← Назад
Решение #610381 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh.,
Mustaqillik ko’chasi, 77-uy
Юкоричирчикский район, г. Янгибазар,
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Юқоричирчиқ
2023 йил 3
4-1105-2301/703-сонли
тумани
апрель
иш
Юқоричирчиқ
туманлараро
иқтисодий
суди
раиси
Ғ.Машкуров
раислигида,
судья
ёрдамчиси
Б.Насиров
котиблигида,
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Тошкент
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “Qishloq Qurilish Invest” масъулияти
чекланган жамияти манфаатида жавобгар “Komilon Arxqurilish”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 300.000.000 сўм
асосий қарз ва 150.000.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили
А.Холиқов (2023 йил 4 январдаги 6/1-сонли ишончнома),
жавобгар вакили Ш.Нишонов (2023 йил 3 апрелдаги 22/13-сонли
ишончнома) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Qishloq Qurilish Invest” масъулияти чекланган жамияти
(матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар ва
“Komilon Arxqurilish” масъулияти чекланган жамияти (матнда
жавобгар деб юритилади) ўртасида 2020 йил 10 июлда 25/Мсонли қарз шартномаси тузилганлиги, мазкур шартномага
асосан даъвогар томонидан жавобгарга 300.000.000 сўм пул
маблағлари ўтказиб берилганлиги, қарзни қайтариш муддати
2020 йил 10 август куни қилиб белгиланганлиги, бироқ,
белгиланган муддат тугаганидан сўнг ҳам жавобгар томонидан
олинган пул маблағлари қайтариб берилмаганлиги, мавжуд
қарздорликни қоплаб беришни сўраб юборилган талабнома
оқибатсиз қолдирилганлигини билдириб, суддан жавобгар
ҳисобидан 300.000.000 сўм асосий қарз, 150.000.000 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, қарздорлик
бугунги кунга қадар қоплаб берилмаганлигини билдириб, даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили қатнашиб, ҳақиқатдан ҳам
қарздорлик суммаси мавжудлиги, тез орада тўлаб бериш
чоралари кўрилишини билдириб, суддан пеня миқдорини
камайтиришни сўради.
Суд мажлисида палата вакили иштирокини таъминламади.
Лекин даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокииз
кўришни сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг (матнда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддаларига
асосан суд ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво
аризани қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФК 735-моддасига кўра, қарз шартномаси бўйича бир тараф
(қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга
хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб
беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиббўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг
хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини)
қайтариб бериш мажбуриятини олади. Қарз шартномаси пул ёки
ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.
Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 10
июлда
25/М-сонли вақтинчалик фоизсиз
қайтариладиган қарз бериш тўғрисида шартнома тузилган.
Шартноманинг
1-1-бандига
асосан
даъвогар
жавобгарга
300.000.000 сўм пул маблағларини қарз сифатида бериш,
жавобгар эса мазкур пул суммасини қайтариш мажбуриятини
олган.
Шартноманинг 1.3-бандига асосан қарз суммаси 2022 йил
10 августга қадар график асосида қайтарилиши белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2020 йил 10 июлда
95.000.000
сўм,
13 июлда 105.000.000 сўм, 16 июлда 50.000.000 сўм, шу куни яна
50.000.000 сўм, жами 300.000.000 сўм пул маблағи тўлаб
берилган.
Қарзни қайтариш муддати тугагандан сўнг жавобгар
томонидан қарздорлик ихтиёрий тўлаб берилмаган.
Пул маблағларини қайтариб беришни сўраб, даъвогар
томонидан жавобгарга 2023 йил 24 январда 02/2023-сонли
талабнома
юборилган.
Талабнома
жавобгар
томонидан
оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг даъвогар ариза билан
судга мурожаат қилган.
ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар, таққослаш далолатномаси
ҳамда тарафлар берган тушунтиришларга асосан жавобгарнинг
даъвогар олдида 300.000.000 сўм асосий қарзи мавжудлиги ўз
исботини топди. Шундан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг мазкур
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан
ташқари,
даъвогарнинг
даъво
аризасида
150.000.000 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.1-бандида
жавобгар ўз вақтида қарз суммасини қайтармаса, даъвогарга
кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,5 фоизи миқдорида пеня
тўлаши лозимлиги, бунда, пенянинг миқдори қарз суммасининг
50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозимлиги белгиланган.
ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи
назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний
неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра,
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақли, бироқ неустойкани энг кам
миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозим.
Суд тақдим этилган иш ҳужжатларини ўрганиб ҳамда
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, ФКнинг 326моддасида назарда тутилган кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлигидан келиб
чиқиб,
ундирилиши
лозим
булган
пеня
миқдорини
камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 22.500.000 сўм
пеня ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни
рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур
моддага
асосан
агар
даъвогар
томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли
бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган
ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши лозим.
Суд юқоридагиларга асосан жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 30.000 сўм почта харажатлари, республика
бюджетига 9.000.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179-моддаларини
қўллаб, суд
Қ И Л А Д И:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Komilon Arxqurilish” масъулияти чекланган
жамиятидан:
- даъвогар “Qishloq Qurilish Invest” масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 300.000.000 сўм асосий қарз, 22.500.000
сўм пеня ҳамда 30.000 сўм почта харажати;
- республика бюджетига (ягона ҳисобварағига) 9.000.000
сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабини қолган қисмини қаноатлантириш рад
қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро
варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент
вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ғ.Машкуров