Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2229/42235 Дата решения 30.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение М.УЛУГБЕКСКИЙ ХОКИМИЯТ хокимияти Ответчик / Подсудимый "AVZAL CAPITAL GROUP" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1055951 Claim ID 3186248 PDF Hash b463b0d54a6bf67c... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 298-моддаси ИПК 298 law
ИПК 296-моддаси ИПК 296 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2229/42235-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Б.Абдурахимов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья М.Эргашев Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ А Ж Р И М И (кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида) 2023 йил 30 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, жавобгар вакили – адвокат А.Пўлатов (2022 йил 13 сентябрдаги ишончнома ҳамда 2022 йил 14 сентябрдаги 17-сонли ордер асосида)нинг иштирокида, Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган ҳолда, даъвогар Мирзо Улуғбек тумани ҳокимиятининг жавобгар “Avzal Capital Group” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани бузиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Мирзо Улуғбек тумани ҳокимияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Avzal Capital Group” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) томонидан Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув-3 даҳаси манзилида қурилишга рухсат берувчи ҳужжатлар олмасдан ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани тўлалигича бузишни сўраган. Суднинг 2022 йил 30 августдаги ажрими билан Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси, 2022 йил 22 сентябрдаги ажрими билан Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 ноябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар кассация 2 шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакили жавобгар кассация шикоятидан воз кечишини маълум қилиб, судга бу ҳақда аризани тақдим қилди. Даъвогар ва учинчи шахслар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни учинчи даъвогар ва учинчи шахсларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг тушунтиришини тинглаб ва жавобгарнинг кассация шикоятидан воз кечиш ҳақидаги аризасини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. ИПК 298-моддасининг биринчи қисмига кўра, кассация шикояти берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга ҳақли. Шунингдек, ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига асосан кассация шикояти иш юритишга қабул қилинганидан кейин шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса кассация инстанцияси суди кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатади. Шунинг учун судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатишни ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда жавобгар томонидан тўланган давлат божи ҳамда почта харажатлари унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Баён қилинганларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 296 ва 298-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати а ж р и м қ и л д и: “Avzal Capital Group” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатилсин. Суд харажатлари “Avzal Capital Group” масъулияти чекланган жамиятининг зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажрим чиқарилган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: В. Сатторова И. Таджиев