← Назад
Решение #610490 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 73 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 184 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor
sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Юкоричирчикский район, г.
Янгибазар,
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 3 апрель
4-1105-2301/386-сонли иш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ғ.Машкуров раислигида,
судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, даъвогар вакили Б.Халмурадов (раҳбар),
Б.Аминов (2023 йил 23 мартдаги ишончнома асосида), жавобгар вакили М.Ризаев
(2023 йил 9 мартдаги ДА-43-21/03-186-сонли ишончнома) иштирокида, даъвогар
“Blumarmar” оилавий корхонасининг жавобгар “Тошкент ҳудудий электр
тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти зиммасига “Blumarmar” оилавий
корхонасининг Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманидаги объектини электр
тармоқларига улаш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, видоеконференцалоқа режимидаги
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Blumarmar” оилавий корхонаси (матнда даъвогар деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Юқоричирчиқ туманида жойлашган мулкка
мулк ҳуқуқи асосида эгалик қилиши, мазкур объектнинг электр таъминоти
“Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ (матнда жавобгар деб
юритилади)нинг Юқоричирчиқ тумани электр таъминоти корхонаси томонидан
амалга оширилиши, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2018 йил 1 январда
200183-сонли юридик шахс истеъмолчилар учун электр таъминоти шартномаси
тузилганлиги, 2019-2020 йиллар учун шартнома тузилмаганлиги, объект ЯТТ
“Азимжонов Рахимжон Қодиржонович”га ижарага берилганлиги, ЯТТ “Азимжонов
Рахимжон Қодиржонович” ва жавобгар ўртасида электр таъминоти шартномаси
мавжудлиги,
мазкур
шартномадан
ЯТТ
“Азимжонов
Рахимжон
Қодиржонович”нинг жавобгар олдида қарздорлиги вужудга келганлиги, ушбу
қарздорликни ЯТТ “Азимжонов Рахимжон Қодиржонович”дан ундириш тўғрисида
суд ҳужжати мавжудлиги, лекин, жавобгар томонидан даъвогарга алоқаси йўқ
бўлган мазкур қарздорлик сабабли даъвогарнинг объекти электр тармоғидан узиб
қўйилиб, тадбиркорлик фаолиятини юритишига тўсқинлик қилиб келаётганлигини
билдириб, суддан жавобгар зиммасига даъвогарнинг Юқоричирчиқ туманида
жойлашган объектини электр тармоғига улаш мажбуриятини юклашни сўраган.
Суднинг 2023 йил 23 мартдаги ажрими билан ЯТТ “Азимжонов Рахимжон
Қодиржонович” низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс (матнда учинчи шахс деб юритилади) сифатида жалб
қилинган.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили қатнашиб, судга ариза тақдим қилиб,
судга даъво ариза билан мурожаат қилишда тўланган 3.000.000 сўм давлат
божининг 1.500.000 сўм қисмини корхона кичик тадбиркорлик субъекти эканлиги
сабабли қайтаришни ва қолган суд харажатларини ўз зиммасида қолдиришни
сўради ҳамда учинчи шахснинг қарздорлигини тўлаб бериш мажбуриятини
зиммасига олмаганлиги, жавобгар томонидан учинчи шахснинг қарздорлигини
тўлаб бериш тўғрисида асоссиз важлар билдирилаётганлиги ва электр тармоғига
улашдан бош тортиб келаётганлиги, жавобгарнинг шу тўғрисидаги даъво
талаблари Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан қаноатлантириш рад
қилинганлигини билдириб, суддан даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили қатнашиб, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги “Электр энергияси ва табиий
газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги 22-сонли Қарорига асосан даъвогар учинчи шахснинг электрдан
қарздорлик суммасини қоплаб бериши лозимлиги, қарздорлик қоплаб
берилмагунга қадар электр тармоқларига улаб бўлмаслигини билдириб, даъво
талабларини қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида “Гибрид почта” хизмати
орқали суд ажрими юборилиб хабардор қилинганлигига қарамай учинчи шахс
вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда ИПК
деб юритилади) 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шунга асосан суд низони учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топди.
Суд, тарафлар вакилининг тушунтиришларини, иш ҳужжатларини ўрганиб,
қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришини
лозим деб топди:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари энергия таъминоти шартномасидан
келиб чиққан.
ФК 468-моддасига асосан энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФК 474-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи
абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2018 йил
1 январда 20-0183-сонли юридик юридик шахс бўлган истеъмолчилар учун электр
энергияси етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган.
Ушбу шартномага мувофиқ, “Корхона” “Истеъмолчи”га электр энергиясини
уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол қилинган энергия
учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар ва учинчи шахс ўртасида 2020 йил 3 январда 5/А-сонли ижара
шартномаси тузилиб, унга кўра даъвогар учинчи шахсга Тошкент вилояти,
Юқоричирчиқ тумани, Саксонота посёлкасида жойлашган объектни тадбиркорлик
фаолиятини амалга ошириши учун ижарага берган.
Жавобгарнинг Юқоричирчиқ туман электр таъминоти корхонаси ва учинчи
шахс ўртасида 2019 йил 1 январда 20-0183-сонли юридик ва юридик мақомга эга
бўлмаган тадбиркор исътемолчилар учун электр таъминоти шартномаси тузилган.
Мазкур шартнома бўйича учинчи шахснинг жавобгар олдида 2021 йил
1 январь ҳолатига 193.623.905 сўм асосий қарздорлиги вужудга келган. Жавобгар
мазкур қарздорликни ундиришни сўраб Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий
судига даъво ариза билан мурожаат қилган. Суднинг 2021 йил 13 апрелдаги ҳал
қилув қарори билан учинчи шахсдан жавобгар фойдасига 193.623.905 сўм асосий
қарз, 2.700.000 сўм пеня ундирилган.
Кейинчалик учинчи шахс электрдан қарздорлигини тўламасдан даъвогарга
тегишли объектни ташлаб кетган.
Даъвогар жавобгарга бир неча бор мазкур объектни фаолият юритиш
мақсадида электр тармоғига улаб беришни сўраган. Лекин, жавобгар Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги “Электр энергияси
ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли Қарорида ижарачилар (юридик шахслар ёки
юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи
жисмоний шахслар) турар жой ва нотурар жой фонди биносининг эгаси билан
шартнома тузгандан кейин уч кун муддатда, ижарага олинган бинода электр
энергиясидан фойдаланиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун ҳудудий
электр тармоқлари корхонасига мурожаат қилиши шартлиги, ижарачи бинодан
кўчиб кетадиган бўлса, турар жой ва нотурар жой фонди биносининг эгаси
ижарачидан ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг у кўчиб кетиш кунигача
электр энергияси учун ҳисоб-китоб амалга оширганлиги ҳақидаги маълумотномани
талаб қилиши шартлиги, кўчиб кетган ижарачиларнинг электр энергияси учун
қарзлари бўйича жавобгарлик ижарага берувчи зиммасида бўлиши
белгиланганлигини билдириб, даъвогардан учинчи шахснинг электр энергиясидан
қарздорлигини тўлаб беришни талаб қилган ва даъвогарнинг объектини электр
тармоғига улашдан бош тортиб келган.
Жавобгар объектдан учинчи шахс фойдаланганда электр энергиясидан юзага
келган қарздорликни даъвогар ҳисобидан ундиришни сўраб Тошкент туманлараро
иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилган. Тошкент туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 7 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво
талабларини қаноатлантириш рад қилинган.
ИПК 73-моддасига кўра, ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум
деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас.
Иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал
қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган
бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди.
Суд мазкур ҳолатда даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган шартнома
мавжудлиги, учинчи шахснинг жавобгар олдидаги қарздорлиги алоҳида
шартномадан келиб чиққанлиги ва уни ундириш тўғрисида суд ҳужжати
мавжудлиги, учинчи шахснинг қарздорлигини даъвогардан ундириш талаби суд
ҳужжати асосида рад қилинганлигини эътиборга олиб, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур моддага асосан ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд
харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра, суд ушбу келишувга
мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Даъвогар судга ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг кичик тадбиркорлик
субъекти эканлигини инобатга олиб, тўланган 3.000.000 сўм миқдоридаги давлат
божининг 1.500.000 сўм қисмини қайтаришни, қолган суд харажатларини ўз
зиммасида қолдиришни сўраган.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни, даъвогар томонидан олдиндан тўланган 3.000.000 сўм давлат
божининг 1.500.000 сўм қисмини маълумотнома асосида қайтаришни, қолган
1.500.000 сўм қисмини ва 30.000 сўм почта харажатларини ҳамда 75.000 сўм
видеоконференцалоқа харажатларини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни лозим
топди.
ИПКнинг 184-моддасига кўра, пул маблағларини ундириш ёки мол-мулкни
топшириш билан боғлиқ бўлмаган муайян ҳаракатларни амалга ошириш
мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилганда суд ҳал қилув
қарорининг хулоса қисмида амалга оширилиши керак бўлган ҳаракатларни, шу
ҳаракатларни амалга ошириши шарт бўлган шахсни, шунингдек уларнинг амалга
оширилиш жойи ва муддатини кўрсатади.
Юқорида қайд этилганларга асосан суд жавобгар зиммасига ҳал қилув
қарори қонуний кучга киргач 3 кун ичида даъвогарга тегишли объектни электр
тармоғига улаш мажбуриятини юклашни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68, 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Даъвогар “Blumarmar” оилавий корхонасининг даъво аризаси тўлиқ
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ зиммасига
ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач 3 кун ичида “Blumarmar” оилавий
корхонасига тегишли Юқоричирчиқ туманида жойлашган объектни электр
тармоғига улаш мажбурияти юклатилсин.
Даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 1.500.000 сўм давлат божи
маълумотнома асосида қайтарилсин ҳамда бошқа суд харажатлари ўз зиммасда
қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Қ И Л А Д И:
Ғ.Машкуров