алоҳида белгилари билан хўжалик
шартномасидан фарқ қилиши ҳақида тўғри тўхтамга келган.
Шунинг учун, кассация инстанцияси суди асосли равишда апелляция
инстанцияси судининг мазкур хулосаси билан келишиб, асосли тўхтамга келган.
Бироқ, кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судининг
Кенгашнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириш ва жавобгардан
64 541 548 сўм суғурта товони ундириш ҳақидаги қарорини ўзгартиришда
шартноманинг 3.1-бандини нотўғри қўллаган ҳолда хатоликка йўл қўйган.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
17 июндаги 505-сонли қарори билан тасдиқланган “Пахта хом ашёси
ва бошоқли дон экинларининг бўлғуси ҳосилини суғурталаш тартиби
тўғрисида”ги Низомда суғурта шартномасига асосан пахта хом ашёси (бошоқли
дон экинлари) ҳосили бўйича суғурта товонини ҳисоблаш жадвали белгиланган.
Даъвогар томонидан пахта экилган ер майдонидан олинган ялпи ҳосил
1093 центнерни ташкил қилган, жами майдондан олинган ҳосилнинг қиймати
469 900 000 сўмни, бунда 1 га майдондан олинган ҳосилнинг қиймати
8 554 605 сўмни ташкил этган.
Шартнома бўйича ҳар бир гектар майдонидан 10 664 000 сўмлик ҳосил
олиниши режалаштирилган бўлиб, 1 га майдони бўйича кўрилган зарар
2 109 395 (10 664 000 – 8 554 605) сўмни, жами экин майдонидан кўрилган зарар
суммаси эса 115 890 161,3 (2 109 395 х 54,94) сўмни ташкил этади.
Суғурта шартномасининг 3.1-бандида суғурта пули суғурта қийматидан
кам (80 %) қилиб белгиланганлиги сабабли, 92 712 128 (115 890 161,3 х 80%) сўм
миқдорида жавобгар томонидан қопланиши лозим бўлган зарар суммасига
судлар ҳуқуқий баҳо бермаган.
Суғурта шартномасининг 7.5-бандида суғурта қилдирувчи томонидан
экинни экиш, парваришлаш ва ҳосилни йиғиштириб олиш даврида агротехника
талабларига риоя қилмаганлиги аниқланганда, суғурта товони қуйидаги
миқдорларда камайтирилади:
ўғит белгиланган меъёрдан кам берилган бўлса 5 (беш) фоиз;
бегона ўтлар босиб кетган бўлса 5 (беш) фоиз;
ўз вақтида суғорилмаган (сув берилмаган) бўлса 5 (беш) фоиз;
чамаланган (апробация) ҳосил олинмаган бўлса 5 (беш) фоиз.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, суғурта қилдирувчи (даъвогар) минерал
ўғитни белгиланган миқдордан кам берган (5 %), ўз вақтида суғорилмаган (сув
берилмаган) (5 %) ва чамаланган (апробация) ҳосил, яъни апробация
далолатномасида кўрсатилган ҳосилни олмаган (5 %).
Шунинг учун 92 712 128 сўм суғурта пули 15 фоизга камайтирилганда
тўланиши лозим бўлган суғурта товони 78 805 309 (92 712 128 – 15%) сўмни
ташкил қилади.
Баён этилганлардан кўринадики, судлар томонидан қарор қабул қилишда иш
учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган ва моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри
қўлланилган, бу эса асоссиз қарор қабул қилинишга сабаб бўлган.
ИПК 3051-моддасининг бешинчи қисмига кўра, ишни кассация тартибида
такроран кўриш умумий асосларга кўра амалга оширилади.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Шунингдек, ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси
суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш
учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли.
Шунинг учун, судлов ҳайъати протестни қаноатлантиришни, иш юзасидан
қабул қилинган кассация инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни,
Кенгашнинг кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартиришни, апелляция инстанцияси суди
қарори хулоса қисмининг жавобгардан даъвогар фойдасига 64 541 548 сўм суғурта
товони ундириш қисмини 78 805 309 сўм суғурта товони ундириш билан
алмаштиришни ҳамда апелляция инстанцияси суди қарорининг суд харажатларини
тақсимлаш қисмини бекор қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий
чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПФ-3318-сонли Фармони
3-бандининг бешинчи хатбошисида Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари кенгашлари фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари тақдим этиш
ҳуқуқи мавжудлиги ва даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати
кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланганлиги сабабли, даъво
талабининг қаноатлантирилиши рад этилган қисми бўйича даъвогардан давлат
божи ундирилмайди. Жавобгардан республика бюджетига ишни биринчи,
апелляция ва кассация
инстанция судларида кўриш учун боғлиқ
3 152 212,36 (78 805 309 х 4%) сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Жавобгардан
Олий
суднинг
қарори
асосида
ундирилган
суғурта товони ва 21 600 сўм почта харажатлари жавобгар томонидан
тўланганлигини ҳисобга олиб, ижро варақаси берилмасдан қолдирилади.
Шунингдек, ИПКнинг 343-моддасига асосан апелляция инстанцияси
судининг қарори бўйича ундирув бекор қилинади.
Даъвогарнинг судлар суғурта товонини ундиришда суғурта қийматини икки
маротаба 80 фоизга камайтирилганлиги ҳақидаги важи билан судлов ҳайъати
келишмайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
936-моддасига кўра, агар мол-мулкни ёки тадбиркорлик хавфини суғурталаш
шартномасида суғурта пули суғурта қийматидан кам қилиб белгиланган бўлса,
суғурталовчи суғурта ҳодисаси юз берганида суғурта қилдирувчига (наф олувчига)
у кўрган зарарни суғурта пулининг суғурта қийматига бўлган нисбатига мутаносиб
равишда қоплаши шарт.
Мазкур ҳолатда, даъвогар пахта ҳосилини суғурта қилиш аризасида экин
майдони 54,94 гектар ташкил қилиши, жорий давлатга сотиш режаси бўйича
ҳосилдорлик (ц/га) 31 центнерни, 1 центнер ҳосил нархи 430 000 сўмни, суғуртага
қабул қилинадиган ҳосилдорлик (ц/га) 24,8 центнерни қабул қилишни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасида суғурта қиймати
585 880 160 (54,94 га х 24,8 центнер х 430 000) сўм, суғурта товони эса
468 704 128 (585 880 160 х 80 %) сўм этиб белгиланган ва даъвогар ушбу суммадан
келиб чиқиб, суғурта мукофотини тўлаган.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 – 303, 3051 ва 343-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарининг протести
қаноатлантирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 22 июндаги қарори бекор қилинсин.
Пискент туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгашининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 5 апрелдаги қарори ўзгартирилсин.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
5 апрелдаги қарори хулоса қисмининг “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятидан
“Абдуназир Оқ пахталари” фермер хўжалиги фойдасига 64 541 548 сўм суғурта
товони ундириш қисми, 78 805 309
сўм суғурта товони ундириш билан
алмаштирилсин.
7
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
5 апрелдаги қарорининг суд харажатларини тақсимлаш қисми бекор қилинсин.
“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятидан республика бюджетига
3 152 212,36 сўм давлат божи ундирилсин.
Суд қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятидан Олий суднинг қарори асосида
ундирилган суғурта товони ва 21 600 сўм почта харажатлари тўланганлигини
ҳисобга олиб ижро варақаси берилмасин.
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
5 апрелдаги қарори ва Олий суднинг 2022 йил 22 июндаги қарори бўйича ундирув
бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Исрайлов
ҳайъат аъзолари:
О. Халмирзаев
А. Абдуллаев
Ш. Мирзахакимов
Р. Сагатов