← Назад
Решение #613545 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 17 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 29 март
4-1501-2304/2164-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Жамолиддинов
раислигида, Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
Н.Алимова (ишончномага асосан), жавобгар вакили О.Иргашев (корхона
раҳбари) иштирокида, даъвогар “OGNEUPOR” масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар – “THE EVEREST TRADE GROUP” масъулияти
чекланган жамиятини банкрот деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга
илова қилинган хужжатларни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “OGNEUPOR” масъулияти чекланган жамияти судга даъво
ариза билан мурожаат этиб, жавобгар – “THE EVEREST TRADE GROUP”
масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар ва жавобгар вакиллари судга тарафлар
ўртасида медиатив келишувни тақдим қилиб, даъвони кўрмасдан
қолдиришни, тўланган почта ва ВКС харажатини даъвогар зиммасида
қолдиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг
17-моддасининг иккинчи қисмида “Медиация тартиб-таомилини амалга
ошириш чоғида давлат органининг бевосита аралашуви тақиқланади”,
дейилган.
Судга низо тарафлари ўртасида медиатор “PAIR-KRONOS” адвотлик
бюроси адвокати А.Пирназаров иштирокида 2023 йил 27 март куни тузилган
медиатив келишув тақдим этилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107-моддасининг 5³-бандида
тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилганлиги даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
18-моддаси 9-бандида “агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган
бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилади”, деб
белгиланган.
17-моддаси олтинчи қисмига асосан “Низо медиатив келишув билан
медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи
қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш жараѐнида медиатив келишув тузилган ҳоллар
мустасно” – деб кўрсатилган.
Шу сабабли суд тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги
боис даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан тўланган
почта харажати ва ВКС харажатини унинг зиммасида қолдиришни, 900 000
сўм давлат божи ва 6 440 000 сўм суд тугатиш бошқарувчиси харажатини
даъвогарга қайтаришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб,
АЖРИМ
ҚИЛДИ :
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар “OGNEUPOR” масъулияти чекланган жамияти томонидан
тўланган 30 000 сўм почта харажати ва 75 000 сўм ВКС харажати унинг
зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар “OGNEUPOR” масъулияти чекланган жамияти томонидан
томонидан тўланган 900 000 сўм давлат божи ва 6 440 000 сўм суд тугатиш
бошқарувчиси харажати унинг аризасига асосан даъвогарга қайтарилсин.
Мазкур ажрим устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят(протест) берилиши мумкин.
Судья
Х.Жамолиддинов