Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2201/5577 Дата решения 30.03.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Рахимов Давлат Давронович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение QASHQADARYO VILOYATI Прокуратураси Ответчик / Подсудимый "BOUSTAN SABZ" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1055390 Claim ID 3174789 PDF Hash fb29ba5607c90ba8... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 382-моддаси аролик кодекси 382 code_article
збекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 36 code_article
збекистон Республикаси Ер кодексининг 40-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 40 code_article
ушбу кодекснинг 79- моддаси ушбу кодекс 79 code_article
Ер кодексининг 36-моддаси Ер кодекси 36 code_article
Ер кодекси 24-моддаси Ер кодекси 24 code_article
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QASHQADARYO VILOYAT SUDI КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy 180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом10 “А” Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанцияси суди) Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ғ.Игамов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Д.Рахимов Қарши шаҳри 4-1801-2201/5577-сонли иш Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати М.Астанов раислигида, ҳайъат аъзолари А.Арзиев ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Т.Усмоновнинг котиблигида, даъвогар вакили Қашқадарё вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси Д.Қучқорова, қишлоқ хўжалиги бўлими вакили Х.Рахмонов, Давлат кадастрлар палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси Қарши туман бўлими бошлиғи Н.Ниёзов, жавобгар вакиллари Ж.Садиков (2023 йил4 мартдаги 3-сонли ишончнома асосида), Абдул Латиф Абдул Қаюм (2023 йил 23 январдаги ишончнома асосида) иштирокида Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 18 январдаги ҳал қилув қарори устидан "BOUSTAN SABZ" МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасининг апелляция шикоятини вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар Қашқадарё вилоят прокурори давлат, Қарши туман ҳокимлиги манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар масъулияти чекланган жамияти шаклидаги "BOUSTAN SABZ" хорижий корхонасига нисбатан Қарши туман ҳокимининг 10.12.2020 йилдаги HQ-2020/12-сонли қарори асосида тузилган 15.12.2020 йилдаги ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ва ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатишни сўраган. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 18 январдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, Қарши туман ҳокимлиги ва жавобгар масъулияти чекланган жамияти шаклидаги "BOUSTAN SABZ" хорижий корхонаси ўртасида тузилган 2020 йил 15 декабрдаги ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниб, жавобгар масъулияти чекланган жамияти шаклидаги "BOUSTAN SABZ" хорижий корхонаси ҳисобидан Қашқадарё вилоят прокуратураси фойдасига 24 000 сўм почта харажати ва Республика бюджетига 3 000 000 сўм давлат божи ундирилган, даъвони қолган қисми рад этилиши белгиланган. Жавобгарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари апелляция шикоятида кўрсатилган важларини таъкидлаб, жавобгарга томчилатиб суғориш асносида интенсив боғ ташкил қилиш учун Қарши тумани ҳокимининг 10.01.2020 йилдаги ХҚ-2020/12-сонли қарори билан 100,4 гектар ер майдони ажаратилганлигини, 15.12.2020 йил ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги ижара шартномаси тузганлигини, ижарага олинган ер майдонига турли навдаги кўчатлар экилганлигини, бироқ ер майдони дарахтларни экиб устиришга ноқулайлиги, ерда гипс қатлами борлиги сабабли экилган кўчатлар қуриб қолганини, бу бўйича мутахассис хулосаси ва маълумотлар олинганлигини, ижарага олинган ернинг 50 гектар қисмида ҳозирги кунда ғалла экилганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган прокурор катта ёрдамчиси апелляция шикояти бўйича ўз эътирозларини билдириб, туман ҳокимлиги томонидан тузилган комиссия томонидан ердан унумсиз фойдаланилганлиги ҳақида далолатнома тузилганлигини, шунингдек ушбу далолатномада ажратилган ер майдони қаровсиз ҳолатда қолдирилиганлигини, агро техник тадбирлар ўтказилмаганлигини, ерни ҳолати ўз холига ташлаб қўйилганлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Қарши туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили, жавобгар томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлигини, бу ҳақда жойида бориб мониторинг ўтказилиб далолатнома расмийлаштирилганлигини, ажратилган ер майдони ўз ҳолига ташлаб қўйилганлигини билдирди. Суд мажлисида иштирок этган Давлат кадастрлар палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси Қарши туман бўлими бошлиғи, жавобгар томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлигини, ер майдони интенсив боғ яратиш учун ажратилганлигини, бироқ бугунги кунга қадар мазкур боғ яратиш учун ишлар етарли даражада амалга оширилмаганлингини, бу жавобгар иштирокида тузилган 2022 йил 14 октябрдаги далолатнома билан ўз исботини топишини билдирди. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикояти ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, куйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасликка қарор қилди. Судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция шикоятида келтирилган важлар билан қуйидагиларга кўра келиша олмайди. Даъво аризасига кўра, Қарши туман ҳокимининг 10.12.2020 йилдаги ХQ-2020/12-сонли қарори билан Қарши туман “Чаман” маҳалласидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 267, 269, 270, 271, 272, 273, 274контурларидан жами 100,4га (шундан, 97,5 га суғориладиган экин ер майдони, 2,8и га ариқ ва йўллар, 0,1 га бошқа ерлар ўрни) ер майдони жавобгарга томчилатиб суғориш усулида интенсив боғ ташкил этиш учун 30 йил муддатга ажратиб берилган. Шу асосида 15.12.2020 йилда Қарши туман Ҳокимлиги ва масъулияти чекланган жамияти шаклидаги "BOUSTAN SABZ" хорижий корхонаси ўртасида ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида ижара шартномаси тузилган. Мазкур ижара шартномасига асосан масъулияти чекланган жамияти шаклидаги "BOUSTAN SABZ" хорижий корхонаси томчилатиб суғориш усулида интенсив боғ яратиш мажбуриятини зиммасига олган. Шартном бўйича жавобгар ер участкасининг ихтисослашувини сақлаш, давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулот етиштиришни ташкил этиш, ердан унинг белгиланган мақсадига мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, шунингдек, шартномада назарда тутилмаган бошқа мақсадларда фойдаланмаслик ва шу каби бошқа мажбуриятларни ўз зиммасига олган. Аниқланишича, қишлоқ ва сув хўжалиги, кадастр агентлиги, Қарши ТИБ қарашли Чаман МФЙ ҳудудидаги гидротехника мутахассиси ва жавобгар МЧЖ шаклидаги хорижий корхона "BOUSTAN SABZ" вакили А.Абдуқаюмов ва бошқалар иштирокида 2022 йил 14 октябрда далолатнома расмийлаштирилган. Ушбу далолатномада, масъулияти чекланган жамияти шаклидаги "BOUSTAN SABZ" хорижий корхонаси томонидан ижарага берилган ер майдонидан оқилона фойдаланилмаганлиги, дарахт кўчатлари қуриб кетганлиги, янтоқ ва шўралар босиб кетганлиги, ер майдонига чорва молллари боқиб қаровсиз ҳолатга келганлиги қайд этилган. Туман қишлоқ хўжалиги бўлим бошлиғи томонидан жавобгарга 2022 йил 20 октябрда почта алоқа бўлим орқали тарафлар ўртасида расмийлаштирилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномани бекор қилиш тўғрисида огохлантириш хати юборилган. Бироқ жавобгар томонидан таклиф оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли тарафлар ўртасида мазкур низо келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 382-моддасида, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Ушбу модданинг иккинчи қисмида, тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. Ушбу модданинг тўртинчи қисмига кўра, бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб, қонун ёхуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома тегишлича бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади. Ўзбекитсон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Қишлоқ хўжалигида қонунийликни таъминлаш ва ердан фойдаланишдаги суиистеъмолчиликларнинг олдини олишда иқтисодий судларнинг ролини ошириш тўғрисида” 2004 йил 12 мартдаги 115-сонли қарорнинг 7-бандида, фермер хўжаликлари томонидан тузилган контрактация шартномалари бўйича ўзига олган мажбуриятларга кўра пахта ва дон экишга мўлжалланган ерларга бошқа экинлар экиш ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган экин майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш, яъни бу ерлардан ўзбошимчалик билан шахсий т оморқа сифатида фойдаланиш, уй-жой, иморатлар ёки бошқа иншоотларни қуриш, ўзга шахсларнинг фойдаланишига бериб юбориш, пахта ва ғалла етиштириш учун берилган бўнак пуллари, техника, ёнилғи ва минерал ўғитлардан фойдаланиш, лекин маҳсулот топширмаслик, давлат буюртмасига оид мажбуриятларни бажармаслик фермер хўжаликлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларини, шу жумладан, ер ижараси шартномасини қўпол равишда бузиш деб баҳоланиши, бу эса ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси, Фуқаролик кодексининг 382моддаси 2-қисмига кўра фермер хўжалигининг ер участкасига бўлган ҳуқуқи ва ер ижараси шартномасини бекор қилиш учун асос бўлиши, шунингдек фермер хўжалиги томонидан контрактация шартномалари бажарилмаганлиги, ернинг экологик ва мелиоратив ҳолати ёмонлаштирилганлиги, ер участкасидан оқилона фойдаланилмасдан ҳосилдорлик нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлганлиги сабабли ер ижараси шартномасини бекор қилиш тўғрисида киритилган даъво аризаларини кўришда, иқтисодий судлар бу талаблар қандай сабабларга кўра фермер хўжалиги томонидан бажарилмаганлиги ҳолатларини чуқур ўрганиб чиқишлари, контрактация шартномаларини бажарилмаганлик ёки лозим даражада бажарилмаганлик учун жавобгарликка тортишда тегишли мутахассисларни жалб этиб, давлат буюртмасини ернинг ҳосилдорлигига мос равишда белгиланганлигига, тайёрловчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўз шартнома мажбуриятларини қай даражада бажарганлигига, табиий шароитлар ёки бошқа форис-мажор ҳолатларга эътибор қаратилиши тўғрисида тушинтириш берилган. Қарши туман қишлоқ хўжалик бўлими томонидан 2022 йил 18 октябрда 01/235-сонли маълумотнома тақдим этилган. Унга кўра, ер майдонига боғ кўчатлари экилган бўлиб, бугунга қадар самарасиз ва мақсадсиз фойдаланиб келаётганлиги, агро техник тадбирлар ўтказилмаганлиги, тўлиқ қаровсиз ҳолда ташлаб қўйилганлиги, дарахтлар қуриб кетганлиги, ер майдони янтов ва шўралар босиб кетганлиги, дала маданияти йўқлиги маълум қилинган. Тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномасининг 17-бандида, ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда, шунингдек самарасиз фойдаланилганда шартнома бекор қилиниши мумкинлиги назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 40-моддаси талабларига кўра, ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори; ердан белгиланган мақсадга мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилувчи технологияларини қўллаш, ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудудда экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик, ишлаб турган ирригация ва мелиорация тармоқлари, муҳандислик коммуникацияларини соз ҳолатда сақлаб туриш, ерларни муҳофаза қилишга оид, ушбу кодекснинг 79- моддасида назарда тутилган туркум тадбирларни амалга ошириши шартлиги белгиланган. Ер кодексининг 36-моддаси биринчи қисми 6-бандига кўра, ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганида, 7-бандида, ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, бу қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик даражаси уч йил мобайнида нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлишида ифодаланганда, 8-бандида, ер участкасидан тупроқ унумдорлиги пасайишига, унинг кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишига, экологик вазиятнинг ёмонлашувига олиб келадиган усуллар билан фойдаланилган тақдирда, 9-бандида қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганда бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгиланган. Ер кодекси 24-моддаси талабларига кўра, ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади. Жавобгарнинг шикоятида, даъвогар томонидан ер ижара шартномасини бекор қилиш юзасидан талабнома ёки таклиф юборилмаганлиги важи келтирилган. Бироқ, иш ҳужжатларида туман қишлоқ хўжалик бўлими бошлиғи томонидан 2022 йил 20 октябрдаги 01/246-сонли огоҳлантириш хати почта алоқа хизмати орқали масъулияти чекланган жамияти шаклидаги "BOUSTAN SABZ" хорижий корхонаси юборилган. Судлов ҳайъати эътироф этадики, биринчи инстанция суди даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2020 йил 15 декабрдаги ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ҳақида асосли тўхтамга келган. Шунингдек даъво талабида ерга бўлган ижара ҳуқуқини тугатишни ҳам сўралган. Биринчи инстанция суди даъво талабининг мазкур қисмини даъво талаби эмас деб баҳолаб, ижара шартномасини бекор қилиниши ерга бўлган ҳуқуқни ўз-ўзидан тугатишга олиб келишини қайд этиб, даъво талабини мазкур қисмини рад этиш ҳақида асосли хулосага келган. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдириб, жавобгардан томонидан олдиндан тўланган 1.500.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажатини инобатга олиб, жавобгарнинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278-280-моддаларини қўллаб, суд ҳайъати қарор қ и л а д и: Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 18 январдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, масъулияти чекланган жамияти шаклидаги "BOUSTAN SABZ" хорижий корхонасининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Масъулияти чекланган жамияти шаклидаги "BOUSTAN SABZ" хорижий корхонаси томонидан олдиндан тўланган 1.500.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан қонуний кучга киради ва ундан норози тараф Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест) келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи М.Астанов Судьялар А.Арзиев Д.Рахимов