← Назад
Решение #611742 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФК | 453 | — | law | |
| илган харажатлари ушбу Кодекс | 456 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| банди ва ФК | 326 | — | law | |
| згартириш учун ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-10-2225/486-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья А.Ибрагимов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья Б.Убайдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 30 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья Б.Убайдуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
О.Халмирзаев ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, “Skorton Tekstil” масъулияти чекланган жамияти вакиллари
Д.Қосимов ва Т.Кушмурадов (2023 йил 4 февралдаги 222-сонли ордерга асосан),
“Zegna Dis Tijaret A.S” корхонаси (Туркия Республикаси) вакили О.Зарипов
(2022 йил 2 декабрдаги 58-сонли ордерга асосан) иштирокида, мазкур иш бўйича
қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 19 декабрдаги ҳал қилув қарори устидан “Skorton Tekstil”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида
ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Zegna Dis Tijaret A.S” корхонаси (Туркия Республикаси) (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) билан “Skorton Tekstil” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида ип калава
маҳсулотларини етказиб бериш тўғрисида 2021 йил 16 ноябрда 2021/117-сонли
шартнома тузилган.
Унга кўра, жавобгар “сотувчи” сотиш, даъвогар “сотиб олувчи” эса
шартнома ҳамда унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган 1-сонли иловада
кўрсатилган сотиб олувчи томонидан олдиндан маҳсулот учун қилинган тўлов
асосида ип калава маҳсулоти Ne 30/1,100 % (хлопчатобумажная пряжа кардная,
колцепрядильная трикатаж) кардаланган пахта иплари, халқа йигириш
трикатажини 2022 йил январ ойида етказиб бериш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.3-бандида шартнома қиймати 3 255 000 АҚШ долларини
ташкил этиб, шартноманинг 4.1-бандида даъвогар “сотиб олувчи” шартнома
имзоланганидан сўнг 5 иш куни ичида 3 255 000 АҚШ доллари миқдорида
олдиндан тўловни амалга ошириши белгиланган.
Жавобгар шартноманинг 2.1-бандида INCOTERMS-2010 қоидаларининг CIP
шартига асосланиб Истанбул шаҳрига маҳсулотни етказиб бериш мажбуриятини
олган.
Даъвогар ўз шартномавий мажбурияти бажариб, жавобгарнинг шартномада
кўрсатилган ҳисобрақамига 2021 йил 22 ноябрда 674 000 АҚШ доллари,
2021 йил 10 декабрда 195 300 АҚШ доллари ҳамда 2022 йил 28 апрелда
111 050 АҚШ доллори, жами 980 350 АҚШ доллари миқдорида олдиндан
тўловни амалга оширган.
Жавобгар қабул қилиб олган тўловлари доирасида 390 615,63 АҚШ доллари
миқдорида микдорда маҳсулотни етказиб бериб, қолган 589 734,37 АҚШ
доллари миқдорида маҳсулот етказиб берилмаган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 589 734,37 АҚШ доллари асосий қарз, 294 867,18 АҚШ доллари
пеня ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 19 декабрдаги ҳал қилув қарори
билан жавобгардан даъвогар фойдасига 589 734,37 АҚШ доллари асосий қарз,
88 500 АҚШ доллари пеня ундирилган.
Жавобгар биринчи инстанция судининг 2022 йил 19 декабрдаги ҳал қилув
қарорига норози бўлиб, апелляция шикояти билан мурожаат қилган. Шикоятда
даъвогар шартномага асосан 3 255 000 АҚШ доллари миқдорида олдиннан тўлов
ўтказиши лозимлиги, даъвогар эса 980 350 АҚШ доллари миқдорида тўловни
амалга оширганлиги, тўловлар тўлиқ амалга оширилмаганлиги, биринчи
инстанция суди ушбу ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бермаганлиги ҳақида важлар
келтириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво талабларини
қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни сўрадилар.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини
эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган 2021/117-cонли шартномага
асосан даъвогар жавобгарга 980 350 АҚШ долларини ўтказиб берган.
Бироқ, жавобгар 390 615,63 АҚШ доллари миқдорида қисман маҳсулот
етказиб бериб, қолган 589 734,37 АҚШ доллари қисмини етказиб бермаганлиги
боис,унинг даъвогар олдида 589 734,37 АҚШ доллари миқдорида асосий қарзи
вужудга келган.
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса –
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 449-моддасининг учинчи қисмига кўра, агар маҳсулот етказиб бериш
шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда
тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини
шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, “етказиб берувчи” “сотиб
олувчи”дан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ФК 453-моддасига кўра, агар маҳсулот етказиб берувчи товарларни
маҳсулот етказиб бериш шартномасида назарда тутилган миқдорда етказиб
бермаган бўлса ёхуд сотиб олувчининг (олувчининг) тегишли даражада сифатли
бўлмаган товарларни алмаштириш ёки товарларни бутлаш тўғрисидаги
талабларини белгиланган муддатда бажармаса, сотиб олувчи етказиб берилмаган
товарларни бошқа шахслардан олиб, уларни олиш билан боғлиқ барча зарур ва
оқилона харажатларни маҳсулот етказиб берувчи зиммасига юклаш ҳуқуқига
эга.
Маҳсулот етказиб берувчи товарларни тўлиқ етказиб бермаган ёки сотиб
олувчининг товарларнинг камчиликларини бартараф этиш ёки товарларни
бутлаш тўғрисидаги талабларини бажармаган ҳолларда сотиб олувчининг бошқа
шахслардан
товарлар
олишга
қилган
харажатлари
ушбу
Кодекс
456-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ
ҳисоблаб чиқарилади.
Сотиб олувчи (олувчи) товарларнинг камчилиги бартараф этилгунча ва улар
бутлангунча ёки алмаштирилгунча тегишли даражада сифатли бўлмаган ва бут
бўлмаган товарлар ҳақини тўлашдан бош тортиш, борди-ю, товарлар ҳақи
тўланган бўлса, - тўланган суммани қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Жавобгарнинг маҳсулот етказиб берамаганлиги ишдаги мавжуд далиллар ва
тарафларнинг суд мажлисидаги кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топган.
Шунингдек, даъвогар жавобгар ҳисобидан 294 867,18 АҚШ доллари
миқдорида пеня ундиришни сўраган.
Чунки, шартноманинг 1-иловасига кўра жавобгарнинг маҳсулотларни
етказиб бериш муддати 2022 йил январь ойида юзага келган. Бироқ жавобгар
589 734,37 АҚШ доллари миқдорида маҳсулотларни етказиб бермаган.
ФКнинг 333-моддасига кўра, карздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июлдаги 163-сонли қарорининг 4-банди
ва ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақли.
Биринчи инстанция суди жавобгарнинг етказиб берилган маҳсулотдан
кўзланган даромадни ола олмаганлиги ҳамда даъвогарнинг ўзи томонидан ҳам
дебиторлик қарздорликни ундириш бўйича ўз вақтида чораларни кўрмаганлиги
оқибатида пеня суммасининг ошишига олиб келганлигини инобатга олиб, пеня
миқдорини асосли равишда камайтириб, 88 500 АҚШ доллари миқдорида пеня
ундириш ҳақида асосли хулосага келган.
Қайд этилганларга кўра, биринчи инстанция суди даъво талабини қисман
қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келган.
Апелляция шикоятида келтирилган важлар асоссиз бўлиб, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлмайди.
4
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 278-моддасининг 1-бандига биноан апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Бундай ҳолатда суд қарорларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун
ИПКнинг 279-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд эмаслиги сабабли
судлов ҳайъати Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 19 декабрдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ИПК 118-моддасига мувофиқ
апелляция инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ тўланган суд харажатларини
жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 276, 278, 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати,
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 19 декабрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти эса
қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Убайдуллаев
ҳайъат аъзолари
О.Халмирзаев
Т.Аннаева