← Назад
Решение #610701 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 212 | — | code_article | |
| арсозлик кодекси | 13 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 14 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1401-2201/161-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья К.Тухтаев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья О.Нуримов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 31 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов
ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, ишни
видеоконференцалоқа режимида кўришга кўмаклашувчи Самарқанд вилоят
судининг ходими Д.Маматазимов, даъвогар вакили – адвокат Р.Мусаева
(2023 йил 23 мартдаги 25-сонли ордер ва 2023 йил 23 мартдаги ишончнома
асосида)нинг иштирокида, Давлат кадастрлар палатаси Самарқанд вилоят
бошқармаси, Самарқанд вилоят Қурилиш бошқармаси ва Самарқанд вилоят
қурилиш назорати инспекцияси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган ҳолда,
даъвогар Самарқанд шаҳар ҳокимлигининг жавобгар “Arba Brend” оилавий
корхонаси зиммасига мажбурият юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида
бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2014 йил 14 августдаги 1375-Қ-сонли
қарори билан фуқаро Т.Умаровга Самарқанд шаҳри, М.Қошғарий кўчаси, 92-уй
манзилидаги ўзига тегишли бўлган биноларни тасдиқланган замонавий лойиҳа
ҳужжатлари асосида уч қаватли қилиб, савдо мажмуаси, ресторан
ва меҳмонхона сифатида қайта қуришга рухсат берилган.
Объект қуриб битказилгандан сўнг Самарқанд шаҳар ҳокимининг
2018 йил 7 июндаги 1025-Қ-сонли қарори билан Самарқанд шаҳри, М.Қошғарий
кўчаси, 92-уй манзилида жойлашган ертўлали, уч қаватли, қурилиш ости
майдони 1018,91 кв.метр бўлган савдо мажмуаси, ресторан ва меҳмонхона
биносига фуқаро Т.Умаровнинг эгалик ҳуқуқи белгиланган.
Кейинчалик, 2018 йил 13 июлдаги таъсис шартномаси ҳамда 2018 йил
25 июль куни расмийлаштирилган кадастр ҳужжатларига асосан ушбу бино
“Arba Brend” оилавий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)нинг эгалигига ўтказилган.
Фуқаро К.Азизованинг шикоятига асосан Самарқанд вилоят Қурилиш
1
бош бошқармаси бош мутахассиси Б.Салохиддинов томонидан ўтказилган
ўрганиш натижасида жавобгар Самарқанд шаҳри, М.Қошғарий кўчаси, 92-уй
манзилида
ноқонуний
равишда
шаҳарсозлик
ҳужжатларини
расмийлаштирмасдан, шаҳар қурилиш бўлимидан қурилишга рухсат
олинмасдан, мавжуд икки қаватли бинонинг устида қўшимча қават
қураётганлиги аниқланган ва бу ҳақда шу куни далолатнома тузилган.
Далолатномага асосан Самарқанд вилоят Қурилиш бош бошқармаси
томонидан жавобгарга 2021 йил 21 октябрь куни 01-34-сонли огоҳлантириш
хати берилиб, унда жавобгарга Самарқанд шаҳар, М.Қошғарий кўчаси,
92-уй манзилида олиб борилаётган қурилишга шаҳарсозлик хужжатлари
расмийлаштирмаганлиги учун қурилиш ишларини тўхтатиш юзасидан
огоҳлантирилган.
Жавобгар берилган огоҳлантиришга қарамасдан, қурилиш ишларини
давом эттирганлиги сабабли Самарқанд шаҳар ҳокимлиги (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
Самарқанд шаҳар, М.Қошғарий кўчаси, 92-уй манзилида қурилаётган
уч қаватли бинонинг иккинчи қаватидан юқори қавати жавобгарнинг
ўз ҳисобидан бузишни сўраган.
Суднинг ажрими билан Давлат кадастрлар палатаси Самарқанд вилоят
бошқармаси, Самарқанд вилоят Қурилиш бошқармаси ва Самарқанд вилоят
қурилиш назорати инспекцияси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 24 мартдаги ҳал қилув
қарори билан даъво қаноатлантирилиб, Самарқанд шаҳар, М.Қошғарий кўчаси,
92-уй манзилида қурилаётган уч қаватли бинонинг иккинчи қаватидан юқори
қавати жавобгарнинг ўз ҳисобидан бир ой муддатда буздириш белгиланган.
Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 16 январдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар кассация
шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб,
даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни
сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорида суд мажлисида жавобгар вакили М.Ахрорқулов иштирок этганлиги
кўрсатилганлиги, аммо, суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмаганлиги
ва жавобгар суднинг ҳал қилув қароридан Мажбурий ижро бюроси Самарқанд
шаҳар бўлимининг давлат ижрочилари келганидан кейин хабардор бўлганлиги,
бинонинг том остидаги қўшимча хоналарнинг қурилиши 2022 йилнинг февраль
ойида якунланганлиги, ўша пайтда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
18 майдаги 370-сонли қарори билан тасдиқланган “Қурилиш-монтаж ишларини
бошлаш тўғрисидаги хабарнома юбориш бўйича давлат хизматлари
кўрсатишнинг Маъмурий регламенти” амалда бўлганлиги, жавобгар томонидан
объектни реконструкция ёки ихтисослаштириш қилинмаганлиги, фақат том
остида қўшимча хоналар қурилганлиги, бундай ҳолатда Вазирлар
Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарори билан тасдиқланган
“Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш,
2
реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни
қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари
кўрсатишнинг Маъмурий регламенти”га асосан
рухсат олиш талаб
этилмаслиги, апелляция инстанцияси судининг қарорида Вазирлар
Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 370-сонли қарори билан тасдиқланган
“Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб
ташлаш)ни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низомга ҳавола қилинганлиги,
аммо, ушбу Низом қурилиш учун ажратилмаган ер участкасида ўзбошимчалик
билан қурилган бино-иншоотларни аниқлашни тартибга солиши, мазкур
ҳолатда эса қурилиш белгиланган тартибда ажратилган ер участкаситда амалга
оширилганлиги, апелляция инстанцияси судининг қарорида ҳавола қилинган
Низомнинг 13-банди Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли
қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотганлиги, Маъмурий регламент 1-бандининг
биринчи хатбошисига асосан рухсатнома қурилиш-монтаж ишларини бошлаш
учун асос ҳисобланмаслиги, шунинг учун ушбу Регламентга ҳавола қилиниши
асоссиз эканлиги, жавобгар биринчи инстанция судида иштирок этмаганлиги
сабабли бинога зарар етказмаган ҳолда қўшимча қурилган ҳоналарни бузиш
мумкинлиги ҳақида экспертиза тайинлашни сўраш имконияти бўлмаганлиги,
апелляция
инстанцияси
судида
ишни
кўришда
ҳам
экспертиза
тайинламаганлиги, давлат рўйхатидан ўтказилган бинода қўшимча хоналарни
қурилиши ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланмаслиги, Самарқанд
шаҳар ҳокимининг 2014 йил 14 августдаги 1375-Қ-сонли қарори билан фуқаро
Т.Умаровга ўзига тегишли бўлган биноларни тасдиқланган замонавий лойиҳа
ҳужжатлари асосида уч қаватли қилиб, савдо мажмуаси, ресторан
ва меҳмонхона сифатида қайта қуришга рухсат берилганлиги, объект қуриб
битказилгандан сўнг Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2018 йил 7 июндаги
1025-Қ-сонли қарори билан уч қаватли савдо мажмуаси, ресторан
ва меҳмонхона биносига фуқаро Т.Умаровга эгалик ҳуқуқи белгиланганлиги,
кейинчалик, 2018 йил 13 июлдаги таъсис шартномаси ҳамда 2018 йил 25 июль
куни расмийлаштирилган кадастр ҳужжатларига асосан ушбу бино
жавобгарнинг эгалигига ўтказилганлиги, объектив ҳолатларга асосан дастлаб
2-қаватли меҳмонхона қурилганлиги, коронавирус пандемия туфайли
2019 – 2021 йилларда қурилиш ишлари тўхтатилганлиги, бинонинг учинчи
қавати давлат ва учинчи шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини бузмаслиги,
3-қаватни қурилиши шаҳарсозлик нормаларига мос амалга оширилишини
кўрсатган.
Суд мажлисида жавобгар вакили шикоятда келтирилган важларни
такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар ва учинчи шахслар суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд
мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
3
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу сабабли судлов ҳайъати ишни даъвогар ва учинчи шахсларнинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб
ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги
467-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбошимчалик билан қурилган
иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш
тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 4, 8, 11 ва 12-бандларида Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар
(шаҳарлар) ҳокимликлари ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш
ҳамда уларни бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш соҳасидаги
ваколатли давлат органлари ҳисобланиши, ваколатли орган ўзбошимчалик
билан қурилган иморат аниқланган тақдирда ушбу иморатни қурган шахсга
мазкур қурилишнинг ноқонунийлиги ва унинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида
батафсил тушунтиришлар беради ҳамда иморатни ўн беш кунлик муддатда
ихтиёрий равишда бартараф этиш (бузиб ташлаш) тўғрисида далолатнома
тузиши, ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахс ўн беш кун муддат ичида
уни ўз ҳисобидан бартараф этиши шартлиги, ўзбошимчалик билан қурилган
иморатни бузиб ташлаш учун белгиланган муддат тугагандан сўнг ваколатли
орган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи билан ҳамкорликда икки иш
куни мобайнида бу ҳақда туман (шаҳар) ҳокимига хабарнома киритилиши,
ваколатли органлар томонидан киритилган хабарнома келиб тушган санадан
эътиборан уч иш куни мобайнида туман (шаҳар) ҳокими Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддаси учинчи қисмига мувофиқ
ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги даъво
аризаси судга киритилишини таъминланиши белгиланган.
Аниқланишича, фуқаро К.Азизованинг шикоятига асосан Самарқанд
вилоят қурилиш бош бошқармаси бош мутахассиси Б.Салохиддинов томонидан
ўтказилган ўрганиш натижасида жавобгар Самарқанд шаҳри, М.Қошғарий
кўчаси, 92-манзилда ноқонуний равишда шаҳарсозлик ҳужжатларини
расмийлаштирмасдан, шаҳар қурилиш бўлимидан қурилишга рухсат олмасдан,
мавжуд икки қаватли бинонинг устидан қўшимча қават қураётганлиги
аниқланган ва бу ҳақда шу куни далолатнома тузилган.
Далолатномага асосан Самарқанд вилоят қурилиш бош бошқармаси
томонидан 2021 йил 21 октябрь куни жавобгарга 01-34-сонли огоҳлантириш
хати берилиб, унда жавобгар Самарқанд шаҳри, М.Қошғарий кўчаси,
92-манзилда олиб борилаётган қурилишга шаҳарсозлик хужжатлари
расмийлаштирилмаганлиги учун қурилиш ишларини тўхтатиш юзасидан
огоҳлантирилган. Аммо жавобгар берилган огоҳлантиришга қарамасдан,
қурилиш ишларини давом эттирган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддасида қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган
4
ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан
ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган
ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк
ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланиши, ўзбошимчалик билан
иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат
органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни
қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозимлиги
белгиланган.
Шунинг учун, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
Самарқанд шаҳар, М.Қошғарий кўчаси, 92-уй манзилида қурилаётган
уч қаватли бинонинг иккинчи қаватидан юқори қавати жавобгарнинг
ҳисобидан бузишни сўраган ва биринчи инстанция суди даъвони
қаноатлантириш ҳақида, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўз
кучида қолдириш ҳақида асосли хулосага келган.
Жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган бинонинг том остидаги
қўшимча хоналарнинг қурилиши 2022 йилнинг февраль ойида якунланганлиги,
ўша пайтда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарори
билан тасдиқланган “Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисидаги
хабарнома юбориш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий
регламенти” амалда бўлганлиги, жавобгар томонидан объектни реконструкция
ёки ихтисослаштириш қилинмаганлиги, фақат том остида қўшимча хоналар
қурилганлиги, бундай ҳолатда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги
200-сонли қарори билан тасдиқланган “Бино ва иншоотларнинг
ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз
ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга
рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий
регламенти”га асосан рухсат олиш талаб этилмаслиги ҳақидаги важи билан
судлов ҳайъати келишмайди.
Чунки,
Ўзбекистон
Республикаси
Шаҳарсозлик
кодексининг
13-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди ва ҳудудининг
қисмлари, аҳоли пунктларининг ҳудудлари ва ҳудудларининг қисмлари,
аҳолини жойлаштиришнинг умумдавлат ҳамда ҳудудий тизимлари,
ер участкалари, бинолар ва иншоотлар, ҳудудий-ишлаб чиқариш, шаҳарсозлик
ҳамда ландшафт мажмуалари, рекреация ва ишлаб чиқариш зоналари, маданий
мерос объектлари ҳамда уларнинг муҳофаза зоналари, аҳоли пунктлари
чегараларидаги ва аҳоли пунктлариаро ҳудудлардаги акваториялар,
муҳандислик ва транспорт коммуникациялари, реклама ва ахборот объектлари
(конструкциялари) шаҳарсозлик фаолияти объектларидир. Шаҳарсозлик
фаолияти объектлари учун шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилади.
Ушбу Кодекс 14-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларига биноан
давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, юридик
ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эллик юридик ва жисмоний шахслар
шаҳарсозлик фаолияти субъектларидир. Шаҳарсозлик фаолияти субъектлари
қонунчиликка мувофиқ ўзига берилган ер участкаларидан белгиланган мақсадда
фойдаланиши, шунингдек маданий мерос объектларига, табиий ҳамда сунъий
ландшафтларга зарар етказмаслиги, аҳолининг ҳаёт фаолияти муҳити
5
ёмонлашишига, шаҳарсозлик фаолияти бошқа субъектларининг ҳуқуқлари
ва қонуний манфаатлари камситилишига олиб келадиган хатти-ҳаракатларга
йўл қўймаслиги шарт.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
19 сентябрдаги 579-сонли қарори билан тасиқланган “Объектларни қуриш,
реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича шаҳарсозлик
ва лойиҳа ҳужжатларининг лойиҳавий ечимларини шаҳарсозлик ҳужжатларига
мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга
кўра, юридик ва жисмоний шахсларнинг шаҳарсозлик ҳужжатлари, бинолар,
иншоотлар ва бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал
ва жорий таъмирлаш, модернизация қилиш, қайта жиҳозлаш бўйича ишлаб
чиқилган лойиҳа ҳужжатларини (ишчи лойиҳа, лойиҳа-смета ҳужжатлари, ишчи
ҳужжатлар) шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига,
зилзилабардошлик, муҳандислик изланишлар, энергия самарадорлиги
кўрсаткичлари, ёнғинга қарши ҳамда экологик нормалар ва қоидаларга,
санитария қоидалари ва нормаларига, гигиена нормативларига мувофиқлиги
юзасидан экспертизадан ўтказишлари шарт.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарори билан тасдиқланган “Бино
ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция
қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни
лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
Маъмурий регламенти”нинг 3-бандига кўра, ихтисослашишини ўзгартириш
деганда бино ва иншоотларни ёки алоҳида хоналарни, шу жумладан, қурилиши
якунланмаганларини уларнинг дастлабки лойиҳа-смета ва кадастр
ҳужжатларида назарда тутилмаган мақсадли йўналишининг реконструкция
қилинган ва реконструкция қилинмаган ўзгариши, реконструкция қилиш
деганда эса бинолардан фойдаланиш шароитларини ўзгартириш, уларнинг
жисмоний эскириши туфайли юзага келган йўқотишлар ўрнини тўлдириш,
бинолардан фойдаланишнинг янги мақсадларига эришиш учун асосий
техник-иқтисодий
кўрсаткичларни
(юкламаларни,
хоналарнинг
режалаштирилишини, бинонинг қурилиш ҳажмини ва умумий майдонини,
муҳандислик жиҳатдан жиҳозланишини) ўзгартириш билан боғлиқ қурилиш
ишлари ва ташкилий-техник тадбирлар ҳамда кўп квартирали уйдаги жойни
қайта режалаштириш мажмуи тушунилади.
Ушбу Регламентнинг 6-бандига биноан, бино ва иншоотларнинг
ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда
ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни тегишли рухсатномасиз
амалга ошириш тақиқланади.
Жавобгарнинг апелляция инстанцияси судининг қарорида Вазирлар
Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарори билан тасдиқланган
“Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб
ташлаш)ни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низомга ҳавола қилинганлиги,
аммо, ушбу Низом қурилиш учун ажратилмаган ер участкасида ўзбошимчалик
билан қурилган бино-иншоотларни аниқлашни тартибга солиши, мазкур
ҳолатда эса қурилиш белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида амалга
6
оширилганлиги ҳақидаги важи ҳам асоссиздир. Чунки, ушбу Низом
3-бандининг тўртинчи хатбошисида ўзбошимчалик билан қурилган иморатни
аниқлаш шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ қурилганлигини
текшириш орқали амалга оширилиши белгиланган.
Бундан кўринадики, иш юзасидан қарор қабул қилишда судлар иш учун
аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаган ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормалари тўғри қўллаган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки
бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар
мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини эса ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари
жавобгар зиммасига юклатилади. Кассация шикотяи билан мурожаат қилишда
тўланган давлат божи ва почта харажатлари жавобгар зиммасида қолдирилади.
Шунингдек, жавобгардан Олий суднинг депозит рақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд
харажатлари ундирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Arba
Brend”
оилавий
корхонасининг
кассация
шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 24 мартдаги ҳал қилув
қарори ва Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 16 январдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Arba Brend” оилавий корхонасидан Олий суднинг депозит рақамига
ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд
харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
Р. Сагатов
И. Таджиев
7