← Назад
Решение #611437 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 236 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv
qo’rg’oni,
Temirchi ko’chasi, 3a-uy
111507, Уртачирчикский район,
пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “а”
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
Tel: (+99870) 762-30-94
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 30 март
4-1104-2302/817-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья T.Салимов раислигида,
Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар Ххххнинг жавобгар “Хххх” МЧЖ ҳисобидан
176 482 127 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган
ҳужжатларни, даъвогар вакили Н.Хакулов (2023 йил 1 мартдаги OSD-10-102-сонли
ишончнома асосида), – жавобгар вакили Б.Тажиахмедов (2023 йил 6 январдаги 0401/39-сонли ишончнома асосида), иштирокида очиқ суд мажлисида, суд биносида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар Хххх Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар “Хххх” МЧЖ ҳисобидан 176 482 127 сўм
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида 2019 йилдан
2022 йиллар давомида ичимлик суви етказиб бериш бўйича тузилган солиштирма
далолатномалар таққосланганда 2019 йилдан 2022 йилгача бўлган даврда жавобгар
томонидан ҳисоб фактуралар бўйича 111 636 189 сўм пул маблағлари ортиқча
ҳисобланганлигини, мазкур тафовут бўйича жавобгарга мурожаат қилинганда
жавобгар томонидан жавоб берилмаганлигини, шу билан бирга жавобгар томонидан
тасдиқланган солиштирма далолатномаларга кўра, 2022 йил давомида даъвогар
томонидан 240 881 860 сўм тўланганлиги кўрсатилган бўлиб, амалда эса даъвогар
томнидан 305 727 798,18 сўм тўлаб берилган бўлиб, 64 845 938 сўм тўланган суммалар
ҳисобга олинмаганлигини баён қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2014 йилдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган
“Истеъмолчиларга сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатиш
қоидалари”нинг 105-бандига кўра, истеъмолчиларнинг II гуруҳи билан — сув
таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги Ғазначилигининг ҳудудий бўлинмалари орқали ўзаро ҳисоб-китоб қилишга
ўтказилган бюджет ташкилотлари томонидан, ИСКХ ташкилоти тақдим этадиган счётфактуралар бўйича ҳар ойда амалга оширилишини баён этиб қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини
тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8 ва 234-моддаларига,
асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2017 йил 3
июлда 5-сонли, 2018 йил 1 январда Б-4-сонли, 2020 йил 4 январдаги SD-1-сонли,
2021 йил 1 январдаги SD-1-сонли ва 2022 йил 5 январдаги 2-сонли
“Истеъмолчиларга ичимлик ва оқава суви хизматларини кўрсатиш тўғрисида
шартномалар тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, бюджет ташкилотлари II гуруҳ
истеъмолчилари томонидан тўлов мунтазам (ойма ой) тарзида “Таъминотчи”
томонидан тақдим қилинган ҳисобварақ-фактурага асосан, Молия вазирлиги
Ғазначилиги орқали сув таъминоти ва оқава сувини чиқариш учун ўтказилган
маблағлар орқали амалга оширилиши, 1.3-бандига кўра, “Истеъмолчи” ўрнатилган
муддатлар ичида “Таъминотчи”га кўрсатилган сув таъминоти ва сув чиқариш
хизматлари учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан жавобгарнинг
ҳисоб рақамига тегишли ҳисобварақ-фактураларга асосан ойма ой тўловлар амалга
оширилиб борилган.
Бироқ, суд мажлисида даъвогар томонидан тўлаб берилган пул маблағлари
ва жавобгар
томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисидаги ҳисобварақфактуралар, таққослаш далолатномалари ўрганиб чиқилганда жавобгар томонидан
111 636 189 сўм пул маблағлари ортиқча ҳисобланганлигини, 64 845 938 сўм тўланган
суммалар ҳисобга олинмаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида
176 482 127 сўм қарздорлиги вужудга келганлиги ўз исботини топди.
Шунингдек, иш ҳужжатларида жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги
139 829 250 сўм қарздорлиги мавжудлиги тўғрисида таққослаш далолатномаси
тақдим этилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса- иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабларини
асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118, 176180-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Хххх” МЧЖ ҳисобидан
Хххх фойдасига 176 482 127 сўм
ундирилсин.
Жавобгар “Хххх” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 3 529 642,54 сўм
давлат божи ундирилсин.
Жавобгар “Хххх” МЧЖ ҳисобидан Тошкент вилояти судининг депозит
ҳисоб рақамига 30 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Т.Салимов