← Назад
Решение #611007 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Ушбу Кодекс | 478 | — | code_article | |
| збекстон Республикаси Жиноят процессуал кодекси | 83 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 343 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2101-2103/2235-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – Х.Турсунов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья – С.Абдурасулов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 31 март
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев
ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида,
даъвогар вакиллари Д.Ҳамроев, Б.Раджабовлар (2022 йил 6 январдаги
47-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили Н.Шарапов (раҳбар)
иштирокида “Hudud-gazta’minot” акциядорлик жамиятининг “NUR GIPS”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси бўйича
Учқудуқ тумани иқтисодий судининг 2022 йил 5 январдаги ҳал қилув қарори
ва Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 2 мартдаги қарори устидан “NUR GIPS” масъулияти чекланган
жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “Hududgazta’minot” акциядорлик жамияти (бундан буён
матнда – даъвогар деб юритилади) даъво аризаси билан судга мурожаат
қилиб, “NUR GIPS” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда –
жавобгар деб юритилади)дан етказиб берилган табиий газ учун тўловларни
ўз вақтида амалга оширмаганлиги учун юзага келган 273 211 341 сўмни
ундириб беришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Ўзнефтгазинспекция” Навоий вилоят
ҳудудий бўлими ва Департамент Навоий вилоят бошқармаси жалб қилинган.
Учқудуқ туман иқтисодий судининг 2022 йил 5 январдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига етказиб берилган табиий газ учун 273 211 341 сўм қарздорлик
ундирилган.
Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 2 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз,
жавобгарнинг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб, жавобгар Ўзбекистон
Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда
суд қарорларини бекор қилиш ва даъвогарнинг даъво талабларини рад қилиш
тўғрисида янги қарор қабул қилиш ва иш кассация инстанциясида кўриб
чиқилгунига қадар суд қарорлари ижросини тўхтатиб туришни сўраган.
Суд муҳокамасида жавобгар раҳбари кассация шикоятини қувватлаб,
судлар томонидан жиноят ишини ҳаракатдан тугатиш қарори инобатга
олинмасдан, даъво талабининг 130 168 000 сўм қисми асоссиз
қаноатлантирилганлигини, шунингдек, даъво талабининг 96 600 000 сўм
қисми бўйича ҳам Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг
тегишли рухсати бўлса-да, лимитдан ортиқ газ истеъмол қилган деб нотўғри
маълумот берилганлигини, даъво талабининг ушбу қисми ҳам судлар
томонидан тўлиқ ўраганиб чиқилмасдан, нотўғри хулосага келинганлигини,
даъво талабининг 46 400 000 сўм қисми бўйича ҳам 35 234 000 сўм истеъмол
қилинган газ учун тўлиқ тўлов амалга оширилганлигини, 2021 йил октябрь
ойига қадар тўлиқ қарздорликларни ёпганликни билдириб, суд қарорларини
бекор қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация шикоятига
нисбатан эътироз билдириб, жавобгарнинг даъвогар олдида табиий газдан
фойдаланганлиги учун 273 211 341 сўм қарздорлиги мавжудлигини, ушбу
қарздорликни сўндириш юзасидан бир-неча маротаба огоҳлантирилишига
қарамасдан ихтиёрий равишда тўламаганлигини, тарафлар ўртасида тузилган
шартнома мажбуриятларини бузганлигини айтиб, суд қарорларини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд мажлиси муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида “Ўзнефтгазинспекция” Навоий вилоят ҳудудий бўлими ва
Департамент Навоий вилоят бошқармаси вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Шунга
кўра,
судлов
ҳайъати
ишни
учинчи
шахслар
“Ўзнефтгазинспекция” Навоий вилоят ҳудудий бўлими ва Департамент
Навоий вилоят бошқармаси иштирокисиз кўришни лозим топди.
Судлов
ҳайъати
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация
шикоятини қисман қаноатлантиришни, суд қарорларини ўзгартиришни лозим
топади.
Ишдаги ҳужжатларидан ҳамда суд муҳокамасида аниқланишича,
тарафлар ўртасида 2020 йил 1 июлда табиий газни улгуржи истеъмолчиларга
етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисида 5-20/9-сонли шартнома тузилган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар (Етказиб берувчи) ўз зиммасига
газ тармоқлари орқали жавобгар (Истеъмолчи)нинг келишилган
буюртманомаси бўйича табиий газ етказиб бериш мажбуриятини олиши,
жавобгар (Истеъмолчи) эса белгиланган ҳажмда табиий газни қабул қилиш
ҳамда белгиланган нарх бўйича ўз муддатларида тўловларни амалга ошириш
мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 468-моддасига кўра, энергия таъминоти
шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган
тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини
олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек
шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шахобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Ушбу Кодекснинг 478-моддасига асосан агар қонун ҳужжатларида,
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият
моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва
нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш
муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.3-бандига кўра, жавобгар
(Истеъмолчи) ҳисоб-китоб қилиш даври бошланишидан камида 5 кун олдин
даъвогар (Етказиб берувчи)нинг ҳисобрақамига шартномада кўрсатилган
ойлик газ ҳажми қийматининг 100 фоиз суммасини олдиндан тўлаши,
шартноманинг 4.4-бандига кўра, жавобгар (Истеъмолчи)га газ олдиндан
тўловсиз етказиб берилмаслиги, шартноманинг 4.10-бандида эса табиий газ
учун жавобгар (Истеъмолчи)нинг қарзи мавжуд бўлган тақдирда, унинг аванс
тўлови ҳисобига ўтказилган маблағлари жавобгар (Истеъмолчи)ни хабардор
қилган ҳолда қарзни қоплашга йўналтирилиши ва аванс тўлови сифатида
ҳисобга олинмаслиги белгиланган.
Даъвогарнинг даъво аризасида жавобгарни етказиб берилган табиий
газдан 2021 йил 22 ноябрь куни ҳолатига жами 273 211 341 сўм қарздорлиги
мавжудлиги баён қилинган.
Мазкур қарздорлик келиб чиқиши ҳисоб-китоби даъво аризасида баён
этилмаган.
Бироқ, ишни биринчи ва апелляция инстанцияси судларида
кўришда
мазкур
қарздорлик
ҳисоб-китоби
ўрганиб
чиқилиб,
аниқлаштирилганда 2020 йил октябрь ойида жавобгар лимитсиз табий газдан
фойдаланганлиги сабабли м3 газ истеъмоли 1 400 сўмдан ҳисобланганлиги
сабабли 96 600 000 сўм ҳисобланганлигини, 2020 йил октябрь ойида
жавобгар ноқонуний равишда фаолият юритганлиги сабабли 130 168 000 сўм
ҳисобланиб, жиноят иши қўзғатилганлигини, 2021 йил сентябрь ойида
35 234 000 сўм газ истеъмол қилинганлигини ва 11 209 000 сўм йиллар
мобайниа йиғилиб қолган дебитор қарздорлик ҳисобланиши маълум
қилинган.
Аниқланишча, даъвогар мутахассисларининг 2020 йил 3 октябрдаги газ
сарфини ҳисоблаш ускунасининг қуввати ва газ жиҳозларининг техник
лойиҳа ҳужжатларига мослигини ўрганиш бўйича тўпланган ҳужжатлар
Навоий вилоят прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилган.
Ўрганиш жараёнида “Тест Газ Сервис” МЧЖнинг 2020 йил
8 октябрдаги далолатномасига кўра, жавобгарга тегишли оҳак ишлаб
чиқариш цехига ўрнатилган СТГ-100/400 русмли, завод рақами
03926, БК02203 бўлган газ ҳисоблаш ускунаси (носозлиги) талабга жавоб
бермаслиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси
томонидан 2021 йил 17 мартда жавобгар мансабдор шахсларига нисбатан
жиноят иши қўзғатилган.
Мазкур жиноят ишини тергов қилиш жараёнида “Ҳудудгаз
Метрология” Навоий бўлими ходимлари томонидан жавобгарга қарашли
оҳак ишлаб чиқриш цехига ўрнатилган СТГ-100/400 русумли, завод рақами
03926, БК 02203 бўлган газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир
ўтказилганлиги ҳолатлари видеотасвирга ёзиб олинган бўлсада, дискдаги
видео тасвирлар қачон, ким томондан, қаерда ва кимларнинг иштирокида
олинганлиги ноъмалум эканлиги аниқланган.
Бундан ташқари, “Тест Газ Сервис” МЧЖнинг жавобгарга тегишли
оҳак ишлаб чиқариш цехига ўрнатилган СТГ-100/400 русумли, завод рақами
03926, БК 02203 бўлган газ ҳисоблаш ускунаси талабга жавоб бермаслиги
кўрсатилган бўлса-да, газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир ўтказиш
имконияти мавжуд эмаслиги қайд этилган.
Шу сабабли жиноят иши Департамент Навоий вилоят бошқармасининг
2021 йил 2 июндаги қарори билан Ўзбекстон Республикаси Жиноят
процессуал кодексининг 83-моддаси 1-бандига асосан ҳаракатдан тугатилган.
Шунингдек, тергов давомида жавобгар ходимларининг айби
тасдиқланмаган бўлса-да, жавобгар томонидан 130 200 000 сўм зарар
даъвогарнинг “фосса” дастури базасига киритилиб, тергов якуни бўйича
чиқарилган қарор бўйича олиб ташланмаган.
Навоий шаҳар прокурорига жавобгарнинг Навоий филиали раҳбари
томонидан 2021 йил 28 июлда 33-21-28-048/4754-сонли хат билан мурожаат
қилиб, жавобгарнинг фосса дастури базасига далолатномага асосан
130 168 м3 газ сарфи учун 130 168 000 сўм киритилган газ ҳажимлари
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий
жиноятларга қарши Департаментнинг 2021 йил 2 июндаги “жиноят ишини
ҳаракатдан тугатиш тўғрисида”ги қарорига асосан 2021 йил 8 август кунига
қадар олиб ташланишини маълум қилган.
Бироқ, жавобгарнинг шахсий ҳисоб варағидан ва фосса дастуридан
мазкур қарзорлик олиб ташламасдан иқтисодий судга даъво аризаси билан
асослантирилмаган ва исбтланмаган қарздорликни ундириш юзасидан
мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
12 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш
Қоидалари”нинг 125-банди иккинчи хатбошиси “д” кичик бандига кўра,
ҳисобга олиш прибори бузилганда ёки мавжуд бўлмаганда (истеъмолчи айби
билан), пломбалар узилганда ва визуал аниқланадиган табиий газнинг
ҳақиқий истеъмоли кўрсаткичларини камайтириш мақсадидаги бошқа
қоидабузарликларда (жумладан, ҳисобга олиш приборидан ташқари ёки
ундан олдин газ қувурлари ва байпас линиялари уланганда) — бир ҳисобкитоб давридан кўп бўлмаган вақтда тармоққа уланган газдан фойдаланиш
ускунасининг бир суткада максимал (тўлиқ) қувват билан 24 соат ишлаши
ҳисобидан келиб чиқиб, истеъмол қилинган табиий газ ҳажмларининг
қиймати ундирилади.
Ушбу Қоидаларнинг 76-бандига кўра, табиий газ истеъмолини ҳисобга
олиш приборлари, шу жумладан ўрнатилган тамғаларнинг сақланиши ва
бутунлиги учун жавобгарлик истеъмолчи зиммасига юклатилади.
Мазкур ҳолатда жавобгарга тегишли газ ҳисоблагич асбоби
истеъмолчининг айби билан бузилганлиги исботланмаган.
Судлар томонидан эса ушбу даъво талаби тўлиқ ўрганилмасдан, уни
қаноатлантириш тўғрисида асослантирилмаган хулоса қилинган.
Бундан ташқари, аниқлаштирилган даъво талабининг 96 600 000 сўм
ундириш қисми, 2020 йил октябрь ойида жавобгар томонидан лимитсиз
газдан фойдаланганлиги учун истеъмол қилинган газ ҳажми 1 400 сўмдан
ҳисобланганлиги натижасида келиб чиққанлиги кўрсатилган.
Бироқ, иш ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири
ўринбосари томонидан 2020 йил 10 апрелда 04/16-2177-сонли хат билан
даъвогарга ҳамда “Ўзтрансгаз” АЖга, Ўзнефтгазинспекциясига ҳамда
жавобгарга юборилган хатда жавобгарга тегишли оҳак ва гипс маҳсулотлари
ишлаб чиқариш корхонасига 2020 йил 1 ноябргача газ етказиб бериш
лозимлиги кўрсатилган.
Мазкур хат ижроси юзасидан истеъмолчи жавобгарнинг мурожаати
асосида даъвогар ходимлари Б.Сайфуллаев, З.Усмонов, М.Кенжаевлар
томонидан 2020 йил 17 октябрда жавобгарга тегишли бўлган газ тармоғини
очиб берилган ва ишлашга рухсат берилган.
2020 йил 31 октябрда жавобгар ходимлари Н.Исмоилов, А.Эгамов,
Ж.Ахматов ва В.Тилавов томонидан тузилган далолатномага асосан
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири ўринбосари томонидан
жавобгарга 2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 1 ноябргача табий газ етказиб
бериш тўғрисидаги топшириғи муддати тугаганлиги сабабли жавобгар газ
тармоғидан узилган.
Бундан кўринадики, жавобгар томонидан 2020 йил октябрь ойи учун
тегишли тартибда рухсат олинган ва даъвогар ходимлари томонидан газдан
фойдаланиш имконияти яратилган.
Шунингдек, даъво аризасдан 46 400 000 сўм истеъмол қилинган газ
ҳажми бўйича 2021 йилнинг сентябрь ойи ҳисобланган сумма кўрсатилган.
Жавобгарнинг абонент картасидан олинган маълумотларга қараганда
жавобгар 2021 йилнинг август ойида 17 480 000 сўмлик, 2021 йил сентябрь
ойида 35 234 000 сўмлик газ истеъмол қилган ҳамда мазкур истеъмол
қилинган газ ҳажми учун 52 714 000 сўм тўловни амалга оширган.
Мазкур ҳолат ҳам судлар томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилмаган ҳамда
ҳуқуқий баҳо берилмаган.
Бундан кўринадики, жавобгарнинг мазкур даъво аризасида кўрсатилган
қарздорлиги (ҳисоб-китобларга кўра) бўйича фақатгига 11 209 000 сўм қисми
асосли бўлиб, қолган даъво суммаси ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини
топмаган.
ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 4-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгартиришга ҳақли.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларини
ўзгартиришни, суд қарорларининг жавобгардан даъвогар фойдасига
273 211 341 сўм асосий қарз ундириш қисмини 11 200 000 сўмга
ўзгартиришни лозим топади.
ИПК 343-моддасининг иккинчи қисмида, агар ижро этилмаган суд
ҳужжати бекор қилиниб ёки ўзгартирилиб, даъвони тўлиқ ёки қисман рад
этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса
ёки даъво кўрмасдан қолдирилса, суд бекор қилинган ёки тегишли қисми
ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича ундиришни тўлиқ ёхуд қисман бекор
қилиш ҳақида суд ҳужжатини қабул қилиши белгиланган.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъво талабларининг
қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда тақсимланади. Даъвогарнинг
даъво талабидаги 273 211 341 сўм асосий қарз қисми 11 200 000 сўмга
қаноатлантирилганлигидан келиб чиқиб, биринчи инстанцияси суди учун
даъвогардан давлат фойдасига (262 011 341х2) 5 240 227 сўм, жавобгардан
давлат фойдасига (11 200 000 х %2) 300 000 сўм давлат божи ундиришни,
апелляция ва кассация инстанцияси судлари учун жавобгар томонидан
(2 732 414+2 181 000) сўм тўланган давлат божидан келиб чиқиб,
даъвогардан жавобгар фойдасига 4 913 414 сўм ундиришни лозим топади.
Даъво талабларининг қаноатлантирилмаган қисми бўйича тўланган давлат
божи суммаси тарафлар зиммасида қолдирилади.
Шу боис, Учқудуқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
5 январдаги ҳал қилув қарори ҳамда Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 2 мартдаги қарори бўйича ундирув
бекор қилинади.
Даъвонинг мазкур қисми бўйича жавобгардан даъвогар фойдасига
11 209 000 сўм ундириш бўйича ҳамда давлат божи тақсимлаб ундириш
бўйича янги ижро варақалар берилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 – 303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қарор қилади:
“NUR GIPS” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти
қисман қаноатлантирилсин.
Учқудуқ
туманлараро
иқтисодий
судининг
2022
йил
5 январдаги ҳал қилув қарори ва Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 2 мартдаги қарори ўзгартирилсин.
“Hududgazta’minot” акциядорлик жамиятидан даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
Суд қарорларининг жавобгар “NUR GIPS” масъулияти чекланган
жамиятидан даъвогар “Hududgazta’minot” акциядорлик жамияти фойдасига
273 211 341 сўм ундириш қисми 11 209 000 сўмга ўзгартирилсин.
“NUR GIPS” масъулияти чекланган жамиятидан:
- республика бюджетига жами 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
“Hududgazta’minot” акциядорлик жамиятидан:
- республика бюджетига жами 5 240 227 сўм давлат божи ундирилсин.
“Hududgazta’minot” акциядорлик жамиятидан “NUR GIPS” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 4 913 414 сўм ундирилсин.
Учқудуқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 январдаги ҳал
қилув қарори бўйича “NUR GIPS” масъулияти чекланган жамиятидан
“Hududgazta’minot” акциядорлик жамияти фойдасига 273 232 941 сўм
ундириш тўғрисидаги ҳамда “NUR GIPS” масъулияти чекланган жамияти
5 464 226,82 сўм Республика бюдежетига давлат божи ундириш қисми
бўйича ундирув бекор қилинсин.
Янги ижро варақалари берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш. Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
Ш. Мирзахакимов
Р. Хайдаров