← Назад
Решение #610516 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 2034 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ФК | 333 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
8 335 символов
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy
Tayloq, Mustaqillik street, 8
Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42
е-mail: i.tayloq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 03 апрел
4-1405-2302/737 -сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Э.Юлдашев,
даъвогар ДДД манфаатида Ургут туман прокуратурасининг, жавобгар Ургут
туманидаги ЖЖЖдан 4 918 984 сўм асосий қарз ва 443 981 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъво аризасидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 1 март
ҳолатига тузилган солиштирма далолатномага асосан жавобгарнинг даъвогар
олдида 4 918 984 сўм асосий қарз, 443 981 сўм пеня мавжудлиги, бироқ
қарздорлик тўлаб берилмаганлиги учун даъвогар «Ҳудудудий электр
тармоқлари» АЖ судга соддалаштирилган тартибда даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ЖЖЖдан 4 918 984 сўм асосий қарз, 443 981 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида
ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга
ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси учинчи қисмига кўра, даъво аризаси
юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади.
Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмади.
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво
аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан
ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда
бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин
судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар
билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини
қабул қилади.
Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар
билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, ДДД Самарқанд вилояти бўйича электр таъминоти
ҳудудий филиали (Етказиб берувчи) ва ЖЖЖ (Истеъмолчи) ўртасида
улгуржи истеъмолчилар учун электр етказиб бериш ва қабул қилиш
шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига кўра, Таъминотчи корхона «Истеъмолчи»га
электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва Истеъмолчи
истеъмол қилинган электр энергияси учун ўз вақтида ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
«Етказиб берувчи» шартномада ўз зиммасига олган мажбуриятларни
бажариб «Истеъмолчи»га шартномада белгиланган сифат ва миқдорда электр
энергияяси етказиб берган, «Истеъмолчи» эса шартнома шартларида олган
мажбуриятини лозим даражада бажармасдан етказиб берилган элект
энергияси учун туловларни ўз вақтида амалга оширмасдан, ДДД олдида
қарздорликни юзага келтирган.
ДДД Самарқанд вилояти бўйича элекр таъминоти ҳудудий филиали ва
ЖЖЖ ўртасида узаро хисоб-китобларни тартибга солиш ва асосийлик ҳамда
кредиторлик қарзларни аниқ ҳисобини юритиш мақсадида 2023 йил 1 январ
ҳолатига солиштирма далолатнома тузилган. Солиштирма далолатнома
даъвогар томонидан имзоланган бўлиб, унда жавобгарнинг даъвогар олдида
4 918 984 сўм асосий қарз, 443 981 сўм пеня мавжудлиги кўрсатилган.
Даъво аризада қайд этилишича, даъвогар томонидан жавобгарга
огоҳлантириш хати билан мурожаат қилиниб, 4 918 984 сўм асосий қарз,
443 981 сўм пеня тўлаш талаб қилинган. Бироқ жавобгар томонидан тўловлар
амалга оширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
– ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада
назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Аниқланишича, « Ҳудудий электр тармоқлари » АЖ Самарқанд вилояти
бўйича электр таъминоти ҳудудий филиали ва ЖЖЖ ўртасида имзоланган
солиштирма далолатнома (2023 йил 1 январ ҳолатига) бўйича жавобгарнинг
даъвогар олдида 4 918 984 сўм асосий қарз, 443 981 сўм пеня мавжуд бўлган.
Бу эса, даъвогар томонидан тақдим этилган ЖЖЖнинг улгуржи
истеъмолчи картасидаги маълумотлар билан ўз исботини топган.
Жавобгар ЖЖЖ Ф/Х «Ҳудудий электр тармоқлар» АЖ Самарқанд
вилояти бўйича электр таъминоти ҳудудий филиали томонидан етказиб
берилган электр ҳақининг 4 918 984 сўм асосий қарз, 443 981 сўм пеня
қисмини тўламасдан, ушбу қонун нормаси ва шартнома талабларини бузган.
Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 4 918 984 сўм асосий
қарз, 443 981 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб
ҳисоблаб, бугунги кунда жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги
4 918 984 сўм асосий қарз, 443 981 сўм пеня ташкил қилишини инобатга олиб,
жавобгар ЖЖЖдан даъвогар ДДД 4 918 984 сўм асосий қарз, 443 981 сўм пеня
ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, тарафлар
вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги далилларга ҳуқуқий
баҳо берган ҳолда, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни,
жавобгар ЖЖЖдан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига
4 918 984 сўм асосий қарз, 443 981 сўм пеня ва олдиндан тўланган 30 000 сўм
почта харажатини ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб,
ундирилиши лозим бўлган 300 000 сўм давлат божини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб,
суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини
жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топиб, Иқтисодий процессуал
кодекснинг 118, 176-180, 2034, 2035-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар Тойлоқ туманидаги ЖЖЖдан даъвогар ДДД фойдасига
4 918 984 сўм асосий қарз, 443 981 сўм пеня ва тўлаб чиқилган 30 000 сўм
почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар ЖЖЖдан республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган
бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Тарафларга соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган
иш бўйича ҳал қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси
асосида мажбурий ижро этилиши лозимлиги тушунтирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд
вилоят иқтисодий судининг апелляция инстанциясига апелляция шикояти
(протести) бериши мумкин.
Ф.Э.Юлдашев