Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2301/597 Дата решения 30.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Равшанов Хуршид Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Судлар фаолиятини таъминлаш департаментининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый "HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI" AJ акционерлик жамияти
Source ID 1078249 Claim ID 3152858 PDF Hash f868b2d1ec228d8a... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
аролик кодекси 474-моддаси аролик кодекси 474 code_article
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
аролик кодекси 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy Адрес: 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А” Tel: (+99870) 762-30-94 е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 30 март Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Х.Н.Равшанов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакили Н.Хакулов (судга тақдим этган ишончномаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида), жавобгар вакили Е.Назиров (судга тақдим этган ишончномаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида) иштирокида, даъвогар – ХХХ жавобгар – “ХХХ” АЖ ҳисобидан даъвогар балансида бўлмаган Зангиота туман мажбурий ижро бюроси бўлими ҳисобига истеъмол қилинган электр энергияси бўйича ушлаб қолинган 72 442 470 сўмни, нотўғри ҳисобланиб ечиб олинган 57 649 989 сўм пеняни ва асоссиз ечиб олинган ортиқча 35 673 725 сўм пул маблағларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни очиқ суд мажлисида, суднинг биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ (корхона) 2017 йилдан буён ўзаро “Электр таъминоти” бўйича шартнома асосида Судлар фаолиятини таъминлаш департаментининг Тошкент вилояти ҳудудий бўлимига (истеъмолчига) электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш мажбуриятини олган, истеъмолчи эса истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Томонлар ўзаро шартномавий мажбуриятларини бажариб келган. Бироқ, ушбу тузилган шартномаларга кўра, Судлар фаолиятини таъминлаш департаментининг Тошкент вилояти ҳудудий бўлими томонидан 2017- 2022 йиллардаги тақдим этилган ҳисоб-фактуралар ва ўзаро солиштирма далолатномалар таққосланганда ҳисоб-китобларда тафовут юзага келган. Ўзаро ҳисоб-китобларда юзага келган ноаниқлар юзасидан томонлар ўзаро келишаолмаганлиги боис, даъвогар – ХХХ Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “ХХХ” АЖ ҳисобидан даъвогар балансида бўлмаган Зангиота туман мажбурий ижро бюроси бўлими ҳисобига истеъмол қилинган электр энергияси бўйича ушлаб қолинган 72 442 470 сўмни, нотўғри ҳисобланиб ечиб олинган 57 649 989 сўм пеняни ва асоссиз ечиб олинган ортиқча 35 673 725 сўм пул маблағларини жами 165 766 184 сўмни ундиришни сўраган. 1 4-1104-2301/597-сонли иш Суд муҳокамаси давомида мазкур иқтисодий иш бўйича Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 14 мартдаги ажримига асосан, суд томонидан, “ХХХ” АЖни даъвогарнинг даъво аризасида кўрсатилган жавобгар – “Toshkent ХХХ korhonasi” АЖнинг ўрнига асосий жавобгар сифатида алмаштирилган ҳамда 4-1104-2301/597-сонли иқтисодий иш бўйича асосий жавобгар этиб, “ХХХ” АЖ белгиланган. Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, даъвогар – Судлар фаолиятини таъминлаш департаментининг балансида бўлмаган Зангиота туман мажбурий ижро бюроси бўлими биносининг ҳисобига истеъмол қилинган электр энергияси бўйича ушлаб қолинган 72 442 470 сўм, 39 761 312,48 сўм эканлигини, жавобгар бюджет ташкилотидан низоли эканлигини била туриб, нотўғри ҳисобланиб пеняни ечиб олинганлигини билдириб, бир неча бор жавобгарни огоҳлантирилига қарамасдан суд муҳокамаси кунига қадар жавобгар томонидан Зангиота туман мажбурий ижро бюроси бўлими биносининг ҳисобига истеъмол қилинган электр энергияси бўйича ушлаб қолинган суммани ва бюджет ташкилотидан низоли ва қонуни асосларсиз ечиб олинган пеняни суммаларини қайтариб бермаганлигини инобатга олишни таъкидлаб, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар “ХХХ” АЖ вакили суд мажлисида қатнашиб, даъвогарнинг даъво талабини қисман тан олишини, бунда ҳақиқатан ҳам даъвогар – Судлар фаолиятини таъминлаш департаментининг балансида бўлмаган Мажбурий ижро бюроси Зангиота туман бўлими биносининг ҳисобига истеъмол қилинган электр энергияси бўйича ушлаб қолинган 72 442 470 сўм, аслида 39 761 312,48 сўм эканлигини айтиб, қолган даъво талабидаги нотўғри ҳисобланиб ечиб олинган 57 649 989 сўм пеня жавобгар томонидан тўғри ҳисоблаб ечилганлигини ва асоссиз ечиб олинган ортиқча 35 673 725 сўм эса аслида даъвогар – Судлар фаолиятини таъминлаш департаментининг балансида бўлган Тошкент вилояти судларининг биноларида истеъмол қилинган электр энергияси эканлигини айтиб, қонуний ва адолатли қарор қабул қилишни сўради. Ишга мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси ва Тошкент вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинганлигига қарамасдан ўзининг ишончли вакили иштирокини таъминламади деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128моддасига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Шунингдек, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; 2 жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасининг 3-қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш жилдида учинчи шахсларнинг суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд. Шу билан бирга, Тошкент вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси томонидан суд мажлисини ўзининг иштирокисиз кўриб чиқиш тўғрисида ёзма мурожаати мавжуд. Шу боис, суд ушбу иқтисодий ишни учинчи шахсларнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, тарафларни вакилларини кўрсатувларини, тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган материалларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар ўртасида мутаносиб равишда тақсимлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 234-моддаси 2хатбошисида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган бўлса, 244-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470моддасига мувофиқ аниқланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Тарафлар ўртасида С-101-сонли “Электр таъминоти” шартномаси тузилган. Томонлар ўртасида тузилган электр энергиясини етказиб бериш шартномаси бўйича корхона (жавобгар) истеъмолчига электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериши, истеъмолчи (даъвогар) эса истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳақ тўлаши лозим бўлган. “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ (корхона) 2017 йилдан буён ўзаро “Электр таъминоти” бўйича шартнома асосида Судлар фаолиятини таъминлаш департаментининг Тошкент вилояти ҳудудий бўлимига (истеъмолчига) электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш мажбуриятини олган, истеъмолчи эса истеъмол қилинган 3 Ушбу тузилган шартномаларга кўра Судлар фаолиятини таъминлаш департаментининг Тошкент вилояти ҳудудий бўлими томонидан 20172022 йиллардаги тақдим этилган ҳисоб-фактуралар ва ўзаро солиштирма далолатномалар таққосланганда ҳисоб-китобларда тафовут юзага келган. Ўзаро ҳисоб-китобларда юзага келган ноаниқлар томонлар ўртасида келишаолмаганлиги боис, ушбу судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Ушбу тузилган электр таъминоти шартномаларига кўра Судлар фаолиятини таъминлаш департаментининг Тошкент вилояти ҳудудий бўлими истемол қилинган юз фоиз тўловларни амалга ошириш ҳамда “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ электр энергиясини етказиб бериш мажбуриятларини бажариб келган. Аммо, 2017-2022 йиллардаги ўзаро тақдим этилган ҳисоб-фактуралар ва солиштирма далолатномалар таққосланганда “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан 2017 йилдан 2020 йил август ойига қадар ҳозирда Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси балансида бўлган Мажбурий ижро бюроси Зангиота туман мажбурий ижро бюроси бўлими биносида истеъмол қилинган электр энергияси учун, даъвогар томонидан олдиндан электр энергияси учун тўлов қилган маблағлар ҳисобидан жавобгар томонидан Мажбурий ижро бюроси Зангиота туман бўлими биносининг ҳисобига истеъмол қилинган электр энергияси бўйича ноқонуний равишда 39 761 312,48 сўм пул маблағлари ушлаб қолинган, бунда шартнома бўйича Судлар фаолиятини таъминлаш департаментининг Тошкент вилояти ҳудудий бўлимининг шартнома бўйича айби бўлмаган. Суд муҳокамалари давомида, Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармасининг молия-хўжалик бўлими депозит ҳисоб варақлари билан ишлаш бўйича еткачи мутахассиси Одил Ғаниев, жавобгарнинг ишончли вакили Е.Назиров ва мутахассиси Ш.Рустамов ҳамда даъвогарнинг ишончли вакили Н.Хакуловлар иштирокидаги ҳисоб-китобларга асосан, уларнинг тушунтришлари судга тақдим этган ҳисоб-фактуралари, маълумотлари, ўзаро солиштириш далолатномалари асосида даъвогар томонидан олдиндан электр энергияси учун тўлов қилган маблағлар ҳисобидан жавобгар томонидан Мажбурий ижро бюроси Зангиота туман бўлими биносининг ҳисобига истеъмол қилинган электр энергияси бўйича ноқонуний равишда ушлаб қолинган 72 442 470 сўм, аслида 39 761 312,48 сўм эканлиги аниқланди ва суд муҳокамасида ўз исботини топди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Айбнинг йўқлиги мажбуриятни бузган шахс томонидан исботланади. Шунингдек, томонлар ўртасида тузилган шартноманинг шартларига кўра, яъни истеъмолчи етказиб берилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўламаса, корхонага муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида ҳамда электр энергияси 4 махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоизи миқдорда пеня ҳисоблаб ёзилиши белгиланган. Бунда пенянинг умумий миқдори, муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги кераклиги ҳам белгиланган. Лекин, суд муҳокамалари давомида даъвогарнинг ишончли вакили суд мажлисларида, даъвогар томонидан электр энергияси учун тўловлар ўтказилиб, барча тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар ўзаро якунига етмасдан ҳамда низоли ҳолат ечимини топмасдан келаётган пайтларда ҳам, жавобгар томонидан 57 649 989 сўм (2018 йилда 1 251 660,6 сўм, 2019 йилда 197 347,94 сўм, 2020 йилда 3 259 418,19 сўм, 2021 йилда 28 814 151,32 сўм ва 2022 йилда эса 24 127 411,36 сўм) пеня ҳисобланиб, низоли ҳолат мавжуд бўлсада, суд тартибида эмас, ечиб олинганлиги аниқланди. Жавобгар вакилларининг суд муҳокамалари давомида берган кўрсатувлари ва тақдим этган маълумотларига асосан, Тошкент вилояти судлари биноларида истеъмол қилинган электр энергияси учун 2018-2022 йиллар, беш йил учун шартнома шартларига кўра, 52 208 621,98 сўм пеня ҳисобланиб, 56 989 819,74 сўм даъвогар тўлаган тўловлардан низосиз равишда ечиб олинган. Шу билан бирга, жавобгар вакиллари суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорига 1-илова “Электр энергиясидан фойдаланиш” қоидаларининг 77бандига ва шартнома шартларига кўра, истеъмолчининг электр энергияси ҳақини тўлаш, реактив энергия компенсацияси учун тарифга устамалар, шунингдек, ноқонуний фойдаланилган электр энергияси қайта ҳисобкитоби ва пеня бўйича қарзи бўлган тақдирда, унинг аванс тўлови ҳисобига ўтказилган маблағлари қарзни қоплашга йўналтирилади ва аванс тўлови (олдиндан ҳақ тўлаш) сифатида ҳисобга олинмаслигини инобатга олинганлигини баён қилган. Бироқ, мазкур Қоидаларнинг 78-бандига мувофиқ, истеъмолчи томонидан фойдаланилган электр энергияси (қуввати) учун ҳисоб-китоб бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасини имзолаш рад этилган тақдирда, қарзни ундириш тузилган электр таъминоти шартномасига мувофиқ шартномавий ҳажмдан келиб чиққан ҳолда, истеъмолчининг банкдаги ҳисоб рақамига тўлов талабномаси қўйиш йўли билан амалга оширилиши белгиланган бўлсада, низоли пеня миқдори бўйича бироқ жавобгар ушбу тартибга риоя этмаган. Шунинг учун суд, жавобгар вакилининг, истеъмолчининг пеня бўйича қарзи бўлган тақдирда, унинг аванс тўлови ҳисобига ўтказилган маблағлари қарзни қоплашга йўналтирилади ва аванс тўлови (олдиндан ҳақ тўлаш) сифатида ҳисобга олинмайди деган важлари билан келишмайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорига 1-илова “Электр энергиясидан фойдаланиш” қоидаларининг 126-бандига кўра, электр таъминоти шартномаларини тузиш ва бажаришда юзага келаётган низоларни ҳал этиш учун судга ёки бўйсуниши бўйича юқори ташкилотга, мансабдор шахсга мурожаат қилиш кўрсатилган. Даъвогар томонидан электр энергияси учун тўловлар амалга ошириб келинганда, келиб чиққан тафовутлар бўйича ва низоли пеня маблағларига 5 аниқлик киритиш мақсадида “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖга Судлар фаолиятини таъминлаш департаментининг Тошкент вилояти ҳудудий бўлимининг бир неча бор оғзаки ва 29.11.2022 йилдаги ОСД-10-327-сонли ҳамда 15.12.2022 йилдаги ОСД-10-357(такрорий) ёзма мурожаат хатларига юқоридаги ҳисобланган пеняни асосли эканлигини эътирозлар билдирилган. Бироқ, ўз вақтида “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан келиб чиққан тафовутлар бўйича ва низоли пеня маблағларига аниқлик киритмасдан қолган. Ушбу ҳолатда, суд “ХХХ” АЖ томонидан тарафлар ўртасида тузилган электр таъминоти шартномасига кўра, мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун ХХХга нисбатан мулкий жавобгарлик чораларини қўллашда, яъни ҳисобланган пеня суммаларини агар мавжуд бўлганда, тегишли тартибда суд орқали ундириш чораларини кўриши керак бўлган деб ҳисоблайди. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, суд даъвогар – ХХХ жавобгар – “ХХХ” АЖ ҳисобидан низосиз ҳолатда, қонуний асосларсиз нотўғри ҳисобланиб ечиб олинган пеняни суммаларини қайтариш талабини 56 989 819,74 сўм миқдорда асосли деб ҳисоблайди ва даъвогарнинг мазкур даъво талабини ҳам қаноатлантиришни лозим деб топади. Даъвогар – ХХХ жавобгар – “ХХХ” АЖ ҳисобидан асоссиз ечиб олинган ортиқча 35 673 725 сўм пул маблағларини ундиришни сўраган бўлсада, суд муҳокамалари давомида, ушбу даъво суммаси аслида ХХХнинг балансида бўлган Тошкент вилояти судларининг биноларида истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилинганлиги тақдим этилган ҳисобфактуралар, ўзаро солишитириш далолатномалари, томонларнинг ишончли вакили кўрсатувлари ва тақдим этган маълумотлари асосида аниқланди ва суд муҳокамасида ўз исботини топди. Шунинг учун, суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига илова “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари”нинг 2-банди, “а” кичик бандига мувофиқ мулкий хусусиятга эга даъво аризадаги даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорида, мазкур банднинг “б” кичик бандига кўра, номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари миқдорида давлат божи тўлашлиги белгиланган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд мазкур иқтисодий ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини томонлар ўртасида мутаносиб равишда тақсимлашни лозим топади. Даъвогарнинг даъво талабини рад қилинган қисмига нисбатан ҳисобланадиган давлат божини, суд даъвогар зиммасига юклашни лозим деб топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 234, 244, 333, 474-моддаларини ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186 моддаларини қўллаб, Ўзбекистон 6 Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорига 1-илова “Электр энергиясидан фойдаланиш” қоидаларига амал қилиб, суд Жавобгар – “ХХХ” АЖ ҳисобидан: - даъвогар – ХХХ фойдасига даъвогар балансида бўлмаган Зангиота туман мажбурий ижро бюроси бўлими ҳисобига истеъмол қилинган электр энергияси бўйича ушлаб қолинган 39 761 312,48 сўм, нотўғри ҳисобланиб ечиб олинган 56 989 819,74 сўм пеня ва 30 000 сўм почта ҳаражати ундирилсин; - Республика бюджетига 1 935 022,65сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар – ХХХ ҳисобидан Республика бюджетига 1 380 301,03 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогарнинг қолган даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Н.Равшанов 7