Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2302/1109 Дата решения 31.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Бўстон туманлараро иқтисодий суди Судья Абдухаликов Шавкатжон Мухамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый AGRO OLAM MARKAZI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1067911 Claim ID 3247001 PDF Hash 3384cd719f6aedfc... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодекси 111-моддаси кодекси 111 code_article
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения 3 743 символов
BO’STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BUSTAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 170400, Andijonviloyati, Bo’stontumani, Mustaqillikko’chasi, 36-uy 170400, Andijan region, Bustan district, Mustaqillik street, 36 Tel: (+99874) 333 23 29 е-mail: i.buz@sud.uz АЖРИМ (даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида) Бўстон туман 4-1703-2302/1109-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.М.Абдухаликов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида аризачи Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар AGRO OLAM MARKAZI масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этган аризаси бўйича иқтисодий ишни аризачи вакили О.Эрматов (ишончнома асосида)нинг иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда матнда “Аризачи” деб аталади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат этиб, AGRO OLAM MARKAZI масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)га нисбатан банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгарга нисбатан иккита бир ҳил аризалар тақдим этилганлигини билдириб, даъвони қонуний ҳал қилишни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган, бироқ унинг вакиллари суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз эътирозини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришликни лозим топади. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, аризачи 2023 йил 17 март кунги 0340163575-сонли ариза билан мурожаат этиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 111-моддаси учинчи қисмининг 2-бандига асосан банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суднинг 2023 йил 30 мартдаги 4-1703-2302/1102-сонли ҳал қилув қарори билан Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси AGRO OLAM MARKAZI масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 111-моддаси учинчи қисмининг 2-бандига асосан банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилган. ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлардан ундириш масаласини муҳокама қилиб, давлат божи тўловини Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни 9-моддасининг 19-бандларига асосан озод этилганлигини инобатга олишни лозим тиопади. Юқоридагиларни инобатга олиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 170, 195-моддаларига асосланиб, суд а ж р и м қ и л а д и: Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг AGRO OLAM MARKAZI масъулияти чекланган жамиятига нисбатан банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ҳақидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик этувчи Ш.М.Абдухаликов