Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2301/985 Дата решения 03.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Равшанов Хуршид Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "AGRO KOMPAS" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "REAL AGRO COTTON" унитар корхонаси
Source ID 1079216 Claim ID 3216381 PDF Hash 73fe4d9726fda74b... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
аролик кодекси 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодекси 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
онуни 32-моддаси онуни 32 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy Адрес: 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А” Tel: (+99870) 762-30-94 е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 3 апрель 4-1104-2301/985-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Н.Равшанов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакили Ш.Имомов (судга тақдим этган ишончномаси ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан) иштирокида, даъвогар – “Хххх” масъулияти чекланган жамияти жавобгарлар – “Хххх" УК ва “Хххх” МЧЖлар ҳисобидан солидар тартибда 75 633 358 сўм асосий қарз, 37 816 679 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни иштирокида Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар – “Хххх” масъулияти чекланган жамияти Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарлар – “Хххх" УК ва “Хххх” МЧЖлар ҳисобидан солидар тартибда 75 633 358 сўм асосий қарз, 37 816 679 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Даъвогар вакиллари суд мажлисида иштирок этиб, даъво аризасидаги талабларини қўллаб, суд муҳокамаси кунига қадар 75 633 358 сўм асосий қарздорликни бартараф этмаганлиги боис, даъво талабидаги қарздорликларни жавобгарлар – “Хххх" УК ва “Хххх” МЧЖлар ҳисобидан солидар тартибда тўлиқ ва пеняни эса амалдаги қонунчилик талаблари дорасида ундиришни сўраб, қонуний ва адолатли қарор қабул қилишни сўради. Жавобгарлар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлигига қарамасдан, ўзининг ишончли вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128-моддасига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: 1 ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасининг 3-қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш жилдида жавобгарларнинг суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар мавжуд. Шу боис, суд ишни жавобгарларнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд тарафларнинг вакилларини тушунтиришлари ҳамда кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни ҳамда даъво талабини қолган қисмини рад қилишни лозим топади. Ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд мажлисида даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича тарафлар ўртасида, яъни “Хххх” УК ва “Хххх” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 15 октябрда №25-сонли “Ғаллачилик кластери билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс” шартнома тузилган (кейинги ўринларда Шартнома деб юритилади). Шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар – “Хххх” масъулияти чекланган жамияти -“Хўжалик” 2022 йил ҳосилидан ўзига тегишли ер майдонидан давлат стандарти бўйича Шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган маҳсулотни топшириш мажбуриятини, жавобгар-“Кластер” эса, “Хххх” масъулияти чекланган жамиятини-“Хўжалик”ни ушбу шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Иш ҳужжатларига тақдим этилган даъвогар-”Хххх” масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар-“Хххх” УК ўртасида 2022 йил 09 сентябрь ҳолатига тузилиб тасдиқланган ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш 2 далолатномасига ва судга тақдим этган №110-010-03-044-сонли, №110-01003-043-сонли, №110-010-03-058-сонли, №110-010-03-055-сонли “Юк жўнатиш авто-ўлов ҳисоби” маълумотномаларига, даъвогар вакилининг кўрсатувларига асосан, даъвогар фермер хўжалиги-“Хўжалик” томонидан жавобгар-“Кластер”га топширган маҳсулоти учун, жавобгар-“Хххх” УК нинг сарф-харажатлари чегирилганда, жавобгарнинг даъвогар фермер хўжалиги олдида 75 633 358 сўм асосий қарздорликка йўл қўйганлиги суд муҳокамасида аниқланди. Шу билан бирга, мазкур ҳолат Шартноманинг 3-бўлимидаги ҳисоб-китоб тартибига жавобгар тўлиқ равишда амал қилмаслиги натижасида келиб чиққанлиги аниқланди. Даъвогар томонидан жавобгарни оғзаки ва ёзма равишда юзага келган қарздорликни бартараф этиш бўйича огоҳлантириллигига қармасдан қарздорлик бартараф этилмаган. Ушбу ҳолат, даъвогар томонидан судга тақдим этилган ҳамда иш ҳужжатларидаги маълумотлар, тарафлар ўртасида тузилиб тасдиқланган ўзаро солиштирма далолатномасида ўз аксини топган ҳамда суд муҳокамасидаги ҳисоб-китобларга асосан жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарзи 75 633 358 сўм миқдорида эканлиги суд муҳокамасида ўз исботини топди. Шунингдек, “Хххх” масъулияти чекланган жамияти (кредитор), “Хххх" УК (Қарздор) ва “Хххх” МЧЖ (Кафил)лар ўртасида 2022 йил 8 сентябрда 2021 йил 15 октябрда №25-сонли шартноманинг ижроси юзасидан 172-сонли “Кафиллик шартномаси” тузилган. Ушбу кафиллик шартномасининг 1.1., 2.1-бандларига кўра, кафил “Хххх” (Кафил) масъулияти чекланган жамияти, қарздор томонидан мажбуриятларни бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги туфайли Кредитор олидида қарздор билан 38 956 320 сўм миқдорда баравар ҳажмда жавоб беришига ўзаро томонлар келишишган. Кафиллик шартномасининг 2.2-бандига асосан кафиллик суммаси 38 956 320 сўмни ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 293-модда қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди. Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогар – “Хххх” масъулияти чекланган жамияти жавобгарлар – “Хххх" УК ва “Хххх” МЧЖлар ҳисобидан солидар тартибда 75 633 358 сўм асосий қарзни ундириш талаби мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар, тараф вакилининг кўрсатувларига ўз исботини топганлиги боис, суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини 75 633 358 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Даъвогар даъво аризасида шартнома, “Кафиллик шартномаси” талабларига ва Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги 3 Қонуни 32-моддасига кўра, жавобгар ҳисобидан 37 816 679 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарорининг 2-бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда, суд жавобгар-“Хххх" УК шартномаларнинг шартларига кўра, даъвогар томонидан топширилган маҳсулот учун ўз вақтида тўловларни амалга оширимаганлиги сабабли, даъвогарнинг даъво аризасидаги жавобгар ҳисобидан пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарорининг 2-бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилган. Бунда неустойканинг энг кам миқдори Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлигини эътиборга олиб, суд жавобгардан ундирилиши талаб қилинган пеняни 11 500 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд 4 харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосланган ҳолда, мазкур иқтисодий ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгарлар зиммасига юклатишни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236, 293, 326, 327, 333-моддаларини, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарори талабларини қўллаб, суд Жавобгарлар – “Хххх" УК ва “Хххх” МЧЖлар ҳисобидан солидар тартибда даъвогар – “Хххх” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 75 633 358 сўм асосий қарз, 11 500 000 сўм пеня, 1 134 501 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Бунда, жавобгар –“Хххх” масъулияти чекланган жамиятининг қарздорликлар бўйича жавобгарлиги 2022 йил 8 сентябрдаги “Кафиллик шартномаси”нинг шартларига асосан 38 956 320 сўм кафиллик суммаси доирасида белгилансин. Даъвогарнинг қолган даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Н.Равшанов 5