← Назад
Решение #611447 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 156 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| суд ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 30 март
4-1501-2304/431-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов
раислигида, судья ѐрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакиллари И.Хамраев ва Ш.Халилов (ишончнома асосида), жавобгар вакили
Ж.Назаров (жамият раҳбари) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат
палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “FARGONA NEFTNI
QAYTA ISHLASH ZAVODI” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар
“ФАРҒОНА ОРОМ БОҒИ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар
ўртасида 2019 йил 29 июлда чорва комплексини сотиш бўйича тузилган 2-сонли
шартномани бекор қилиш ва жавобгар зиммасига чорва комплексини қайтариш
мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси буйича қўзғатилган иқтисодий
ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Иш материалларига қараганда, “FAR-AGRO” масъулияти чекланган
жамияти(Сотувчи) ва “ФАРҒОНА ОРОМ БОҒИ” масъулияти чекланган
жамияти(Сотиб олувчи) ўртасида 2019 йил 29 июль куни чорва комплексини сотиш
тўғрисида 2-сонли шартнома тузилган. 2019 йил 3 август куни чорва комплексини
топшириш қабул қилиш далолатномалари расмийлаштирилган.
Шартноманинг 1.1-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2018 йил 25 августдаги 685-сонли “нефть-газ тармоғи
ташкилотларининг активларидан янада самарали фойдаланиш чор-тадбирлар
тўғрисида”ги қарори, “Ўзнефтмаҳсулот” АЖнинг 2019 йил 10 июндаги 17-сонли
бошқарув қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Фарғона вилоят, Қувасой шаҳар,
Юқори Муян қишлоғида жойлашган Чорва комплекси бино-иншоотлари 2019 йил
29 июлдаги “Obida Riel Professional” МЧЖ риэлторлик ташкилоти томонидан
ўтказилган ким ошди савдосининг 2-сонли ғолиблик баѐнномасига асосан
5 565 000 000 сўмга “Фарғона Ором боғи” МЧЖга сотилган.
Шартноманинг 3.1-бандига мувофиқ, объектнинг сотув қиймати
5 565 000 000 сўмни ташкил қилиб, объект суммасининг 10 фоизи закалат учун
тўланганлигини ҳисобга олиб, қолган сумма мазкур шартнома имзоланган кунда ва
Ер-мулк кадастри ДУКдан рўйхатдан ўтгандан эътиборан ҳар йили тенг улушларда
бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан 10 йил муддатда тўланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари
агентлиги Фарғона шаҳар Давлат хизматлари марказининг 2020 йил 26 ноябрь кунги
“FARGONA NEFTNI QAYTA ISHLASH ZAVODI” масъулияти чекланган
жамиятининг янги тахрирдаги Устави рўйхатга олиниб, “FARGONA NEFTNI
QAYTA ISHLASH ZAVODI” масъулияти чекланган жамияти “FAR-AGRO”
масъулияти чекланган жамиятининг тўлиқ ҳуқуқий ворисдори ҳисобланган.
Жавобгар шартномада олган мажбуриятларини бажармаганлиги, тўловларни
ўз вақтида амалга оширмаганлиги оқибатида низо келиб чиққан.
Даъвогарнинг қарздорликни бартараф этиш тўғрисида жавобгарга йўллаган
талабнома ва таклиф хатларини жавобгар эътиборсиз қолдирган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона шахар ҳудудий бошқармасининг
палата аъзоси даъвогар вакили “FARGONA NEFTNI QAYTA ISHLASH ZAVODI”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат этиб,
жавобгар “ФАРҒОНА ОРОМ БОҒИ” масъулияти чекланган жамияти билан
2019 йил 29 июлда чорва комплексини сотиш юзасидан тузилган 2-сонли
шартномани бекор қилишни ва жавобгар зиммасига комплексни қайтариш
мажбуриятини юклашни, ишни палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида “Қувасой Абдулбори фермаси”
масъулияти чекланган жамияти ва ТИФ “Миллий банк” акционерлик жамиятлари
жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво аризаси бўйича тушунтириш
бериб, жавобгар шартномада олган мажбуриятларини бир неча маротаба
бузганлиги, судга даъво аризаси тақдим қилинган санага жавобгарнинг
1 млрд.сўмдан ортиқ муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлганлиги, лекин суд
кунига қадар ушбу қарздорлик тўлиқ бартараф қилинганлиги, жавобгар шартномада
олган мажбуриятини ихтиѐрий бажармасдан келганлиги, қолаверса шартнома
объекти бўлган чорва комплекси бугунги кунда банкка гаровга қўйилиб, катта
миқдорда кредит олганлиги, гаровга қўйишда ҳеч қандай розилик олинмаганлигини
билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар “ФАРҒОНА ОРОМ БОҒИ” масъулияти чекланган жамияти вакили
тушунтириш бериб, судга ариза тақдим қилиб, ҳақиқатдан ҳам 2019 йил 29 июлда
чорва комплексини сотиш юзасидан тузилган 2-сонли шартнома тузганлиги,
даъвогарнинг розилиги билан тўловларнинг бир қисмини озиқ-овқат маҳсулоти
билан тўлов қилганлиги, 2020 йилда нафақат юртимизда, балки бутун дунѐда
коронавирус пандемияси юзага келганлиги оқибатида шартномада олган
мажбуриятларини, тўловларни ўз вақтида амалга ошира олмаганлиги,
тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида банкка мурожаат қилиб, қўшимча
кредит маблағларини олганлиги, суд кунига қадар даъво аризасида кўрсатилган
муддати ўтган 1 млрд.сўмдан ортиқ тўловларни амалга оширганлиги, низо келиб
чиқишига сабабчи бўлганлиги учун ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
ўз зиммасига олишини баѐн қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни
сўради.
Ишга жалб қилинган учинчи шахслар - “Қувасой Абдулбори фермаси”
масъулияти чекланган жамияти ва ТИФ “Миллий банк” акционерлик жамиятидан
суд мажлисида вакиллар иштирок этмади. Учинчи шахслар суд мажлиси вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлиги боис, суд ИПК 128, 170моддаларини қўллаб, суд мажлисини уларнинг вакиллари иштирокисиз ўтказишни
лозим топди.
Суд,
тарафлар
вакилларининг
тушунтиришларини
тинглаб,
иш
материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра,
даъвони қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
234-моддасида
“Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс
(қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга,
чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш
ва ҳоказо ѐки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса —
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади” деб қайд этилган.
ФК 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 2020 йил 16 мартдан бошлаб
коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишининг олдини олишга қаратилган
махсус чоралар (карантин) жорий этилган бўлиб, бу давлат органлари ва бошқа
муассасалар ишлаш тартибига, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига жиддий
ўзгартиришлар киритилишига, фуқароларнинг эркин ҳаракатланишига, шу
жумладан, суд орқали ҳимояланиш ҳуқуқини амалга оширишга бўлган ҳуқуқлари
чекланишига сабаб бўлди.
Бунинг
натижасида,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
«Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиѐт
тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чоратадбирлар тўғрисида» 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли Фармони, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли,
иқтисодиѐт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сонли
Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Коронавирус
инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил
23 мартдаги 176-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
29 январдаги Ф-5537-сонли фармойиши билан ташкил этилган Ўзбекистон
Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш
бўйича чора-тадбирлар дастурини тайѐрлаш бўйича республика махсус
комиссиясининг қарорлари қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 28 апрель кунги
“Судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида коронавирус инфекцияси
(Ковид-19) тарқалишининг олдини олишга қаратилган чоралар жорий этилиши
муносабати билан қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги 08-сонли Қарорининг 3-бандида Карантин амал қилиши даврида даъво
муддати Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 156-моддаси биринчи
қисмининг 1 ва 2-бандларига асосан тўхтатилиши ҳақида тушунтириш берилган.
Ушбу Пленум қарорининг 4-бандида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодекси 333-моддасининг учинчи қисмига кўра, башарти, қонунда ѐки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тадбиркорлик фаолиятини амалга
оширишда мажбуриятни бажармаган ѐки лозим даражада бажармаган шахс фақат
мажбуриятни лозим даражада бажаришга енгиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда
ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) туфайли
имкон бўлмаганлигини исботлай олмаган ҳолдагина, жавобгар бўлишлиги, шу
муносабат билан судлар мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада
бажармаганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги масалани ҳал этишда (неустойка
ундириш, зарарларни қоплаш, шартномани бекор қилиш ва бошқалар)
мажбуриятларни бажармаслик сабабларини аниқлаши, агар мажбуриятни бажариш
ѐки лозим даражада бажариш карантин жорий этилиши туфайли мумкин
бўлмаганлиги аниқланганда, талабни қаноатлантиришни рад этиши лозимлиги
ҳақида тушунтириш берилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси кенг
тарқалиши натижасидан савдо, экспорт ва импорт операцияларини тўхтаб қолиши
оммавий равишда иш фаолияти олиб борилмаслиги бўйича чекловлар
ўрнатилганлиги, бу Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони ва
Ҳукуматнинг тегишли қарорлари билан тасдиқланганлиги, «ФАРҒОНА ОРОМ
БОҒИ» масъулияти чекланган жамияти томонидан шартномадаги мажбуриятларини
баажара олмаслиги форс-мажор ҳолат туфайли эканлигини тасдиқлаш тўғрисида
Қувасой шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ўртасида 2023 йил 23 февраль кунги
далолатномаси расмийлаштирилган.
Жавобгар шартномада олган мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганлиги
оқибатида даъвогар судга асосли равишда даъво аризаси билан мурожаат қилган
бўлсада, лекин жавобгарнинг ушбу тўловларнинг бир қисми айнан Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида коронавирус инфекцияси (Ковид-19) тарқалиши даврида
юзага келганлиги, Карантин амал қилиши даврида даъво муддати тўхтатилиши,
жавобгарнинг ушбу қарздорликни суд кунига қадар тўлиқ бартараф қилганлик
ҳолатларини инобатга олиб, суд даъвогарнинг тарафлар ўртасида 2019 йил 29 июлда
чорва комплексини сотиш юзасидан тузилган 2-сонли шартномани бекор қилиш ва
жавобгар зиммасига комплексни қайтариш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво
талабларини қаноатлантирмасликни лозим деб ҳисоблайди.
Қайд этилганларга ва юқоридаги ҳуқуқ нормаларига асосланган ҳолда суд,
даъвони қаноатлантиришни рад қилиб, даъвогар фойдасига жавобгардан 30 000 сўм
почта харажатини ундиришни лозим топади.
Шунингдек, суд ИПК 118-моддасига асосан мазкур низо жавобгарнинг
шартнома мажбуриятини бажармаслиги оқибатида келиб чиққанлиги, қолаверса
жавобгар мазкур иш бўйича суд харажатларини ўз зиммасига юклаш тўғрисида
ариза билан мурожаат қилганлигини инобатга олиб, ишни кўриш билан боғлиқ
6 000 000 сўм давлат божини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни лозим
топди.
Суд тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномаси тузилиши, уларни
расмийлаштириш, жавобгар даъвогарнинг розилигини олмасдан туриб шартнома
объекти бўлган чорва комплексини “Қувасой Абдулбори фермаси” масъулияти
чекланган
жамиятига
сотиш
бўйича
олди-сотди
шартномаси
расмийлаштирганлиги, жамият томонидан уушбу чорва комплекси банкка
гаровга тақдим қилиб, банк кредити олганлиги ҳолатлари жараѐнида қонунбузилиш
ҳолатларини аниқлаш, шартнома бўйича тарафларнинг ўз мажбуриятларини қай
даражада бажарганлик ҳолатларини текшириш, қонунбузилиш ҳолатларига йўл
қўйган шахсларни жавобгарликка тортиш мақсадида Фарғона шахар
прокуратурасига хусусий ажрим киритишни лозим деб топади.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даьво талабларини қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъвогар “FARGONA NEFTNI QAYTA ISHLASH ZAVODI” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига жавобгар «ФАРҒОНА ОРОМ БОҒИ» масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «ФАРҒОНА ОРОМ БОҒИ» масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 6 000 000 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ойлик муддат ичида ҳал қилув қарори
устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция шикояти беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Х.Жамолиддинов