← Назад
Решение #610779 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 229 | — | code_article | |
| нинг | 381 | — | law | |
| ФКнинг | 114 | — | law | |
| нинг | 302 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2206/49720-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
кўрган судья – П.Зокирова
ишни
Апелляция
инстанциясида
маърузачи судья – М.Саидов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 31 март
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ш.Мирзахакимов
ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида,
тарафлардан: даъвогар вакили – Б.Ғаниев (2023 йил 9 январдаги
6-сонли ишончнома асосида), жавобгарлар “Электрон онлайн-аукционларни
ташкил этиш маркази” ДУК вакили Р.Салиев (2022 йил 11 октябрдаги
01/28-05-2527-сонли ишончнома асосида), Мажбурий ижро бюроси
Яшнобод туман бўлими вакили Ш.Мақсудов (2023 йил 23 мартдаги
101122037665-сонли ишончнома асосида), “Metall Savdo Lyuks” МЧЖ
вакиллари О.Юнусов (2023 йил 17 мартдаги 35-сонли ишончнома асосида),
Т.Гаффаров (ордер ва ишончнома асосида), “Luxe Metall” МЧЖ вакили
Д.Рашидов (2023 йил 1 январдаги ишончнома асосида)лар иштирокида,
даъвогар
“BOY
METALL”
МЧЖнинг
жавобгарлар
“Электрон
онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК, Мажбурий ижро бюроси
Яшнобод туман бўлими, “Metall Savdo Lyuks” МЧЖга нисбатан “Электрон
онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК “E-auksion” электрон
савдо платформасида 1967718 - лот бўйича 2022 йил 28 июнда ўтказилган
электрон онлайн-аукцион савдосини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 ноябрдаги ҳал қилув қарори
ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 18 январдаги қароридан норози бўлиб, “BOY METALL” МЧЖ
томонидан берилган кассация шикоятини Олий суднинг биносида бўлиб
ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг
2-1004-2105/17737-сонли иши бўйича 2022 йил 31 январдаги ҳал қилув
қарори билан “Luxe Metal” масъулияти чекланган жамиятидан
“Trastbank” ХАБ фойдасига 11 938 919 838,98 сўм кредит қарзи ундирилган
ва ундирув “Boy Metall” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади)га тегишли гаров мулки, Тошкент шаҳри, Яшнобод
тумани, Махзуна 1-берк кўчаси, 14-а уй манзилида жойлашган кўчмас мулк,
Д.Рашидовга тегишли Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани,
А.Эшимбетов кўчасида жойлашган кўчмас мулк ва “Luxe Metall” масъулияти
чекланган жамиятига тегишли транспорт воситаларига қаратилган.
Мазкур суд ҳужжатига асосан 2022 йил 11 апрелда Мажбурий ижро
бюроси Яшнобод туман бўлими томонидан 101122037665-сонли ижро иши
қўзғатилган. Давлат ижрочиси томонидан Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани,
Махзуна 1-берк кўчаси, 14-а уй манзилида жойлашган кўчмас мулк
ва техника воситаларини электрон онлайн-аукцион орқали сотувга чиқариш
ҳақида 2022 йил 30 апрелдаги қарор қабул қилинган.
“Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар
корхонаси томонидан 2022 йил 28 июнда ўтказилган электрон-онлайн
аукцион савдоларида кўчмас мулк ва техника воситалари “Metall savdo lyuks”
масъулияти чекланган жамияти томонидан сотиб олинган.
Шундан сўнг даъвогар жавобгарлар “Электрон онлайн-аукционларни
ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси, Мажбурий ижро бюроси
Яшнобод туман бўлими, “Metall Savdo Lyuks” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар
корхонаси “E-auksion” электрон савдо платформасида №1967718 лот бўйича
2022 йил 28 июнда ўтказилган электрон онлайн-аукцион савдосини ҳақиқий
эмас деб топишни сўраган.
Суднинг 2022 йил 5 октябрдаги ажрими билан “Trastbank” ХАБ ва
“Luxe Metall” масъулияти чекланган жамияти низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида ишга
жалб қилинган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 ноябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 18 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Мазкур иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози
бўлиб, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
билан мурожаат қилган ва унда объектни электрон аукционда сотилиши
ҳақида даъвогар хабардор қилинмаганлиги, электрон савдога чиқарилган
объектнинг манзили хато кўрсатилганлиги, савдолар натижасига кўра,
“Metall Savdo Lyuks” масъулияти чекланган жамияти ғолиб деб эълон
қилинган бўлса-да, жавобгарнинг тизимида техник узилиш содир бўлган
деган важ билан аукцион 2022 йил 28 июнь соат 10-00да такроран давом
эттирилганлиги, бунинг оқибатида 2022 йил 27 июнда электрон савдода
қатнашган “Стеел М” масъулияти чекланган жамияти 2022 йил 28 июнда
ўтказилган савдода қатнаша олмаганлиги, жавобгар тизимда техник
носозликлар содир бўлганлиги тўғрисида судга бирон-бир маълумот ёки
исботловчи далилларни тақдим этмаганлиги баён қилиниб, суд қарорларини
бекор қилишни ва иш кассация инстанцияси судида кўриб чиқилгунига қадар
даъвони таъминлаш мақсадида мажбурий ижро бюроси Яшнабод туман
бўлими томонидан 2022 йил 4 мартда қўзғатилган 101122020987-сонли ижро
иши юзасидан ижро ҳаракатларини тўхтатиб туриш чорасани кўришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятини
қувватлаб, Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Махзуна кўчаси, 1-берк 14а-уй
манзилида жойлшган кўчмас мулк Мажбурий ижро бюроси Яшнобод туман
бўлими давлат ижрочисининг қарорига асосан электрон онлайн-аукцион
савдога чиқарилиши белгиланганлигини, 2022 йил 27 июнда электрон
онлайн-аукцион савдоси ўтказилиши жараёнида жавобгар ДУКнинг
оператори Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги
ПҚ-3149-сонли қарори билан тасдиқланган “Суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича
электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
тўғрисида”ги Низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2022 йил 12 январдаги
18-сон қарори билан тасдиқланган
“E-auksion” электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва
танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом
талабларини қўпол равишда бузиб, “E-auksion” электрон савдо
платформасига даъвогарга тегишли бўлган кўчмас мулк эмас балки Яшнобод
тумани, Махзуна кўчаси, 1-берк 14-уй манзилида жойлашган кўчмас мулкни
жойлаштирганлигини, савдолар натижасига кўра, “Metall Savdo Lyuks”
масъулияти чекланган жамияти ғолиб деб эълон қилинган бўлса-да,
жавобгарнинг тизимида техник узилиш содир бўлган деган важ билан
аукцион 2022 йил 28 июнь соат 10-00да такроран давом эттирилганлигини,
натижада 2022 йил 27 июндаги савдода қатнашган “Стеел М” масъулияти
чекланган жамияти 2022 йил 28 июнда такроран ўтказилган савдода
қатнашиши имконияти бўлмаганлигини, жавобгар тизимда техник
носозликлар содир бўлганлиги тўғрисида судга бирон-бир маълумот ёки
исботловчи далилларни тақдим этмаганлигини, 2022 йил 27 июнда бошқа
электрон онлайн-аукцион савдолар натижалари бекор қилинмаганлигини,
мазкур ҳолатда электрон онлайн-аукцион савдолари ўтказишда қонун
бузилиши ҳолатлари мавжудлигини, иштирокчилар томонидан закалат пули
белгиланган тартибда шакллантирилмасдан, 2022 йил 27 июнда якунланган
савдо гўёки техник узилиш сабабли 2022 йил 28 июнда давом
эттирилганлигини, савдога даъвогарга тегишли бўлган мулк сотувга
қўйилганлиги сабабли унинг манфаатларига даҳлдор эканлигини, биринчи
инстанция суди ушбу ҳолатларга эътибор қаратмасдан, даъво талабини
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида асосиз тўхтамга келганлигини
билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс “Luxe Metall” МЧЖ
вакили даъво талабларини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, аукцион савдоларида
техник узилиш ҳолатлари, иштирокчилар сони етарли бўлиши, иштирокчи
мақомига эга бўлиши учун тўланган закалат пуллари мавжудлиги ва
бошқалар билан боғлиқ тартиблар бузилганлигини маълум қилиб, кассация
шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Суд
мажлисида
иштирок
этган
жавобгар
“Электрон
онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси
вакили кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб, Мажбурий ижро
бюроси томонидан электрон онлайн-аукцион савдога чиқариладиган
мулкларни реализация қилиниши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган
“E-auksion” электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион
ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом
билан тартибга солинишини, 2022 йил 27 июнь куни тизимда техник
носозлик содир бўлиб, мобиль илова орқали савдода иштирок этиш
имконияти бўлмаганлиги учун ушбу кунда ўтказилган барча онлайн-аукцион
савдолар бекор қилиниб, эртаси куни ўтказилганлигини, савдо натижалари
бекор бўлганлиги боис барча иштирокчилар томонидан шу куни ўтказилган
закалат пул маблағлари тизимда автоматик тартибда иштирокчиларга
қайтарилганлигини, кейинги ташкил этилган аукцион савдоларда закалат пул
маблағлари бошқатдан ўтказилишини, даъвогарнинг 2022 йил 27 июнда
ўткзилган барча савдо натижалари бекор қилинмаганлиги тўғрисидаги важи
асоссизлигини, 2022 йил 27 июнда жами нечта электрон онлайн-аукцион
савдоси ўтказилганлиги тўғрисида ёзма маълумот йўқлигини, бироқ ушбу
санада ўтказилган барча лотлар бўйича савдо натижалари бекор
қилинганлигини, бу тўғрисида судга маълумотлар тақдим этилганлигини,
оператор
томонидан
маълумотлар
тизимга
тегишли
тартибда
киритилганлигини, электрон онлайн-аукцион савдолари қонунга мувофиқ
ўтказилганлигини, ўтказилган савдо натижаларига нисбатан “Стеел М”
масъулияти чекланган жамияти томонидан эътироз билдирилмаганлигини,
даъвогар биринчи инстанция суди томонидан қайси моддий ва процессуал
нормалар бузилганлиги тўғрисида аниқ маълумот бермаганлигини маълум
қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Мажбурий ижро бюроси Яшнобод
туман бўлимининг вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, Мажбурий
ижро бюросининг кўчмас мулкни аукцион савдосига чиқариш билан боғлиқ
хатти-ҳаракатлари қонуний эканлиги, бу ҳақда Тошкент шаҳар маъмурий
судининг 5-1001-2202/1548-сонли маъмурий иш бўйича 2022 йил
5 октябрдаги қарори мавжудлигини маълум қилиб, кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида қатнашган “Metall Savdo Lyuks” МЧЖ вакиллари
кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб, суд қарорлари қонуний ва
асосли чиқарилганлигини, “Metall Savdo Lyuks” МЧЖ инсофли эгалловчи
эканлиги, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 229-моддасига
асосан агар мол-мулк суд қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда
сотилган бўлса, мол-мулкни ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган
асослар бўйича талаб қилиб олишга йўл қўйилмаслигини билдириб, суддан
даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни ва мулк
эгасига айланган бўлишига қарамасдан шу кунга қадар суд томонидан
қўйилган тақиқ туфайли мулкдан фойдалана омаётганлиги ва кадастр
ҳужжатларини расмийлаштиролмаётганлигини билдириб, суд қарорларини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахслар вакилларининг
тушунтиришларини эшитиб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация
шикоятни қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори ҳамда апеллцяи инстанцияси судининг қарорларини бекор қилиб,
даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Мажбурий ижро бюроси Яшнобод
туман бўлими давлат ижрочиси томонидан 101122037665-сонли ижро иши
бўйича 2022 йил 21 апрелда низоли кўчмас мулк объектини рўйхатга олинган
ва 2022 йил 29 апрель куни кўздан кечириш холислар иштирокида амалга
оширилган ва бу ҳақда далолатнома тузилган.
Шундан сўнг, давлат ижрочиси томонидан “Мол-мулкни электрон
онлайн-аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида” 2022 йил 30 апрелдаги
қарор қабул қилинган. Унга кўра даъвогарга тегишли Тошкент шаҳри,
Яшнобод тумани, Махзуна 1-берк кўчаси, 14а-уй манзилида жойлашган
кўчмас мулкнинг бошланғич сотув баҳоси 2019 йил 4 апрелдаги ипотека
(гаров) шартномасига асосан 14 625 000 000 сўм этиб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги
ПҚ-3149-сон қарори билан тасдиқланган “Суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича
электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг
7-бандига мувофиқ мол-мулкни электрон онлайн-аукционга қўйиш учун
давлат ижрочиси Бюро директори томонидан тасдиқланган шаклда ижро иши
юритишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими орқали операторга
электрон буюртма юборади.
Объектни электрон онлайн-аукционга қўйиш бўйича электрон шаклда
буюртманома
2022
йил
25
майда
ижро
иши
юритишнинг
автоматлаштирилган ахборот тизими орқали операторга 565412 ID рақам
билан юборилган.
“Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар
корхонаси томонидан 2022 йил 25 майда электрон онлайн-аукционни
ўтказиш ҳақидаги хабарнома электрон веб-порталга жойлаштирилган.
Унда низоли объект бўйича электрон онлайн-аукцион савдосини ўтказиш
2022 йил 27 июнь соат 10:00 да ўтказилиши белгиланган.
Низомнинг 14-бандида электрон онлайн-аукционда иштирок этишга
буюртмалар хабарнома жойлаштирилган кундан бошлаб операторнинг
веб-порталида автоматик тарзда қабул қилинади ва электрон
онлайн-аукционни ўтказиш кунидан икки иш куни олдин (соат 13-00 да)
якунланиши ва буюртма қабул қилиш учун белгиланган муддат ўтгандан
кейин келиб тушган буюртмалар қабул қилинмасли белгиланган.
Бироқ, иш ҳужжатларидаги тизим маълумотларидан кўринишича,
1967718 рақамли лотда иштирок этиш учун “Стеел М” МЧЖ 2022 йил
27 июнь куни соат 3:46:26 да, “Metall Savdo Lyuks” МЧЖ томонидан
2022 йил 27 июнда соат 05:34 да электрон буюртма берилган ва шу вақтда
731 250 000 сўмдан заклат пули сифатида лотда кўрсатилган ҳисоб рақамига
ўтказилган.
Низомнинг
2-бандида
аукцион
иштирокчиси
электрон
онлайн-аукционда иштирок этишга буюртма берган ва унда иштирок
этишга қўйилган жисмоний ёки юридик шахс ҳисобланади.
Иш ҳужжатларидаги 131-бетдаги тизим маълумотларидан кўринишича
1967718 рақамли лот иштирокчилари сони 1 кишини ташкил этиши
кўрсатилган.
Низомнинг 23-бандида Электрон онлайн-аукцион унда иштирок этишга
қўйилган икки ёки ундан ортиқ иштирокчи мавжуд бўлган тақдирда
ўтказилади
Шунингдек, Электрон онлайн-аукцион савдоси 2022 йил 27 июнь куни
соат 10:00да No1967718-сонли лот бўйича объектнинг бошланғич нархи
14 625 000 000 сўмдан битта аукцион қадамига оширилган нархда яъни,
14 917 500 000 сўмга сотиб олиш бўйича таклифни эълон қилиш билан
бошланган.
Низомнинг 29-бандига кўра, агар охирги тасдиқланган таклифдан сўнг
10 дақиқа давомида кейинги оширилган лот нархи бўйича таклиф аукцион
иштирокчиларининг биронтаси томонидан тасдиқланмаса, электрон онлайнаукцион аукцион натижалари ҳақидаги баённомани автоматик тарзда
шакллантирган ҳолда якунланади. Лот нархи бўйича таклифни охирги
тасдиқлаган иштирокчи аукцион ғолиби деб топилади.
Аукционда “Metall savdo lyuks” МЧЖнинг 14 917 500 000 сўм таклифи
10:00:22 дақиқада тасдиқланган, шунга кўра, 10:00:22 дақиқадан сўнг 10
дақиқа вақт давомида навбатдаги таклиф тасдиқланмаганлиги сабабли
аукцион якунланган ва охирги таклифни тасдиқлаган иштирокчи “Metall
savdo lyuks” МЧЖ аукцион ғолиби деб топилган.
Бироқ, “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат
унитар корхонаси масъул ходимлари томонидан 2022 йил 27 июнь соат
10:06:18 дан бошлаб савдо платформасида маълумотлар базасида ишчанлик
қобилияти (нагрузкаси) ортиб, савдо платформасининг фойдаланувчилар
сўрови кўп вақт қайта ишлаши ҳолати бўлганлиги, иштирокчиларда “Жорий
аукционлар” бўлимига ўтганда саҳифанинг янгиланмай қолиши ҳолати
аниқланган, бу ҳақда шу куни далолатнома тузилиб, марказ раҳбари
томонидан тасдиқланган. Қайта аукцион савдоси ўтказилиши лозим бўлган
лотлар ичида 1967718-лот рўйхатнинг 66-тартиб рақамида қайд этилган.
Низомнинг 31-бандида электрон онлайн-аукционни ўтказишга
тўсқинлик қиладиган ягона электрон савдо майдончасида содир бўлган
техник узилиш ҳолларида, аукцион ўтказиш санаси ва вақти ҳақида аукцион
иштирокчиларини мажбурий хабардор қилган ҳолда аукцион техник узилиш
бартараф қилинган кундан кейинги кунда давом эттирилади.
Шундан сўнг, марказ томонидан 2022 йил 28 июнь соат 10:00 дан
бошлаб 1967718-сонли лот бўйича аукцион савдолари давом
эттирилган ҳамда 10 дақиқа ичида ҳеч қайси иштирокчи сотиб олиш
таклифини тасдиқламаганлиги сабабли техник узилиш қайд этилишидан
олдин охирги энг юқори таклифни 14 917 500 000 сўмни тасдиқлаган
“Metall savdo lyuks” МЧЖ аукцион ғолиби деб топилган ва 2022 йил
30 июнда ОА 1407-454561-сонли электрон онлайн-аукцион натижалари
тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган.
Бироқ, иккинчи талабгор “Стеел М” МЧЖ 2022 йил 27 июнь куни соат
12:12 да 1967718 лотдаги заклат пулини қайтариш бўйича Марказ бўлим
бошлиғининг бидиргисига асосан Марказ раҳбарининг рухсати билан
электрон онлайн-аукциондан чиқиб кетган.
Бунинг оқибатида “Metall savdo lyuks” МЧЖ лот ягона иштирокчи
бўлиб қолган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 381-моддасига кўра қонунда белгиланган қоидалар
бузиб ўтказилган кимошди савдоси манфаатдор шахс талаби билан суд
томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Кимошди савдосини
ҳақиқий эмас деб топиш кимошди савдосида ғолиб чиққан шахс билан
тузилган шартноманинг ҳақиқий эмаслигига сабабчи бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электрон онлайнаукционни ўтказиш тартибини соддалаштириш, унинг шаффофлигини
ошириш ҳамда иштирокчилар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоясини
кафолатлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 24 июлдаги
ПҚ-5197-сонли қарорининг 2-бандига кўра электрон онлайн-аукционни
ташкил этиш ва ўтказиш тартибидан ташқари бўлган тартиб-таомилларга
риоя қилинмаганлиги учун аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани
бекор қилиш ёки ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 114-моддасига кўра, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий
эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик
оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим
бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу
жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки
кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин
бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари
қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт.
ФК 229-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар мол-мулк суд
қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда сотилган бўлса, молмулкни ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган асослар бўйича талаб
қилиб олишга йўл қўйилмайди.
Мазкур низода суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро
этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайнаукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби яъни Низом талаблари
бузилган.
Бироқ, судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ
аниқламасдан, суд қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартиб
бузилганлиги ҳолатини текширмасдан барвақт хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 302-моддасининг 1-бандида қайд
этилишича, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Баён этилганларга кўра судлов ҳайъати иш бўйича қабул қилинган
биринчи инстанция судининг 2022 йил 11 ноябрдаги ҳал қилув қарорини ва
апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 18 январдаги қарорини бекор
қилишни ва янги қарор қабул қилиб, даъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантиришни лозим топади.
Судлов ҳайъати, ИПК 118 моддасига асосан суд харажатларини
ундириш масаласини муҳокама қилиб, уни тарафларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда тақсимлашни, даъвогар
томонидан олдиндан тўланган суд харажатларини жавобгар ҳисобидан
ундириб беришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 299, 301-303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қарор қилади:
“BOY METALL” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикояти қаноатлантирилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 ноябрдаги ҳал
қилув қарори ҳмда Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 18 январдаги қарори бекор қилинсин.
Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин.
Даъво қаноатлантирилсин.
“E-auksion” электрон савдо платформасида №1967718 лот бўйича
2022 йил 28 июнда ўтказилган электрон онлайн-аукцион савдоси ҳақиқий
эмас деб топилсин.
“Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК
ҳисобидан:
9
“BOY METALL” МЧЖ ҳисобига ишни биринчи инстанцияси
судида кўриш билан боғлиқ 3 000 000 сўм давлат божи, ишни
апелляция ва кассация инстанцияларида кўриш билан боғлиқ
3 000 000 (1 500 000 +1 500 000) сўм давлат божи жами 6 000 000 сўм давлат
божи ҳамда 78 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
Ш.Мирзахакимов