← Назад
Решение #611650 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 25 | — | law | |
| онуни | 34 | — | law | |
| онуни | 23 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| онуни | 5 | — | law |
Текст решения
8 430 символов
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский
район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тel: (0 369) 423-37-57
Fax: (0 369) 423-37-57
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 30 март
4-1603-2302/ХХХХХ-сонли иш
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Р.Мухиддинов
раислигида, судья ёрдамчиси Д.А.Тиллабоевнинг суд мажлиси
котиблигида, Тўрақўрғон туман прокурорининг катта ёрдамчиси
М.Иномхонов қатнашувида, даъвогар –Наманган вилоят Экология ва
атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси манфаатида Тўрақўрғон
туман прокуратурасининг жавобгар –ХХХХХ ҳисобидан жами ХХХХХ сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни, даъвогар
вакиллари О.Маматалиев ва И.Тожибаев (2023 йил 4 апрелдаги 1155/0344-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар вакили Н.Турсунов (2023 йил
28 мартдаги 1-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Наманган вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармаси (кейинги матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида
Тўрақўрғон туман прокуратураси судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб,ХХХХХ (кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
3 300 950,86 сўм компенсация тўлови, 1 650 475 сўм пеня, жами ХХХХХ сўм
ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида прокурор даъво талабини қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар вакиллари даъвони қувватлаб, жавобгар томонидан суд
мажлиси кунига даъво талабининг компенсация тўлови қисми тўлиқ
тўланганлиги, бироқ пеня қисми тўлаб берилмаганлигини билдириб, уни
қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасида жавобгар вакили даъво талабини тан олиб,
даъвогарнинг даъво талаби бўйича асосий қарздорликни суд мажлиси
кунигача тўлиқ тўлаганлигини, жамиятнинг моддий аҳволи оғирлигини
билдириб суддан даъво талабини пеня қисмини камайтириб беришни
сўради.
Суд прокурор фикри, даъвогар ва жавобгар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, шунингдек ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан
танишиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни
лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар жамият бетондан
қурилиш учун маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади.
Ўзбекистон Республикасининг 27.12.1996 йилдаги “Атмосфера
ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни 25-моддасида, 09.12.1992
йилдаги “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни 34-моддасида
ва 05.04.2002 йилдаги “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонуни 23-моддасида,
атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатганлик учун компенсация
тўловлари корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан қонунчиликда
белгилаб қўйиладиган тартибда ва миқдорларда ундириб олиниши
белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2021 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий
муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада
такомиллаштириш тўғрисида”ги 202-сонли Қарорида, ифлослантирувчи
моддалар ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқава
сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар,
шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан
шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал
канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан
ортиқча оқизувчи жисмоний шахслар компенсация тўловчи субъектлар
ҳисобланиши кўрсатилган.
Наманган вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармасининг маълумотномасида, жавобгар корхона II тоифага мансуб
компенсация тўловчи субъектлар тоифасига кириши, корхонанинг 2020,
2021, 2022 йиллар давомида ифлослантирувчи моддалар ташламаларини
атроф табиий муҳитга чиқарганлик ва оқава сувларни оқизиш ва
чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловларидан жами
5 800 950,86 сўм мавжуд қарздорлиги бўйича қисман 2 500 000 сўм тўлов
амалга оширилганлиги, бироқ 3 300 950,86 сўм тўланмаганлиги қайд
этилган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021
йил 12 апрелдаги 202-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни ифлослантирилганлиги ва
чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини
қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 26-бандида, I ва II тоифага
мансуб компенсация тўловчи субъектлар ҳар чоракда атроф табиий муҳит
ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун
ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунигача аванс компенсация
тўловини амалга ошириши, тегишли чорак учун ҳисоблаб чиқилган
компенсация тўлови суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 10
бараваридан кам бўлган тақдирда, компенсация тўлови ҳар чоракда бир
марта, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача амалга оширилиши
белгиланган.
Мазкур қарздорлик суммаси ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва
тарафлар ўртасида тузилган ўзаро солиштирма далолатномаси билан ўз
тасдиғини топган.
Бироқ, суд мажлисида жавобгар вакили даъво талаби бўйича
3 300 950,86 сўм компенсация тўловини тўлаганлигини тасдиқловчи банк
тўлов паттасини тақдим этганлиги сабабли суд даъво талабининг
компенсация тўловини ундириш бўйича қисмини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топди.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгардан
1 650 475 сўм пеня ундиришни сўраган.
Низомнинг 30-бандида маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган
тақдирда муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация
тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ
қарздорлик умумий суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда пеня ундирилиши белгиланган.
Бундан кўринадики, даъвогарнинг 1 650 475 сўм пеня ундириш
талаби ҳам қонунчиликка мувофиқ асосли қўйилган.
.Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 326-моддасига кўра
агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини
бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани
камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга.
Мазкур ҳолатда суд қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, пеняни 330 095 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим
топди.
Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 330 095 сўм пеня
ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топди.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда
кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, ИПК 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг бешинчи
қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг
жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шунингдек, мазкур модданинг олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ
унинг
миқдори
қонун
ҳужжатларида
белгиланган
ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Шу асосда ишни кўриб
чиқиш натижалари бўйича 300 000 сўм миқдордаги давлат божи жавобгар
зиммасига юкланиши лозим.
Бинобарин, ИПК 118, 165, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси манфаатида киритган
даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
-ХХХХХ ҳисобидан Наманган вилоят Экология ва атроф муҳитни
муҳофаза қилиш бошқармаси фойдасига 330 095 сўм пеня ҳамда тўланган
30 000 сўм почта харажатлари;
- республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Наманган
вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув
қарорини қабул қилган суд орқали апелляция тартибида шикоят қилиниши
мумкин.
Раислик қилувчи
А.Р. Мухиддинов