← Назад
Решение #611146 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 200 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2213/49727-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья – Д.Эшимбетова
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – А.Усманов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 31 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида,
“ROYAL CENTRAL DEVELOPMENT” масъулияти чекланган жамияти
вакиллари - А.Омонов (2022 йил 1 декабрдаги ишоннома ва 2022 йил
26 декабрдаги ордерга асосан), З.Абашев (2022 йил 5 декабрдаги 5-сонли
ишончномага асосан) иштирокида, Олмазор туман ҳокимлигининг “ROYAL
CENTRAL DEVELOPMENT” масъулияти чекланган жамияти зиммасига
Олмазор тумани, Беруний Б-1 даҳаси, 600 кв.м. ер майдонида тасдиқланган
лойиҳадан четга чиқиб, бинонинг ноқонуний равишда қуриб олинган
6-қаватини бузиш ва тасдиқланган лойиҳа ҳолатига келтириш мажбуриятини
юклаш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 ноябрдаги ҳал қилув қарори
ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 9 январдаги қарори ҳамда 2023 йил 9 январдаги хусусий ажрим
устидан “ROYAL CENTRAL DEVELOPMENT” масъулияти чекланган
жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бартараф этиш юзасидан
Олмазор туман ҳокимилигида (бундан буён матнда туман ҳокимлиги
деб юритилади) ўтказилган 2022 йил 6 майдаги йиғилиш баёнига кўра,
йиғилишда иштирок этган Кадастр агентлиги давлат кадастр палатасининг
Тошкент шаҳар бошқармаси Олмазор туман филиали бошлиғи У.Мирзалиев
йиғилиш иштирокчиларига хатлов натижасида туманнинг Беруний кўчаси,
Б-1 даҳаси, 9-6-11 домлар ёнида “ROYAL CENTRAL DEVELOPMENT”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади)
томонидан 600 кв.метр ер майдонида тасдиқланган лойихадан четга чиқиб,
ноқонуний равишда бинонинг 6-қавати, мансарда қисми барпо
этилганлигини маълум қилган, йиғилиш қарори билан огоҳлантиришга
қарамасдан, ноқонуний қурилма бартараф этилмаганлиги сбабли судга
даъво ариза билан мурожаат қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Шу сабабли туман ҳокимлиги МЧЖга нисбатан судга даъво аризаси
мурожаат қилиб, МЧЖ зиммасига Олмазор тумани, Беруний
4-1001-2213/49727 билан
Б-1 даҳаси, 600 кв.м. ер майдонида тасдиқланган лойиҳадан четга чиқиб,
бинонинг ноқонуний равишда қуриб олинган 6-қаватини бузиш
ва тасдиқланган лойиҳа ҳолатига келтириш мажбуриятини юклашни сўраган.
Суднинг ажрими билан низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ўзбекистон
Республикаси Солиқ кўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Тошкент
шаҳар бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар Қурилиш Бош бошқармаси ишга
жалб қилинган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 ноябрдаги
ҳал қилув қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, МЧЖ
зиммасига мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин
15 кунлик муддат ичида Олмазор тумани, Беруний Б-1 дахасида, 600 кв.м. ер
майдонида тасдиқланган лойихадан четга чиқиб, бинонинг ноқонуний
равишда қуриб олинган 6-қаватини бузиш ва бинони тасдиқланган лойиха
ҳолатига келтириш мажбурияти юклатилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 9 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган. Шунингдек ҳолат юзасидан хусусий ажрим чиқарилиб,
Тошкент шаҳар прокуратурасига юборилган.
МЧЖ томонидан берилган кассация шикоятида Ўзбекистон
Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан 2022 йил 4 ноябрда
қурилиши тугалланган объектдан фойдаланишга рухсатнома олинганлиги,
мазкур рухсатнома асосида Ўзбекистон Республикаси Кадастр агентлигининг
Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан 2022 йил 11 ноябрда кўчмас мулк
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, МЧЖ томонидан хулосада кўрсатилган
талабларнинг барчаси бажарилганлиги, экспертизанинг хулосалари
шаҳарсозлик ҳужжатларини келишиб олиш, тасдиқлаш ва келгусида амалга
ошириш учун асос бўлиши, бироқ, биринчи инстанция суди қайд этилган
ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бермасдан, МЧЖ зиммасига бинонинг 6-қаватини
бузиш мажбуриятини юклаш, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдириш, шунингдек асоссиз равишда хусусий ажрим
чиқарилганлиги тўғрисида нотўғри хулосага келганлиги ҳақида қажлар
келтирилиб, суд ҳужжатларини бекор қилиш, даъво талабини
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд муҳокамасида туман ҳокимлиги ва учинчи шахслардан вакил
иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси
муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, улардан вакилнинг суд
мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди.
Суд
муҳокамасида
иштирок
этган
МЧЖ
вакиллари
ўз
тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб,
суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни
рад этишни сўрадилар.
Ўтган суд муҳокамасида иштирок этган туман ҳокимлиги вакили ўз
тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз
билдириб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўраган.
3
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилиб, иш юритишни тугатиш
ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топди.
Аниқланишича, даъво аризасида кўрсатилган объектда олиб
борилаётган қурилиш ишлари лойиҳаси ”ARXDIZAYN” масъулияти
чекланган жамияти томонидан қайта ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли
қарори хамда ”TECHNICAL INSPECTION” масъулияти чекланган
жамиятининг 2022 йил 13 январдаги техник хулосаси инобатга олиниб,
Тошкент шаҳар курилиш бош бошқармаси лойиҳа-смета ҳужжатларини
келишиш бўйича Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ишчи органининг
2022 йил 14 июлдаги 45589-сонли хулосасига асосан 6 қаватли турар-жой
биносининг лойиҳа-смета ҳужжатлари қайта келишилган ва мазкур ҳужжат
асосида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан 2022 йил
4 ноябрдаги 63537646-сонли рухсатнома асосида Олмазор тумани, Беруний
Б-1 даҳаси 8 (6 қаватли) уй жой қурилиш (реконструкция) тугалланган
объект сифатида фойдаланиш учун рухсатнома берилган ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси
томонидан 2022 йил 11 ноябрда бинонинг 6-қавати билан давлат рўйхатидан
ўтказилган.
Шу боис Олмазор тумани, Беруний Б-1 даҳаси, 8 уйнинг 6 қавати, яъни
мансарда қисми нотариал олди-сотди шартномасига асосан фуқароларга
сотилган.
Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд 2022 йил 14 декабрда нотариал
расмийлаштирилган кўп қаватли уйдаги квартира кўчмас мулк олди-сотди
шартномалари билан ўз тасдиғини топган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 110-моддасининг 1-бандига мувофиқ, агар
иш иқтисодий судда кўриш учун тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни
тугатади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи
инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли
қарори 22-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларида иш юритишни
тугатиш низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарорини чиқармасдан
суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланиши, ИПКнинг
110-моддасида назарда тутилган иш юритишни тугатиш асосларининг
рўйхати тугал ҳисобланиши ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига
йўл қўйилмаслиги, ИПК 110-моддасининг 1-бандига мувофиқ, агар
иш иқтисодий судда кўриш учун тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни
тугатиши, ишнинг иқтисодий судга тааллуқлилиги ИПК 25 ва 26моддаларининг талабларидан келиб чиққан ҳолда аниқланиши, бунда судга
тааллуқлилик бошланиб бўлган иқтисодий процессда ҳам ўзгариши
мумкинлигини эътиборга олиш кераклиги (масалан, процессга процессуал
муносабатлар иштирокчилари мақомига эга бўлмаган шахслар - жисмоний
шахслар ёки юридик шахслар бўлмаган ташкилотлар ва бошқаларнинг
жалб этилиши муносабати билан) ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда иқтисодий суд томонидан қабул қилинадиган суд
ҳужжати фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир қилиши инобатга
олиниб, туман ҳокимлигининг даъво аризаси бўйича иш юритиш гугатилиши
лозим эди.
Кассация шикоятида хусусий ажримни ҳам бекор қилиш сўралган
бўлиб, бироқ хусусий ажримни бекор қилиш сабаблари асослантирилмаган.
Қолаверса, ИПК 200-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ишни
кўриш вақтида давлат органининг ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг,
мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонун ҳужжатлари
бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларнинг ишда иштирокидан қатъи
назар, суд хусусий ажрим чиқаришга ҳақлидир.
ИПК 301-моддасининг 5-бандига кўра кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд
даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
“Давлат божи тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни
18-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига кўра, агар иш судга тааллуқли
бўлмаса, ишни юритиш тугатилганда давлат божи тўлиқ ёки қисман
қайтарилиши керак.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилиб, иш юритишни тугатиш
тўғрисида янги қарор қабул қилишни, туман ҳокимлиги томонидан ишни
биринчи инстанция судида кўриш учун олдиндан тўланган 20 000 сўм, ишни
апелляция ва кассация инстанцияси судларида кўриш учун МЧЖ томонидан
олдиндан тўланган 54 000 сўм почта харажатини уларнинг зиммасида
қолдиришни, ишни апелляция ва кассация инстанцияси судларида кўриш
учун МЧЖ томонидан олдиндан тўланган 3 000 000 сўм давлат божини унга
қайтаришни лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 110, 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р
қ и л а д и:
“ROYAL CENTRAL DEVELOPMENT” масъулияти чекланган
жамиятининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Ушбу иш бўйича қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 21 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 9 январдаги қарори
бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
5
масъулияти чекланган жамияти зиммасига Олмазор тумани, Беруний
Б-1 даҳаси, 600 кв.м. ер майдонида тасдиқланган лойиҳадан четга чиқиб,
бинонинг ноқонуний равишда қуриб олинган 6-қаватини бузиш
ва тасдиқланган лойиҳа ҳолатига келтириш мажбуриятини юклаш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатилсин.
Ишни апелляция ва кассация инстанцияси судларида кўриш учун
олдиндан тўланган 3 000 000 сўм давлат божи “ROYAL CENTRAL
DEVELOPMENT” масъулияти чекланган жамиятига қайтарилсин.
Маълумотнома берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
Р.Хайдаров
А.Абдуллаев