← Назад
Решение #613223 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 110 | — | law | |
| илмаслик ИПК | 154 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 279 | — | code_article | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOSHKENT
VILOYAT SUDI
ТАШКЕНТСКИЙ
ОБЛАСТНОЙ СУД
100059, Toshkent sh,SH.Rustaveli ko`chasi, 93
100059, г.Ташкент, ул.Ш.Руставели, 93
Tel:(+99871) 253-24-18
Fax: 0 (71)253-26-02
e.mail: i.toshkent.v@sud.uz
ҚАРОР
Тошкент шаҳар
(апелляция инстанцияси)
2023 йил 30 март 4-1102-2202/4633– сонли иш
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Н.Юсупов
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясида судья Ж.Суяров раислигида, судьялар И.Юсупов
ҳамда Н.Юсуповдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
А.Мингбоевнинг
котиблигида,
даъвогардан
вакилССС
(2023 йил 23 январдаги 04-04/332-сонли ишончнома асосида),
жавобгардан вакиллар - ЖЖЖ(2023 йил 15 мартдаги 01/8-71-сонли
ишончнома асосида), ККК (2023 йил 15 мартдаги 01/8-71-сонли
ишончнома асосида)лар иштирокида Чирчиқ туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 5 январдаги ҳал қилув қарори устидан “ААА”
республика болалар мактаби томонидан берилган апелляция шикояти
асосида ишни вилоят суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармаси “ЙЙЙ” МЧЖ номидан Бўстонлиқ тумани филиали манфаатида
(бундан буён матнда –даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ААА” республика
болалар мактаби (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 25.835.325 сўм асосий қарз, 12.917.662,5 сўм пеня ва
3.875.298,75 сўм жаримани “ЙЙЙ” МЧЖ Бўстонлиқ тумани фойдасига
ундириш сўралган.
Суднинг 2022 йил 13 декабрдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида Тошкент вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси жалб
қилинган
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 5 январдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар - “ААА”
республика болалар мактаби ҳисобидан даъвогар - “ЙЙЙ” МЧЖ фойдасига
25.835.325 сўм асосий қарз, 2.000.000 сўм пеня ундирилиши кўрсатилиб,
даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
“ААА” республика болалар мактаби апелляция шикоятида,
даъвогарнинг даъво талабида кўрсатилган талаблар асоссиз эканлиги,
аслида қарздорлик мавжуд эмаслиги, даъвогарнинг вакиллари
2022 йилнинг 6 январь куни тузилган далолатномада сув ўлчагич асбоби
соз ҳолатда эканлигини кўрсатганлиги, қоидабузилиш ҳолатлари
аниқланган далолатнома 2021 йил эмас, балки 2022 йилда тузилганлиги,
далолатномаларда истеъмолчининг имзолари мавжуд эмаслиги,
жавобгарнинг 2022 йил апрель ойи ҳолатига 1 208 025 сўм қарздорлиги
тўлаб берилганлиги, май ойи ҳолатига 25 000 000 сўм қарздорлик қаердан
келиб чиққанлиги аниқланмаганлиги, биринчи инстанция суди
томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилиш вақтида моддий ва
процессуал ҳуқуқ нормаси бузилганлиги сабабли ҳал қилув қарорни бекор
қилиб, даъво ариза талабларини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида
янги қарор қабул қилишни сўраган.
Тошкент вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси суд мажлиси
вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати ишни бошқарма вакили иштирокисиз кўриш мумкин
деган хулосага келди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция
шикоятини тўлиқ қўллаб қувватлашини ҳамда биринчи инстанция суди
томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилишда моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги сабабли, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини қисман бекор қилиб, даъвони рад
этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар
ўзбошимчалик билан шаҳар сув тармоғига уланганлиги, қарздорлик
Қоидаларнинг 94-бандига асосан қайта ҳисоб-китоб қилинганлиги,
қарздорлик
мавжуд
эканлигини
лекин
тўловлар
амалга
оширилмаганлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда апелляция шикоятини рад
этишни сўради.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришлари
ва важларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб ҳамда
апелляция шикоятида келтирилган важларни ўрганиб, қўйидаги
асосларга кўра, апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, иш бўйича
иш юритишни тугатишни лозим топади.
Даъво аризасига кўра, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент
вилояти ҳудудий бошқармаси “ЙЙЙ” МЧЖ номидан Бўстонлиқ тумани
филиали манфаатида Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “ААА” республика болалар мактаби
2
ҳисобидан 25.835.325 сўм асосий қарз, 12.917.662,5 сўм пеня ва
3.875.298,75 сўм жаримани “ЙЙЙ” МЧЖ Бўстонлиқ тумани фойдасига
ундиришни сўраган.
Аммо, биринчи инстанция суди томонидан даъво аризасини иш
юритувга қабул қилиш ҳамда ҳал қилув қарори қабул қилишда ИПК ва
Пленум талабларга тўлиқ риоя қилинмаган.
Жумаладан,ИПК 25-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра,
иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган
ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги
тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар,
шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар
бўлган фуқаролар (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади)
ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан
юзага келадиган низоларга доир ишлар иқтисодий судга тааллуқлидир.
ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг биринчи бандига кўра, иш
судга тааллуқли бўлмаса иш юритишни тугатади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2019 йил 24 май “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий
процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги 13-сонли Пленум қарори 10-бандининг учинчи хат бошига
кўра, юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси)
юридик шахс мақомига эга эмас ва ишончнома асосида юридик шахснинг
номидан ҳаракат қилади. Агар юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси
(филиали, ваколатхонаси) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатаси ёхуд унинг ҳудудий бошқармаси аъзоси бўлган бўлса, алоҳида
бўлинма эмас, балки унинг юридик шахси палата аъзоси ҳисобланади.
Шунинг учун, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ёки унинг
ҳудудий бошқармаси томонидан киритиладиган даъво аризасида
даъвогар сифатида юридик шахс кўрсатилиши шарт. Ушбу талабга риоя
қилмаслик ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан даъво
аризасини қабул қилишни рад этишга асос бўлади. Агар бу ҳолат даъво
аризаси иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, ИПК 110моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан иш юритиш тугатилиши
тўғрисида тушунтириш берилган.
Демак, биринчи инстанция суди Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “ЙЙЙ” МЧЖ номидан
Бўстонлиқ тумани филиали манфаатида киритилганлига ҳамда ундирув
Бўстонлиқ тумани фойдасига сўралганлигига эътиборини қаратмасдан,
даъво аризасини иш юритувга қабул қилиб ёки ишнинг натижаси бўйича
иш юритишни тугатмасдан процессуал ҳуқуқ нормасини бузган ҳолда ҳал
қилув қарори қабул қилган.
ИПКнинг 278-моддасига кўра, апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича, ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман
бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга, ҳал қилув қарорини
ўзгартиришга, ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш
3
қолдиришга, ушбу Кодекс 279-моддаси тўртинчи қисмининг 4-бандида
назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда ҳал қилув қарорини бекор
қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юборишга ҳақли.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд томонидан иш
учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган
деб
ҳисоблаган,
иш
учун
аҳамиятли
бўлган
ҳолатларнинг
исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш
ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда иш бўйича иш юритишни
тугатишни лозим топади.
ИПК 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни
биринчи ва апелляция инстанцияси судларида кўриб чиқиш билан боғлиқ
почта харажатларини тарафлар томонидан ихтиёрий тўлаганлиги сабабли
ўз зиммасида қолдиришни ҳамда иш судга тааллуқли бўлмаганлиги
сабабли давлат божи ундирмасликни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, ИПКнинг 68, 69, 110, 118, 278-279моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“ААА” республика болалар мактабининг апелляция шикояти қисман
қаноатлантирилсин.
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 5 январдаги ҳал
қилув қарори бекор қилинсин.
Иш бўйича иш юритиш тугатилсин.
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 5 январдаги ҳал
қилув қарори бўйича ундирув бекор қилинсин.
“ААА” республика болалар мактаби апелляция инстанцияси учун
тўлаган 387 530 сўм давлат божи ўзига қайтарилсин. Бу ҳақда
маълумотнома берилсин.
Қарор эълон қилинган кундан бошлаб қонуний кучга кирган.
Қарордан устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир йил ичида кассация тартибида шикоят (прокурор протест
келтиришга)беришга ҳақли.
Раислик қилувчи судья:
Ж.Суяров
ҳайъат аъзолари:
И.Юсупов
Н.Юсупов
4