← Назад
Решение #610345 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 2034 | — | code_article | |
| Мазкур Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
SAMARQAND SHAHAR
IQTISODIY SUDI
SAMARKAND CITY
ECONOMIC COURT
140103, Samarqand sh, Mingtut ko‘chasi, 2-uy
140103, Samarkand, Mingtut street, 2
Tел/факс: (0-366) 234-92-86
е-mail: i.samarqand.sh@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 3 апрель
Самарқанд шаҳар
4-1401-2302/1150-сонли иш
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг судьяси И.Ҳамроқулов, ушбу кун даъвогар
“Kuliev Abduvahob” ХКнинг жавобгар “Payariq Best Oil” МЧЖга нисбатан берган даъво аризаси
бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни -
Самарқанд шаҳар иқтисодий судига даъвогар “Kuliev Abduvahob” ХК (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) даъво ариза билан мурожаат қилиб, томонлар ўртасида
тузилган шартномага асосан корхона томонидан буюртмачининг транспорт воситаларига GPS
ускуналари ўрнатилганлиги ва уларга хизматлар кўрсатилганлигини, бироқ бугунги кунга
қадар тўловлар тўлиқ амалга оширилмасдан қолаётганлиги оқибатида қарздорлик келиб
чиққанлигини баён қилиб, жавобгар “Payariq Best Oil” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 2 070 000 сўм асосий қарз ва 1 035 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси иккинчи
қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга
қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга
ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат
илова қилинади. Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар даъво аризаси юзасидан судга ёзма фикр тақдим этмади.
Мазкур Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси
юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Cуд, тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини
инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб
ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича,
“Kuliev Abduvahob” ХК (Бажарувчи) ва “Payariq Best Oil” МЧЖ (Буюртмачи) ўртасида 2022 йил
9 апрель куни 22/249-сонли ва 2022 йил 14 апрель куни А-22/649-сонли шартнома тузилган
бўлиб, унга кўра “Бажарувчи” “Буюртмачи”га қарашли бўлган транспорт воситаларини
мониторинг қилиш мақсадида GPS ускуналарини ўрнатиш ва GPS хизматларини кўрсатиш,
“Буюртмачи” эса бажарилган хизматлар ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар шартномага асосан 2022 йил 30 апрелдан 2022 йил 30 июнга қадар бўлган
даврда ишлар бажарган ва хизматлар кўрсатган бўлсада, жавобгар тўловни тўлиқ амалга
оширмаганлиги натижасида 2 070 000 сўм қарздорлик келиб чиққан. Хизматларнинг
кўрсатилганлиги ва жавобгар томонидан қабул қилиб олинганлиги иш ҳужжатларидаги
электрон бажарилган ишлар ҳақидаги далолатнома ва ҳисоб-фактуралар билан ўз тасдиғини
топди.
Даъвогар 2023 йил 26 январдаги 17-сонли талабнома билан жавобгарга мурожаат этиб,
юзага келган қарздорликни тўлаб беришни сўраган. Бироқ, жавобгар томонидан ушбу
талабнома эътиборсиз қолдирилган ва тўлов амалга оширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига
ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги,
703-моддасида, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг
топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш
ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олиши, 705-модасида, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ
эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши
шартлиги белгиланган.
Шунингдек, ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Юқоридагиларга кўра, даъвогар шартномада белгиланган хизматларни кўрсатган
бўлсада, жавобгар унинг ҳақини тўламасдан ушбу қонун нормаси ва шартнома талабини бузган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгардан 2 070 000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги
даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Шартноманинг 5.9.-бандида, кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида ҳақ тўланмаганда,
“Буюртмачи” “Бажарувчи”га муддати кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бироқ бу кечиктирилган тўлов суммасининг 50
фоизидан ортиқ бўлмаслиги белгиланган.
Даъвогар шартноманинг ушбу шартидан келиб чиқиб, 2 070 000 сўм тўлов
кечиктирилганлиги сабабли 1 035 000 сўм пеня ҳисоблаб, уни жавобгардан ундиришни сўраган.
ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг
мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани
камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эгалиги
кўрсатилган.
Суд, жавобгарнинг мулкий аҳволини ва унинг манфаатларини эътиборга олиб,
жавобгардан ундириш талаб қилинган пеняни камайтириб, 207 000 сўм миқдорида
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
иккинчи қисмига кўра, ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган
барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган
бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади.
Бундай ҳолатда суд, иш ҳужжатларини текшириб, далилларга баҳо бериб, даъво
аризани қисман қаноатлантиришни, жавобгар “Payariq Best Oil” МЧЖдан даъвогар “Kuliev
Abduvahob” ХК фойдасига 2 070 000 сўм асосий қарз, 207 000 сўм пеня, олдиндан тўланган
300 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатини ундиришни, даъво талабининг
828 000 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
113, 118, 176-180, 186, 2034, 2035-моддаларига асосланиб, суд қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Payariq Best Oil” МЧЖдан даъвогар “Kuliev Abduvahob” ХК фойдасига
2 070 000 сўм асосий қарз, 207 000 сўм пеня, олдиндан тўланган 300 000 сўм давлат божи ва
30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг 828 000 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув
қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн
кун ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан
эътиборан ўн кунлик муддатда Самарқанд шаҳар иқтисодий суди орқали Самарқанд вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти беришга (протест
келтиришга) ҳақли.
Судья
И.Ҳамроқулов