← Назад
Решение #611441 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онун | 9 | — | law | |
| ИПКнинг | 343 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1401-1904/2549-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Н.Умаров
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Ш.Мамадияров
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 30 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати
Б.Сайфуллаевнинг
раислигида,
ҳайъат
аъзолари
Р.Сагатов
ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, ишни
видеоконференцалоқа режимида кўришга кўмаклашувчи Самарқанд вилоят
судининг ходими Д.Маматазимов, даъвогар вакиллари – бошқарма бошлиғи
ўринбосари М.Хамраев ва бўлим бошлиғи О.Тўраев (2022 йил 13 декабрдаги
5216-02/10-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили – бўлим бошлиғи
А.Рўзимуродов (2022 йил 26 октябрдаги 27/586-сонли ишончнома асосида),
“Узтрансгаз” АЖ вакили – етакчи юрисконсульт М.Карабаев (2022 йил
5 январдаги 01-32/04Д-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий
бошқармасининг жавобгар “Hududgazta`minot” акциядорлик жамияти зиммасида
мажбурият юклаш ва 7 172 400 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Самарқанд вилояти суди
Иқтисодий судлов ҳайъатининг 2023 йил 19 январдаги қарори устидан жавобгар
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида
бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг
2019 йил 26 июндаги 544/04-21-сонли хатига асосан ушбу Қўмитанинг
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) томонидан “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятининг Самарқанд
вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали (бундан буён матнда АЖнинг
филиали деб юритилади) томонидан 2018 йил ва 2019 йил соҳага оид қонун
ҳужжатларига риоя этилиши, шу жумладан улгуржи истеъмолчиларга табиий газ
етказиб беришда ҳисобланган тўловлар ва қўлланилган тарифларнинг асослилиги
юзасидан ўрганиш ўтказилган.
Ўрганиш
жараёнида
АЖнинг
филиали
томонидан
улгуржи
истеъмолчиларга газ етказиб беришда унинг (газнинг) нархи юқори
қўйилганлиги, натижада АЖнинг филиали 11 935 003 795 сўм ортиқча даромад
олганлиги аниқланган.
Ўрганиш натижаси юзасидан даъвогарнинг махсус комиссияси АЖнинг
филиали томонидан 11 935 003 795 сўм ортиқча даромад олинганлиги ва ушбу
суммани бир ой муддатда истеъмолчилар билан қайта-ҳисоб-китоб қилиш,
агар қайта ҳисоб-китоб қилишнинг имконияти бўлмаган тақдирда, ушбу суммани
махсус транзит ҳисоб рақамига ўтказиш бўйича кўрсатма бериш ҳақида 2019 йил
30 августда 16-01/04-сонли қарор қабул қилган. Ушбу қарор асосида махсус
комиссия томонидан шу куни АЖнинг филиалига юқорида қайд этилган
мазмунда 16-01/04-сонли кўрсатма берилган.
Кўрсатма талаби бажарилмаганлиги сабабли даъвогар иқтисодий судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти
(бундан буён матнда АЖ деб юритилади)дан 11 935 003 795 сўмни махсус
транзит ҳисоб рақамига ундиришни сўраган.
Суднинг 2021 йил 10 декабрдаги ажрими билан АЖ унинг ҳуқуқий вориси
“Hududgazta`minot” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) билан алмаштирилган.
Ишни кўриш жараёнида даъвогар судга даъво аризасига қўшимча
аризасини тақдим қилиб, 2363 та истеъмолчининг 4 526 400 000 сўм маблағини
уларга ҳисоб-китоб қилишни, 1374 та истеъмолчининг 7 172 400 000 сўм
маблағини махсус ҳисоб рақамга ундиришни сўраган.
Суднинг 2021 йил 17 декабрдаги ажрими билан даъвогарнинг қўшимча
аризаси иш юритишга қабул қилинган.
Иштихон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 июндаги ҳал қилув
қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган.
Самарқанд вилояти суди Иқтисодий судлов ҳайъатининг 2023 йил
19 январдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори
ўзгартирилган. Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидаги “Жавобгар
“Hududgazta`minot” АЖ ҳисобидан ошиқча олинган 7 172 400 000 сўм маблағ
махсус транзит ҳисоб рақамга (МФО: 00014, ИНН: 306 045 611,
х/р 40 142 186 031 840 134 309 070 21) ундирилсин” деган қисми “Жавобгар
“Hududgazta`minot” АЖ ҳисобидан ошиқча олинган 1 100 224 439 сўм маблағ
махсус транзит ҳисоб рақамга (МФО: 00014, ИНН: 306 045 611,
х/р 40 142 186 031 840 134 309 070 21) ундирилсин. Даъвонинг 6 072 175 561 сўм
қисмини қаноатлантириш рад этилсин” деб ўзгартирилган. Ҳал қилув қарорининг
қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қарори
устидан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд
ҳужжатини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда даъвогар АЖни
жавобгар сифатида кўрсатиб, унга нисбатан даъво аризаси киритилган бўлса-да,
суд асоссиз ва қонунсиз жавобгарни ишга қўшимча жавобгар сифатида жалб
қилганлиги, чунки 2018 – 2019 йиллар давомида жавобгар ташкил бўлмаганлиги,
жавобгар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги
ПҚ-4388-сонли қарорига асосан ташкил қилинганлиги, АЖ ва унинг ҳуқуқий
вориси жавобгар ўртасида улгуржи истеъмолчиларнинг қарздорлик
ва ҳақдорликлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда “топшириш
ва қабул қилиш” ишлари амалга оширилмаганлиги, ФКнинг 50 – 51-моддаларига
асосан ташкилот тугатилиб ёки уларнинг негизида алоҳида юридик шахс бўлиб
ажралиб чиққанлигидан сўнг барча ваколат ва мажбуриятлар қабул қилиш
ва топшириш далолатномалари расмийлаштирилганидан сўнг барча ваколат
ва мажбуриятлари ўтиши белгиланганлиги, лекин АЖ томонидан истеъмолчилар
билан тузилган шартномалар бўйича дебитор ва кредитор қарздорликлар кабул
қилиш ва топшириш далолатномалари орқали жавобгарга топширилмаганлиги,
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли қарори билан
тасдиқланган “Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар
(тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда
уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 33-бандида
тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)
тўғри шакллантирилиши
ва қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш монополияга қарши давлат
органи томонидан амалга оширилиши, 35-бандида монополияга қарши давлат
органи белгиланган тартибда назорат функцияларини бажариш, шунингдек
таҳлил қилиш давомида мазкур Низом талаблари бузилиши ҳолатлари бўйича
қонунчиликка мувофиқ иш қўзғаши ва тегишли қарор қабул қилиши, 43-бандида
Низомнинг 37 – 41-бандларида кўрсатилган маблағлар истеъмолчиларга
қайтарилиши, ёхуд истеъмолчиларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда,
бюджетдан ташқари Жамғармага олиб қўйилиши белгиланганлиги, мазкур
ҳолатда Низомга кўра маблағлар тадбиркорларга қайтарилиши ва улар билан
қайтадан ҳисоб-китоб қилиш лозим бўлиши, даъво аризасида АЖнинг филиали
томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сонли қарори
3737 та улгуржи истеъмолчиларга нисбатан нотўғри қўлланилиши натижасида
11 935 003 795 сўм улар ҳисобидан нотўғри олиб қўйилганлиги кўрсатилганлиги,
суд ушбу ҳолатга аниқлик киритиб, АЖ ва жавобгар вакилларининг
8 811 683 445 сўм тўлиқ истеъмолчиларга қайтариб берилганлиги тўғрисидаги
кўрсатмаларини инобатга олмаганлиги, иш ҳужжатлари билан биргаликда таҳлил
қилмаганлиги ва ҳуқуқий баҳо бермаганлиги, Адлия вазирлиги ҳузуридаги
Х.Сулаймонова номидаги РСЭМ Самарқанд вилоят бўлимининг 2020 йил
24 февралдаги хулосасида истеъмолчилардан ортиқча ундирилган сумма
6 696 129 165 сўм, 2020 йил 6 ноябрдаги хулосасида эса истеъмолчилардан
ортиқча ундирилган сумма 7 666 559 280 сўм деб кўрсатилганлиги, суд номаълум
сабабларга кўра экспертнинг фикрларини инобатга олмаганлиги ва ҳуқуқий баҳо
бермаганлиги, экспертнинг иккала хулосаларига аниқлик киритиш мақсадида
2021 йил 17 декабрь, 2022 йил 8 февраль ва 24 март куни суд иқтисодий
экспертизани такрорий қайта тайинлаганлиги, ажримлар ижросини экспертлар
ва мутахассислардан талаб қилиб олмаганлиги, уларнинг хулосалари иш
ҳужжатларига қўшилмаганлиги, натижада суд асоссиз ва ноқонуний қарор қабул
қилганлиги, дастлабки ҳужжатларга кўра ортиқча олинган маблағ
11 935 003 795 сўмни, иш апелляция инстанцияси судида кўрилиши жараёнида
“Ҳудудгаз Самарқанд” филиалида тасдиқланган маълумотларга кўра
8 811 683 445,99 сўмлик маблағлар истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб
қилинганлиги тўғрисида ҳужжатлар судга тақдим қилинганлиги, тақдим
қилинган ҳужжатларга кўра 3 517 757 601 сўм пул маблағлари истеъмолчилар
билан ўзаро ҳисоб-китоб қилинганлиги даъвогар томонидан тан олинганлиги,
апелляция инстанцияси суди 4 526 400 000 сўм пул маблағларини 2363 та
коммунал
ва
маиший
истеъмолчиларга
қайтаришни
юклаганлиги,
4
2019 – 2020 йилларда АЖ ҳисобидан даъвогар фойдасига жами бўлиб
2 554 417 967 сўм ундириб олинганлиги, демак, умумий ортиқча олинган
11 935 003 795 сўмнинг 2 554 417 967 сўми 2019 – 2020 йилларда
ундирилганлиги, 8 811 683 445 сўми истеъмолчилар билан ўзаро ҳисоб-китоб
қилинганлиги, жавобгар вакилининг важлари ва сўндирилган қарздорликни
тасдиқловчи ҳужжатларга объектив баҳо берилмаганлиги оқибатида апелляция
инстанцияси суди 116 988 000 сўм давлат божи асоссиз ҳисобланганлигини
кўрсатган.
Суднинг 2023 йил 16 мартдаги ажрими билан даъвогар унинг ҳуқуқий
вориси Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Самарқанд вилояти ҳудудий
бошқармаси билан алмаштирилган.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган
важларни такрорлаб, истеъмолчиларга 8 млрд. сўм қайтариб берилганлиги,
қолган истеъмолчиларга ҳам ортиқча олинган пул маблағлари қайтариб
берилиши, қайтариш тартибига кўра истеъмолчи мурожаат қилиши, мурожаат
кўриб чиқилганидан кейин қайта ҳисоб-китоб қилиниши ва ундан кейин пул
маблағлари қайтарилиши белгиланганлиги, бугунги кунда “Узтрансгаз” АЖдан
кредитор ва дебитор қарздорликлар қабул қилиб олинганлигини баён қилиб,
шикоятни қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини бекор қилишни сўради.
Даъвогар вакили шикоятда келтирилган важларга эътироз билдириб,
апелляция инстанцияси суди асосли қарор қабул қилганлиги, истеъмолчилар
2 та тоифага бўлиниб, шу мазмунда даъво аризасига қўшимча киритилганлиги,
Вазирлар Маҳкамасининг 239-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг
36-бандига асосланиб даъво аризаси киритилганлиги, АГНКСлар аҳолига табиий
газни сотганлиги сабабли охирги истеъмолчини аниқлаш имкони мавжуд
эмаслигини баён қилиб, кассация шкиоятини қанатлантиришни рад этишни
сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб
ва иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра кассация
шикоятини қисман қаноатлантиришни ва суд қарорларини бекор қилишни лозим
топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан АЖнинг филиалида
ўтказилган ўрганиш жараёнида 78 та улгуржи ташкилотларга табиий газ сотишда
унинг нархи оширилганлиги, натижада жавобгар 695 830,51 сўм ортиқча даромад
олганлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикасии Вазирлар Маҳкамасининг
“Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич
ўзгартириш тўғрисида” 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сонли қарорига кўра табиий газ
учун янги нарх (тариф) 2018 йил 16 ноябрдан белгиланганлиги, бироқ айрим
улгуржи истеъмолчилар томонидан 2018 йил ноябрь ойи учун истеъмол қилинган
табиий газ миқдори (ҳажми) учун олдиндан тўлов (аванс) амалга оширилган
бўлса-да, ушбу истеъмолчиларга 2018 йил 16 ноябрдан кучга кирган нарх (тариф)
бўйича ҳисобланганлиги натижасида 3 659 та улгуржи истеъмолчиларга
11 239 173,285 минг сўм ортиқча тўловлар ҳисобланганлиги ҳақида хулосага
келинган.
Ўрганиш натижаси юзасидан тузилган ҳужжатлар даъвогарнинг махсус
комиссияси томонидан 2019 йил 30 августда кўриб чиқилган ва 16-01/04-сонли
қарор қабул қилиниб, АЖнинг филиали томонидан 11 935 003 795 сўм ортиқча
даромад олинганлиги ва ушбу суммани бир ой муддатда истеъмолчилар билан
қайта-ҳисоб-китоб қилиш, қайта ҳисоб-китоб қилишнинг имконияти бўлмаган
тақдирда, ушбу суммани махсус транзит ҳисоб рақамига ўтказиш бўйича
кўрсатма бериш белгиланган. Ушбу қарор асосида махсус комиссия томонидан
шу
куни АЖнинг
филиалига
юқорида
қайд этилган мазмунда
16-01/04-сонли кўрсатма берилган.
Кўрсатма талаби бажарилмаганлиги сабабли даъвогар иқтисодий судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, дастлаб 11 935 003 795 сўмни махсус
транзит ҳисоб рақамига ундиришни сўраган.
Кейинчалик, даъвогар судга даъво аризасига қўшимча аризасини тақдим
қилиб, 2363 та истеъмолчининг 4 526 400 000 сўм маблағини уларга
ҳисоб-китоб қилишни, 1374 та истеъмолчининг 7 172 400 000 сўм маблағини
махсус ҳисоб рақамга ундиришни сўраган.
Низом 37-бандининг биринчи ва икикнчи хатбошисига кўра, хўжалик
юритувчи субъект томонидан нархни (тарифни) қўллаш тартиби бузилиши
натижасида олинган маблағлар товарларни асоссиз оширилган нарх (тариф)
бўйича сотишдан олинган ҳақиқатдаги тушум билан (унга қўшимча ҳақ,
чегирмалар ва ҳоказолар ҳисобга олинган ҳолда) ушбу товарнинг белгиланган
тартибда расмийлаштирилган (тасдиқланган, келишилган) нархи (тарифи)
қиймати (унга қўшимча ҳақ, чегирмалар ва ҳоказолар ҳисобга олинган ҳолда)
қиймати ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.
Хўжалик юритувчи субъект томонидан нарх (тариф) шаклланиши тартиби
бузилиши натижасида олинган маблағлар товарларни оширилган нарх (тариф)
бўйича сотишдан олинган амалдаги тушум билан (уларга қўшимча ҳақ,
чегирмалар ва ҳоказолар ҳисобга олинган ҳолда) ушбу Низомга мувофиқ
шакллантирилган нарх (тариф) бўйича ушбу товарнинг қиймати (унга қўшимча
ҳақ, чегирмалар ва ҳоказолар ҳисобга олинган ҳолда) ўртасидаги тафовут
сифатида белгиланади.
Низом 43-бандининг биринчи хатбошисига мувофиқ ушбу Низомнинг
37 - 41-бандларида кўрсатилган маблағлар истеъмолчиларга қайтарилади,
ёхуд истеъмолчиларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда, Монополияга қарши
курашиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга
кўмаклашиш жамғармага олиб қўйилади.
Мазкур ҳолатда 3737 та истеъмолчи маълум бўлиб, улардан АЖнинг
филилали томонидан нархни (тарифни) қўллаш тартиби бузилиши натижасида
олинган маблағларни ушбу истеъмолчиларга қайтариш имкони мавжуд.
Шунинг учун, даъвогарнинг 1374 та истеъмолчидан асоссиз олинган
7 172 400 000 сўм маблағини махсус ҳисоб рақамга ундириш тўғрисидаги
талабини қаноатлантирилиши рад этилиши лозим.
Даъвогарнинг 2363 та истеъмолчидан асоссиз олинган 4 526 400 000 сўм
маблағини уларга ҳисоб-китоб қилиш тўғрисидаги талабини ҳам
қаноатлантирилиши рад этилади. Чунки, истеъмолчилардан асоссиз олинган пул
маблағларини уларга қайтарилиши жавобгар зиммасига ҳисоб-китоб қилиш
мажбуриятини юклаш йўли билан ҳал этилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 миайдаги
402-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Монополияга
қарши курашиш қўмитаси тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандида монополияга
қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармаларининг ўзларига юклатилган
асосий вазифаларга мувофиқ амалга оширадиган функциялар белгиланган бўлиб,
уларга кўра монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармалари
товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) тартибга солинадиган нархлари
(тарифлари) ва устама нархларига риоя этилишини таҳлил ва назорат қилади,
истеъмолчиларга уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда,
шу жумладан истеъмолчиларнинг номуайян доираларининг қонуний ҳуқуқ
ва манфаатларини судларда ҳимоя қилишни кўзлаб даъво аризалари киритиш
орқали амалий ёрдам кўрсатади.
Ушбу Низомнинг 25-бандига мувофиқ монополияга қарши курашиш
қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги
ҳудудий бошқармалари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга
ошириш учун судларга даъво аризалари ва аризалар топшириш, суд
жараёнларида ўзининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича нормативҳуқуқий ҳужжатларнинг бузилиши билан боғлиқ ишлар кўриб чиқилишида
иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Шунинг учун, монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳудудий
бошқармаларининг хўжалик юритувчи субъект томонидан нархни (тарифни)
қўллаш тартиби бузилиши натижасида олинган маблағларни истеъмолчиларга
қайтариш ҳақидаги кўрсатма талаби бажарилмаганда, монополияга қарши
курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармалари асоссиз олинган пул
маблағларини қайта ҳисоб-китоб қилиш мажбуриятини юклаш талаби билан
эмас, балки истеъмолчилар манфаатида судга бундай маблағларни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси билан мурожаат қилиши мумкин.
Баён этилганлардан кўринадики, судлар томонидан низони кўриб чиқишда
моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўлланилган, бу эса ноқонуний қарор қабул
қилиш учун асос бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандида моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши
белгиланган.
ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб
чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни ва қуйи инстанция судларнинг қарорларини бекор қилиб,
даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан давлат божи даъвогар зимасига
юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун 9-моддаси биринчи қисмининг
9-бандига асосан Ўзбекистон Республикасининг Монополияга қарши курашиш
қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари ўз зиммасига юклатилган ваколатларига
мувофиқ судлар кўриб чиқиши учун киритиладиган даъволар бўйича давлат
7
божи тўлашдан озод қилинганлиги сабабли, даъвогардан давлат божи
ундирилмайди. Тарафлар томонидан тўланган суд харажатлари улар зиммасида
қолдирилади. Шунингдек, иш 2021 йил 21 май куни апелляция инстанцияси
судида, 2021 йил 25 августда ҳамда 16 ва 30 март куни кассация инстанцияси
судида видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги сабабли даъвогардан Олий
суднинг депозит рақамига 203 750 (61 250 + 67 500 + 75 000) сўм суд
харажатлари ундирилади.
ИПКнинг 343-моддасига асосан Самарқанд вилояти суди Иқтисодий
судлов ҳайъатининг 2023 йил 19 январдаги қарори бўйича ундирув бекор
қилинади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301–303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
“Hududgazta`minot” акциядорлик жамиятининг кассация шикояти қисман
қаноатлантирилсин.
Иштихон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 июндаги ҳал қилув
қарори ва Самарқанд вилояти суди Иқтисодий судлов ҳайъатининг 2023 йил
19 январдаги қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий
бошқармасидан Олий суднинг депозит рақамига 203 750 сўм суд харажатлари
ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Самарқанд вилоят суди Иқтисодий судлов ҳайъатининг 2023 йил
19 январдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари
Р. Сагатов
И. Таджиев