← Назад
Решение #612772 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 14 | — | code_article | |
| кодекси | 15 | — | code_article | |
| кодекси | 266 | — | code_article | |
| агар ушбу Кодекс | 267 | — | code_article | |
| али ушбу Кодекс | 265 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2218/43230-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни кўрган
судья – О.Мирзаев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Б.Кеунимжаева
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Б.Н.Сайфуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О РИ
2023 йил 30 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
И.Таджиев ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида,
даъвогар вакиллари О.Неъматов (2023 йил 7 январдаги 33/20-01-103-сонли
ишончнома асосида), Ҳ.Махбубов (2022 йил 28 декабрдаги 33/10-44596-сонли
ишончнома асосида)нинг иштирокида, Йирик солиқ тўловчилар бўйича
ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг жавобгар “Toshkent Qishloq
Xo`jaligi Texnikasi Zavodi” акциядорлик жамиятидан 1 212 418 563 сўм
қўшилган қиймат солиғи суммасини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қабул қилинган Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 5 январдаги қарори устидан “Toshkent Qishloq Xo`jaligi
Texnikasi Zavodi” акциядорлик жамияти томонидан берилган кассация шикояти
асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг 2022 йил 3 июндаги
00318-kt-сонли буйруғига асосан “Toshkent Qishloq Xo`jaligi Texnikasi Zavodi”
акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки АЖ деб
юритилади)нинг 2020-2021 йиллар январь-декабрь ойлари ҳамда 2022 йил
январь-март ойлари давомидаги фаолиятида қўшилган қиймат солиғини (бундан
буён матнда ҚҚС деб юритилади) тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва бюджетга
тўланиши юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилган.
Текширув натижаси бўйича 2022 йил 23 июнда далолатнома ва хулоса
расмийлаштирилган ва жавобгарга 1 212 418 563 сўм ҚҚС фарқ суммасига
солиқ хисоботларига тузатиш киритиш ҳақида 2022 йил 27 июндаги
33/20-20596-сонли талабнома юборилган. Талабнома билан ҚҚСни ҳисобдан
чиқариш ва (ёки) асослантирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш сўралган.
Жавобгар томонидан даъвогар талаби ихтиёрий бажарилмаганлиги
сабабли даъвогар Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгарнинг ҳаракатларида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш
ҳолатлар мавжудлигидан ва жамият томонидан 1 212 418 563 сўм ҚҚС асоссиз
ҳисобга олинганидан келиб чиқиб, АЖдан ушбу суммани ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 10 октябрдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида “Sarles Max” МЧЖ, “Titola” МЧЖ, “Arex Premium Building” МЧЖ,
“Bilol Rustamov” МЧЖ, “Sanobar barakali Ishlari Business” МЧЖ, “Opt Solushen
Trading” МЧЖ, “Olimpolvon Savdo” МЧЖ, “Best Supplier” МЧЖ, “Da Suma”
МЧЖ, “Ortiqov Max Building” МЧЖ, “Stratton Oakmont Internatsional” ХК жалб
қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 17 октябрдаги ҳал қилув қарори
билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 5 январдаги қарори билан ҳал
қилув қарори бекор қилинган. Янги қарор қабул қилинган. Даъвогарнинг даъво
талаби қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар орқали давлат бюджетига
1 212 418 563 сўм қўшилган қиймат солиғи, даъвогар фойдасига ишни биринчи
ва апелляция инстанцияларида кўриш билан боғлиқ 48 000 сўм почта харажати,
Республика бюджетига ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ
24 248 371,26 сўм, ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ
12 124 185,63 сўм давлат божи ундирилган.
Жавобгарнинг кассация шикоятида апелляция инстанцияси судининг
қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш сўралган.
Бунга асос қилиб, апелляция инстанцияси суди жавобгар томонидан товар
моддий бойликлар (бундан буён матнда товарлар деб юритилади)ни харид
қилиш бўйича барча шартномалар электрон савдо майдончаларида (ЭСМ)
брокер орқали тузилганлигига ва харидлар амалга оширилганлигига эътибор
бермаганлиги, ЭСМ сотиладиган товарлар рўйхатини тақдим этган корхоналар
мавжуд бўлганлиги, улар солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтганлиги, СТИР
рақамига эга бўлганлиги иш ҳужжатларидаги мавжуд далиллар билан
тасдиқланганлиги, бундан ташқари апелляция инстанцияси суди биринчи
инстанция судининг жавобгар ва контрагентлар ўртасида тузилган шартнома
ҳақиқий эмас деб топилмаганлиги, шунингдек, битим номигагина (қалбаки),
яъни ушбу битим қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилганлигини ва уларни
ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлувчи ҳолатлар даъвогар томонидан
исботлаб берилмаганлиги тўғрисидаги важи билан келишмаганлигини асослаб
бермаганлиги, даъвогар жавобгарнинг контрагентлар билан тузган битмлари
қалбаки ёки кўзбўямачилик билан тузилганлигини исботлаб бермаганлиги,
ваҳоланки Солиқ кодекси 14-моддасининг саккизинчи қисмида ушбу моддада
кўрсатилган ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг
(кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек
уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи
норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд
томонидан амалга оширилиши белгиланганлиги, апелляция инстанцияси суди
иш ҳолатларини тўлиқ аниқламасдан, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони
қаноатлантириш ҳақидаги ўз хулосасини асослантириб бермаганлиги ҳақида
важлар келтирилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация шикояти
асоссиз эканлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни
сўрашди.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар ва учинчи шахслар суд мажлисида ўз вакили иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни улар вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақида хулосага келди.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини
эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Даъвогарнинг 2022 йил 3 июндаги 00318-kt-сонли буйруғига асосан
АЖнинг 2020-2021 йиллар январь-декабрь ойлари ҳамда 2022 йил январь-март
ойлари давомидаги фаолиятида ҚҚС тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва бюджетга
тўланиши юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилган.
Текширув натижаси бўйича 2022 йил 23 июнда далолатнома ва хулоса
расмийлаштирилган.
Текширувда жавобгар 11 та контрагент билан тузилган шартномалари
бўйича 2020 йил февраль-ноябрь ва 2021 йил апрель-июль ойлари давомида
1 212 418 563 сўм ҚҚС суммасини ҳисобга олганлиги аниқланган.
Даъво аризасида АЖ билан шартнома тузган 11 та контрагентнинг ҳар
бири билан тузилган шартномалар, улар ўртасида расмийлаштирилган электрон
ҳисобварақ - фактуралар бўйича маълумотлар кетирилган. Текширишда ушбу
контрагентларнинг бирортасининг бухгалтерия ҳужжатларида электрон
ҳисобварақ - фактуралардан кўрсатилган товарлар акс эттирилмаганлиги (кирим
қилинмаганлиги), шунингдек реализациядан тушган пул маблағлари ҳисобидан
солиқлар тўланмасдан, нақдлаштириб юборилганлиги аниқланган.
Апелляция инстанцияси суди қарорида ҳам ушбу маълумотлар бирма-бир
ёритилган.
Солиқ кодекси 15-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида солиқ
муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг
солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини,
контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва
ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни
бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши
шартлиги, солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини
бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар
(кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим
даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан
олинмаслиги белгиланган.
Солиқ кодекси 266-моддасининг биринчи қисмига кўра, бюджетга
тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини аниқлашда, агар ушбу Кодекснинг
267-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ тўловчи
ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим
бўлган) солиқ суммасини ҳисобга олиш орқали ушбу Кодекснинг
265-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган солиқнинг умумий суммасини
камайтиришга, қуйидаги шартларни бир вақтда бажарган тақдирда, ҳақли
бўлади:
1) солиқ тўловчининг товарларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация
қилиш (хизмат кўрсатиш) билан боғлиқ фаолиятини амалга ошириш чоғида
товарлардан (хизматлардан), фойдаланилганда реализация қилиш бўйича
айланмасига солиқ солиниши, шу жумладан ноль ставка бўйича солиқ
солиниши лозим бўлганда;
2) олинган товарларга (хизматларга) солиқ тўловчи томонидан
ҳисобварақ-фактура ёки етказиб берувчи томонидан тақдим этилган солиқ
суммаси алоҳида ажратиб кўрсатилган бошқа ҳужжат олинганда ҳамда
товарларни (хизматларни) етказиб берувчи солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан
ўтказилганда;
3) товарлар олиб кирилган (импорт қилинган) тақдирда солиқ бюджетга
тўланганда;
4) ушбу Кодекснинг 255 ва 256-моддаларида назарда тутилган ҳолларда
солиқ бюджетга тўланганда;
5) ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган товарлар экспортида
чет эллик сотиб олувчи (тўловчи) томонидан экспорт қилинаётган товарлар
учун ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатидан кўчирма мавжуд бўлса,
бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ушбу модданинг бешинчи қисмида агар ҳисобга олиш ҳуқуқи товарларни
(хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган битим
натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ органлари
ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга оширишга ҳақли
эканлиги белгиланган.
Апелляция инстанцияси суди даъвогарнинг жавобгар контрагентларни
танлаш чоғида лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаганлиги, контрагентлар
томонидан бюджетга ҚҚ солиғи тўланганлиги сабабли даъвогар жавобгар
томонидан олинган товарлар бўйича солиқ суммасини ҳисобга олиш орқали
ҳисоблаб чиқарилган солиқнинг умумий суммасини камайтириш мумкин
эмаслиги ҳақидаги важлари билан келишган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасқдиланган “Қўшилган қиймат
солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
25-бандида солиқ тўловчи ва унга товарларни (хизматларни) етказиб бериш
бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган контрагентлар томонидан
қўшилган қиймат солиғи ҳисобланмаганда (тўлиқ ҳисобланманганда) солиқ
суммасини қоплашни рад этишни (тўлиқ ёки қисман) ўз ичига олган қарор
қабул қилиниши белгиланган.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг контрагентлари томонидан қўшилган
қиймат солиғи ҳисобланмаган ва (ёки) бюджетга тўланмаган.
Шунинг учун апелляция инстанцияси суди даъвогарнинг даъвоси асосли
эканлиги ҳақида тўғри тўхтамган келган.
Жавобгарнинг солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтганлиги, СТИР
рақамига эга бўлганлиги иш ҳужжатларидаги мавжуд далиллар билан
тасдиқланганлиги тўғрисидаги, жавобгар ва контрагентлар ўртасида тузилган
шартнома ҳақиқий эмас деб топилмаганлиги, битим номигагина (қалбаки), яъни
ушбу битим қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилганлигини ва уларни
ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлувчи ҳолатлар даъвогар томонидан
исботлаб берилмаганлиги тўғрисидаги важлар даъвони қаноатлантиришни рад
этишни ҳамда ҳал қилув қарорини кучида қолдириш учун асос бўла олмайди.
Даъвогар солиқ суммасини ҳисобга олишни рад этиш учун жавобгар ва
контрагентлар ўртасида тузилган шартномалар Фуқаролик кодексининг
нормаларига асосланган ҳолда суд томонидан ҳақиқий эмас деб топиши
лозимлиги жавобгар томонидан исботлаб берилмаган. Қолаверса, солиқ
органлари солиқ солиш мақсадида битимлар ва солиқ тўловчи киришадиган
бошқа
иқтисодий
муносабатлар,
уларнинг
юридик
жиҳатдан
расмийлаштирилиш усулидан ёки шартноманинг номланишидан қатъий назар,
ўзининг ҳақиқий мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олиш ваколатига эга.
Бунда контрагентларнинг солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтганлиги ва улар
СТИР рақамига эга бўлганлиги аҳамиятга эга эмас.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ
аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган
ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган
хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал
ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади.
Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, апелляция инстанцияси суди
қарорини ўзгаришсиз, АЖнинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан
қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ олдиндан
тўланган суд харажатларини жавобгарнинг зиммасида қолдиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 5 январдаги қарори ўзгаришсиз, “Toshkent Qishloq Xo`jaligi Texnikasi
Zavodi” акциядорлик жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан
қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
И.Таджиев
Р. Сагатов