Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2301/322 Дата решения 03.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ANGOR PAXTA TOZALASH акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый GUZOR TEKSTIL IMPEKS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1079047 Claim ID 3181581 PDF Hash 6d7283003c44a19a... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 386-моддаси ФКнинг 386 law
ФКнинг 388-моддаси ФКнинг 388 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy Юкоричирчикский район, г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Юқоричирчиқ 2023 йил 3 4-1105-2301/322-сонли тумани апрель иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Angor Paxta Tozalash” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “G’uzor Tekstil Impeks” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1.451.418.590 сўм асосий қарз ва 232.226.947,4 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Angor Paxta Tozalash” акциядорлик жамияти (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “G’uzor Tekstil Impeks” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан ҳисобидан 1.451.418.590 сўм асосий қарз, 232.226.947,4 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида тарафлар вакиллари иштирок этмадилар. Даъвогар ва жавобгар вакиллари олдинги суд муҳокамасида тилхат орқали хабардор қилинган. Палата даъво аризасида, даъвогар алоҳида ариза билан мурожаат қилиб, ишни ўзларининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраганлар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддаларига асосан суд ишни тарафлар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 388-моддасига кўра, сотувчи сотиб олувчига олдисотди шартномасида назарда тутилган товарни топшириши шарт. Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 253-сонли қарорига асосан пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ҳудудида жойлашган 1-иловага мувофиқ пахта тозалаш корхоналари ва пахта тайёрлаш пунктларининг бино ҳамда иншоотларини уларнинг ташкилотчиларига 5 йил муддатга бўлиб тўлаш шарти билан баҳолаш қийматида сотиш белгиланган. Мазкур қарор ижроси юзасидан даъвогар ва жавобгар ўртасида 2018 йил 1 сентябрда 19/12-сонли кўчмас мулкни сотиш тўғрисида шартнома тузилган. Шартноманинг 1-1-бандига асосан даъвогар Ангор туман хўжалик ҳисобидаги Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизматининг 2018 йилдаги 543-сонли кадастр ҳужжатига асосан ўзига тегишли бўлган, 19:01:01:01:03:0003:0001 кадастр рақамига эга, Ангор тумани, А.Навоий кўчаси, 10-уй манзилида жойлашган 14,59 гектарни ташкил қилувчи бино-иншоотларни (объект) жавобгарга мулкий мажмуа сифатида топшириш, жавобгар эса қабул қилиб олиб, шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1-бандига асосан объектнинг баҳоси 7.257.092.951 сўм этиб белгиланиб, келгусида томонларнинг келишувига асосан қайта баҳоланиб, қиймати баҳолаш далолатномасига асосан қайта ўзгаришига келишилган. Мазкур шартноманинг 2-иловасида “объект” баҳосининг тўлов графиги белгиланган бўлиб, унга асосан жавобгар шартнома имзолангандан сўнг 10 кун ичида объектнинг 20 фоизи миқдорида – 1.451.418.590 сўм олдиндан тўлов қилиши, кейинчалик, 2022 йилга қадар ҳар йилнинг 31 декабригача объектнинг 20 фоизи миқдорида тўловларни амалга ошириб, жами 7.257.092.951 сўм пул маблағларини тўлаш мажбуриятини олган. Жавобгар томонидан 2022 йилнинг 31 декабригача тўланиши лозим бўлган 1.451.418.590 сўм пул маблағлари ўз вақтида тўлаб берилмаган. Пул маблағларини тўлаб беришни сўраб, даъвогар томонидан жавобгарга 2023 йил 24 январда 01/01-07-сонли талабнома юборилган. Талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг даъвогар ариза билан судга мурожаат қилган. ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар, таққослаш далолатномаси ҳамда тарафлар вакилининг аввалги суд мажлисида берган тушунтиришларга асосан жавобгарнинг даъвогар олдида 1.451.418.590 сўм асосий қарзи мавжудлиги ўз исботини топди. Шундан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг мазкур талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогарнинг даъво аризасида 232.226.947,4 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.2-бандида жавобгар шартнома шартларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда даъвогарга кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаши лозимлиги, бунда, пенянинг миқдори мажбурият бажарилмаган суммасининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозимлиги белгиланган. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли, бироқ неустойкани энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Суд тақдим этилган иш ҳужжатларини ўрганиб ҳамда кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, ФКнинг 326моддасида назарда тутилган кредиторга тўланиши лозим бўлган чиқиб, ундирилиши лозим булган пеня миқдорини камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 35.000.000 сўм пеня ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур моддага асосан агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Суд юқоридагиларга асосан жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 30.000 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 33.672.910,75 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “G’uzor Tekstil Impeks” масъулияти чекланган жамиятидан: - даъвогар “Angor Paxta Tozalash” акциядорлик жамияти фойдасига 1.451.418.590 сўм асосий қарз, 35.000.000 сўм пеня ҳамда 30.000 сўм почта харажати; республика бюджетига (ягона ҳисобварағига) 33.672.910,75 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабини қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров