Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2102/2359 Дата решения 30.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Саттарова Волида Рустамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Навоий вилоят Божхона бошқармаси Ответчик / Подсудимый 10-сонли қурилиш монтаж бошқармаси масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1068744 Claim ID 3178444 PDF Hash 17ac44da30cba5d5... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
БКнинг 302-моддаси БКнинг 302 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 182-моддаси збекистон Республикаси ЖК 182 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 83 law
збекистон Республикаси МЖтК нинг 22725-моддаси збекистон Республикаси МЖтК 22725 law
збекистон Республикаси МЖтКнинг 22725-моддаси збекистон Республикаси МЖтК 22725 law
збекистон Республикаси МЖтК 22725-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси МЖтК 22725 1 law
нинг 73-моддаси нинг 73 law
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2101-2102/2359-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Б.Жумаев Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Т.Қаххоров Кассация инстанциясида маърузачи судья – В.Сатторова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 30 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, судьялар И.Таджиев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида кўришга кўмаклашувчи Навоий вилоят суди ходими Ж.Икромов қатнашувида, даъвогар Навоий вилояти божхона бошқармаси вакиллари А.Қаххарова, Ж.Каримов (2023 йил 24 мартдаги 8/20-23-0964-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар “10-сон Қурилиш монтаж бошқармаси” МЧЖ вакили И.Бердиқулов, Ш.Бобоназаров (2023 йил 28 мартдаги 30-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Навоий вилояти божхона бошқармасининг жавобгар “10-сон Қурилиш монтаж бошқармаси” МЧЖдан 106.200.000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 январдаги ҳал қилув қарори ва Навоий вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 мартдаги қарори устидан “10-сон Қурилиш монтаж бошқармаси” МЧЖ томонидан берилган кассация шикоятини Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Навоий вилояти божхона бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Кармана туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, “10-сон Қурилиш монтаж бошқармаси” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 106.200.000 сўм ундиришни сўраган. Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 январдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 24 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантириш ва жавобгардан даъвогар фойдасига 106.200.000 сўм қўшимча ҳисобланган божхона тўловлари ва 43.200 сўм почта харажати ундириш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Мазкур қарордан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 24 мартдаги қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб шикоятда, Хитой Халқ Республикасининг Zhejang KNK Elevator Co., Ltd. компанияси билан 2020 йил 3 ноябрда SE20N9168-сонли шартнома имзоланганлиги, шартномага асосан даъвогар ҳар бири 11.750 АҚШ доллари миқдоридаги 12 дона Лифт етказиб бериши, МЧЖ эса товарларни қабул қилиб олиши ва ҳақини тўлаши лозим бўлганлиги, даъвогар томонидан товарлар етказиб берилиб, Зарафшон ТИФ божхона постида 2021 йил 2 мартда шартномада белгиланган нархларда бож тўловлари ҳисобланиб 12008/02.03.2021/0000260-сонли божхона юк декларацияси билан тўловлар 1-усулда расмийлаштирилганлиги, даъвогарнинг сўровига асосан 461620210161050071-сонли ва 230120210011520975-сонли экспорт декларациялари электрон тарзда юборилганлиги, ушбу декларациялар МЧЖ томонидан тузилмаганлиги ёки тўлдирилмаганлиги, божхона тўловлари мазкур декларацияда белгиланган миқдорда тўланганлиги, шунингдек, ушбу декларациялардан дубликат тарзида фойдаланлмаганлиги қайд қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари бож тўловларини ҳисоблашда усуллар бузилганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Жавобгар вакили декларация улар томонидан тўлдирилмаганлиги ва ушбу декларациядан дубликат тарзида фойдаланимаганлиги, ушбу ҳолатда МЧЖнинг айби йўқлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Судлов ҳайъати, тарафларнинг кўрсатмаларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг (бундан буён матнда БК деб юритилади) 190-моддасига кўра, божхона назоратини амалга оширишда божхона органлари тақдим этилган, божхона мақсадлари учун аҳамиятга молик ҳужжатларни текширади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Хитой Халқ Республикасининг “Zhejiang knk elevator Co Ltd” корхонаси (Хитой) ва жавобгар ўртасида 03.11.2020 йилда тузилган SEI20N9168-сонли шартномага кўра, 28.12.2020 йилдаги SEI20N9168-сонли инвойс асосида жавобгар номига 12 дона “Пассажирский лифт SE 500, 630 кг, 8 человек” товарлари олиб келинган ва ва жавобгар томонидан тақдим этилган 12008/02.03.2021/0000260 рақамли божхона юк декларацияси (БЮД) асосида келтирилган товарлар “Эркин муомалага чиқариш “ (М-40) режимига расмийлаштирилган. Жавобгар томонидан божхона тўловларини тўлаш манбаи сифатида асосий усул (1-усул) қўлланилган, яъни олиб келинган товарга доир битимнинг қийматидан келиб чиққан ҳолда товарнинг божхона қиймати бўйича БЮД тақдим этган ҳамда 307.704.638,40 сўм божхона тўловларини амалга оширган. БК 201-моддасида божхона органлари товарлар чиқариб юборилгандан кейин башарти божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган деб тахмин қилиш учун етарли ва тасдиқланган асослар мавжуд бўлса, божхона назоратини амалга оширишга ҳақли эканлиги, товарлар чиқариб юборилгандан кейинги божхона назорати ҳамда божхона тўловларини қўшимча ҳисоблаш товарларнинг божхона назорати остида бўлиши тугаган пайтдан бошлаб бир йил ичида амалга оширилиши мумкинлиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра даъвогар жавобгар томонидан келтирилган товарлар бўйича божхона назоратини амалга ошириб, қўшимча равишда 106.200.000 сўм миқдорда божхона тўловлари ҳисоблаган. БК 319-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига кўра божхона органи декларант ёки божхона брокери томонидан танланган товарнинг божхона қийматини аниқлаш усулининг ва маълум қилинган божхона қиймати ҳисоблаб чиқарилишининг тўғрилигини қуйидагилар асосида аниқлайди: декларант ёки божхона брокери томонидан тақдим этилган божхона қиймати декларацияси, ҳужжатлар ва маълумотлар; товарнинг божхона қийматини аниқлашда фойдаланиладиган, ўз ихтиёрида мавжуд бўлган ахборот. Божхона органи товарнинг божхона қийматини аниқлаш учун танланган усулга қуйидаги ҳолларда рози бўлмасликка ва декларантга ёки божхона брокерига божхона қийматини аниқлашнинг бошқа усулидан фойдаланиб, божхона қийматини аниқлашни таклиф этишга ҳақли: декларант ёки божхона брокери томонидан маълум қилинган товарнинг божхона қиймати тўғри аниқланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва маълумотлар мавжуд бўлмаса; товарнинг божхона қийматини аниқлаш учун божхона органи томонидан сўралган зарур қўшимча ҳужжатлар декларант ёки божхона брокери томонидан тақдим этилмаган бўлса; декларант ёки божхона брокери томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар нотўғри эканлигининг белгилари аниқланса. Жавобгар томонидан тақдим этилган 12008/02.03.2021/0000260 рақамли БЮДда олиб келинган товарларни божхона қийматини асослаш учун бир қатор ҳужжатлар билан бирга (БЮДнинг 44 графаси) 03.02.2021 йилда расмийлаштирилган 461620210161050071-сонли ҳамда 230120210011520975сонли экспорт декларациялари ҳам тақдим этилган. БКнинг 302-моддаси биринчи ва учинчи қисмларига кўра, олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш олиб кириладиган товарга доир битимнинг қиймати бўйича, айнан бир хил товарга доир битимнинг қиймати бўйича, ўхшаш товарга доир битимнинг қиймати бўйича, қийматларни чегириб ташлаш асосида, қийматларни қўшиш асосида, захира усулларини қўллаш орқали аниқланади. Агар олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг асосий усулини қўллаш мумкин бўлмаса, ушбу модда биринчи қисмининг учинчи — еттинчи хатбошиларида кўрсатилган усуллар кетма-кетликда қўлланилади. Бунда ҳар бир кейинги усулнинг қўлланилишига, агар божхона қийматини аниқлашда олдингисидан фойдаланиш мумкин бўлмаса, йўл қўйилади. Шунингдек, даъвогар томонидан БЮДга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиш давомида чет элдан олиб келинган товарларни божхона қийматини аниқлашда ҳисобга олинган айнан жавобгар томонидан тақдим этилган экспорт декларациялари бошқа яъни 08.02.2021 йилда “Тошкент -товарный” ТИФ божхона постида “SPEKTR BP” МЧЖ томонидан божхона расмийлаштируви жараёнида ҳам тақдим этилганлиги аниқланганлиги сабабли, Навоий вилоят божхона бошқармаси бош инспекторининг 11.08.2021 йилдаги қарорига асосан юқоридаги экспорт декларациялари асл нусхаларидаги муҳр ва штампларни ҳақиқийлигини аниқлаш юзасидан экспертиза тайинланган. Навоий вилоят ИИБ ЭКБнинг 13.08.2021 йилдаги 258-сонли экспертиза хулосасига кўра юк жўнатувчи мамлакатнинг экспорт декларациясидаги матнлар оқ-қора лазерли принтерда чоп этилганлиги, ундаги муҳр ва штамп излари асл муҳр клишеси билан эмас, бошқа ҳужжатдан нусха кўчириб олиш йўли билан томчи пурковчи рангли принтерда чоп этилганлиги баён этилган. Мазкур ҳолатлар бўйича божхона бошқармаси инспектор суриштирувчиси томонидан ўтказилган суриштирув ишларида жавобгарнинг мансабдор шахслари ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 182-моддасида назарда тутилган жиноят таркиби мавжуд бўлмаганлиги сабабли 08.09.2021 йилдаги қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатиш рад этилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 22725-моддаси биринчи қисми билан маъмурий иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш учун судга юборилган. Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг 2021 йилнинг 5 октябрдаги қарорига кўра, жавобгар раҳбари Темиров Расул Амруллаевич томонидан тақдим этилган 12008/02.03.2021/0000260 рақамли БЮДга илова этилган 461620210161050071-сонли ҳамда 230120210011520975-сонли экспорт декларацияларидан бошқа божхона постларида дубликат тарзида фойдаланганлиги сабабли, экспорт хулосасига кўра экспорт декларациялари ҳақиқий эмаслиги аниқланганлиги шу сабабли 106.100.522,62 сўм миқдорда кам божхона тўловлари ҳисобланганлиги, ҳуқуқбузар Р.Темиров ўзининг қонунга зид ҳаракати билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 22725-моддаси 1-қисмидаги ҳуқуқбузарликни содир қилганлиги, унинг айби иш ҳужжатларидаги билдиргилар, баённомалар, қарорлар, экспорт декларацияларининг асл нусхалари ва ксеро нусхалари, БЮД ва унга илова этилган нусхалар, экспертнинг хулосаси ва тушунтириш хатлари билан тўлиқ тасдиқланиши сабабли, жамият раҳбари Ўзбекистон Республикаси МЖтК 22725-моддасининг 1-қисмида белгиланган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда ИПК деб номланади)нинг 73-моддаси учинчи қисмига кўра фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати жавобгарнинг экспорт декларацияларидаги муҳрларни сохталаштирилганлигида ва божхона тўловларидан озод қилиш ёки уларни миқдорини камайтириш асос бўладиган нотўғри маълумотларни кўрсатишда жамиятнинг айби йўқлиги ва шу асосда қўшимча божхона тўловларини ҳисобланишига асос бўлмаслиги тўғрисидаги важлари билан келиша олмайди. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 1998 йилнинг 13 январда 390-сон билан давлат руйхатидан ўтказилган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш бўйича” Йўриқноманинг 9.3-бандига кўра, декларант ёки божхона брокери божхона органининг қароридан норози бўлса, у юзасидан юқори божхона органларига ва шунингдек, суд органларига шикоят билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. Лекин, жавобгар даъвогар томонидан товарларнинг божхона қийматини белгилашда нотўғри усул қўлланилганлиги тўғрисида важ келтирган бўлса-да, мазкур вақтга қадар даъвогарнинг товарни божхона қийматини аниқлашда захира (6-усул) усулни қўллаганлиги ҳолати бўйича юқори божхона органларига ёки судга мурожаат этмаган. Юқоридаги ҳолатлардан кўринадики, жавобгар томонидан тақдим этилган БЮДга илова этилган экспорт декларациялари ҳақиқий бўлмаганлиги сабабли даъвогар асосли равишда келтирилган товарларни божхона қийматини аниқлашда заҳира (6 усул) усулни қўллаган. Жавобгар томонидан келтирилган товарлар бўйича даъвогар ДБҚнинг “Божхона қиймати мониторинги” дастуридаги мавжуд маълумотлар асосида ўрганган ҳолда, товарнинг 1 донасини ўртача нархи 15.800 АҚШ долларини ташкил этиши, ушбу сумма АҚШ долларининг 02.03.2021 йил (БЮД тақдим этилган сана)даги расмий курси бўйича (1 АҚШ доллари=10.517,32 сўм) 166.170.496,0 сўмга тенг бўлиши, 12 дона товар учун 189.600 АҚШ доллари ёки 1.994.045.952 сўмни ташкил этишидан келиб чиқиб, ундан 5 фоиз импорт божхона божи учун 99.702.297,60 сўм, 15 фоиз қўшилган қиймат солиғи 314.202.340,80 сўм жами 413.904.638,40 сўм божхона тўловлари ҳисобланиши, жавобгар томонидан тўланган 307.704.638,40 сўм божхона тўловларини чегириб ташлаганда, жавобгар қўшимча равишда 106.200.000 сўм божхона тўловларини тўлаши лозим бўлади. Юқоридагилардаан кўринадики, биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ ўрганмасдан, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиб нотўғри хулосага келганлиги, ушбу ҳолатда тарафлар ўртасидаги низо жавобгарга ҳисобланган қўшимча божхона тўловларидан келиб чиққанлиги, мазкур низо юзасидан судга киритилган даъво талабининг умумий асоси эса божхона қонунчилигини бузилиши эканлиги ҳолатлари суднинг эътиборидан четда қолганлиги сабабли апелляция судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, тўғри тўҳтамга келган. ИПК 299-моддасига асосан суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. Мазкур ҳолатда апелляция инстанция суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаган ва ушбу қарорни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. 6 ИПК 301-моддасининг биринчи қисмига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича: ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Шунга кўра, судлов ҳайъати апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига жавобгар томонидан тўланган давлат божи ва почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни, жавобгардан видеоконференцалоқа учун Олий суд депозит ҳисобрақамига 75.000 сўм суд харажати ундиришни лозим топади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301, 303 ва 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: “10-сон Қурилиш монтаж бошқармаси” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Навоий вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 мартдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “10-сон Қурилиш монтаж бошқармаси” масъулияти чекланган жамиятидан видеоконференцалоқа учун Ўзбекистон Республикаси Олий суд депозит ҳисобрақамига 75.000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б.Сайфуллаев ҳайъат аъзолари И.Таджиев В.Сатторова