Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2302/2265 Дата решения 03.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Навоий Автотеххизмат масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый BEST TASVIRIY OYINA хусусий корхонаси
Source ID 1078664 Claim ID 3203347 PDF Hash 14f5032376a273d8... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 703-моддаси нинг 703 law
ФКнинг 236-моддаси ФК 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2101-2302/2265-сонли иш КАРМАНА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2023 йил 3 апрель Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида, М.Жамиловнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар ХХХХнинг жавобгар ХХХХга нисбатан киритилган даъво аризасини даъвогар вакили А.Зойиров (ишончномага асосан) иштирокида суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар ХХХХнинг жавобгар ХХХХга нисбатан 19.000.000 сўм асосий қарз ва 9.500.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлсада жавобгар ишда иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда-ИПК)нинг 128, 170-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб ҳал қилишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, даъво аризаси киритилгандан сўнг тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни рад қилишни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида хизмат кўрсатиш тўғрисида 16.01.2021 йилда 03/21-сонли шартнома тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан жавобгар жами 112.400.000 сўм пул маблағлари тўлаб берилган, 93.400.000 сўмлик хизматлар кўрсатилиб, 19.000.000 сўмлик қарздорлик вужудга келган. Даъвогарнинг огохлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ушбу ҳолатлар даъво аризасига илова қилинган ҳужжатлар, хусусан, ҳисоб-фактура, бир томонлама таққослаш далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шу сабабли, суд 19.000.000 сўмни ундириш тўғрисидаги талабни қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво талабида 9.500.000 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. Даъвогарнинг пеня ундириш талаби асосли. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 103-сон Қарори 2-бандига кўра, судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Юқоридагиларга кўра, суд, неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини, шу вақтга қадар қарздорликни ундириш чоралари ўз вақтида кўрилмаганлигини, шартномада олдиндан тўлов амалга оширилишига келишганлиги, шу билан бирга, кредиторнинг шартнома талабларидан келиб чиқадиган ҳаракатларини ва манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини 2.000.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга кўра, суд ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни, жавобгардан республика бюджетига фойдасига 570.000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХХХдан даъвогар ХХХХ фойдасига олдиндан тўланган 19.000.000 сўм асосий қарз, 2.000.000 сўм пеня ва олдиндан тўлаб берилган 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ХХХХдан республика бюджетига 570.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф мазкур ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Навоий вилоят судига апелляция шикояти бериши, прокурор протест келтириши мумкин. Б.Джумаев