← Назад
Решение #613539 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 386 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-13-2207/18-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья С.Қувватов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья О.Халмирзаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 29 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Б.Убайдуллаев ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, Б.Муродқосимов
котиблигида, “Nur Chorva” фермер хўжалиги вакили Ш.Худойқулов (раис),
“PRZEDSTEBIORSTWO HANDLOVO-USLUGOWE EKSPORT-IMPORT SCZEPAN
WYSZINSKI” Корхонаси (Польша) вакили Д.Хакимов (2023 йил 23 мартдаги
130-сонли ордер, 2023 йил 4 январдаги 1-2023-сонли ишончнома)
иштирокида “PRZEDSTEBIORSTWO HANDLOVO-USLUGOWE EKSPORT
- IMPORT SCZEPAN WYSZINSKI” Корхонасининг “Nur Chorva” фермер
хўжалигидан 15 000 АҚШ доллари асосий қарз ва 850 АҚШ доллари пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан
қабул қилинган Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 19 январдаги ҳал қилув қарори устидан берган
“Nur Chorva” фермер хўжалигининг апелляция шикоятини иш ҳужжатлари
билан бирга видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“PRZEDSIEBIORSTWO
HANDLOWO-USLUGOWE
EKSPORT-IMPORT
“SZCZEPAN WYSZYNSKI” Корхонаси (Польша) (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва “Nur Chorva” фермер хўжалиги (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 15 октябрда
31/2021-сонли контракт (олди-сотди шартномаси) тузилган.
Шартнома шартларига асосан даъвогар жавобгарга қиймати
85 000 АҚШ доллари бўлган 68 бош 8-12 ойлик “Симменталь” зотли
қорамолларни етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган
қорамолларни қабул қилиш ва уларнинг қийматини тўлаб бериш
мажбуриятини олган.
Жавобгар даъвогардан 68 бош қорамолларни қабул қилиб олган ва
бу тўғрисида 2021 йил 31 декабрда 33/2021-сонли ҳисоб-фактура
расмийлаштирилган.
Жавобгар даъвогарга 70 000 АҚШ доллари тўловни амалга ошириб,
қолган 15 000 АҚШ доллари тўловни амалга оширмаган.
Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 15 000 АҚШ доллари асосий қарз ва 850 АҚШ доллари пеня
ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 19 январдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилган,
жавобгардан даъвогар фойдасига 15 000 АҚШ доллари асосий қарз,
170 АҚШ доллари пеня, олдиндан тўланган 317 АҚШ доллари давлат
божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилган, даъвонинг қолган
қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Жавобгар апелляция шикояти билан апелляция инстанцияси судига
мурожаат қилиб, унда томонлар ўртасида тузилган шартноманинг
2.1 бандида 1-иловасига асосан етказиб бериладиган чорва молларининг
ёши 8 ойликдан 12 ойликкача ҳамда ҳар бир наслли чорва молининг
оғирлиги 250 кгдан жами 17 000 кг деб кўрсатилганлиги, 1-иловага асосан
етказиб берилган чорва молларининг тақилган қулоқ сирға белгисига
асосан 1 таси 4 ойлик, 3 таси 5 ойлик, 9 таси 7 ойлик эканлиги ҳолатларига
эътибор қаратилмаганлиги, даъвогар томонидан қарзни тўлаш ҳақида
юборилган талабнома жавобгар етказилмаганлиги, суд томонидан
жавобгар кўрсатилган ёшдан кичик ёшдаги ва касал чорва молларини
етказиб берилганлиги ҳақида шартноманинг 7.4-бандида кўрсатилган
муддатларни ўтказиб мурожаат қилинганлиги сабаб, ушбу эътирозлар
қабул қилинмаганлиги, жавобгар нобуд бўлган ва касал молларни
қайтариб олиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва
чорвачиликни
ривожлантириш
Давлат
қўмитаси
ҳузуридаги
“Ўзбекчорванасл” Агентлигига 2021 йил 10 январда 3-сонли хат билан
муаммоларни ҳал қилишда амалий ёрдам сўраб мурожат қилинганлиги,
бундан ташқари даъвогарнинг Тошкент шаҳридаги вакиллари
2021 йилнинг январь ойида нобуд бўлган ва касал чорва молларни
алмаштириш тўғрисида оғзаки мурожаатимиз юзасидан ҳолатни ўрганиш
учун фермер хўжалигига келишганлиги ва ҳолатдан хабардор
бўлишганлиги, шартноманинг 10.1-бандида низолар жавобгар жойлашган
жойнинг арбитражида кўриб чиқилади дейилган бўлса-да, низо Жиззах
вилоят судида кўриб чиқилганлиги баён қилиниб, ҳал қилув қарорини
бекор қилиб иш юритишни тугатишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида
кассация шикоятида билдирилган важларни такрорлаб, даъвогар етказиб
берган қорамоллар касал бўлганлиги сабабли ўлиб қолганлигини
билдириб, шикоятни қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор
қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида
жавобгарнинг апелляция шикоятида билдирилган важларини асоссиз
эканлигини билдириб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни
сўради.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, жавобгарнинг апелляция шикоятида келтирилган важларни
муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга
кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 15 октябрда
31/2021-сонли контракт (олди-сотди шартномаси) тузилган.
Шартнома шартларига асосан даъвогар жавобгарга қиймати
85 000 АҚШ доллари бўлган 68 бош 8-12 ойлик “Симменталь” зотли
қорамолларни етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган
қорамолларни қабул қилиш ва уларнинг қийматини тўлаб бериш
мажбуриятини олган.
Жавобгар даъвогардан 68 бош қорамолларни қабул қилиб олган ва
бу тўғрисида 2021 йил 31 декабрда 33/2021-сонли ҳисоб-фактура
расмийлаштирилган.
Жавобгар даъвогарга 70 000 АҚШ доллари тўловини амалга оширган
бўлса-да, қолган 15 000 АҚШ доллари миқдоридаги тўловни амалга
оширмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 386-моддасига
кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа
тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб
олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул
суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.1-бандида етказиб
бериладиган қорамоллар учун жавобгар банк орқали 100 фоиз тўловни
амалга ошириш белгиланган.
Даъвогар жавобгарга 2022 йил 21 сентябрда 15 000 АҚШ долларини
тўлашни сўраб талабнома юборган бўлса-да, мазкур талабнома жавобгар
томонидан эътиборсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига
кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада
бажармаган, яъни олинган қорамолларнинг ҳақини даъвогарга тўлиқ
тўлаб бермаган.
Натижада жавобгарнинг даъвогардан 15 000 АҚШ доллари
миқдорида
қарздорлиги вужудга келган. Ушбу ҳолатлар иш
ҳужжатларидаги тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномаси,
талабнома, тўлов ҳужжатлари, ҳисобварақ-фактуралар (инвойс),
топшириш-қабул қилиш далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар билан
ўз тасдиғини топади.
Бундан ташқари, даъвогар шартномада келишилган тўловни ўз
вақтида амалга оширмаганлиги учун жавобгардан 850 АҚШ доллари
миқдорида пеня ундиришни сўраган.
Шартноманинг 9.2-бандида қорамоллар учун тўлов ўз вақтида
амалга оширилмаганда сотиб олувчи сотувчига пеня тўлаши
белгиланган.
Жавобгар шартнома шартларини лозим даражада бажармасдан,
етказиб берилган қорамоллар учун ўз вақтида тўловни амалга
оширмаганлиги боис, 850 АҚШ доллари миқдорида пеня ҳисоблаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига
кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг
мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд
неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга
олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бу ҳақида Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг
4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Биринчи инстанция суди ундирилиши сўралган пеня миқдорини
ундириш масаласини ҳал этишда қарздор ва кредиторнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, ундирилиши сўралган 850 АҚШ доллари
пеня миқдорини 170 АҚШ доллари миқдоригача камайтирган.
Демак, биринчи инстанция суди жавобгардан даъвогар фойдасига
15 000 АҚШ доллари асосий қарз ва 170 000 АҚШ доллари пеня ундириш
тўғрисида қонуний тўхтамга келган.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг даъвогар шартномада кўрсатилган
ёшдан кичик ёшдаги ва касал қорамолларни етказиб берганлиги
ҳақидаги важларини инобатга олмайди. Чунки, тарафлар ўртасида
тузилган шартноманинг 7.4- бандида сотиб олувчи сотувчига ўзининг
эътирозларини қорамолларни қабул қилиб олгандан сўнг ўн кун ичида
билдириши лозим бўлса-да, шартномада белгиланган муддатда ўзининг
эътирозларини билдирмасдан, молларнинг касаллиги ҳақидаги
ҳужжатларни илова қилган ҳолда 2022 йил 9 июнь ва 2022 йил
23 августда шартномада белгиланган муддатларни ўтказиб юбориб
мурожаат қилган, бундан ташқари жавобгар ўз эътирозларини ўз вақтида
даъвогарга билдириши лозим эди.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг низолар жавобгар жойлашган
арбитраж томонидан кўриб чиқилиши лозимлиги тўғрисидаги важини
инобатга олмайди, чунки шартнома шартларида низони кўриб чиқувчи
аниқ суд белгиланмаган, жавобгар биринчи инстанция судида ишни
иқтисодий судда кўриб чиқилишига қарши бўлмаган ҳамда низони
ҳакамлик ёки бошқа суднинг ҳал қилувига ўтказиш тўғрисида
илтимоснома киритмаган.
Биринчи инстанция судининг хал қилув қарорини бекор қилиш ва
ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас.
Шу боис, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
2023 йил 19 январдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг
апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб,
олдиндан тўланган почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни,
жавобгардан республика бюджетига 1 776 293, 65 сўм давлат божи ва
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
суди
депозитига
ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд
харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 260, 278, 280-моддаларини қуллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Жиззах вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 19 январдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, “Nur Chorva” фермер
хўжалигининг апелляция шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
“Nur Chorva” фермер хўжалигидан республика бюджетига
1 776 293 сўм давлат божи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди
депозитига 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
О.Халмирзаев
Ҳайъат аъзолари
Т.Аннаева
Б.Убайдуллаев