Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2119/30884 Дата решения 30.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Убайдуллаев Бахберген Сагидуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "EVEREST LIDER PLATINUM" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Toshkent Insurance Group масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1066330 Claim ID 3161942 PDF Hash 44cfdebadadc4b72... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 936-моддаси ФКнинг 936 law
ФКнинг 324-моддаси ФКнинг 324 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2119/30884-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья Д.Эшимбетова Апелляция инстанциясида маърузачи судья М.Эргашев Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Убайдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 30 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Убайдуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар О.Халмирзаев ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Everest Lider Platinum” масъулияти чекланган жамияти вакили Б.Курбанов (2021 йил 6 апрелдаги 13-сонли ишончномага асосан), “Inson” АЖ вакили С.Тухтасинов (2023 йил 30 мартдаги 01/236-сонли ишончномага асосан) иштирокида, мазкур иш бўйича қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 декабрдаги қарори устидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Everest Lider Platinum” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар ёки суғурта қилдирувчи деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Tashkent Insurance Group” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги суғурта компаниясидан (бундан буён матнда жавобгар ёки суғурталовчи деб юритилади) 1.070.381.800 сўм моддий зарар ва адвокат ёллаш учун қилинган харажатларни ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида АТБ “Микрокредитбанк” Тошкент вилоят ҳудудий филиали жалб этилган. Суднинг ажрими билан АТБ “Микрокредитбанк” Тошкент вилоят ҳудудий филиали АТБ “Микрокредитбанк”га алмаштирилган. Суднинг ажрими билан “Tashkent insurance group” АГЧЖ суғурта компанияси “Inson” АЖ га қайта номланганлиги боис, “Tashkent insurance group” АГЧЖ суғурта компаниясини унинг ҳуқуқий вориси бўлган “Inson” АЖ суғурта ташкилоти билан алмаштирилган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 749 267 260 сўм зарар, 20 000 000 сўм адвокат харажати ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги қарор қабул қилинган. Даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, “Inson” АЖ ҳисобидан “Everest Lider Platinum” МЧЖ фойдасига 390 605 180 сўм моддий зарар, адвокат ёллаш учун қилинган 20 000 000 сўм харажат ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Палата Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, шикоятда даъвогарга тегишли бўлган “HoWo” русумли давлат рақами 01/367 GHA юк автотранспорт воситаси йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетганлиги оқибатида йўл-транспорт ҳодисасини содир этганлиги, ушбу ҳолатда даъвогарга тегишли бўлган “HoWo” русумли давлат рақами 01/367 GHA юк автотранспорт воситасига етказилган 512 374 400 сўм зарарни ундириш талаби асоссиз деб кўрсатилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли Қарорининг 15.2-бандида “агар суғурталовчи суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни рад этиш ёхуд суғурта товони миқдорини камайтиришни суғурта қилдирувчи ёки наф олувчининг қўпол эҳтиётсизлиги оқибатида суғурта ҳодисаси юз берганлиги билан асослаган бўлса, судлар шуни эътиборга олиши лозимки, бундай вазиятда суғурталовчини суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашдан озод қилиш фақат қонунда тўғридан-тўғри белгиланган ҳолларда йўл қўйилади. Қонунда белгиланмаган қўпол эҳтиётсизлик оқибатида суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда суғурталовчининг суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни рад этиш ҳуқуқи назарда тутилган суғурта шартномасининг шарти ўзўзидан ҳақиқий бўлмайди” деб кўрсатилганлиги ҳақида важлар келтириб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакили кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Аниқланишича, 2020 йил 7 ноябрь куни ҳайдовчи Ш.Алламуродов даъвогарга тегишли бўлган “HoWo” русумли давлат рақами 01/367 GHA юк автотранспорт воситасини бошқариб, Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган 4Р37 Жизззах-Чимқўрғон-Арнасой-Чордара автомобиль йўли 6-километрида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмасдан йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланиб келаётган Д.Худайбердиев бошқарувидаги даъвогарга тегишли бўлган “HoWo” русумли давлат рақами 01/368 GHA юк автотранспорт воситаси йўлига чиқиб кетиб, у билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Натижада суғурталанган автотранспорт воситаларига зарар етказилган. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази Жиззах вилояти бўлими томонидан берилган 2020 йил 22 декабрдаги 29/21-04/13(361)13.3М/353-сонли ва 29/21-04/13(362)13.3М/354-сонли мутахассис фикрларига кўра “HoWo” русумли давлат рақами 01/367 GHA бўлган юк автотранспорт воситасига 512 374 400 сўм миқдорида, “HoWo” русумли давлат рақами 01/368 GHA бўлган юк автотранспорт воситасига 558 007 400 сўм миқдорида моддий зарар етказилган. Тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасининг 2-бўлимида ҳайдовчининг транспорт воситаси йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш томонига чиқиши оқибатида юзага келган йўл транспорт ҳодисаси учун суғурталовчи мажбуриятни ўз зиммасига олмаслиги ҳақида қоида белгиланган. Даъвогарга тегишли бўлган “HoWo” русумли давлат рақами 01/367 GHA бўлган юк автотранспорт воситаси йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмасдан йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетганлиги оқибатида йўл транспорт ҳодисаси рўй берган. Биринчи инстанция суди ушбу ҳолатларни инобатга олмасдан, жавобгардан даъвогар фойдасига 749 267 260 сўм зарар ундириш ҳақида нотўғри хулосага келган. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 915-моддасининг биринчи қисмига кўра, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. ФК 953-моддасининг иккинчи қисмига кўра, қонунда суғурта ҳодисаси суғурта қилувчининг ёки наф олувчининг қўпол эҳтиётсизлиги оқибатида юзага келганда суғурталовчини мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта товонини тўлашдан озод қилиш ёки товон миқдорини камайтириш ҳоллари назарда тутилиши мумкин. Шунингдек, ФКнинг 936-моддасига мувофиқ, агар мол-мулкни ёки тадбиркорлик хавфини суғурталаш шартномасида суғурта пули суғурта қийматидан кам қилиб белгиланган бўлса, суғурталовчи суғурта ҳодисаси юз берганида суғурта қилдирувчига (наф олувчига) у кўрган зарарни суғурта пулининг суғурта қийматига бўлган нисбатига мутаносиб равишда қоплаши шарт. Ушбу ҳолатда давлат рақами 01/367 GHA бўлган юк автотранспорт воситаси йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига чиқиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси юзага келган. Суғурта шартномасининг 2-бўлимида ҳайдовчининг транспорт воситаси йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш томонига чиқиши оқибатида юзага келган йўл транспорт ҳодисаси учун суғурталовчи мажбуриятни ўз зиммасига олмаслиги белгиланган. Шу сабабли даъвогарнинг жавобгардан давлат рақами 01/367 GHA бўлган юк автотранспорт воситасига етказилган 512 374 400 сўм миқдоридага зарарни ундириш ҳақидаги даъво талаби асоссиз ҳисобланади. Суғурта ҳодисаси юз берганлиги ва унинг натижасида даъвогарнинг давлат рақами 01/368 GHA бўлган юк автотранспорт воситасига 558 007 400 сўм миқдорида моддий зарар етказилганлиги ҳолати Жиззах вилоят Зарбдор туман маъмурий судининг 2020 йил 24 декабрдаги қарори билан ўз тасдиғини топган. Тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасининг 1-иловасида мулкнинг 70 фоизи суғурталанганлиги сабабли суғурта қилинган давлат рақами 01/368 GHA бўлган юк автотранспорт воситасининг суғурта қиймати 650 000 000 сўм, суғурта суммаси эса 455 000 000 сўмни, яъни 70 % ташкил этади. Шу сабабли апелляция инстанцияси суди жавобгардан “HoWo” русумли давлат рақами 01/368 GHA бўлган юк автотранспорт воситасига ҳисобланган 558 007 400 сўм етказилган зарар суммасининг 70 фоизи миқдорида, яъни 390 605 180 сўм ундириш тўғрисида асосли хулосага келган. Биринчи инстанция суди мазкур ҳолатларни инобат олмасдан, жавобгардан даъвогар фойдасига 749 267 260 сўм зарар ундириш тўғрисида асоссиз хулосага келган. Даъвогар “Халқаро ҳуқуқий ишлар бўйича адвокатлар ҳайъати” билан тузилган 2021 йил 10 мартдаги 00051-сонли юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномага асосан, даъвогарнинг манфаатларини судда ҳимоя қилиш учун адвокат учун тўлов 20.000.000 сўм эканлиги белгиланган. Ушбу шартнома асосида даъвогар “Халқаро ҳуқуқий ишлар бўйича адвокатлар ҳайъати”га 20 000 000 сўм тўловни ўтказиб берган. ФКнинг 324-моддасига кўра, қарздор мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредиторга етказилган зарарни тўлаши шарт. Шу сабабли даъвогарнинг жавобгардан ва адвокат ёллаш учун қилинган 20 000 000 сўм харажатларни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисобланади. Қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини бекор қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 390 605 180 сўм моддий зарар ва 20 000 000 сўм адвокат ёллаш харажатини ундириш ҳақида асосли хулосага келган. Кассация шикоятида кўрсатилган важлар асоссиз бўлиб, суд қарорларини бекор қилиш учун асос бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. 5 Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 декабрдаги қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, кассация шикояти учун даъвогардан республика бюджетига 6 797 766 сўм давлат божи ундиришни, ижро варақа беришни, тўланган почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 декабрдаги қарори ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “Everest Lider Platinum” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 6 797 766 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақа берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б.Убайдуллаев ҳайъат аъзолари: О.Халмирзаев Т.Аннаева