Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2220/43797 Дата решения 31.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Саттарова Волида Рустамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "YIRIK SOLIQ TO`LOVCHILAR BO`YICHA HUDUDLARARO DAVLAT SOLIQ Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "OZENERGOTAMINLASH" акционерлик жамияти
Source ID 1068749 Claim ID 3150075 PDF Hash 7dc0754542fc22fc... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 297-моддаси тисодий процессуал кодекси 297 code_article
кодекси 14-моддаси кодекси 14 code_article
кодексининг 15-моддаси кодекси 15 code_article
кодексининг 266-моддаси кодекси 266 code_article
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2220/43797-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Н.Байзакова Апелляция инстанциясида маърузачи судья – М.Эргашев Кассация инстанциясида маърузачи судья – В.Сатторова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 31 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, судьялар Р.Сагатов ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, даъвогар вакили О.Неъматов (2022 йил 19 майдаги 33/20-16228-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар вакили Дж.Абдураимов (2023 йил 27 февралдаги 01-12/277-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг жавобгар “O’zenergota’minlash” АЖдан давлат бюджетига 112.400.000 сўм солиқ суммасини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 декабрдаги қарори устидан “O’zenergota’minlash” АЖ томонидан берилган кассация шикоятини Олий суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, “O’zenergota’minlash” АЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 112.400.000 сўм солиқ суммасини ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 13 сентябрдаги ажрими билан “Super Lasting Building” МЧЖ, “Dunyo Savdo DDK” МЧЖ, “Optkapital” МЧЖ, “Solix-Sifat Qurish” МЧЖ жавобгар сифатида ишда иштирок этиш учун жалб қилинган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад қилинган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 декабрдаги қарори билан 2022 йил 7 октябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги қарор қабул қилинган ҳамда жавобгардан давлат бюджетига 112.400.000 сўм солиқ суммаси ундирилиши белгиланган. Жавобгар апелляция инстанцияси судининг қароридан норози бўлиб, кассация шикояти билан мурожаат қилган ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 декабрдаги қарорини бекор қилишни ҳамда даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб шикоятда, жавобгарнинг контрагентлари томонидан судга мурожаат қилинмаганлиги, контрагентлар давлат солиқ қўмитасининг веб сайтидаги ҳуқуқни суистеъмол қилган контрагентлар рўйхатида мавжудлиги, улар томонидан солиқ мажбуриятлари тўлиқ бажарилмаганлиги ҳамда шубҳали деб топилишига асос бўлган ҳолатлар бартараф этилмаганлиги, етказиб берувчиларда товарларнинг қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги, савдодан тушган пул маблағлари нақдлаштирилиб, товарлар кирим қилинмаган ва реализация қилинганлиги, бироқ аслида кирим қилинганда ушбу товарлар бўлмаганлиги учун контрагентларнинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганлиги қайд қилинган. Суд мажлисида жавобгар вакили шикоятдаги важларни қувватлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Даъвогар вакили кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб, жавобгар ва унинг контрагентлари ўртасидаги барча шартномалар кўзбуямачилик мақсадида тузилганлиги, контрагентлар балансида ҳеч қандай асосий воситалар мавжуд эмаслиги, уларнинг ҚҚС гувоҳномалари бекор қилинганлиги, ўрганиш жараёнида жавобгар ва контагентлар ўртасида тузилган шартномавий муносабатларда ҚҚСни ҳисоблашда тизимли занжирнинг узилганлиги аниқланганлиги, шунингдек, контрагентлар “шубҳали” корхоналар рўйхатига кирганлиги сабабли ҚҚС суммаси тўлаб берилмаганлигини маълум қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар “Super Lasting Building” МЧЖ, “Dunyo Savdo DDK” МЧЖ, “Optkapital” МЧЖ, “Solix-Sifat Qurish” МЧЖдан вакил суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 297-моддасига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Мазкур модда талабига кўра судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати, тарафларнинг кўрсатмаларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади) 14-моддасининг бешинчи қисмига асосан, агар солиқ тўловчи ягона ёки устувор мақсади солиқ тўламаслик тарзидаги асоссиз солиқ нафи олишдан ёхуд ўзи тўлайдиган солиқларнинг суммасини камайтиришдан иборат бўлган операцияларни ёки операциялар кетма-кетлигини амалга оширса, унинг бундай ҳаракатлари ушбу Кодекс мақсадларида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш деб эътироф этилади. Мазкур модданинг саккизинчи қисмига кўра, ушбу моддада кўрсатилган ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогарнинг 2022 йил 3 июндаги 00322-кт-сонли буйруғида жавобгарнинг 2020 йил январь - 2022 йил март ойлари давомидаги фаолиятида ҚҚСни тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва бюджетга тўланиши бўйича камерал солиқ текшируви ўтказилиши белгиланган. Мазкур камерал солиқ текшируви натижаси бўйича 2022 йил 30 июнда хулоса расмийлаштирилиб, 2020-2021 йиллар учун 138.541,1 минг сўм ҚҚС бўйича тафовут, хато ва камчиликлар бартараф этиш ҳақида жавобгарга талабнома юборилиши белгиланган. Даъвогар томонидан 2022 йил 25 июлда камерал солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 33/20-23221-сон қарор қабул қилиниб, қарорда жавобгарга нисбатан Солиқ кодекси 14-моддасининг саккизинчи қисмига мувофиқ 2020-2022 йил март ойлариги ҚҚС бўйича 112.400.000 сўмни ҳисобдан чиқарилиши юзасидан амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда судга даъво аризаси киритилиши қайд этилган. Бироқ, жавобгар - солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботларига тузатиш киритилмаган ва эътироз билдирилган. Ўтказилган камерал солиқ текширувда жавобгар контагентлари билан шартнома тузишдан олдин лозим даражада эҳтиёткорлик шартларини бажармаганлиги, жавобгарнинг “шубҳали” ташкилот тоифасига кирувчи 3 та, яъни “Dunyo Savdo DDK” МЧЖ, “Optkapital” МЧЖ, “Solix-Sifat Qurish” МЧЖлар билан тузилган шартномалар асосида қонунга зид тарзда расмийлаштириб берилган ҳисобварақ-фактуралар жавобгарнинг солиқ ҳисоботида акс эттирилганлиги натижасида жами 112.400.000 сўмлик ҚҚС асоссиз ҳисобга олинганлиги, хусусан: “Optkapital” МЧЖ ва жавобгар ўртасида 2021 йил 29 июнда 15/183-21-сонли шартнома тузилган, ушбу шартнома асосида жавобгар 2021 йилнинг июль ойида 37 дона (компьютер ва маиший техникалар) маҳсулотларга жами қиймати 389,5 млн. сўмлик электрон ҳисоб-фактуралар расмийлаштирган ҳамда товар моддий-захираларни кирим қилган. Ўз ўрнида сотиб олинган товар-моддий захиралар қийматидан келиб чиқиб 50,8 млн. сўм ҚҚС ҳисобга олинган, жавобгар томонидан ҳисобга олинган 50,8 млн. сўм ҚҚС суммасига аниқлик киритиш мақсадида тақдим этилган ҳужжатлар таҳлил қилинганда, “Optkapital” МЧЖнинг юқорида қайд этилган шартнома ва электрон ҳисоб-фактуралар асосида реализация қилган 389,5 млн. сўмлик товар-моддий захиралари бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаганлиги (кирим қилинмаганлиги), шунингдек реализациядан тушган пул маблағларидан солиқлар тўламасдан, нақдлаштириб юборилганлиги аниқланган. Давлат солиқ қўмитасининг ахборот тизимидаги маълумотлар билан солиштириб таҳлил қилинганда, “Optkapital” МЧЖда 1 нафар ходим ишлаб келаётганлиги кўрсатилган, унинг балансида ҳеч қандай асосий воситалар, ишлаб чиқариш активлари, омборхона ва транспорт воситалари мавжуд бўлмаган, солиқ тўловчи шартнома асосида юклар ҳақиқатда мавжудлигини тасдиқлаш учун асос бўлиб хизмат қилувчи, ташувчининг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товартранспорт юк хатлари тақдим этилган, бироқ ушбу ҳужжатларни расмийлаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга хилоф равишда амалга оширилган, яъни ҳужжатларда белгиланган саналарда тафовутлар мавжудлиги аниқланган; “Solix-Sifat Qurish” МЧЖ ва жавобгар ўртасида 2021 йил 19 августда 15/294-21-сонли шартнома тузилган, ушбу шартнома асосида жавобгар 2021 йил август ойида 132 дона (маиший техника, компьютер қисмлари) маҳсулотларга жами қиймати 364,4 млн. сўмлик электрон ҳисоб-фактуралар расмийлаштирган ҳамда товар-моддий захираларни кирим қилган. Ўз ўрнида сотиб олинган товар-моддий захиралар қийматидан келиб чиқиб 47,5 млн. сўм ҚҚС ҳисобга олинган, жавобгар томонидан ҳисобга олинган 47,5 млн. сўм ҚҚС суммасига аниқлик киритиш мақсадида тақдим этилган ҳужжатлар таҳлил қилинганда, “Solix-Sifat Qurish” МЧЖнинг юқорида қайд этилган шартнома ва электрон ҳисоб-фактуралар асосида реализация қилган 364,4 млн. сўмлик товар моддий захиралари бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаганлиги (кирим қилинмаганлиги), шунингдек, реализациядан тушган пул маблағларидан солиқлар тўламасдан, нақдлаштириб юборилганлиги аниқланган. Давлат солиқ қўмитасининг ахборот тиизмидаги маълумотлар билан солиштириб таҳлил қилинганда “Solix-Sifat Qurish” МЧЖда 2 нафар ходим ишлаб келаётганлиги кўрсатилган, унинг балансида ҳеч қандай асосий воситалар, ишлаб чиқариш активлари, омборхона ва транспорт воситалари мавжуд бўлмаган. “Solix-Sifat Qurish” МЧЖда Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан 2021 йилда ўтказилган солиқ текширувига асосан 14.523,2 млн. сўм солиқ ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланган, ушбу қарздорлик бугунги кунда ҳам тўланмаган, МЧЖ раҳбари корхонани банкрот ҳолатига олиб келган. Жавобгарнинг контрагентлар билан тузган шартномалари бўйича контрагентлар томонидан етказиб берилган товарлар контрагентларнинг бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаган, кирим қилинмаган, шунингдек, реализациядан тушган пул маблағларидан солиқлар тўламасдан, нақдлаштириб юборилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 25-бандида ҳисобга олиш ҳуқуқини берувчи товарлар (хизматлар)ни харид қилиш ва сотиш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган етказиб берувчиларда (контрагентларда) ушбу товарларнинг қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда солиқ суммасини қоплашни рад этишни (тўлиқ ёки қисман) ўз ичига олган қарор қабул қилиниши назарда тутилган. Мазкур иш бўйича етказиб берувчилар яъни 3 та контрагентда товарларни қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган. Шунингдек, савдодан тушган пул маблағлари нақдлаштирилиб, товарлар кирим қилинмаган ва реализация қилинган, бироқ аслида киримда ушбу товарлар бўлмаган. Солиқ кодексининг 15-моддасига кўра, солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт. Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар (кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан олинмайди. Солиқ кодексининг 266-моддасининг ўн бешинчи қисмига кўра, агар ҳисобга олиш ҳуқуқи товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга оширишга ҳақли. Шунингдек, судлов ҳайъати жавобгарнинг контрагентлари билан шартнома тузишдан аввал улар томонидан товаларни етказиб бериш мажбуриятлари келишилган шартлари амалга оширилиши ҳақида етарли ишонч ҳосил қилганидан сўнг шартномаларни имзолаганлиги, контрагентлар банкрот деб топилмаганлиги, фаолият кўрсатаётганлиги, даъвогар тахминларга асосан даъво аризасини судга тақдим этганлиги, товар етказиб берувчилар томонидан етказиб берилаётган товарларни ўз балансига кирим қилмаганлиги, мазкур товарни харид қилаётган тараф учун товар айланмаси бўйича тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқидан маҳрум этмаслиги, жавобгар ва унинг контрагентлари ўртасида тузилган шартномаларни кўзбўямачилик билан тузилган шартномалар деб баҳолаш мумкин эмаслиги ҳақидаги важларини асоссиз деб ҳисоблайди. Шу сабабли судлов ҳайъати жавобгарнинг контрагетлари фаолиятида сотилган ва харид қилинган товарлар номутаносиблигига ҳамда йирик миқдорда солиқдан қочиш ҳолатларига йўл қўйган “шубҳали” корхоналар рўйхатига киритилганлиги ва уларнинг қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномалари бекор қилинганлиги, жавобгар томонидан контрагентларга тўлаб берилган ҚҚС суммаси контрагентлари томонидан давлат бюджетига тўлаб берилмаганлиги билан боғлиқ ҳолда даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Шу билан бир қаторда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан “Dunyo Savdo DDK” МЧЖ ва “Solix-Sifat Qurish” МЧЖнинг мансабдор шахсларига нисбатан солиқ қонунчилигини бузганлиги ҳолати бўйича жиноят ишлари қўзғатилганлигини тасдиқловчи далиллар иш ҳужжатларида мавжуд. Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб тўғри тўҳтамга келган. ИПК 299-моддасига асосан суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. 6 процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаган, апелляция инстанцияси қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг биринчи қисмига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича: ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Шунга кўра суд, апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, жавобгар томонидан тўланган давлат божи ва почта харажатини унинг зиммасида қолдириш лозим. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301, 303 ва 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: “O’zenergota’minlash” АЖнинг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 декабрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б.Сайфуллаев ҳайъат аъзолари Р.Сагатов В.Сатторова