Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2006-2301/613 Дата решения 03.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Ромитан туманлараро иқтисодий суди Судья Абдуллаев Хайрулло Ғайбуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Кадастр агентлиги Бухоро вилоят бошқармаси Ответчик / Подсудимый "KARIM SULTON" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1079050 Claim ID 3221143 PDF Hash a9c1c531e990e193... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 110-моддаси тисодий процессуал кодекси 110 code_article
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения 5 628 символов
BUXORO VILOYAT ROMITAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РАМИТАНСКИЙ Ромитан туман. А.Темур кўчаси 44-уй. Тел: 55-2-33-34, Факс: 55-2-26-65 i.romitan@sud.uz АЖРИМ (Иш юритишни тугатиш тўғрисида) 2023 йил 3 апрель 4-2006-2301/501-сонли иш Ромитан туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Г.Абдуллаев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Рашидовнинг котиблигида, даъвогарнинг раҳбари И.Ҳакимовлар иштирокида, ишга мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ромитан туман ҳокимлигини жалб этган ҳолда, даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Бухоро вилоят бошқармаси манфаатида Ромитан туман бўлимининг жавобгар – Ромитан туманидаги “Ааааа” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 300 кв.метр экин ер майдонида ўзбошимчалик билан бино-иншоотни буздириш ва ер майдонини олдинги ҳолатига келтириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сонли карорнинг 1-иловаси билан тасдиқланган Низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг 10-бандида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида Кадастр агентлигининг Бухоро вилоят бошқармаси (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) Ромитан туман бўлими (бундан буён матнда “даъвогар бўлими” деб юритилади) инспекторлари томонидан Бухоро вилоят Ромитан тумани “Қаҳрамон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ердан мақсадли фойдаланиш бўйича мониторинг ўтказилган. Мониторинг натижасида расмийлаштирилган далолатномага кўра, фермер хўжалиги томонидан ажратилган экин ер майдонинг 340қ-контурда 300 кв.метр ер майдонда ўзбошимчалик билан ҳеч бир ҳужжатларсиз биноиншоот курганлиги аниқланган. Аниқланган камчиликларни ихтиёрий равишда бартараф этиш тўғрисида жавобгарга 2023 йил 10 февралдаги 11/117-сонли огоҳлантириш хати билан мурожаат қилган бўлишига қарамасдан, огоҳлантириш хати ижроси оқибатсиз қолдирилган. Натижада, даъвогар жамиятга нисбатан 300 кв.метр экин ер майдонида ўзбошимчалик билан бино-иншоотни буздириш ва ер майдонини олдинги ҳолатига келтириш мажбуриятини юклаш тўғрисида даъво аризаси билан асосли равишда судга мурожаат қилган. Суднинг 2023 йил 3 мартдаги ажрими билан ишга мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ромитан туман ҳокимлиги жалб этилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари жавобгарга нисбатан даъво талабидан тўлиқ воз кечиши тўғрисида ариза тақдим этди ва аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда жавобгарга суд ажрими юборилган, аммо даъво аризасида кўрсатилган манзилда мавжуд эмаслиги ҳақида алоқа хизматининг ФОРМА-20 шаклдаги маълумотномаси мавжуд. Тегишли тартибда хабардор қилинган учинчи шахс вакили суд мажлисида иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади. Ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриш тўғрисида ариза тақдим этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128 ва 170-моддаларини қўллаб, ишни жавобгар ва учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабидан воз кечиш ҳақидаги аризасини иш юритувга қабул қилишни, иш бўйича иш юритишни тугатишни, даъвогарнинг давлат божи тўловидан озод этилганлиги боис давлат божи ундирмасликни, олдиндан тўлаган 30.000 сўм почта харажати тўловини даъвогар зиммасига қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Бухоро вилоят бошқармаси томонидан берилган 2023 йил 6 январдаги 13-сонли ишончномага кўра Ромитан туман бўлими раҳбари И.Ҳакимовга даъво талабидан тўлиқ ёки қисман воз кечиш ваколати берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110-моддаси биринчи қисми 6-бандида даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса, иш бўйича иш юритиш тугатилиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110-моддаси биринчи қисми 1-бандида иш судга тааллуқли бўлмаса, иш юритишдан тугатилиши кўрсатилган. “Давлат божи тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддаси 22-бандига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, унинг жойлардаги органлари — ер тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги билан боғлиқ даъволар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлиги кўрсатилган. Баён этилганларга асосан, суд, даъвогарнинг аризасини иш юритувга қабул қилишни, иш бўйича иш юритишни тугатишни, даъвогарнинг давлат божи тўловидан озод этилганлиги боис давлат божи ундирмасликни, олдиндан тўлаган 30.000 сўм почта харажати тўловини инобатга олишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110моддаси 1-қисми 6-банди, 111 ва 118-моддалари қўллаб, суд, АЖРИМ ҚИЛАДИ: юритувга қабул қилинсин. 2. Мазкур иш бўйича иш юритиш тугатилсин. 3. Даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Бухоро вилоят бошқармаси Ромитан туман бўлимининг давлат божи тўловидан озод этилганлиги ва олдиндан тўлаган 30.000 сўм почта харажати тўлови инобатга олинсин. Мазкур ажрим устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши ёки прокурор протест келтиришга ҳақли. Судья Х.Г.Абдуллаев