← Назад
Решение #613446 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
7 215 символов
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
170400, Andijon viloyati, Bo’ston
tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
Tel: (+99874) 333 23 29
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
е-mail: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 30 март
4-1703-2202/1086-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, аризачи Андижон вилоят давлат
солиқ бошқармасининг жавобгар SHAHRIXON NON хусусий корхонасига нисбатан
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга
тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза бўйича иқтисодий ишни аризачи вакили
У.Маматов (ишончнома асосида)нинг иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий
суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
SHAHRIXON NON хусусий корхонаси Андижон вилоят давлат солиқ
бошқармасида солиқ тўловчи сифатида, юридик манзили низомга кўра Бўстон
тумани, Пиллакор МФЙ, Мустақиллик кучасида рўйхатдан ўтган.
SHAHRIXON NON хусусий корхонаси солиқ тўловчи сифатида солиқ тўловчи
тўғрисидаги асосий ҳисоб маълумотлари бўйича солиқ тўловчининг идентификация
рақами, номи (тўлиқ ва қисқартирилган номи), жойлашган ери (почта манзили)
ҳақида давлат солиқ инспекциясига ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида маълум
қилишлари лозим бўлган.
Андижон вилоят давлат солиқ бошқармаси Бўстон туманлараро иқтисодий
судига ариза билан мурожаат қилиб, SHAHRIXON NON хусусий корхонасининг банклардаги ҳисоб варақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили кўрсатма бериб, солиқ тўловчи сифатида
рўйхатдан ўтган SHAHRIXON NON хусусий корхонаси 2023 йил январь ойи учун
қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ хисоботларни тақдим этмаганлиги сабабли
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялари тўхтатилганлигини, ҳозирда
корхона томонидан хисобот топширилиб, камчиликлар бартараф этилганлигини
билдириб, аризани қонуний ҳал қилишни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо юзасидан
эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда
матнда “ИПК” деб аталади)нинг 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз
кўришликни лозим топади.
Суд, аризачининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра аризачининг ариза талабини рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619сонли “Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада
такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига кўра тадбиркорлик субъектларига
нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини кўриш, жумладан уларнинг банклардаги ҳисоб
рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш фақатгина суд томонидан амалга
оширилади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, SHAHRIXON NON хусусий корхонаси Андижон
вилоят давлат солиқ бошқармасида солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган.
SHAHRIXON NON хусусий корхонаси солиқ тўловчи сифатида 2023 йил январь
ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ хисоботларни тақдим этмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари)
томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд
томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи
томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ
тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини
кўрсатган ҳолда юборилади.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан
мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари
бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:
1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва
(ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати
тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда;
2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ
текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар
белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан
солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор
шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно)
киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига
тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган
далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи
банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради;
4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича
операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари
тўхтатиб турилишини англатади.
Бироқ, Андижон вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан 2023 йил
30 мартда берилган маълумотномада солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган
SHAHRIXON NON хусусий корхонаси томонидан 2023 йил 24 март куни хисоботлар
тақдим этилганлиги, камчиликлар бартараф этилганлиги сабабли корхонани
банкдаги ҳисобварақалари бўйича операциялари фаоллаштирилганлиги ҳақида
маълум қилинган.
Суд, SHAHRIXON NON хусусий корхонасининг банкдаги ҳисобварақалари
бўйича операциялари фаоллаштирилганлиги сабабли даъвони рад қилишни лозим
топади.
Шунингдек, суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ давлат божи тўловини
тарафлардан ундириш масаласини мухокама этиб, давлат божи тўловини
жавобгардан ундиришни, бироқ Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи
тўғрисида”ги қонуни 9-моддасининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод
этилганлигини инобатга олишликни лозим топади.
Юқорида баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 170, 222-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л а д и:
Андижон вилоят давлат солиқ бошқармасининг аризаси рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан устидан ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали
Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят қилиш мумкин.
Раислик этувчи
Ш.Абдухаликов