Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2006-2201/2209 Дата решения 30.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сагатов Равшан Мирсидикович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый “Asr kimyo invest” масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1055190 Claim ID 3190299 PDF Hash 9d9111598caa0554... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 111-моддаси онуни 111 law
збекистон Республикаси Божхона кодексининг 90-моддаси збекистон Республикаси Божхона кодекси 90 code_article
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2006-2201/2209-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда кўрган судья – Х.Абдуллаев Апелляция инстанциясида маърузачи судья- М.Кодирова Кассация инстанциясида маърузачи судья- Р.М.Сагатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 30 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, аризачи вакиллари – Х.Баходиров (2023 йил 2 февралдаги 33/22-03646-сонли ишончнома асосида), Х.Махбубов (2022 йил 28 декабрдаги 33/10-44596-сонли ишончнома асосида) жавобгар вакили – Ш.Ишниязов (2022 йил 15 августдаги ишончнома ва 2023 йил 30 мартдаги 024-сонли ордер асосида)нинг иштирокида, аризачи Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг жавобгар “Asr Kimyo Invest” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 497 928 407 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, “Asr Kimyo Invest” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 497 928 407 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. Ромитан туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 11 январдаги ҳал қилув қарори билан ариза қисман қаноатлантирилиб, жавобгарга нисбатан 97 532 118,56 сўм молиявий жарима қўлланилган ҳамда қўлланилган молиявий жарима суммасини ундириш аризачи зиммасига юклатилган. Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар касссация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 111-моддасида норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 180 кун ўтганидан кейин кўпи билан қирқ беш кунда (кичик тадбиркорлик субъектлари учун 90 кунда) ташқи савдо операциялари бўйича активларни репатриация қилишни таъминламаган резидентлар республика бюджети даромадига активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда – репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда, активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда – репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда, активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда – репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда жарима тўлашлиги, мазкур модда тўртинчи қисмининг 5-бандида агар экспорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорликнинг умумий суммаси муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик юзага келган санадан олдинги 36 ой ичида таъминланган валюта тушумининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаса, жарима қўллаш тўғрисидаги иш бўйича суд томонидан ҳал қилув қарори чиқарилгунига қадар ушбу Қонун талабларига кўра репатриация қилинган активлар суммасига нисбатан, жарима 90 кунлик муддат ичида ташқи савдо операциялари бўйича репатриация қилинган активлар суммасига мутаносиб равишда 10 кунлик муддатда ихтиёрий тарзда тўланган тақдирда, тўланган жарима суммаси резидентга қайтарилиши белгиланганлиги, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 90-моддасида божхона омбори божхона режими шундай режимки, бунда божхона ҳудудига олиб кирилган ва божхона ҳудудидан олиб чиқиш учун мўлжалланган товар божхона божлари, солиқлар тўланмаган ҳамда иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда муайян биноларда (жойларда) божхона назорати остида сақланиши белгиланганлиги, яъни божхонада сақланган товарларга нисбатан иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаслиги, товарнинг божхона омбори божхона режимида туриш муддати уч йилни ташкил қилиши белгиланганлиги, бу қонун нормасига судлар баҳо бермаганлиги, жавобгар товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ўз вақтида олиб келганлиги, шартномаларга асосан дебитор ва кредитор қарздорлиги мавжуд эмаслигини кўрсатган. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятидаги важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида аризачи вакиллари кассация шикоятига эътироз билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) билан Ўзбекистон Республикасининг валютани назорат қилувчи органлари ва банкларида ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш тартиби белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1994 йил 20 апрелдаги ПФ-837-сонли Фармонининг 2-бандида Ўзбекистон Республикаси жисмоний ва юридик шахсларининг экспорт-импорт ҳамда бошқа валюта операциялари бўйича хорижий валютадаги маблағлари ҳаракати устидан назорат қилиш Марказий банк, Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасига юклатилган. Низомнинг 22-бандига кўра, хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактлари ва инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари томонидан ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСОЯЭАТ) орқали амалга оширилади. Низомнинг 23-бандига кўра, товарларни республикага олиб кириш ва “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги кераклиги белгиланган. Иш ҳужжатларига кўра, аризачи томонидан олиб борилган мониторинг натижаларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2022 йил 1 август ҳолатига тақдим этилган муддати ўтган қарздорликлар тўғрисидаги маълумот ҳамда ТСОЯЭАТ маълумотларига кўра жавобгарнинг хорижий ҳамкорлари билан тузилган ташқи иқтисодий фаолият шартномалари бўйича жами 892 565 АҚШ доллари миқдорида дебитор қарздорлиги аниқланган. Аниқланишича, 2021 йил 5 октябрдаги 05-10-сонли импорт шартномаси бўйича жавобгар ўзининг хорижий ҳамкори “PT Paracha Impex” масъулияти чекланган жамиятига 58 000 АҚШ доллари миқдорида шартлашилган тўловни тўлаб берган, 703,2 АҚШ доллари қайтарилган, 56 571,8 АҚШ доллари миқдорида товарлар “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилган, импорт шартномаси бўйича 725 АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар жавобгарга етказиб берилмаган. Низомнинг 28-бандида чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчиларга, шунингдек, “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишни таъминламаган импорт қилувчиларга давлат солиқ хизмати органи томонидан жарима қўллаш тўғрисида талабнома юборилиши белгиланган. Аризачи томонидан 2022 йил 30 августда 33/22-27106-сонли ва 2022 йил 20 октябрда 33/22-33942-сонли талабномалар жавобгарнинг электрон почта манзилига юборилган. Жавобгар томонидан талабнома бўйича ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик ихтиёрий равишда бартараф этилмаган. Шу сабабли, аризачи томонидан жавобгарга нисбатан импорт шартномалари бўйича товарлар “импорт” божхона режимига расмийлаштириш орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилмаганлиги асоси билан жарима қўллаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилган. Низом 23-бандининг биринчи қисмида товарларни республикага олиб кириш ва “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги кераклиги белгиланган. Низомнинг 24-бандига кўра, экспорт контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан — “экспорт” божхона режими бўйича божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан ва хизматларга (ишларга) нисбатан - бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак. Низомнинг 241-бандига кўра, сотиб олиш контракти бўйича тўланган пул маблағларини қайтариш ёки сотиш контракти бўйича пул маблағларининг келиб тушиши сотиб олиш контракти бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ошмаслиги керак. Бунда сотиш контракти бўйича келиб тушган пул маблағларининг миқдори сотиб олиш контракти бўйича тўланган пул маблағлари миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Ушбу муддатда қайтарилмаган ёки белгиланган миқдорда келиб тушмаган валюта маблағлари муддати ўтган дебитор қарздорлик сифатида қаралади. Мазкур Низомнинг 27-бандида ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун - 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар, активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда, активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда, активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўланиши белгиланган. Иш ҳужжатларига жавобгар томонидан 2022 йил 14 мартдаги EDL738411-сон билан 124 320 АҚШ доллари, 2022 йил 14 мартдаги EDL739045-сон билан 124 320 АҚШ доллари, 2022 йил 19 мартдаги EDL737253-сон билан 124 320 АҚШ доллари, 2022 йил 1 апрелдаги EDL761743-сон билан 123 600 АҚШ доллари, 2022 йил 1 апрелдаги EDL761733-сон билан 123600 АҚШ доллари, 2022 йил 31 майдаги EDL836319-сон билан 120 000 АҚШ доллари, 2022 йил 10 июндаги EDL849272-сон билан 120 000 АҚШ доллари миқдорида товарлар олиб келинганлиги ҳақидаги божхона юк декларациялари тақдим қилинган. Кассация инстанцияси суди жавобгарнинг кассация шикоятига илова қилинган шартномаларга асосан товарлар олиб келинганлиги ва ушбу товарлар божхона омбори “ИМ-74” божхона режимида сақланаётганлиги, шу боис жавобгарнинг дебитор қарзи мавжуд эмаслиги ҳақидаги важлари асоссиздир. Чунки, Низом 23-бандининг биринчи қисмида товарларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва “эркин муомала режимига расмийлаштириш” деганда, товарларни “эркин муомалага чиқариш (импорт-40)” божхона режимига расмийлаштирилишини англатади. Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан товарлар “эркин муомалага чиқариш (импорт-40)” божхона режимига расмийлаштирилмаган. Демак, импорт шартномалари бўйича 892 565 АҚШ доллари миқдорида дебитор қарздорлик юзага келган. Жавобгар томонидан 2021 йил 5 октябрдаги 05-10-сонли импорт шартномаси бўйича ҳосил бўлган 725 АҚШ доллари миқдорида дебитор қаздорлик бартараф этилган. 2021 йил 12 ноябрдаги MZ-ASR-2103-сонли импорт шартномаси бўйича 891 840 АҚШ доллар миқдорида дебитор қарздорлик мавжуд. Мазкур ҳолат ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимининг маълумотномаси, тарафлар вакилларининг тушунтириши, иш ҳужжатлари билан тасдиқланади. Низом 28-бандининг саккизинчи хатбошисида ариза киритиш санасида хорижий валюта курси ўзгарган тақдирда, талабномада кўрсатилган сумма қайта ҳисоб-китоб қилинмаслиги кўрсатилган. Аризачи томонидан 891 840 АҚШ доллари миқдорида дебитор қарздорлик суммасининг 5 фоизи, яъни 44 592 АҚШ долларининг сўмдаги қиймати 497 532 118,56 сўм миқдорида жарима тўғри ҳисобланган. Бундай ҳолатда, биринчи инстанция суди жавобгар импорт шартномаси бўйича чет элдан хорижий валютадаги тушумнинг тушиши ёки товарларни эркин божхона режимига расмийлаштириш муддатини 360 кунгача муддатда кечиктирилишига йўл қўйганлигини инобатга олиб, жавобгарга 497 532 118,56 сўм миқдорида жарима қўллаш ҳақида тўғри хулосага келган. Апелляция инстанцияси суди эса, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Бундан кўринадики, судлар томонидан иш юзасидан қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатар тўлиқ аниқланган ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. 6 Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Asr Kimyo Invest” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Ромитан туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 11 январдаги ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 февралдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: В.Сатторова