Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2301/986 Дата решения 03.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди Судья Тўраев Бекзод Бахшуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ангрен логистика маркази акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Драгон шенлун ташкент масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1069015 Claim ID 3233742 PDF Hash c56bd321d18228c5... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2032-моддаси нинг 2032 law
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси Ушбу Кодекс 2034 code_article
мазкур Кодекс 2034-моддасининг 8-қисми мазкур Кодекс 2034 8 code_article
ФКнинг 703-моддаси ФКнинг 703 law
мазкур кодекснинг 705-моддаси мазкур кодекс 705 code_article
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ФКнинг 149-моддаси ФКнинг 149 law
ФКнинг 150-моддаси ФКнинг 150 law
ФКнинг 153-моддаси ФКнинг 153 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 8 211 символов
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40 Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил ------------- 4-1107-2301/------сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судьяси -------, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар “-----------” АЖ манфаатида жавобгар “-----------” МЧЖ ҳисобидан 1 670 000 сўм асосий қарз ва 835 000 сўм пеня ундириш тўғрисида соддалаштирилган иш юритиш тартибида тақдим этган даъво аризасини ўз биносида соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси “-----------” АЖ Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига соддалаштирилган иш юритиш тартибида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “-----------” МЧЖ ҳисобидан 1 670 000 сўм асосий қарз ва 835 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Иш ҳужжатларида даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни жавобгарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда - ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда. ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, Жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. ҳақида ажрим 2023 йил 17 март куни чиқарилган, даъво ариза бўйича жавобгар томонидан судга ариза тақдим қилиниб, даъво муддати ўтганлигини маълум қилиб, иш бўйича даъво муддатини қўллаб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Шунингдек, мазкур Кодекс 2034-моддасининг 8-қисмига мувофиқ, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Юқорида баён этилганларга асосан, суд даъво ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни батафсил ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни ва даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади: ФКнинг 703-моддасига асосан, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш) буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олиши назарда тутилган бўлса, мазкур кодекснинг 705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шартлиги баён этилган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар, амалий ёзишмалар, шу жумладан факсимил, электрон ёки бошқа алоқа воситасида ёхуд ҳужжатнинг ишончлилигини аниқлаш имконини берувчи бошқа усулда олинган ўзга ҳужжатлар ва материаллар ёзма далиллардир. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2019 йил 02 апрелда хизмат кўрсатиш тўғрисида 37-04/19-сонли шартнома тузилган. Ушбу шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга терминал хизматларини кўрсатиш бошқалар юзасидан 100 670 000 сўмлик хизматлар кўрсатган. Жавобгар томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўлов тўлиқ амалга оширилмаган ва натижада 1 670 000 сўм асосий қарздорлик ҳосил бўлган. Аниқланишича тарафлар ўртасида хизмат кўрсатиш тўғрисида 37-04/19-сонли шартнома 2019 йил 02 апрелда тузилган ва даъво талабидаги 1 670 000 сўмлик ҳақдорлик 2019 йил 30 апрель кунидан 2019 йил 15 август кунига қадар кўрсатилган хизматлар учун ҳосил бўлган қарздорлик бўлиб ҳисобланади. Ушбу қарздорлик юзасидан тарафлар ўртасида 2019 йил 03 декабрь куни ўзаро солиштириш-таққослаш далолатномаси тузилган. Шартноманинг 5.3-бандига асосан тўловлар 100 фоиз олдиндан амалга оширилиши лозим бўлган. ФКнинг 149-моддасига кўра, даъво муддати - шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир. ФКнинг 150-моддасига кўра, умумий даъво муддати - уч йил. ФКнинг 153-моддасига кўра, бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади. Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда 2019 йилнинг 03 декабрь кунидан даъво муддатининг ўтиши бошланиб, 2022 йил 03 декабрь кунида даъво муддати ўтган. Даъвогар эса даъво аризаси билан 2023 йил 14 мартда, яъни орадан уч йилу тўрт ой ўтиб судга мурожаат қилган. Шу сабабли суд жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни ва даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Юқорида баён этилганларга асосан, суд ИПКнинг 118, 176-179, 180, 2031-2035-моддалари ҳамда ФКнинг 234, 236, 326, 333моддаларини қўллаб, қаноатлантирилсин. Даъво аризаси бўйича даъво муддати қўлланилсин ва даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад қилинсин. Даъвогар “-----------” АЖ ҳисобидан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “-----------” АЖ томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. --------------------------------------------------------------------------------------------Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори ихтиёрий тартибда ижро этилади. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича қайси ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар ихтиёрий тартибда ижро этилмаган бўлса, ўша ҳал қилув қарори тарафларнинг илтимосномаси бўйича суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида ИПК V бўлимининг қоидаларига биноан, суд харажатларини ундиришга тааллуқли қисми эса суднинг ташаббуси билан мажбурий ижро этилиши лозим. Судья --------------