← Назад
Решение #612565 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| кредит ташкилотлари ФК | 736 | — | law | |
| бандида ФК | 736 | — | law | |
| олларда ФК | 734 | — | law | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 279 | — | code_article | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOSHKENT VILOYAT
SUDI
ТАШКЕНТСКИЙ
ОБЛАСТНОЙ СУД
100059, Toshkent sh,Sh.Rustaveli
ko`chasi, 93
100059, г.Ташкент,
ул.Ш.Руставели, 93
Tel:(+99871) 253-24-90
Fax: 0 (71)253-26-02
i.toshkent.v@sud.uz
e.mail:
ҚАРОР
(апелляция инстанцияси)
Тошкент шаҳар
2201/4630–сонли иш
2023 йил 30 март
4-1102Бирин
чи инстанция судида
иш
Апелляция инстанцияси судида
маъ
рузачи судья А.Ибрагимова
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясида судья Н.Юсуповнинг
раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Арипов ва
А.Ибрагимовадан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Ш.Нуралиеванинг
котиблигида,
даъвогар
вакили
Т.Миржамолов (2023 йил 5 январдаги 2/11-04-976-сонли
ишончнома асосида), жавобгар ҳамда қўшимча жавобгар
вакили
М.Комилов
(2022 йил 26 декабрдаги ишончнома асосида) иштирокида,
мазкур иқтисодий иш бўйича қабул қилинган Чирчиқ
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 январдаги ҳал
қилув қарори устидан Чет эл капитали иштирокидаги
“Hamkorbank” АТБ томонидан берилган апелляция шикояти
асосида ишни Тошкент вилоят суди биносида очиқ суд
мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъво аризасида баён этилишича, Чет эл капитали
иштирокидаги “Hamkorbank” АТБ (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва “Mirusmon Mirxoliq Baraka”
фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ўртасида 2018 йил 8 майда 101/2018-сонли
кредит шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб
юритилади) имзоланган бўлиб, унга кўра даъвогар томонидан
жавобгарга
дастлабки
8 ой имтиёзли давр билан 48 ой муддатга йиллик 21 фоиз
устама ҳақи тўлаш шарти билан чет элдан зотдор чорва
моллар сотиб олиш, бир қисмига маҳаллий чорва моллар
ҳамда “Сут соғиш жиҳозлари жамланмаси” сотиб олиш учун
ўз маблағлари ҳисобидан 3 000 000 000 сўм миқдорида
кредит маблағи ажратилган.
Мазкур кредит таъминоти сифатида 2018 йил 8
майдаги
101/2018-сонли кафиллик шартномасига асосан “Komsar”
масъулияти чекланган жамиятининг кафиллиги (бундан буён
матнда кафил деб юритилади) ҳамда 2018 йил 8 майда
Тошкент
вилояти
Қибрай
тумани
4-сонли ДНИда нотариал тартибда расмийлаштирилган
ипотека шартномасига асосан 2017 йил 24 апрелда берилган
серияси ТО№0198740-сонли ҳамда 2017 йил 24 апрелда
берилган серияси ТО№078718-сонли Гувоҳномаларга асосан
жавобгарга тегишли бўлган Қибрай тумани, Зафаробод ҚФЙ,
Май МФЙ, Найман кўчасида жойлашган ер участкаси 1,0 га,
қурилиш ости
майдони 3087,21 кв.м, фойдали майдони
2508,72 кв.м дан иборат бўлган, томонларнинг келишувига
кўра
3
750 000 000
сўмга
баҳоланган
бино-иншоотлар
бириктирилган ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан
биргаликда гаровга олинган.
Даъвогар
кредит
шартномасига
асосан
олган
мажбуриятларини бажариб, кредит бўйича таъминот тақдим
қилинганидан кейин шартномада келишилган маблағларни
жавобгар томонидан тақдим этилган шартномаларга асосан
пул кўчириш йўли билан ўтказиб берган.
Кредит шартномаcига кўра жавобгар кредит тўлови ва
унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида, тўлиқ тўлаб бориш
мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар томонидан кредит шартномаси бўйича
олинган мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаган. Шу
сабабли даъвогар дастлаб 2022 йил 20 июлда Чирчиқ
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, шу кун ҳолатига вужудга келган кредит
қарздорлигини
ундиришни,
ундирувни
кафиллик
ва
гаровдаги мол-мулкларга қаратишни, кредит шартномасини
бекор қилишни сўраган.
Суднинг 2022 йил 3 августдаги (4-1102-2201/1866-сонли
иқтисодий иш бўйича) ҳал қилув қарорига асосан даъво
талаблари қисман қаноатлантирилган.
Тарафлар ўртасида 2018 йил 8 майда тузилган 101/2018сонли кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниб,
жавобгар ва кафил ҳисобидан солидар тартибда даъвогар
фойдасига 1 041 231 863,57 сўм асосий қарз, 145 736 543,41
сўм фоиз қарздорлиги, 23 500 000 сўм пеня ва 24 000 сўм
почта харажатлари ундирилган ҳамда ундирув гаровдаги мол
мулкларга қаратилган.
Кейинчалик қарздорлик ҳал қилув қарорининг ижро
босқичида жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қоплаб
берилган.
Даъвогар 2022 йил 17 октябрда жавобгар ва кафилга
нисбатан талабнома билан мурожаат қилиб, унда 2022 йил 20
июлдан (дастлабки даъво аризаси киритилган сана) 2022 йил
3 август (дастлабки ҳал қилув қарори қабул қилинган сана)га
қадар ҳисобланган шартнома бўйича 12 173 913,68 сўм банк
фоизи ҳамда шартнома бўйича 20 576 656,59 сўм пеняни,
шунингдек 2022 йил 3 августдан (дастлабки ҳал қилув қарори
қабул қилинган сана) 2022 йил 10 октябрга (қарздорлик
тўлиқ қопланган сана) қадар қайта молиялаштириш ставкаси
доирасида ҳисобланган 29 155 478,87 сўм фоиз суммасини
тўлаб беришни сўраган бўлса-да, жавобгар ва кафил
томонидан мазкур талабнома ижросиз қолдирилган.
Шу боис, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ва қўшимча жавобгар (кафил) ҳисобидан
солидар тартибда 12 173 913,68 сўм кредит бўйича фоиз,
20 576 656,59 сўм пеня ҳамда қайта молиялаштириш
ставкасига асосан 29 155 478,87 сўм фоиз ундиришни ва
ундирувни гаровдаги мол-мулкларга қаратишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 23 январдаги ҳал
қилув
қарори
билан
даъво
талаблари
қисман
қаноатлантирилиб, жавобгар ва қўшимча жавобгар (кафил)
ҳисобидан
солидар
тартибда
даъвогар
фойдасига
12 173 913,68 сўм кредит бўйича фоиз қарздорлиги,
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта
молиялаштириш ставкасига асосан 6 000 000 сўм фоиз ва
24 000 сўм почта харажати ундирилган. Шунингдек, даъвогар
ҳисобидан республика бюджетига 411 533,11 сўм давлат
божи, жавобгар ва қўшимча жавобгар (кафил) ҳисобидан
солидар тартибда республика бюджетига 826 587,84 сўм
давлат божи ундирилган, даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантириш рад этилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган даъвогар
Тошкент вилоят судига апелляция шикояти билан мурожаат
қилиб, унда биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув
қарори қабул қилишда моддий ҳуқуқ нормаси нотўғри
қўлланилганлигини баён қилиб, ҳал қилув қарорини бекор
қилишни ва даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили
апелляция шикоятида баён этилган важларини қувватлаб,
биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарори қабул
қилишда моддий ҳуқуқ нормаси нотўғри қўлланилган ҳолда
қайта молиялаштириш ставкаси доирасидаги банк фоизи
камайтирилганлиги ҳамда пеня рад этилганлигини, бунинг
оқибатида банк ҳисобидан давлат божи ундирилганлигини
билдириб,
судга
ундириш
сўралган
пеня
ва
фоиз
суммаларини
ҳисоб-китобларини
ҳамда
жавобгарларга
юборилган хабарномани тақдим этиб, апелляция шикоятини
қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони
тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни,
суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни сўради.
Жавобгар ва қўшимча жавобгар (кафил) вакили агар
имкони бўлса даъвонинг пеня ундириш талабини тўлиқ рад
қилишни сўради.
Судлов ҳайъати, апелляция шикояти юзасидан тарафлар
вакилларининг тушунтиришлари ва важларини тинглаб,
ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, апелляция шикоятида
келтирилган важларни ўрганиб, қўйидаги асосларга кўра,
апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан
буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига
кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш
учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини
исботласа, у айбсиз деб топилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Кредит
шартномаларидан
келиб
чиқадиган
мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2006
йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қарорининг 8-бандига кўра,
кредит суммалари ва фоизларни қайтариш тўғрисидаги даъво
қаноатлантирилганда
бир
вақтнинг
ўзида
кредит
шартномасида
назарда
тутилган
ва
Ўзбекистон
Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига зид
бўлмаган неустойка ҳам ундирилиши мумкин, агар уни
ундириш талаб қилинган бўлса.
Кредит шартномасида тарафлар томонидан кредитни
қайтаришни
кечиктирганлик
(кредит
мажбуриятини
бузганлик) учун юқори фоиз тури сифатида белгиланган
жавобгарлик узлуксиз жорий санкция ҳисобланади.
Мазкур Пленум қарорининг 9-бандига кўра, судлар
инобатга олишлари лозимки, кредит мажбуриятларининг
ижроси кечиктирилган давр учун неустойка (пеня ва жарима
шаклида) ёки мажбуриятларнинг бажарилишини ўз вақтида
таъминламаганлик
учун
оширилган
фоизлар
белгиланишидан фарқли ўлароқ, кредит шартномасида
мазкур шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши
муддати
кредит
ташкилоти
томонидан
узайтирилган
тақдирда
кредитдан
фойдаланганлик
учун
фоиз
устамасининг
оширилиши
(кўпайтирилиши)
назарда
тутилиши мумкин.
Кредит шартномаси бўйича асосий қарзни (ёки асосий
қарзнинг бир қисмини) қайтариш муддати узайтирилган
даврдаги банк фоизлари устамасининг оширилиши қарздор
томонидан мажбуриятларни ўз вақтида бажармаганлик учун
тўланадиган неустойка ёки оширилган фоизлар шаклидаги
жавобгарлик бўлмай, судлар томонидан унга кредит
маблағларидан фойдаланганлик учун шартномавий тўлов
шакли сифатида қаралиши лозим.
Муқаддам кечиктирилган мажбуриятларни ўз вақтида
бажармаганлик
учун
(мажбуриятларнинг
бажарилиши
узайтирилган қисми ижроси кечиктирилганлиги учун)
жавобгарлик
чоралари
судлар
томонидан
кредит
шартномасида белгиланган шартлар бўйича қўлланилади.
Агар кредит шартномасида мажбуриятларни ўз вақтида
бажармаганлик учун жавобгарлик чоралари кўрсатилмаган
бўлса, кредит ташкилотлари ФКнинг 736-моддаси биринчи
қисмига мувофиқ жавобгарлик чораларини қўллашни талаб
қилишга ҳақлидир.
Бундан ташқари, ушбу Пленум қарорининг 10-бандида
ФКнинг
736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун
ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини
вақтида
қайтармаган
ҳолларда
ФКнинг
734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар
тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши
керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб
берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси
биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда
фоизлар тўланиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган.
Кредит шартномасининг муддатидан олдин бекор
қилиниши кредит ташкилотини кредит шартномасини бекор
қилиш пайтидан бошлаб қайтариш кунига қадар пул
маблағларидан фойдаланилган бутун давр учун ФКнинг 327моддасида назарда тутилган фоизларни олиш ҳуқуқидан
маҳрум қилмайди.
Бироқ, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорида
даъво талабининг 12 173 913,68 сўм кредит бўйича фоиз
қарздорлигини ундириш тўғрисида тўғри хулосага келган
бўлса-да, аммо даъво талабларининг 20 576 656,59 сўм пеня
ҳамда
қайта
молиялаштириш
ставкасига
асосан
29 155 478,87 сўм фоиз ундириш қисмларини камайтириш
ҳамда рад этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий
суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 3-бандига кўра қонун ҳужжатларида бошқача
ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, даъвогар фақатгина бир
шаклдаги неустойка қўллашни талаб қилишга ҳақли деб
нотўғри хулосага келган.
Ваҳоланки, даъвогар томонидан даъво аризасида
жавобгар
ва
кафил
томонидан
шартнома
бўйича
мажбуриятлар, яъни тўловлар кечиктирилганлиги учун пеня
талаб қилинган бўлса, икки ҳолатда мажбурият лозим
даражада ўз вақтида бажарилмаганлиги учун қайта
молиялаштириш ставкасига асосан фоиз сўралган.
Юқоридаги, Пленум қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг
326-моддасига
мувофиқ
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақли.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 278моддасига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича, ҳал
тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул
қилишга, ҳал қилув қарорини ўзгартиришга, ҳал қилув
қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни
тугатишга ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан
қолдиришга, ушбу Кодекс 279-моддаси тўртинчи қисмининг
4-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда ҳал
қилув қарорини бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун
юборишга ҳақли.
Шунингдек, ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига
кўра, суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ
аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун
аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал
қилув
қарорида
баён
қилинган
хулосаларнинг
иш
ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал
ҳуқуқ
нормаларининг
бузилганлиги
ёхуд
нотўғри
қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи
инстанция суди ҳал қилув қарорининг қайта молиялаштириш
ставкасига асосан фоиз ундириш қисмини “6 000 000” сўмдан
“29 155 478,87” сўмга ўзгартиришни, даъвонинг пеня
қисмини рад этиш тўғрисидаги хулосасини бекор қилиб,
даъво талабининг пеня қисмини қисман 2 057 665,6 сўмга
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд
харажатлари
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ҳал
қилув қарорининг давлат божини тақсимлаш қисмини ҳам
бекор қилиб, ишни биринчи инстанция ҳамда апелляция
инстанциясида кўриб чиқиш билан боғлиқ жами суд
харажатларини жавобгар ва қўшимча жавобгар зиммасига
юклашни лозим топди.
Юқорида баён этилганларга асосан, ИПКнинг 68, 69,
118, 278-279-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л д и:
Чет эл капитали иштирокидаги “Hamkorbank” АТБнинг
апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23
январдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилсин.
Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидаги:
ва қўшимча жавобгар “Komsar” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан солидар тартибда Чет эл капитали
иштирокидаги “Hamkorbank” АТБ фойдасига Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш
ставкасига асосан 6 000 000 сўм фоиз ундириш қисми
29 155 478,87 сўмга ўзгартирилсин.
Ҳал қилув қарорининг хулоса қисми:
“Жавобгар
“Mirusmon Mirxoliq Baraka”
фермер
хўжалиги ҳамда
қўшимча жавобгар “Komsar” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан солидар тартибда Чет эл капитали иштирокидаги
“Hamkorbank”
АТБ
фойдасига
2 057 665,6 сўм пеня
ундирилсин” жумласи билан тўлдирилсин.
Жавобгар “Mirusmon Mirxoliq Baraka” фермер хўжалиги
ва қўшимча жавобгар “Komsar” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан солидар тартибда республика бюджетига
1 238 120,98 сўм давлат божи ундирилсин.
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23
январдаги ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз
қолдирилсин.
Жавобгар “Mirusmon Mirxoliq Baraka” фермер хўжалиги
ва қўшимча жавобгар “Komsar” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан солидар тартибда Чет эл капитали
иштирокидаги “Hamkorbank” АТБ фойдасига (апелляция
инстанцияси учун тўланган) 619 060,49 сўм давлат божи
ҳамда 30 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга
киради.
Қарор бўйича ижро варақалари берилсин.
Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибда
Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи:
Н.Юсупов
ҳайъат аъзолари:
(имзо)
(имзо)
А.Арипов
(имзо)
А.Ибрагимова
Қарорнинг кўчирма
нусхаси аслига тўғри ______________ судья А.Ибрагимова