Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2001/5 Дата решения 31.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Саттарова Волида Рустамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "УЗБАТ" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "Big Agro Logistics" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1072145 Claim ID 3146683 PDF Hash d44b6786eefdbf4c... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 18-моддаси онуни 18 law
онун 60-моддаси онун 60 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 167 code_article
исми ва 182-моддаси исми ва 182 law
тисодий процессуал кодексининг 73-моддаси тисодий процессуал кодекси 73 code_article
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2101/5-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Д.Акрамова Апелляция инстанциясида маърузачи судья – М.Умаров Кассация инстанциясида маърузачи судья – В.Сатторова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 31 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, судьялар Р.Сагатов ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, “UZBAT A.O.” акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхонаси вакиллари З.Умаров, Ҳ.Вохидов, Р.Ахмедов(ишончнома асосида), “Platinium business solutions” МЧЖ вакили Ғ.Кодиров (ишончнома асосида), кредиторлар “Unika investment LLC” компанияси ва “Polaris business solutions” МЧЖ вакили И.Абдимурадов (ишончнома асосида), “Big agro logistics” МЧЖ вакили адвокат Н.Кулдашев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, “Platinium business solutions” МЧЖнинг “Big agro logistics” МЧЖ тугатиш бошқарувчиси зиммасигага “UZBAT A.O.” қўшма корхонасини кредиторлар талаблари реестридан чиқариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги шикояти юзасидан чиқарилган Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 декабрдаги ажрими ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 январдаги қарори устидан “UZBAT A.O.” қўшма корхонаси томонидан берилган кассация шикоятини Олий суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “UZBAT A.O.” акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхонаси (бундан буён матнда “UZBAT A.O.” АЖ ҚК деб юритилади) Фарғона туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, “Big agro logistics” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни банкрот деб топишни сўраган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 3 мартдаги ҳал қилув қарори билан “UZBAT A.O.” АЖ ҚКнинг аризаси қаноатлантирилиб, қарздор банкрот деб топилган ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган. Қарздорни тугатиш бошқарувчиси этиб 3-тоифали суд бошқарувчиси Насирдинов Халилжон Исмоилович тайинланган. Банкротлик иши доирасида кредитор “Platinium business solutions” МЧЖ Фарғона туманлараро иқтисодий судига шикоят бериб, шикоятда қарздорнинг тугатиш бошқарувчисига 7 894 655 521,06 сўм талаб билан кредитор деб аниқланган “UZBAT A.O.” АЖ ҚКни қарздор кредиторларининг талаблари реестридан чиқариш мажбуриятини юклашни сўраган. Биринчи инстанция судининг ажрими билан ишга “Brand investment group” МЧЖ низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 декабрдаги ажрими билан шикоят қисман қаноатлантирилиб, қарздорнинг суд бошқарувчиси зиммасига кредиторлар талаблари реестридан “UZBAT A.O.” АЖ ҚКнинг 7 807 173 213,16 сўм дебиторлик қарзини чиқариш мажбурияти юклатилган. Фарғона вилоят судининг 2023 йил 20 январдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ажрими ўзгаришсиз қолдирилган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 декабрдаги ажрими ҳамда Фарғона вилоят судининг 2023 йил 20 январдаги қароридан норози бўлиб, “UZBAT A.O.” АЖ ҚК кассация шикояти билан мурожаат қилиб, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 декабрдаги ажрими ҳамда Фарғона вилоят судининг 2023 йил 20 январдаги қарорини бекор қилиб, кредитор “Platinium business solutions” МЧЖнинг шикоятини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб шикоятда, биринчи инстанция суди ва апелляция судлов ҳайъати суд ҳужжатини қабул қилишда, Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2021 йил 20 октябрдаги ҳукми ва апелляция судлов ҳайъатининг 2022 йил 10 июндаги ажримига асосанланганлиги, лекин ушбу суд ҳужжатлари “UZBAT A.O.” АЖ ҚКни кредиторлар реестридан чиқарилиши учун асос бўлмаслиги, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2018 йил 1 июндаги 4-1001-1814/11792-сонли иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори билан “UZBAT A.O.” АЖ ҚКнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, унинг фойдасига жавобгарлар “Brand investment group” МЧЖ ва қарздордан солидар тартибда 7 607 157 213,16 сўм асосий қарз, 200 000 000 сўм жарима ва 16 000 сўм почта харажати ундириш белгиланганлиги, ҳозирги вақтда суднинг ушбу ҳал қилув қарори қонуний кучда эканлиги баён қилинган. Суд мажлисида “UZBAT A.O.” АЖ ҚК вакиллари жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2021 йил 20 октябрдаги ҳукмида Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-1814/11792-сонли иши бўйича қарздорлик қайд этилмаганлигини таъкидлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўрашди. “Platinium business solutions” МЧЖ вакили шикоятга нисбатан эътироз билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Қарздорнинг вакили қонуний қарор қабул қилишни сўради. Кредиторлар “Unika investment LLC” компанияси ва “Polaris business solutions” МЧЖ вакили кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати, тарафларнинг кўрсатмаларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2017 йил 12 октябрда “UZBAT A.O.” АЖ ҚК, “Brand investment group” МЧЖ ва қарздор ўртасида тузилган қарзни ўтказиш тўғрисидаги келишувга кўра, “Brand investment group” МЧЖнинг “UZBAT A.O.” АЖ ҚК олдидаги 29 689 148 409,64 сўм қарзи қарздорга ўтказилган. 2018 йил 2 март кунги солиштирма далолатномага асосан қарздорнинг кредитор “UZBAT A.O.” АЖ ҚК олдидаги қарзи 7 807 157 213,16 сўмни ташкил этган. 2018 йил 13 мартда эса, қарздорликнинг 200 000 000 сўм қисми тўланиб, қарздорнинг кредитор олдида 7 607 157 213,16 сўм қарзи қолган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2018 йил 1 июндаги 4-1001-1814/11792-сонли иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори билан “UZBAT A.O.” АЖ ҚК фойдасига жавобгарлар “Brand investment group” МЧЖ ва қарздордан солидар тартибда 7 607 157 213,16 сўм асосий қарз, 200 000 000 сўм жарима ва 16 000 сўм почта харажати, жами 7 807 173 213,16 сўм ундирилган. Қарздор кредитор олдидаги мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, 7 807 173 213,16 сўм миқдоридаги қарзини узоқ муддатдан буён тўламасдан иқтисодий ночор аҳволга тушиб қолганлиги сабабли тўлов қобилиятини йўқотганлиги учун кредитор “UZBAT A.O.” АЖ ҚК қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 4-1501-2001/5-сонли иш бўйича қабул қилган 2020 йил 3 мартдаги ҳал қилув қарори билан кредиторнинг аризаси қаноатлантирилиб, қарздор банкрот деб топилган ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган. Қарздорнинг кредиторлари бўлиб, Қува туман давлат солиқ инспекцияси, “Unika investment llc” компанияси, “Platinium business solutions” МЧЖ, “Polaris business solutions” МЧЖ ва “UZBAT A.O.” АЖ ҚК ҳисобланади ва улар кредиторлар талаблари реестрида 2-навбатга киритилган. Кредиторлар талаблари реестрида 1-навбатдаги кредиторлар рўйхатга олинмаган. Кредитор “Platinium business solutions” МЧЖ Фарғона туманлараро иқтисодий судига шикоят бериб, шикоятида кредитор “UZBAT A.O.” АЖ ҚКни 7 894 655 521,06 сўм талаб билан қарздор кредиторларининг талаблари реестрига киритишга 2017 йил 12 октябрь кунги ноқонуний (қалбаки) қарзни ўтказиш тўғрисидаги битим асосида Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2018 йил 1 июндаги 4-1001-1814/11792-сонли иш бўйича чиқарилган ҳал қилув қарорига асосланганлигини, 2017 йил 12 октябрь кунги қарзни ўтказиш ҳақидаги битимнинг ноқонуний (қалбаки) ва сохталаштирилганлиги Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2021 йил 20 октябрдаги айблов ҳукми ва апелляция инстанцияларининг ажримлари билан ўз тасдиғини топганлигини, шунингдек Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-1916/26257-сонли иш бўйича қабул қилинган 2021 йил 21 майдаги ҳал қилув қарори билан 2017 йил 12 октябрдаги қарзни ўтказиш тўғрисидаги келишув ҳақиқий эмас деб топилганлиги, ушбу ҳал қилув қарори апелляция инстанциясининг 2022 йил 26 январдаги қарори билан ўзгаришсиз қолдирилганлиги, кредиторнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари оқибатида қарздорнинг банкротлик ҳолати юзага келганлиги ва қарздор кредиторларининг талаблари реестрига киритилган 7 894 655 521,06 сўм талаб “сунъий талаб”, кредитор эса “сунъий кредитор” эканлигини баён қилиб, қарздор тугатиш бошқарувчиси зиммасига 7 894 655 521,06 сўм талаб билан кредитор деб аниқланган “UZBAT A.O.” АЖ ҚКни қарздор кредиторларининг талаблари реестридан чиқариш мажбуриятини юклашни сўраган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддасининг олтинчи қисмига кўра, кредиторларнинг талаблари реестрини тузишда юзага келадиган келишмовчиликлар суд томонидан кўриб чиқилади. Ушбу Қонун 60-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кузатув, суд санацияси, ташқи бошқарув ёки тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомиллари жараёнида суд бошқарувчиси берган аризалар, шу жумладан ўзи билан кредиторлар ўртасида, ўзи билан қарздор ўртасида келиб чиққан келишмовчиликлар тўғрисида ушбу Қонунга мувофиқ берилган аризалар, шунингдек кредиторларнинг ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилганлиги хусусидаги шикоятлари олинган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатдан кечиктирмай суд томонидан кўриб чиқилади. Мазкур аризалар ва шикоятларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан суд ажрим чиқаради. Бу ажрим устидан қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда шикоят берилиши мумкин. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-1916/26257-сонли иш бўйича қабул қилинган 2021 йил 21 майдаги ҳал қилув қарори билан қарздор, “Brand investment group” МЧЖ ва “UZBAT A.O.” АЖ ҚК ўртасида тузилган 2017 йил 12 октябрдаги қарзни ўтказиш тўғрисидаги келишув ҳақиқий эмас деб топилган. Иш апелляция инстанциясида кўриб чиқилиб, 2022 йил 26 январдаги қарор билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 1-1001-2102/425-сонли жиноят иши бўйича чиқарилган 2021 йил 20 октябрдаги ҳукми билан судланувчи Саттаров Умарали Жалилович Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди, 228-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари, 228-моддасининг 3-қисми ва 182-моддаси 2-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган ва унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Шунингдек, даъвогар Мирзо Улуғбек туман прокурорининг жавобгар У.Ж.Саттаров ва “UZBAT A.O.” АЖ ҚКдан фуқаровий даъвогар К.Мардонов ва қарздор фойдасига 29 922 255 148 сўм ундириш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилган. Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 10 июндаги ажрими билан биринчи инстанция судининг ҳукми ўзгартирилиб, У.Ж.Саттаровга узил-кесил 5 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва “UZBAT A.O.” АЖ ҚК томонидан фуқаровий даъвогар К.Мардонов ва “Big agro logistics” МЧЖ фойдасига 29 922 255 148 сўм моддий зарар қопланганлиги ва “UZBAT A.O.” АЖ ҚКнинг У.Ж.Саттаровга нисбатан даъвоси йўқлиги ҳисобга олинган. У.Ж.Саттаров ва унинг шерикларининг жиноий қилмишлари оқибатида сохта далолатномалар, комиссия шартномаси ва бошқа ҳужжатларни сохталаштириш натижасида қарздорга моддий зарар етказилганлиги, жумладан жиноий йўллар билан ўзлаштирилган пул маблағи 2017 йил 12 октябрдаги уч томонлама шартнома орқали 29 689 148 410 сўм қарз сифатида қарздорга ўтказилганлиги, сунъий равишда 7 807 157 213,16 сўм миқдордаги қарздорлик вужудга келтирилиб, ушбу қарз Тошкент туманлараро иқтисодий судининг қарори асосида солидар тартибда ундирилиб, Фарғона туманлараро иқтисодий судида қарздорга нисбатан банкротликка оид иш қўзғатишга эришилганлиги жиноят иши бўйича қабул қилинган қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари билан исботланган. “UZBAT A.O.” АЖ ҚК кассация шикоятида, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2018 йил 1 июндаги 4-1001-1814/11792-сонли иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори билан “UZBAT A.O.” АЖ ҚКнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, унинг фойдасига жавобгарлар “Brand investment group” МЧЖ ва қарздордан солидар тартибда 7 607 157 213,16 сўм асосий қарз, 200 000 000 сўм жарима ва 16 000 сўм почта харажати ундириш белгиланганлиги, ҳозирги вақтда суднинг ушбу ҳал қилув қарори қонуний кучда эканлиги баён қилинган бўлса-да, юқорида қайд этиб ўтилган ҳолатлардан кўринадики, кредитор “UZBAT A.O.” АЖ ҚКнинг қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризасида келтирилган ва банкротлик ишини қўзғатиш учун асос бўлган 2017 йил 12 октябрдаги қарзни ўтказиш тўғрисидаги уч томонлама келишув Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-1916/26257-сонли иш бўйича қабул қилинган 2021 йил 21 майдаги ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб топилган. Демак, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-1814/11792-сонли иш бўйича қабул қилган 2018 йил 1 июндаги ҳал қилув қарори билан даъвогар “UZBAT A.O.” АЖ ҚК фойдасига жавобгарлар “Brand investment group” МЧЖ ва қарздордан солидар тартибда ундирилган жами 7 807 173 213,16 сўм пул маблағи жиноий ҳаракатлар натижасида сохталаштирилган ҳужжатларга асосланган сунъий қарздорлик ҳисобланади. Шунга кўра, биринчи инстанция суди кредитор “UZBAT A.O.” АЖ ҚКнинг қарздор кредиторлари реестридан чиқариб, тўғри тўхтамга келган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 73-моддасига кўра, ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас. Иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийдир. Ушбу кодекснинг 74-моддаси асосан суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Суд ҳужжатнинг ёки бошқа ёзма далилнинг фақат кўчирма нусхаси билан тасдиқланадиган ҳолатларни, агар ҳужжатнинг асл нусхаси йўқотилган ва судга топширилмаган бўлса, ва ушбу ҳужжатнинг низолашаётган тарафларнинг ҳар бири томонидан тақдим этилган кўчирма нусхалари ўзаро бир хил бўлмаса, ва ҳужжатнинг асл мазмунини бошқа далиллар ёрдамида аниқлаб бўлмаса, исбот қилинган деб ҳисоблаши мумкин эмас. Юқоридагиларга кўра, биринчи инстанция судининг 2022 йил 15 декабрдаги ажрими ва судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 январдаги қарори қонуний ва тўғри чиқарилган бўлиб, уни бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 299-моддасига асосан суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция ва апелляция инстанция суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаган, ажримни ва апелляция инстанцияси қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг биринчи қисмига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича: ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ажримини ва апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. “UZBAT A.O.” АЖ ҚК томонидан тўланган почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301, 303 ва 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: “UZBAT A.O.” акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхонасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 декабрдаги ажрими ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 январдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “UZBAT A.O.” акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхонаси томонидан тўланган 30 000 сўм суд харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б.Сайфуллаев ҳайъат аъзолари Р.Сагатов В.Сатторова