← Назад
Решение #613035 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 25 | — | law | |
| онуни | 34 | — | law | |
| онуни | 23 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law |
Текст решения
6 644 символов
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский
район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тel: (0 369) 423-37-57
Fax: (0 369) 423-37-57
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 30 март
4-1603-2302/хххх-сонли иш
Чуст туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Р.Мухиддинов, даъвогар
–Наманган вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармаси манфаатида Тўрақўрғон туман прокуратурасининг жавобгар
ХХХХХ ҳисобидан жами хххх сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича юритилган ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Наманган вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармаси (кейинги матнда - даъвогар деб юритилади) манфаатида
Тўрақўрғон туман прокуратураси судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ХХХХХ (кейинги матнда - жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 3 009 973 сўм компенсация тўлови, унга ҳисобланган
1 504 986,50 сўм пеня, жами ХХХХХ сўм ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнда - ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра,
агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга
нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Мазкур ҳолатда жавобгар юридик шахс эканлиги ҳамда даъвонинг
баҳоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан (судга
мурожаат этилган кунга ҳолатига базавий ҳисоблаш миқдорининг
йигирма баравари – 300 000 х 20 = 6 000 000 сўм) кам эканлигини
инобатга олиб, суд ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқишни лозим топган.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб
топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар корхона ғишт, черипица
ва пиширилган лойдан бошқа қурилиш материаллари ишлаб чиқариш
фаолияти билан шуғулланади.
Ўзбекистон Республикасининг 27.12.1996 йилдаги “Атмосфера
ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни 25-моддасида, 09.12.1992
йилдаги “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни 34-моддасида
ва 05.04.2002 йилдаги “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонуни 23-моддасида,
атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатганлик учун компенсация
тўловлари корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан қонунчиликда
белгилаб қўйиладиган тартибда ва миқдорларда ундириб олиниши
белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021
йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий
муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада
такомиллаштириш тўғрисида”ги 202-сонли Қарорида, ифлослантирувчи
моддалар ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқава
сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар,
шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан
шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал
канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан
ортиқча оқизувчи жисмоний шахслар компенсация тўловчи субъектлар
ҳисобланиши кўрсатилган.
Наманган вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармасининг маълумотномасида, жавобгар корхона III тоифага мансуб
компенсация тўловчи субъектлар тоифасига кириши, 2022 йил 9 март
ҳолатига корхонанинг 2020, 2021 йиллар давомида ифлослантирувчи
моддалар ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқарганлик ва оқава
сувларни оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация
тўловларидан 3 009 973 сўм қарздорлиги мавжудлиги қайд этилган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021
йил 12 апрелдаги 202-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни ифлослантирилганлиги ва
чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини
қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандида, III ва IV тоифаларга
мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан атроф табиий
муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун
компенсация тўловлари йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги
йилнинг 5 февралигача амалга ошириши белгиланган.
Бироқ, Наманган вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза
қилиш бошқармаси томонидан 2022 йил 14 ноябрда жавобгар юборилган
талабнома оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик бартараф этилмаган.
Мазкур қарздорлик суммаси ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва тарафлар
ўртасида тузилган ўзаро солиштирма далолатномаси билан ўз тасдиғини
топган.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 1 504 986,50 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Низомнинг 30-бандида маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда,
муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича
қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий
суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня
ундирилиши белгиланган.
Бундан кўринадики, даъвогарнинг 1 504 986,50 сўм пеня ундириш
талаби ҳам қонунчиликка мувофиқ асосли қўйилган.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 3 009 973 сўм
компенсация тўлови, унга ҳисобланган 1 504 986,50 сўм пеня, жами ХХХХХ
сўм ундиришни лозим топди.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда
кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, ИПК 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни
кўриб чиқиш натижалари бўйича 300 000 сўм давлат божи жавобгар
зиммасига юкланиши лозим.
Бинобарин суд, ИПК 118,165,176, 177, 2032, 2034-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Тўрақўрғон туман прокуратурасининг Наманган вилоят Экология ва
атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси манфаатида киритган даъво
талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХХХ ҳисобидан:
- Наманган вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармаси фойдасига 3 009 973 сўм компенсация тўлови, унга
ҳисобланган 1 504 986,50 сўм пеня, жами ХХХХХ сўм ҳамда тўланган 30 000
сўм почта харажатлари;
- республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши мумкин.
Судья
А.Р.Мухиддинов