← Назад
Решение #612880 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| нинг | 220 | — | law | |
| СКнинг | 273 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni,
Temirchi ko’chasi, 3a-uy
111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув,
улица Темирчи, дом 3 “а”
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
Tel: (+99870) 762-30-94
АЖРИМ
(аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 30 март
4-1104-2302/1073-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья Т.Салимов раислигида,
судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида аризачи Ххххнинг жавобгар
«ХХХХ» масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризасини аризачи вакили Г.Умарова (ишончномага асосан) иштирокида, суд
биносида, очиқ сайѐр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи Хххх Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар «ХХХХ» масъулияти чекланган жамиятининг
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга
тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза важларини
қувватлаб, жавобгар томонидан 2023 йил учун юридик шахслар ер солиғи
бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлиги, шу сабабли ДСБ томонидан
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига асосан судга
мурожаат қилинганлиги, ДСБ томонидан судга мурожаат қилинганидан сўнг
ҳам жавобгар томонидан солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаганлигини баѐн
қилиб, аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгардан суд мажлисида вакил иштирок этмади ва низо
юзасидан муносабат билдирмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК)нинг
220-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд ишда иштирок этган аризачи вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги
асосларга кўра аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, СКнинг 273-моддасига асосан солиқ
тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ
ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган
солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган
муддатда тақдим этишлари белгилаб қўйилган бўлсада, жавобгар томонидан
2023 йил учун юридик шахслар ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботлар тақдим
этилмаган.
Ххххнинг жавобгар «ХХХХ» масъулияти чекланган жамиятининг
банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги аризаси Ўртачирчиқ туманларо иқтисодий суди томонидан иш
юрититувига қабул қилиниб, ишни кўриш 2023 йил 24 март кунига
тайинланган.
ИПКнинг 107-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра суд
фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди иш юритувида
айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир
асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
Юқоридаги баѐн этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 191-195-моддалари қўллаб, суд,
а ж р и м қ и л а д и:
Ххххнинг аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Т.Салимов