← Назад
Решение #612582 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 302 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2202/2979-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья Д.Акрамова
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья М.Умаров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Б.Убайдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 30 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Убайдуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар
О.Халмирзаев
ва
Т.Аннаевадан
иборат
таркибда,
Б.Муродқосимовнинг котиблигида, Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси
вакили А.Шерматов (2022 йил 18 июлдаги 33/03-04/1788-сонли ишончномага
асосан), “Фарғона савдо мажмуаси” масъулияти чекланган жамияти вакили
М.Хашимов (2022 йил 7 ноябрдаги ишончномага асосан) иштирокида, мазкур
иш бўйича қабул қилинган Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 28 сентябрдаги қарори устидан Фарғона вилояти
Ички ишлар бошқармаси томонидан берилган кассация шикояти асосида
ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) Фарғона туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “Фарғона савдо мажмуаси” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 83 523 599 сўм асосий
қарзни ундиришни сўраган.
Ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида даъвогар вакили даъво
талаблари миқдорини ўзгартириш тўғрисида ариза тақдим этиб, унда даъвогар
даъво талабининг миқдорини 72 597 835,4 сўмга камайтирган. Суд томонидан
даъвогарнинг даъво талаби миқдорини камайтириши қабул қилинган.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 июлдаги ҳал
қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, даъвогарнинг фойдасига
жавобгардан 72 597 835,4 сўм асосий қарз ундирилган. Даъвонинг қолган
қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 28 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарорининг хулоса
қисмидаги даъвогар фойдасига жавобгардан 72 597 835,4 сўм асосий қарз,
1 451 956,7 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундириш қисми,
31 737 188 сўм асосий қарз, 634 743,76 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта
харажати, жами 32 395 931,76 сўмга, “218 515,27 сўм давлат божи даъвогар
зиммасида қолдириш қисми даъвогар томонидан тўланган 1 035 728,22 сўм
давлат божи зиммасида қолдирилсин деб ўзгартирилган. Ҳал қилув
қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан
мурожаат қилиб, шикоятда тарафлар ўртасида шартнома бир томонлама бекор
қилинмаганлиги, шартномада тарафлар келишувга биноан табел юритишга
келишганлиги ҳақида важлар келтирилиб, Фарғона вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 28 сентябрдаги
қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили шикоятни
қаноатлантиришни, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 28 сентябрдаги қарорини бекор қилиб, ҳал қилув
қарорини ўз кучида қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакили шикоятни
қаноатлантиришни рад қилишни, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 28 сентябрдаги қарорини ўз кучида
қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини
қаноатлантиришни лозим топади.
Аниқланишича, даъвогар (Бошқарма) ва жавобгар МЧЖ (буюртмачи)
ўртасида 2021 йил 10 март куни “Фуқаролар гавжум бўладиган жойларда
жамоат тартибини сақлаш ва жамият хавфсизлигини таъминлаш
хизматларини кўрсатиш тўғрисида”ги 1-сонли шартнома тузилган.
Шартноманинг 2.1-бандида буюртмачи ўзининг ички молиявий
имкониятини ўзга хос хусусияти, яъни жамиятнинг харажатлар сметасидан
келиб чиқиб, профилактика инспектори ажратиш ҳақида Бошқарма билан
келишиши; 2.3-бандида Бошқарма буюртмачига ушбу шартнома шартларини
бажариш учун 3 нафар ходим ажратиши; 3.1-бандида ўзаро келишилган нарх
асосида буюртмачи Бошқарма томонидан тасдиқланган ва ушбу
шартноманинг ажралмас қисми бўлган Фарғона вилояти ИИБ билан
келишилган ҳолда ягона смета тузилиб, унга мувофиқ ойма-ой тенг қисмларга
бўлиб, Бошқарманинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши; 3.4-бандида
Бошқарма буюртмачи ўртасида ойма-ой ўзаро тасдиқланган табелга мувофиқ,
ҳақиқий ишлаган ходимлар сонига, фақатгина ходимнинг бетоблиги, ўқиш ва
меҳнат таътили даврларини инобатга олган тарзда, счет-фактура
расмийлаштирилган ҳолда тўловни амалга ошириши мажбуриятлари
белгиланган.
Шартноманинг “Фарғона вилояти Фарғона шаҳар “Фарғона савдо
мажмуаси МЧЖ ХПБ уч нафар профилактика инспекторларнинг 2021 йил
учун сақлаш харажатлари ҳисоби”да – 2021 йил 1 февраль куни ҳолатига
тариф бўйича 3 нафар капитан унвонга эга бўлган профилактика нозири учун
жами 296 134 698 сўм хизмат кўрсатиш харажатлари‘ тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг ( бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасида “Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса —
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади” деб белгиланган.
ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Низо хизмат кўрсатиш шартномасидан келиб чиққан.
ФК 705-моддасининг биринчи қисмида буюртмачи ўзига кўрсатилган
хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган
муддатларда ва тартибда тўлаши шарт деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 29 май кунги
87-сонли буйруғи билан майор З.М. Саттаров, лейтенантлар А.С. Комилов ва
У.Р. Махкамовлар
2021 йилнинг 29 май кунидан Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси гуруҳи таянч пунктлари профилактика инспектори (“Фарғона
савдо мажмуаси” МЧЖ) лавозимига тайинланган ва 3 нафар ходим жавобгар
ҳудудида фаолият юритган.
Даъвогар жавобгар МЧЖда буйруқлар асосида хизматлар кўрсатган уч
нафар ходимлар учун қайта ҳисоб-китоб қилиб, 2021 йил 1 июнь кунидан
бошлаб 2021 йил 31 декабрь кунига қадар хизмат нархи 144 006 508,4 сўм
ташкил этиши, жавобгар МЧЖ 71 408 673 сўмни тўловни амалга оширгани
учун 72 597 835,4 сўм қисмини ундиришни сўраган.
Жавобгар томонидан тақдим этилган маълумотномага кўра, 2022 йил
1 июндан бошлаб 2021 йил 31 декабрга қадар жами 144 0006 508,4 сўмлик
хизматлар кўрсатилган бўлиб, шундан жавобгар томонидан 71 408 673 сўм
тўлаб берилган, қарздорлик 72 597 835, 4 сўм ташкил этади.
Даъвогарнинг 72 597 835, 4 сўм асосий қарзни ундириш талаби шартнома,
хизматлар учун қилинган қайта ҳисоб-китоб маълумотномаси, жавобгарнинг
банк тўлов топшириқномалари, солиштирма далолатнома ва бошқа далиллар
билан ўз тасдиғини топган.
Шу сабабли биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келган.
Апелляция инстанцияси суди қайд этилган ҳолатларни инобатга
олмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгартириш ҳақида асоссиз хулосага келган.
Қолаверса, апелляция инстанцияси судининг қарорида ундирилган
31 737 188 сўм асосий қарзнинг ҳисоб-китоби асослаб берилмаган.
Бундан ташқари, шартноманинг “Фарғона вилояти Фарғона шаҳар
“Фарғона савдо мажмуаси МЧЖ ХПБ уч нафар профилактика
инспекторларнинг 2021 йил учун сақлаш харажатлари ҳисоби”да – 2021 йил
1 февраль куни ҳолатига тариф бўйича 3 нафар капитан унвонга эга бўлган
профилактика нозири учун жами 296 134 698 сўм хизмат кўрсатиш
харажатлари‘ тасдиқланган.
Тарафлар ўртасидаги шартнома ва смета харажатлари ўзгартирилмаган ва
бекор қилинмаган.
ФКнинг 382-модасига асосан агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома
тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши
мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома
тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум
бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
Бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб, қонун
ёҳуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома тегишлича
бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади.
Апелляция инстанцияси суди иш учун аҳамиятли ҳолатларга ҳуқуқий
баҳо бермасдан, моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб, ҳал қилув
қарорини ўзгартириш ҳақида ноқонуний тўхтамга келган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 6-бандига асосан айрим суд
ҳужжатларини бекор қилиш ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд
ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга ҳақлилиги белгиланган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ, иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг
2022 йил 28 сентябрдаги қарорини бекор қилишни, биринчи инстанция
судининг 2022 йил 26 июлдаги ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни,
кассация шикоятини қаноатлантиришни, апелляция шикояти учун тўланган
суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига кассация инстанцияси учун тўланган 725 978 сўм давлат божи,
Олий суд депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм ишни суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд харажатларини
ундиришни, апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 28 сентябрдаги қарори
асосида берилган ижро варақалари бўйича ундирувни бекор қилишни, ижро
варақалар беришни, даъвогар томонидан ортиқча тўланган 944 493 сўм давлат
божини бюджетдан даъвогарга қайтаришни, бу ҳақида маълумотнома
беришни лозим топади.
5
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати,
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 28 сентябрдаги қарори бекор қилинсин.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 июлдаги ҳал
қилув қарори ўз кучида қолдирилсин.
Кассация шикояти қаноатлантирилсин.
“Фарғона савдо мажмуаси” масъулияти чекланган жамиятидан:
- Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси фойдасига 725 978 сўм давлат
божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига
75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 28 сентябрдаги қарори бўйича берилган ижро варақалари бўйича
ундирув бекор қилинсин.
Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасига бюджетдан 944 493 сўм
давлат божи қайтарилсин ва бу ҳақида маълумотнома берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Убайдуллаев
ҳайъат аъзолари
О.Халмирзаев
Т.Аннаева