Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2302/1107 Дата решения 31.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бўстон туманлараро иқтисодий суди Судья Абдухаликов Шавкатжон Мухамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый WHOLESALE GOODWILL TRADE масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1067915 Claim ID 3247014 PDF Hash 69939e420c829072... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
кодексининг 138-моддаси кодекси 138 code_article
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
тисодий процессуал кодексининг 217-моддаси тисодий процессуал кодекси 217 code_article
Ушбу Кодекснинг 215-моддаси Ушбу Кодекс 215 code_article
тисодий процессуал кодекси 222-моддаси тисодий процессуал кодекси 222 code_article
Текст решения 9 935 символов
BO’STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BUSTAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 170400, Andijonviloyati, Bo’stontumani, Mustaqillikko’chasi, 36-uy 170400, Andijan region, Bustan district, Mustaqillik street, 36 Tel: (+99874) 333 23 29 е-mail: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 31 март 4-1703-2302/1107-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, аризачи Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар WHOLESALE GOODWILL TRADE масъулияти чекланган жамиятига нисбатан банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза бўйича иқтисодий ишни аризачи вакили О.Эрматов (ишончнома асосида)нинг иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: WHOLESALE GOODWILL TRADE масъулияти чекланган жамияти солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган. WHOLESALE GOODWILL TRADE масъулияти чекланган жамияти томонидан солиқ тўловчи томонидан солиқ органининг хужжатлар тақдим этиш тўғрисидаги сўрови бўйича талаб қилган ҳужжатларни тақдим этилмаганлиги сабабли, Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси судга ариза киритиб, WHOLESALE GOODWILL TRADE масъулияти чекланган жамиятига нисбатан банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили тушунтириш бериб, аризада қайд этилган важларни такрорлаб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо юзасидан эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 128-моддасига кўра, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд юқоридаги қонун нормаларига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришликни лозим топади. Суд, аризачининг вакилини тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 138-моддасига кўра, солиқ органлари камерал солиқ текшируви ўтказилиши бошлангунига қадар текширувдан олдинги таҳлилни ўтказиши мумкин. Текширувдан олдинги таҳлил — тақдим этилган солиқ ҳисоботини ва солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборотни солиқ органлари томонидан ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда, солиқ тўловчининг иштирокисиз ўтказиладиган автоматлаштирилган таҳлилдир. Текширувдан олдинги таҳлил солиқ органи раҳбарининг (раҳбар ўринбосарининг) буйруғисиз амалга оширилади. Агар текширувдан олдинги таҳлил чоғида солиқ органи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботида солиқ органида мавжуд бўлган маълумотлар билан тафовутлар ва (ёки) хатолар аниқланса, солиқ тўловчига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ ҳисоботига тегишли тузатишлар киритиш тўғрисидаги хабарнома юборилади. Солиқ тўловчи тегишли тузатишлар киритиш тўғрисидаги хабарнома олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки аниқланган тафовутларнинг асосномасини тақдим этиши шарт. Бундай мажбуриятнинг бажарилмаганлиги солиқ органи томонидан солиқ тўловчида камерал солиқ текширувини тайинлаш учун асос бўлишлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: 1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда; 2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда; 3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради; 4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб турилишини англатади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди. Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2023 йил 28 февраль кунги талабномаси билан солиқ хисоботига тузатиш киритиш сўралган. Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг қарори билан жавобгар WHOLESALE GOODWILL TRADE масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилган. Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар WHOLESALE GOODWILL TRADE масъулияти чекланган жамиятига юборилган алоқа хатида, жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлиги учун унинг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилганлиги, агар ҳисобот тақдим этилмаса, банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ҳақида иқтисодий судга ариза киритилиши ҳақида огоҳлантирилиб, солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 217-моддасига кўра, банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади. Ушбу Кодекснинг 215-моддасига асосан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. Жавобгар томонидан ҳисоботлар давлат солиқ хизмати органига топширилмаганлиги Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари томонидан имзоланган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан тасдиқланган. Шу боис, суд аризачининг талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 222-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган талаб қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак. Шунингдек, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, давлат божини жавобгардан ундирмасликни лозим топди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9моддасининг биринчи қисми 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинган. Юқорида баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170, 215, 217 ва 222-моддаларини қўллаб, суд қ и л а д и: Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар WHOLESALE GOODWILL TRADE масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг чиқиш қисми солиқ тўловчи томонидан солиқ органининг 2023 йил 28 февраль кунги 20/1—19407-сонли солиқ хисоботига тузатиш киритиш тўғрисидаги талабномадаги ҳужжатларни тақдим этгунга қадар тўхатиб қўйилсин. WHOLESALE GOODWILL TRADE масъулияти чекланган жамиятига хизмат кўрсатувчи барча банклардаги ҳисоб-рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар жавобгар томонидан тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, давлат солиқ органи хизмати томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кун муддат ичида Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи Ш.Абдухаликов