Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2101/340 Дата решения 31.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сагатов Равшан Мирсидикович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение BARLOS PLYUS фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый Eko milk ment фермер хўжалиги
Source ID 1057472 Claim ID 3142401 PDF Hash 6c204682f795d92c... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1105-2101/340-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда кўрган судья – Х.Каримов Апелляция инстанциясида маърузачи судья- Н.Худояров Кассация инстанциясида маърузачи судья- Р.М.Сагатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 31 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, Кенгаш вакили – Р.Жамолов (2023 йил 17 февралдаги 01-07/034-сонли ишончнома асосида), даъвогар вакили – Ф.Жўраева (раҳбар), жавобгар вакили – Ж.Сайфутдинов (раҳбар), Юқоричирчиқ тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими вакили – Р.Сайтматов (2023 йил 2 мартдаги 01/02-42-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Тошкент вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (даъвогар “Barlos plyus” фермер хўжалиги манфаатида)нинг жавобгар “Eco milk-meat produkt” фермер хўжалигидан 802 265 000 сўмлик зарарни ундиришни, даъвогарга етказилган мазкур зарарни ўз вақтида қоплатиш чораларини кўрмаганлиги учун Юқоричирчиқ туман ҳокимлиги зиммасига уни қоплатиш бўйича мажбурият юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 5 апрелдаги қарори устидан Тошкент вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Тошкент вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади)нинг “Barlos plyus” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида “Eco milk-meat produkt” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва Юқоричирчиқ туман ҳокимлиги (бундан буён матнда ҳокимият деб юритилади)га нисбатан иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 802 265 000 сўмлик зарарни ундиришни, даъвогарга етказилган мазкур зарарни ўз вақтида қоплатиш чораларини кўрмаганлиги учун ҳокимиятга уни қоплатиш бўйича мажбурият юклашни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга ҳокимлик низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. 1 Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 7 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 50 000 000 сўм зарар ва 19 600 сўм почта харажатлари ундирилган. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 12 августдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш биринчи инстанция судида янгидан кўриб чиқиш учун Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига юборилган. Суднинг ажрими билан ишга Юқоричирчиқ туман қишлоқ хўжалиги бўлими ҳамда Кадастрлар агентлигининг Тошкент вилоят Юқоричирчиқ туман бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 27 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 5 апрелдаги қарори билан Кенгашнинг даъвогар манфаатида берган апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилган. Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 27 декабрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, Кенгаш даъвогарнинг манфаатида кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 5 апрелдаги қарорини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда ҳокимият Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 501-сонли қарори билан тасдиқланган “Тугатилаётган ёки мақбуллаштирилаётган фермер хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектларга ажратилган ер майдонида сарфланган харажатлар қийматини ҳисоблаш ва қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)да гарчи ихтиёрийлик бўлса-да, топширилган ерни бошқа фермерга топширишдан аввал даъвогарнинг ер участкасида ижара шартномаси асосида боғлар, теракзорларни яратиш, янги ерлар очиш ва ободонлаштириш ишларига сарфлаган харажатларини талабгор фермер хўжалигидан ундириб бериш тўғрисидаги талабини бажармаганлиги, сарфланган харажатлар “Олимп баҳолаш ва экспертиза маркази” масъулияти чекланган жамияти томонидан 802 265 000 сўмга баҳоланганлиги, Низомда боғлар даъвогарнинг мулк ҳуқуқи объекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида талаб белгиланмаган бўлса-да, апелляция инстанцияси суди тераклар давлат рўйхатидан ўтмаганлиги ҳақида нотўғри хулосага келганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 49-бандида келтирилган кўп йиллик дарахтларни давлат рўйхатидан ўтказилиши кераклиги ҳақидаги талаб бажарилмаганлиги учун даъвони рад қилганлиги, Низомда давлат рўйхатига олинган мулкка етказилган зарарни қоплаш тўғрисида эмас, балки фермернинг қишлоқ хўжалигига сарфлаган барча харажатларини топширилган ерга талабгор бўлган фермердан қоплаш тўғрисида эканлиги, апелляция инстанцияси судининг боғлар мулк сифатида давлат 2 рўйхатидан ўтказилмаганлиги ҳақидаги важи ижара ерида яратилган боғларга нисбатан фермернинг мулк ҳуқуқи объекти ҳақида давлат рўйхатидан ўтказиш амалиёти йўқлиги учун исботсиз ҳисобланишини кўрсатган. Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш ва даъвогар вакиллари кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўрашди. Суд мажлисида жавобгар ва Юқоричирчиқ тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими вакиллари кассация шикоятига эътироз билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган ҳокимият вакиллари суд мажлисида иштирок этмадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан шикоятни қисман қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, ҳокимият ва даъвогар ўртасида ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, унга кўра Туркистон массивидаги 229 гектар ер участкаси 2018 йил 7 декабрдан 49 йил муддатга даъвогарга фермер хўжалигини юритиш учун ижарага берилган. Ҳокимиятнинг 2020 йил 12 августдаги 673-сонли қарори билан туман ҳокимлиги ҳузуридаги “Туманда ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун (реализация қилиш) танлаш ва ажратиш бўйича доимий ишловчи комиссияси”нинг даъвогарнинг фойдаланишида бўлган ер майдонини тўлиқ захира ерлари ҳисобига қайтариб олиш тўғрисидаги 2020 йил 5 августдаги хулосаси тасдиқланган ва даъвогар ер участкасидан ихтиёрий воз кечганлиги сабабли ер майдонини узоқ муддатга ижарага олиш тўғрисидаги шартнома бекор қилинган. Даъвогарнинг фойдаланишидаги жами 229 гектар, шундан 90,1 гектар суғориладиган, 20,1 гектар лалми, 71,9 гектар яйлов, 1,7 гектар боғ, 0,20 гектар ўрмонзор, 6,2 гектар сув ости ерлар, 3,6 гектар йўллар, 35,2 гектар бошқа ерлар туман захираси ерлари ҳисобига қайтариб олинган. Кенгаш даъвогар 17 йил мобайнида ўзига қарашли бўлган ер майдонларини ободонлаштирилганлиги, хусусан 1,7 гектар ер майдонида боғ ва теракзор яратилганлиги, 2020 йилда табиий офат туфайли ўз мажбуриятларини бажара олмай қолганлиги натижасида кейинчалик туман ҳокимининг юқоридаги қарорига кўра, унинг фойдаланишидаги ер майдонлари олиб қўйилганлиги ва 3 жавобгарга ажратиб берилганлиги, бироқ, даъвогарнинг боғ ва теракзорлари қиймати тўлаб берилмаганлиги, баҳоловчи ташкилот томонидан ушбу дарахтларнинг қиймати 802 265 000 сўмга баҳоланганлиги, даъвогар кўрган зарар 802 265 000 сўм эканлилиги важлари билан иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 48-50-бандларига мувофиқ, даъвогардан олиб қўйилган ер майдонида яратилган боғлар ва теракзоларга нисбатан унинг мулк ҳуқуқини тасдиқловчи далиллар судга тақдим этилмаганлиги ҳамда ер майдонида сарфланган харажатларнинг бозор қийматини аниқлаш юзасидан тайёрланган баҳолаш ҳисоботи туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги бўлимларининг иштирокисиз тузилганлигини, шу сабабли уни мақбул далил сифатида инобатга олиш мумкин эмаслигини инобатга олиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида хулосага келган. Апелляция инстанцияси суди эса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 501-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда тугатилаётган ёхуд мақбуллаштирилаётган фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектларга ер майдонида сарфланган харажатларни ҳисоблаш ва қоплаш тартибини белгиланганлиги, даъвогар ерга бўлган ҳуқуқдан ихтиёрий равишда воз кечганлиги, бу ҳолат даъвогарга нисбатан қўлланилмаслиги асоси билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида барвақт хулосага келган. Бироқ, судлар томонидан даъвогарнинг ерга нисбатан ижара шартномаси асосида фойдаланиш ҳуқуқи мавжуд бўлган даврда боғ ва теракларни ўз ҳисобидан экканлиги тўғрисидаги важига баҳо берилмаган. Шу боис, даъвогарнинг даъво аризасида келтирилган важларга судлар томонидан тегишли тартибда баҳо берилмаган деб ҳисоблаш мумкин. Яъни, даъвогар томонидан тақдим этилган “Олимп баҳолаш ва экспертиза маркази” масъулияти чекланган жамияти мутахассислари томонидан тайёрланган 2020 йил 9 ноябрдаги ҳисоботига кўра даъвогарнинг боғ ва терак экинлари учун 802 265 000 сўм миқдорда зарар кўрганлиги судлар томонидан ўрганилмаган. Мазкур ҳисоботни тайёрлашда жавобгар, Юқоричирчиқ тумани қишлоқ хўжалиги бўлими ва Кадастр агентлиги Юқоричирчиқ тумани бўлими вакиллари иштирок этмаганлигини инобатга олиб, тегишли тартибда баҳо бериш лозим бўлади. Хусусан, Туркистон ҳудудида 2021 йил 22 апрелда тузилган далолатнома тайёрланган бўлиб, унда 2 547 та мевали дарахт ва терак мавжудлиги кўрсатилган. “Олимп баҳолаш ва экспертиза маркази” масъулияти чекланган жамиятининг 2020 йил 9 ноябрдаги ҳисоботида эса 10 377 та дарахт баҳоланганлиги кўрсатилган. Бундан ташқари, апелляция инстанцияси суди кўрилаётган вақтда, яъни Юқоричирчиқ тумани қишлоқ хўжалиги бўлими ва Кадастр агентлиги 4 Юқоричирчиқ тумани бўлими мутахассислари иштирокида тузилган далолатнома асосида тузилган 2022 йил 24 мартдаги ҳисоботда 3 526 та, шундан 3 000 та терак баҳоланганлиги қайд этилган. Судлар эса, аслида даъвогар томонидан нечта миқдорда мевали ва нечта миқдорда терак дарахти экилганлиги, унинг 2020 йил 9 ноябрдаги ҳолат бўйича баҳо беришлари ва якуний ҳисоб-китоб қилишлари лозим эди. Яъни, иш материалларидаги далилларни жавобгар ва мутахассислар иштирокида кўриб чиқиб, баҳолаш ҳисоботлардаги дарахтларни сони ва тури бўйича тафовутларга ҳуқуқий баҳо бериб ва уларга ҳақиқий ҳолатдан келиб чиқиб синчиклаб ўрганиб, баҳоловчи ташкилот иштирокини таъминлаган ҳолда якуний ва қонуний қарор қабул қилиш лозим бўлади. Бундан ташқари, даъво аризасида даъвогарга етказилган мазкур зарарни ўз вақтида қоплатиш чораларини кўрмаганлиги учун ҳокимият зиммасига уни қоплатиш бўйича мажбурият юклаш сўралган бўлса-да, биринчи инстанция суди ҳокимиятни нима сабабдан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилганлиги асослантирилмаган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 3-бандига асосан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302моддаси биринчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. Баён этилганларга кўра судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантирилишни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни ҳамда ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Ишни янгидан кўришда иш материалларидаги далилларга, яъни улардаги тафовутларга даъвогар, жавобгар, мутахассислар ва баҳолаш ташкилот вакиллари иштирокида ҳақиқий ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қонуний ва асослантирилган суд ҳужжатини қабул қилиш ҳамда суд харажатларини тақсимлаш масаласини ҳал қилиш лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Тошкент вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг “Barlos plyus” фермер хўжалиги манфаатида берган кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 27 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 5 апрелдаги қарори бекор қилинсин. 5 Иш янгидан кўриш учун Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 27 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 5 апрелдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б.Сайфуллаев ҳайъат аъзолари И.Таджиев 6